Olim To’laboyev (Oltinbek) «Hammasi hayot haqida» teledasturida

07

   «Шоирнинг энг катта салтанати – Сўз. Ундан маҳрумлик – йўқлик. Бу Сўз шундай қудратки, у ўз яратувчисини ўзига бўйсундиради. Сўзга қайсарлик қилиб бўлмайди, уни енгиб ҳам бўлмайди. Ҳатто ижодкор айтиш лозим бўлган бу Сўзни айтмаслик ҳам қўлидан келмайди. Шунинг учун ҳам Рауф  Парфи: “Сўз мени таъқиб қилар, Чирқиратар ўйиб кўксимни, Сен кимнинг божисан, эй Сўз?!”(242) – дейди. Ташқаридан кирган молга бож тўланади. Шоирнинг қалбига кирган “мол”га тўлайдиган божи унинг Сўзи…» Олим Олтинбек (Тўлабоев)нинг яқин кунларда сайтда эълон қилиниши режалаштирилган «Рауф Парфининг адабий-эстетик қарашлари» мақоласидан. Davomini o'qish