Mirpo’lat Mirzo. Armon.Esse

099

Усмон Носир ҳавосиз камераларда ҳам барча азоб ва уқубатни, сотқинлик ва разолат, ҳақорат ва очликни унутиб, ўзини шеърият водийсида олтин ёлли тулпор устида ҳис этди. Зеро, у илоҳий кучнинг хоҳиши ва муруввати билан дунёга келган шоир эди. Davomini o'qish

Mukarrama Murodova. «Men — davrning kichik parchasi…»

usmon-nosir

    Икки йил аввал — 2012 йилнинг 13 ноябрида Усмон Носир туғилганига 100 йил тўлган эди. Афсуски, бу қутлуғ сана кенг нишонланмай,матбуотда номига бир-икки лавҳа бериш билан ўтиб кетди. Ҳолбуки, йил давомида Усмон Носирдек буюк шоирга бағишланган тадбирлар мактабу коллежларда,олий ўқув юртларида,маданият,санъат ва адабиёт билан боғлиқ ташкилотларда кенг нишонланиши зарур эди. Бу бизнинг  она юрт озодлиги йўлида ҳаётининг эрта палласида қурбон бўлган шоир олдидаги қарзимиз эди. Davomini o'qish

Usmon Nosir. She’rlar & O’tkir Rashid. Usmon Nosir haqida

003

13-ноябрь -ўзбек шеъриятининг порлоқ юлдузи Усмон Носир таваллуд топган кун

“Усмон шеъриятимизга шамолдай кириб келди. Балки бўрондай! У шундай тўполон ва тўлқин билан келдики, унча-мунча шеърий услуб ва ижодни тўс-тўс қилиб юборди. Уни ўзимизда “Ўзбекнинг Лермонтови”, Москва газеталарида “Шарқда Пушкин пайдо бўлди” деб ёзишди”, деганди унга замондош шоир Туроб Тўла. Davomini o'qish

Aleksandr Pushkin. Bog’chasaroy fontani. Usmon Nosir tarjimasi.

пушкин6 июн — Буюк рус шоири Александр Пушкин таваллуд топган кун.

Исён руҳида яратилган бир қатор шеърлари учун Пушкин қувғинга учрайди. Подшо уни бир вақтлар Радишчев сургун қилинган узоқ Сибирга юбормоқни режалаштиради. Чаадаев, Жуковскийлар аралашуви туфайли Пушкин Екатеринославга сургун қилинади. Кейинчалик шоирга генерал Раевскийлар оиласи билан Кавказга кетишга рухсат берилади (1820). Пушкин у жойдан Гурзуф, Кишенёв ва Одессага боради. Жанубга сургун қилиниши Пушкинга ҳақиқий шарқона ҳаёт тарзи ва унинг жонли манзаралари билан танишишга имкон беради. Davomini o'qish

Hamid G’ulom. Yillar,yo’llar,ustozlar (Asardan parchalar).

025

25 апрель — Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ҳамид Ғулом таваллуд топган кунга 95 йил тўлади.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1969), Ўзбекистон халқ ёзувчиси (1979) Ҳамид Ғулом 1919 йил 25 апрелда тошкентлик мусиқа муаллими оиласида туғилди. Ўрта мактабни битиргач, Ўрта Осиё индустриал институти (1935—1937) ва Низомий номидаги Тошкент Педагогика институти (1938—1941) да таҳсил олди. 1954 йилда Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмасининг йўлланмаси билан Москвага, М. Горкий номидаги Жаҳон адабиёти институтига ўқишга борди. Сўнг «Литературная газета»нинг Ўзбекистондаги махсус мухбири, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг котиби (1958—1971), «Шарқ юлдузи» журналининг бош муҳаррири ва Ғ. Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётининг директори лавозимларида ишлади. Davomini o'qish

2012 yilda nishonlangan o’zbek madaniyati,san’ati va adabiyoti bilan bog’liq sanalar (4).

sana

     2012 йилда нишонланган ўзбек маданияти,санъати ва адабиёти билан боғлиқ саналарни эслатишни ўйладим. Бугун сизнинг диққатингизга сентябр-декабр билан боғлиқ саналар,муборак кунлар ҳақидаги маълумотларни тақдим этаман. Davomini o'qish