Frederik Shopen va Jorj Sand yohud muhabbat malhamli.

025
1 июль — таниқли француз адибаси Жорж Санд таваллуд топган кун.

XIX асрнинг 30-40 йиллари Францияда кескин курашлар даври бўлди.Бу мураккаб даврни ўз асарларида ёритган адиблар орасда Жорж Санд (1804-1876 й.) алоҳида ўрин эгаллайди. Асл исми Аврора Дюдеван, аммо адабиётда Жорж Санд тахаллуси билан машҳур бўлган бу аёл ҳозиргача китобхонлар диққатини тортиб келади.

04

005Жорж Санд (Sand) (тахаллуси; асл исм-шарифи Аврора Дюпен) (1804.1.7, Париж — 1876.8.6, Ноан, Эндр департамента) — француз ёзувчиси. Романлари («Индиана», 1832; «Валентина», 1832; «Лелия», 1833; «Жак», 1834; «Саёк, шо- гирд», 1840; «Ян Жижка», 1843; «Ёш қизнинг эътирофи», 1864; «Сўнгги муҳаббат», 1867) да ижтимоий адолат ва шахс эркинлиги, хусусан, аёллар ҳуқуқи масалалари унинг ижтимоий-утопик қарашлари б-н уйғунлашган.
Француз демократ романистлари анъаналарини давом эттирган Жорж Санд 30 йилларнинг ўрталаридан бошлаб сенсимончилар ғоялари, сўл республикачилар қарашлари б-н қизиққан. Унинг «Мопра» (1837), «Орас» (184142) романлари шу рухда ёзилган. Исёнкор романтизм, миллий озодлик кураши пафоси «Консуэло» (1842—43) романида ўз ифодасини топган. Жорж Санд , шунингдек, «Қор одам» (1858), «Римлик Жан» (1859) каби романлар,«Ҳаётим тарихи» кўп жилдли мемуар ҳам ёзган (1854-55).

Jorj Sand (Sand) (taxallusi; asl ism-sharifi Avrora Dyupen) (1804.1.7, Parij — 1876.8.6, Noan, Endr departamenta) — frantsuz yozuvchisi. Romanlari («Indiana», 1832; «Valentina», 1832; «Leliya», 1833; «Jak», 1834; «Sayok, sho- gird», 1840; «Yan Jijka», 1843; «Yosh qizning e’tirofi», 1864; «So’nggi muhabbat», 1867) da ijtimoiy adolat va shaxs erkinligi, xususan, ayollar huquqi masalalari uning ijtimoiy-utopik qarashlari b-n uyg’unlashgan.
Frantsuz demokrat romanistlari an’analarini davom ettirgan Jorj Sand 30 yillarning o’rtalaridan boshlab sensimonchilar g’oyalari, so’l respublikachilar qarashlari b-n qiziqqan. Uning «Mopra» (1837), «Oras» (184142) romanlari shu ruxda yozilgan. Isyonkor romantizm, milliy ozodlik kurashi pafosi «Konsuelo» (1842—43) romanida o’z ifodasini topgan. Jorj Sand , shuningdek, «Qor odam» (1858), «Rimlik Jan» (1859) kabi romanlar,«Hayotim tarixi» ko’p jildli memuar ham yozgan (1854-55).

04

05
ФРЕДЕРИК ШОПЕН ВА ЖОРЖ САНД ЁХУД МУҲАББАТ МАЛҲАМИ
Александра Тирлова
011

1847 йил. Париж. Учрашув ва балларда барча машҳур чўрткечар ёзувчи Жорж Санднинг янги романини муҳокама қилмоқда.Наҳотки, бу сурбет хоним ўз асарларида ўқувчиларни шахсий ётоғидаги тафсилотлар билан таништирса?! Айтишларича, инжиқ ва беқарор шаҳзода — Шопеннинг ўзи билан ишқий муносабатларда экан. Лукреция маъшуқларини ўзгартиришда ҳеч чарчамай, уларга ёш боладек муносабатда бўлишини-чи…

Жорж Санд ва Фредерик Шопен 1836 йил графиня д’Агунинг уйида бўлиб ўтган кечада танишишди.

Асирлар орасидаги Спартак

Композитор меҳмонларга ўз ижодидан бир неча этюдларни ижро қилиб бўлган, олдига уй бекаси келиб, ғалати — эркаклар костюмини ва узун қўпол этик кийган, оғзида сигараси бор аёл билан таништирди. Бу ғалати аёл бутун Парижга машҳур ёзувчи Жорж Санд бўлиб чиқди. Қисқа суҳбатдан сўнг уй бекасига қараб: “Бу Санд нақадар ёқимсиз аёл экан. Ҳа, унинг аёллигига мен иккиланаяпман!” деди.

02Уларнинг илк учрашган вақтида икковининг ёши 33 да эди. Бу вақтда Санд омадсиз турмуш қуриб, 2 нафар фарзанди — қизалоғи Соланж ҳамда ўғли Морис билан ажралишган улгурган эди. Эҳтимол, айнан шу омадсиз турмуш Аврора Дюпендан (ёзувчининг асл исми шундай бўлган) Жорж Сандни яратгандир. 18 ёшида Аврора ёш артиллерия офицери Казимир Дюдеванга турмушга чиқади. Жуда нозик таъбли Дюдеван ёш аёлига эътибор қаратмас, бўш вақтини меҳмонхонадаги креслода ўтказар эди. Кеч тушгандагина аёлини эсга солар эди. Шу билан бирга у ётоқдаги ўз ўрнини чўри ва оқсочлар билан бўлишади. Ўз кундалигида Аврора: “Аввал бизга пок тарбия беришди, кейин эса жазолаб, эрга беришади” деб ёзади. Эрининг бу каби хатти-ҳаракатлари Аврорани “эркаклар дунёси” нинг нақадар адолатсиз эканлиги ҳақида ўйлашга ундайди ва натижада, ёзувчининг шахсий фикрига кўра уни “Асирлар орасидаги спартак”ка айлантирди. Эр-хотин орасидаги тинимсиз жанжаллар ҳам изсиз қолмади. Икки нафар фарзандига қарамай, улар 12 йиллик турмушдан сўнг ажралишда ва 30 ёшлик Аврора Дюдеван болалари билан Парижга кўчиб кетади. Турмуш ўртоғи қаршилик ҳам кўрсатмай, ажралишга розилик билдирди.

Пойтахта Аврора ёзувчилик билан шуғулланишга қарор қилди. 1832 йил Жорж Санд тахаллуси остида унинг илк романи “Индиана” чоп этилди ва ёзувчига катта шуҳрат олиб келди. Машҳурлик муаллиф ҳаётини анча осонлаштирди. Аврора Парижга кўчиб келгач, кўчаларда эркаклар костюмида сайр қилиб, феминистик мулоҳазалари билан аҳолини ҳайратга солар эди. Эркакона кўринишда кийинишига қарамай, ошиқлари сони чексиз эди.

Инжиқ болакай

007Графиня д’Агунинг уйидан кетишидан олдин Шопен Жорж Санд билан тўқнашиб қолади ва бу галги учрашувда уларнинг суҳбати бироз чўзилди. Қолаверса, севги ҳақида ҳеч қандай гап очилмаса-да, Шопенга бу аёл ёқимсиз кўринмади. Жорж Санднинг фикрига ҳам бу борада ўзгача эди. Ёш композитор аёлни деярли ўзига мафтун қилиб қўйган эди. Тез орада уларнинг учрашувлари узлуксиз тус олди — ёзувчи Шопен иштирок этадиган кечаларга ташриф буюришни бошлади. Шопен ҳаётини бу аёлсиз тасаввур қила олмаслигини тушуниши учун бир ярим йил вақт керак бўлди.

Бу жуфтлик ҳар хил эди — олийжаноб ва эҳтимол журъатсиз Шопен ҳамда қизиққон ва шарттаки хоним. Санднинг эркакона костюми Фредерикни ўзидан итарар эди ва Санд унинг ҳузурида кўйлаклар кийишга ҳаракат қиларди. Шопен бутун Париж бўйлаб ёзувчини ўз исми билан чақирувчи ягона инсон эди. Ўз характерига эга хоним эса Шопеннинг эскилик тарафдори ва иккиланувчан жиҳатлари хушламас эди. Шу билан бирга Шопен жуда инжиқ эди — унинг соғлиғи (бастакор ёшлигидан чахоткадан азият чекарди) феъл-атворининг акси эди. Баъзида унинг васвослиги сабрни емирарди. У кун бўйи иссиқ кўрпага ўралиб, тўшакдан турмасди ва бўйнида зулуклар билан ётарди.

Испаниядан хотиралар

1838 йил Шопеннинг соғлиғини тиклаш учун Санд Испанияга кетишга қарор қилди — Майорканинг шифобахш ҳавоси ўпка учун фойдали. Бироқ Майорка севишганларни ёмғирли ҳавоси билан кутиб олди. Шопен ўзини жуда ёмон ҳис қиларди. Жорж Санд маҳбубадан касалга бовуқчи хонимга айланди. Шопеннинг касали ҳақида улар турган уй эгаси ҳам эшитди ва кўчиб кетишларини буюурди. Шу билан бирга Испания қонунларига кўра улар фойдаланган жиҳозлар, гилам ва идишларни ёқиб юбориб, пулини тўлашларини талаб қилди. Янги буюмларни топиш амри маҳол эди, тез орада бастакорнинг касали ҳақида бутун шаҳар аҳли эшитди ва Фредерикдан барча ўзини олиб қочар эди. Севишганлар алоҳида черковда ўзлари учун бошпана топишди. Бироқ Шопен севикли пианиносидан ажралишни истамас эди, севгининг буюк кучи қудрати Санд бутун бошли зобитлар ротасини ёллаб, тоғли ёлак бўйлаб чолғу асбобини черковга олиб кирди. Черковлик ҳаёти Шопеннинг соғлиғини тикламади. Хоним бастакорни бир дақиқага ҳам ёлғиз қолдирмасликка ҳаракат қиларди, ҳатто энг эътиборли қаров ёрдам бермас эди. Улар Францияга қайтишга аҳд қилишди. Лекин бирор-бир кема уларни олиб кетишни истамади. Жорж кема капитанлардан ёлвориб, бастакорнинг ачинарли аҳволига раҳм қилишларини сўрарди. Натижада бир кема капитани уларни олиб кетишга рози бўлди. Гарчи уларга энг жирканчли каютани беришса-да, Санд шунга ҳам ҳурсанд эди.

Уйга қайтиш

0331839 йил февраль ойи Францияга қайтишлари билан севишганлар Жорж Санднинг хонадонига жойлашишди. Фредерикнинг соғлиғи яхшилана бошлади. Лекин Испаниядаги омадсиз саёҳат туфайли Санд бастакорга бирга яшашни рад этди. Санднинг касалга қараш мажбуриятлари унинг жўшқин ҳиссиётларига тўғри келмаслигини, шунингдек, уларнинг бирга бўлишлари Шопен учун зарарлигини тушунди. Зеро, галги ошиқдан ёзувчи чарчаганлиги ҳақидаги ғийбатлар барчанинг қулоғига бориб етганди. Шунга қарамай, улар бирга яшашда давом этишарди. Гоҳо Санд ўзининг уч нафар фарзанди борлигини — Шопен учинчи фарзандига айланганини айтарди. Улар 8 йил бирга яшашди.

1847 йил, биринчи учрашувларидан 10 йил ўтиб ажралишди. Санднинг ўғли Морис билан Шопеннинг муносабатлари бузилмаганда эҳтимол, уларнинг алоқаси бузилмас эди. Шопен улғайган йигитни тарбиялашга ҳаракат қиларди. Мориснинг эса жаҳли чиқарди, Санд ўз ўрнида ўғлининг олдини оларди. Шу билан бирга Санднинг қизи Соланжга умуман ўзгача муносабатда бўларди — онаси билан келишмовчиликлар вақти Шопен қизнинг олдини оларди, Жоржнинг бунга аччиғи келарди. Бундай ҳаракатлар Сандда Фредерик ҳуфёна унинг қизига ошиқ бўлиб қолганлиги ҳақидаги гумон уйғотган эди. Низолар бошланди. Шопен алоҳида уйга кўчиб ўтди. У Жорж Сандни айбдор санаб, унинг хатларига жабор бермай қўйди. Лекин усиз ўзини жуда бахтсиз ҳис қиларди — гўё у билан ўзининг сўнгги ҳаётий кучини ташлаб кетгандай эди. Унинг соғлиғи шиддатли тусда ёмонлашарди. 1849 йил 39 ёшида бастакор оламдан кўз юмди. Романтик бастакорнинг ўзлими олдидан гапирган сўнгги жумласи “Санд менга фақатгина унинг қучоғида кўз юмишимни сўз берганди” бўлди.

Жорж Санд Шопендан 27 йил кўпроқ яшади ва 1876 йил 72 ёшида дунёдан кўз юмди. Севимли инсонининг ўлимидан сўнг ўз севгисига содиқ қолди. Ёзувчи 60 ёшга тўлганда Париж аҳли унинг 39 ёшли рассом билан алоқасини муҳокама қиларди, Жоржнинг ўзи эса уни “менинг семиз ўғлим” деб чақирарди.

001

Жорж Санд и Фридерик Шопен / George Sand & Frederic Chopin.
Документальный фильм
Режиссёр: Юлия Маврина
Ведущий и руководитель проекта: Лев Николаев

хдк

(Tashriflar: umumiy 619, bugungi 1)

Izoh qoldiring