Imomi A’zam nasihatlari & Alouddin Mansur. Imomi A’zam — buyuk imomimiz

044     Ҳар бир ҳукмдорнинг чегараси бўлганидек, Аллоҳнинг ҳам чегараси бор. У Аллоҳнинг ҳаром қилган нарсаларидир. Ҳар бир вужудда бир парча гўшт борки, у соғлом бўлса, бадан ҳам соғлом бўлади ва агар у касал бўлса, бадан ҳам бемор бўлади. У қалбдир.

099

ИМОМИ АЪЗАМ АБУ ҲАНИФА
(РАҲМАТУЛЛОҲИ АЛАЙҲ) НАСИҲАТЛАРИ

098

02ИМОМИ АЪЗАМ, Абу Ҳанифа Нўъмон ибн Собит ал-Кўфий (699, Кўфа— 767, Бағдод) — ҳанафийлик мазҳаби асосчиси. Илоҳиётчи, фақиҳ, муҳаддис. «Абу Ҳанифа» унинг куняси, «Имоми Аъзам» («Улуғ имом») улуғлигининг эътирофи ўлароқ берилган унвон. Асли форс бўлиб, ўзига тўқ, зодагон оиладан. Олим ва фозил инсонлар орасида вояга етди. Отасидан қолган катта бойликни илм йўлида сарф этди. Ёшликдан Қуръонни ёд олди. Калом илми ва мантиқни ўрганди. 22 ёшида ироқлик илоҳиётчи Ҳаммод ибн Абу Сулаймонга шогирд тушиб унинг таълимини олди. Кейин Куфа ва Басранинг энг обрўли фақиҳи бўлиб етишди ва ўзи шогирдлар тарбиялади. Камтар, меҳрибон, тақводор инсон сифатида ҳурмат қозонди. Унинг 55 марта ҳаж қилганлиги ҳақида ривоят бор.
Имоми Аъзам 747—48 йилларда Ироқ ҳокими ибн Ҳубайра таъқибидан қочиб Маккага кетади. Аббосийлар ҳокимият тепасига келгач, Ироққа қайтиб, уламолик фаолиятини давом эттиради. Халифа ал-Мансур (754—775) унга янги пойтахт Бағдодда қозилик ёки бошқа истаган юксак лавозимини эгаллашни таклиф қилади. Бироқ Имоми Аъзам бу таклифни рад этади. Шунда Мансур уни қамаб турли қийноқларга солган, калтаклатган. Мансур Имоми Аъзамга заҳар ичирган ва у зот шу сабабдан шаҳид бўлган, деган ривоят ҳам бор.
Имоми Аъзам ислом уламолари орасида энг етук олимлардан эди. У одамларга қулай, толибларга енгил бўладиган йўлни топишга муваффақ бўлди: шаръий илмни биринчи бўлиб тасниф қилиб, уни бобларга ажратиб, тартибга солди ва китоб шаклига келтирди. Имоми Аъзамнинг илми калом, фиқх, ҳадис, сарф илмларига оид бир неча китоблари мавжуд: «Китоб ас-салот» («Намоз аҳкомлари китоби»), «Китоб ал-маносик» («Ҳаж китоби»), «Китоб аш-шурут» («Шартномалар ҳақида китоб»), «Китоб ал-фароиз» («Мерос илми ҳақида китоб»), «Китоб ал-олим вал-мутааллим» («Устоз ва шогирд ҳақида китоб»), «Китоб ал-фиқх ал-акбар» («Катта фиқҳ китоби»), «Китоби ал-васия» («Васиятнома китоби») ва бошқалар. Имоми Аъзамнинг булардан ташқари ҳадис соҳасида ҳам асарлари мавжуддир.
Имоми Аъзам фақиҳларнинг устози. Ўрта аср фақиҳи Абул Муайяд Муҳаммад ибн Маҳмуд Хоразмий Имоми Аъзам муснадларини жам қилиб, китоб шаклига келтирган, у 1326 ҳижрий (мил. 1907/08) йилда Мисрда чоп этилган.
Имоми Аъзамдан таълим олган шогирдлар замонасининг етук пешволари бўлиб етишган. Ана шундай шогирдлардан бири Абу Юсуф бўлиб, Ҳорун ар-Рашид даврида қозилик вазифасида ишлаган. Иккинчи шогирди имом Муҳаммад ибн Ҳасан ўз навбатида устозидан олган барча илмини имом Шофиъийга ўргатган. Ҳадисларни саралашга моҳир бўлган, ҳар бир масалани далиллай оладиган Зуфар ибн Хузайл ҳам Имоми Аъзамнинг кўзга кўринган асҳобларидандир. Яна бир шогирди Ҳасан ибн Зиёд Имоми Аъзамнинг «Адаб ал-кади» («Қозининг одоби»), «Аннафақот» («Нафақалар»), «Фароиз» («Мерос илми») каби китобларини ёзиб тугатди. Имоми Аъзамнинг ўғли Хаммод ва набираси Исмоил ҳам шаръий илмлар борасида етук алломалар эди, улар турли шаҳарларда қозилик мансабида ишлашган. Хуросонда биринчи бўлиб ҳадисни ёзиб олган Абдуллоҳ ибн Муборак ҳам Имоми Аъзамдан таълим олган.
Дунёнинг кўпгина жойларида, жумладан, Марказий Осиё мамлакатларида, Ўзбекистонда мусулмонлар Имоми Аъзам мазҳаби қоидалари асосида ибодат қилиб келмоқдалар.

098
Уламолар Аллоҳ таолонинг валий (дўст)лари бўлмаса, яна ким Аллоҳнинг дўсти бўларди, олимлардан ўзга валиюллоҳ бўлмайди”; “Ҳар ким иззатталаб бўлса, умри хору зорликда ўтади. Суҳбати оғир киши фиқҳни билмайди, бу илмнинг қадрига етмайди ва фиқҳ аҳлини ҳурмат қилмайди”; “Кимнинг илми ҳаром ишлардан қайтармаса, албатта, у расво бўлади.

Ҳалол ва ҳаромдан гапириш яхши сўзларнинг энг яхшисидир. Биз ҳалол-ҳаромдан сўзлаб, халқни гуноҳлардан қўрқитиб, қайтарамиз, бундан ҳам яхшироқ сўз бўларканми?!”

Аллоҳ таоло берган илмни бошқаларга ўргатиш олимларнинг вазифалари бўлиб, илмни яширмасдан ўргатишлари керак. Олимнинг илм ўргатмаслигига ва ўқи­т­у­в­­чининг дарс ўтмаслигига шарт-шароит (йўқлиги) ҳаргиз баҳона бўлолмайди. Шаръий ва исломий илмларни Худо учун ўргатиш ҳар бир олим ва ўқитувчига вожибдир. Зеро, илм ўргатиш ва ўрганиш ибодат бўлиб, ибодатни фақат Аллоҳ таоло учун бажариш вожибдир.

Бир киши билан гаплашиб турганимда, юриб кетаётганимда, ухлаганимда ва суяниб дам олаётганимда мендан дин ишларини сўраманг. Чунки бундай вақтларда хаёл бир жойда бўлмай, ақл паришон бўлади.

Ким дунё учун илм ўрганса, илмнинг баракотидан маҳрум қолади, кўнглида илм қарор топмаган одамдан кўпинча ҳеч ким баҳра ололмайди. Ким дин учун илм ўрганса, илмидан барака топади, илм дилига жо бўлади ва илмидан ҳамма шогирдлари баҳра олади.

Имоми Аъзам Иброҳим ибн Адҳамга айтганлар: “Эй Иброҳим, сенинг ибодатдан ризқ-насибанг улуғ. Энди сен илмни дилингга жо қилишинг керак. Зеро, илм ибодатнинг бошидир, илм ишларнинг устуни ва низомидир”.

Киши ҳадис ўрганиб, фиқҳ ўрганмаса, даволарни йиғиб, табиб келмагунча фойдасини билмаган кимсага ўхшайди. Муҳаддис ҳам фақиҳ бўлмаса, ҳадиснинг керакли ўрнини билолмайди.

 Ўзинг учун гуноҳ йиғма ва меросхўринг учун мол тўплама.

 Эҳтиёжинг тушадиган илмни ўрганишдан ўзингни олиб қочма!

 Мусулмонга ҳам, зиммийга ҳам душманлик қилма!

 Аллоҳ берган ризқингга қаноат қил!

 Аҳли сунна вал жамоа йўлини маҳкам тут, залолат ва жаҳолат аҳлидан ўзингни четга ол!

 Бошқаларга муҳтож бўлмаслик учун қўлингдаги бисотингдан тадбиркорлик билан фойдалан!

 Одамлар билан учрашганингда гапни салом беришдан бошла, майин ва мулойим сўзла, яхшиларга ёқимли бўл, кишилар билан муросаю мадора қил.

 Яхши қўшни бўл ва қўшнингдан келадиган азиятларга сабру бардошли бўл!

 Барча ишларда холис ниятли бўл, ҳар қандай ҳолатда фақат ҳалол нарсаларни истеъмол қилишга жидду жаҳд қил!

 Беш юз ҳадис орасидан танлаб олганларим қуйидаги беш ҳадисга амал қил:

1. “Барча ишлар албатта ниятга боғлиқдир. Ҳар бир киши ният қилган нарсасига етишади”.

2. “Керакмас нарсалар билан шуғулланмаслик киши диёнатининг гўзаллигидандир”.

3. “Ўзига раво кўрган яхши нарсани бошқага ҳам раво кўрмаган банданинг имони комил эмас”.

4. “Ҳалол ҳам маълум, ҳаром ҳам маълум. Аммо улар ўртасида шубҳали нарсалар ҳам мавжуд. Кўплар уларни билмайди. Улардан ўзини сақлаган банда динини ва шарафини ҳимоя қилган бўлади. Шубҳали нарсалардан ўзини тиймаган банданинг ҳаромга ўтиб қолиши ҳеч гап эмас. Бундай банда чегара ён-верида қўй боқаётган қўйчивонга ўхшайди, қўйлар ҳар лаҳзада чегарадан ўтиб кетиши мумкин. Ҳар бир ҳукмдорнинг чегараси бўлганидек, Аллоҳнинг ҳам чегараси бор. У Аллоҳнинг ҳаром қилган нарсаларидир. Ҳар бир вужудда бир парча гўшт борки, у соғлом бўлса, бадан ҳам соғлом бўлади ва агар у касал бўлса, бадан ҳам бемор бўлади. У қалбдир”.

5. “Мусулмон тили ва қўлидан одамлар озор кўрмайдиган кишидир”.

ИМОМИ АЪЗАМНИНГ АБУ ЮСУФГА ЎГИТЛАРИ

098
Имомимиз дейдилар:

– Эй Ёқуб! Сен биринчи навбатда илм ол, ундан кейин ҳалол йўл билан молу давлат орттир. Ана ундан кейингина уйлан. Агар илм олиш даврингда мол топишга қўшиш қилсанг, илм ҳосил қилишдан маҳрум бўлиб қоласан.

Одамларга беписанд бўлма. Ўзингни ҳам, бошқаларни ҳам ҳурмат қил.

Илмдан юз ўгирма, шогирдларингга аҳамият қил. Уларнинг илм олишга қизиқишларини кучайтириш учун бирини ота, бошқасини ўғил қилиб ол.

Кўп кулма. Зеро, бу қалбни ўлдиради. Доимо оҳиста юр. Юмушларда шошма-шошарлик қила кўрма. Ортингдан чақирганга жавоб берма. Чунки молларнигина орқасидан чақирадилар. Сўзлаган вақтингда қичқириб гапирма ва овозингни баланд қилма, оғир-босиқ бўл. Шундай қилсанг, сенинг собит­қадамлигинг ҳаммага аён бўлади.

«Аълом ал-Ахёр» китобидан

Алоуддин МАНСУР
ИМОМИ АЪЗАМ — БУЮК ИМОМИМИЗ
Нашрга тайёрловчи: Ўктамбек Каримов

098

08Исломдаги тўрт мазҳаб мусулмонларининг ақидаси бир бўлиб, ибодат ва муомалатлардагина айрим фарқлар бор. Мазҳаблар ўртасидаги ихтилофлар жузъий ҳисобланади ва бу ақидадаги эмас, балки айрим ибодатлардаги ихтилофлардир. Бизнинг ота-боболаримиз, бугунга ислом оламининг тенг ярми амал қиладиган Имоми Аъзам абу Ҳанифа мазҳаби ибодатдаги қулайликлари, пайғамбар суннатларини оламга изчил ёйганлиги билан ҳам муҳимдир. Мазкур китобда ислом ва унга амал қилишга оид, шунингдек, мазҳабларнинг ҳар бири ўзича афзал ва айни пайтда, бошқалари ҳам инкор этилмаслиги борасидаги тарихий манбалардаги мулоҳазалар китобхон эътиборига суҳбат тарзида ҳавола этилади.

ИМОМИ АЪЗАМ

— Ҳурматли устоз, ҳазрати Имоми Аъзамнинг шахси ҳақида батафсилроқ сўз юритсангиз…

— Жаноби Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам умматлари бўлган мусулмон биродарларимизга тарих давомида хизмат қилиб ўтган уламоларимизни, хусусан, Имоми Аъзамдек буюк шахсни танитиш уламоларнинг вазифаларидир. У кишининг таржимаи ҳолларини нақадар аниқ билсак, у кйшининг юритган йўлларининг ҳам нақадар ҳақ эканлигини аниқ билиб, ишонишимизга сабаб бўлади.

Жаноби Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таоло ҳар бир инсонга бир мансаб — мартаба ато қилган. Биров олиймақом зот бўлса, биров бир оз қуйироқ мақомда ҳаёт кечириб ўтади. Сизлар ҳар бир инсонни имкониятинглар қадар ўз манзилатларига қўйинглар. Яъни, Буюк шахсларга беҳурматлик назари билан қараманглар ва беписандлик билан уларга беэътибор бўлманглар», деб марҳамат қилганлар. Ана шу улуғ мартаба эгалари бўлган Оллоҳнинг дўстларидан, бизга динимизни баркамол етказиб кетган уламолардан, энг пешқадам зотлардан бири бўлган зот — ҳазрати Имоми Аъзам раҳматуллоҳи алайҳдир. У кишининг асл исмлари Нўъмон, оталарининг исми Собит, боболарининг исми Зуто бўлган экан.

Зуто Қобул шаҳрида таваллуд топганлар. Қавмиятлари, миллатлари форслардан. Дини Ислом келиб, мусулмонлар бутун дунёни фатҳ қилиб, Қобулга борганларида бу киши асир бўлиб Кўфа шаҳрига келиб қолган эканлар. Зуто дини Исломни қабул қилганларидан сўнг, уни қуллиқдан озод қиладилар ва у озод мусулмонлар қаторига қўшилади. Зутодан Кўфада Собит исмли фарзанд дунёга келади. Собитдан эса бизнинг Имомимиз — ҳазрат Нўъмон ибн Собит, лақаблари Абу Ҳанифа, унвонлари Имоми Аъзам бўлган зот Кўфада таваллуд топдилар. Имоми Аъзам — Улуғ Имом деганидир. Бу мартабага бошқа ҳеч бир мазҳаб бошлиғи етиб борган эмас. Бошқа мазҳабларнинг бошлиқлари имомимизни Имоми Аъзам, деб шарафлайдилар, лекин уларнинг ўзларини ҳеч ким Имоми Аъзам демайди. Бизлар ўшандай Улуғ Имомнинг мазҳабидаги кишилардирмиз.

Имоми Аъзам раҳматуллоҳи алайҳ ҳижрий 80-йилда таваллуд топганлар. Демак, Пайғамбар алайҳиссаломнинг Асри Саодатларида, биринчи асрда туғилганлар, Кўфанинг ўзида ўсиб-улғайганлар. Шу ердаги энг катга уламолардан дарс олдилар. То Қиёмат турадиган мазҳабга асос солиш даражасидаги илмларини ўша Кўфада эгаллаганлар. Бу кишининг устозлари Ҳаммод ибн Абу Сулаймон деган зот эди. У Кўфа шаҳрининг фақиҳи, катта муҳаддис олими эдилар. Бу зот имомимизнинг энг катта ва энг асосий устозларидир. Лекин имомимиз бошқа ҳеч кимга насиб бўлмаган даражада жуда кўпчлилиқдан сабоқ олганлар. Расулуллоҳни кўрган саҳобаларни кўрган 4 минг кишидан дарс олган эканлар. Имомимиз таваллуд топган 80-йилда ҳали саҳобаларнинг ҳаётлари бор эдилар. Жумладан, Кўфа шаҳрида Имоми Аъзам 9 нафар саҳоба билан мулоқотда бўлганлар. 8 эркак ва 1 аёл саҳобани кўрганликлари ҳақида китобларда баён қилинади.

Жаноби Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламни қўрган киши саҳоба, саҳобаларни кўрган киши тобеин ҳисобланади. Саҳобалар ва тобеинларнинг мақоми Расулуллоҳнинг ҳадисларида бундай баён қилинади: «Замонларнинг энг яхшиси — менинг замоним. Инсоният пайдо бўлганидан то Қиёматгача мен яшаган замондан яхши замон бўлмайди. Менинг замонимдан кейин саҳобаларим яшаган замон ҳам яхши замон. Саҳобаларимни кўрган тобеинлар яшаган замон ҳам яхши замон. Лекин тобеинлардан кейин замон бузилиб, ёлғон ёйилиб, одамлар орасида фитна-фасодлар кўпайиб кетади». Сиз билан бизнинг имомимиз — ҳазрат Имоми Аъзам раҳматуллоҳи алайҳ саҳобалар яшаётган замонда таваллуд топдилар ва саҳобалар билан мулоқотда бўлдилар. Ўзлари тобеинлар қаторига кирдилар.

Имоми Аъзам абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ илм олиш бобида, илмий даражалари миқёсида тенгсиз эдилар.

Биз Аҳли сунна вал жамоа мазҳаблари тўртта дедик, яъни тўртта энг катта уламо 4 мазҳабга асосчи эканликларини эътироф этамиз. Ўша уламоларни номма-ном санасак, ўз мазҳабимизнинг даражаси янада аён бўлади:

Имоми Аъзам раҳматуллоҳи алайҳ 80-йилда туғилганлар.

Имоми Молик ибн Анас 93-йилда туғилганлар.

Имоми Шофеъий 150-йилда туғилганлар.

Имоми Аҳмад бин Ҳанбал 164-йилда туғилганлар.

Демак, энг аввал туғилган, пайғамбар асрида туғилган имом бизнинг имомимиз Имоми Аъзам раҳматуллоҳи алайҳдир. У зотнинг Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларига ҳамзамон бўлганликлари ҳақида айтдик. Бошқа Имомлар эса саҳобаларнинг суҳбатларини ололмаганлар. Шунинг учун ҳам улар бизнинг имомимизни ўзларига устоз, деб билганлар.

Мазҳаб бошлиқларидан бири Имоми Шофеъий шун-дай эътироф қиладилар: «Одамлар ҳаммалари — барча уламолар Қуръону ҳадисни англашда, масала илмида Абу Ҳанифага бола-чақаликка ярайди, холос, Абу Ҳанифа билан рақобат қилиш даражасига чиққан инсон йўқ».

Имоми Молик бин Анас раҳимаҳуллоҳу эса: «Мен ҳадис илмини билишда, жаноб Расулуллоҳнинг охирги ҳадисларини етказишда, энг саҳиҳ ҳадисларни англаб етишда Имоми Аъзамга ўхшаган бошқа инсонни учратмадим», дейдилар ва бу зот ҳам доимо Имоми Аъзамни ўзларига устоз деб санаганлар.

Ҳақиқатан, Имоми Аъзам раҳматуллоҳи алайҳ Имоми Моликка ҳамда бошқа икки имомга ҳам устоз эдилар. Чунки навбатдаги имом — Имоми Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳ Имоми Аъзам вафот қилган 150-йилда туғилган эдилар ва бу киши бир муддат Имоми Аъзамнинг шогирди Муҳаммад бин Ҳасандан дарс олганлар. Демак, Имоми Шофеъ-ий Имоми Аъзамнинг «набира» шогирди бўлар эканлар.

Тўртинчи мазҳаб асосчиси Имоми Аҳмад ибн Ҳанбал эса Имоми Шофеъийдан дарс олганлар. Демак, у киши бизнинг Имомимизга «чевара» шогирд эканлар. Имомимиз шу қадар буюк, барча бошқа мазҳабларнинг имомларига ҳам устоз бўлган зот эканлар.

Бизлар ҳозирда ўша замонлардан узоқ бўлганимиз, илмли кишиларнинг орамизда кам бўлгани, узоқ йиллар давомида динимиз таълимотларидан бебаҳра яшаганимиз учун ана шу зотларнинг манзилатларини билмасдан, уларга яраш-майдиган, мутлақо тўғри келмайдиган айбларни ҳам уларнинг шахсиятига тақаб гапириб юрадиган кишилар ҳам орамизда йўқ эмас. Шунинг учун ҳам Имомимизнинг таржимаи ҳолларини, бошқа имомларнинг у зот ҳақида эъти-рофларини яхши билсак, шунда у кишининг мақомларига ақлимиз етади ва хар хил гаплардан ўзимизни тиямиз.

— Имоми Аъзам у қадар ҳадисга моҳир бўлмаган экан, у киши Кўфада яшаб ўтганлари, Мадина ва Маккада яшамаганлари учун ҳадисларни кам билар эканлар, деб юрадиган биродарларимиз ҳам йўқ эмас…

— Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг 124 минг ададли саҳобасининг 150 нафари, яна бошқа бир ривоятга қараганда 1500 нафари Кўфада яшаганлар. Булар шунчаки илмсиз саҳобалар эмасдилар. Расулуллоҳдан кейин кўп илмли саҳобалар Кўфага келганлар. Уларнинг энг улуғларидан Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу, ҳазрати Али каррамаллоҳу важҳаҳу каби улуғ зотлар хам Кўфада истиқомат қилиб тургандилар. Демак, Имоми Аъзам тарбияланган муҳит— Кўфа иқлими ҳадисларга бой бир иқлим эди. Шунинг учун Имомимиз ўзлари тақрибан 4000 ҳадис ривоят қилганлар. «Муснади Аби Ҳанифа» дёган алоҳида ҳадис китоблари бор.

Такрор бўлса ҳам айтамизки, 124 минг саҳобанинг ҳаммаси ҳам илмли бўлмаган. Уларнинг орасида чўпони ҳам, деҳқони, тижоратчиси, ҳунарманди ҳам бўлган. Шу билан бирга уламолари ҳам бўлган. Шу катта саноқдан 130 киши муфтийлик мақомига, яъни ҳар қандай масалада фатво берадиган мақомга етган экан. Ўша 130 саҳобанинг ичидан 6 кишигина мужтаҳид деган мақомга чиққан экан. Бу Қуръону ҳадис асосида масала чиқариш иқтидорига эга бўлишдир. Имомимиз ўша мужтаҳид саҳобаларнинг олти нафаридан ҳадис ривоят қилганлар. Улар Расулуллоҳни шунчаки бир соат кўриб қолган кишилар эмас, балки У Зотнинг ёнларида жуда узоқ вақт ҳамсуҳбат бўлган кишилар эдилар.

Абдуллоҳ ибн Масъуд, Абдуллоҳ ибн Аббос, Абу Дардо, Убай ибн Каъб, Абу Мусо ал-Ашъарий каби саҳобалар мужтаҳидлик мақомигачиққан кишилар эдилар. Имомимиз буларнинг ҳаммаларвдан ҳадис ривоят қилганлар.

Демак, Имоми Аъзамни у қадар ҳадисга моҳир эмас, деганлар жоҳил кимсалардир, ўз имомини танимайдиган кишилардир. Ёки улар бир улуғ зотнинг манзилатини пастга туширмоқчи бўлган бадғараз кишилар бўлиб чиқади.

— Устоз, энди мазҳаблар ўртасидаги айрим яққол кўзга ташланадиган ихтилофлар ҳақида айтиб берсангиз?

— Бунинг учун биз ҳозир бир масалани баён қиламиз. Шунда, балки кўп мушкул ҳал бўлиб, одамларимиз ўртасида тушунилмаган нарсаларга аниқлик кириб қолар.

Кейинги даврда, алҳамдулиллоҳ, Оллоҳ таоло марҳамати билан чегаралар очилиб, хориж билан борди-келди кўпайди. Эркин равишда диний билимларни олишимизга шароитлар бўлди. Бу шуқр қилишимиз керак бўлган неъмати илоҳиядир.

Лекин, шу билан бирга чегаралар очилгач, хилма-хил оқимлар бизнинг диёримизга кириб кела бошлади. Ёхуд диёримиздан четга сафар қилганлар бошқа мазҳаблардаги кишиларнинг ибодатларига гувоҳ бўлдилар. Натижада, ўртада айрим масалаларда ихтилофлар юзага чиқди.

Шундай ихтилофли масалалардан бири аввалги суҳбатларимизда ҳам бир қадар қисқароқ гапириб ўтганимиз — намоз ибодатлардаги «Омин» лафзини жаҳрий ёхуд махфий айтиш масаласидир. Бу ихтилоф мазҳаблар ўртасидаги ихтилофдир. Маълумки, имомимиз Имоми Аъзам раҳматуллоҳи алайҳ намозда «Омин»ни махфий айтиш лозим дейдилар. Бошқа бир мазҳаб соҳиби Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳу намозда «Омин»ни жаҳрий (овоз чиқариб) айтиш керак, дейдилар. Мана икки имом ўртасида ихтилоф пайдо бўлди. Лекин икки имом ҳам беҳуда гапни эмас, далили, ҳужжати бор гапни айтдилар. Дарвоқе, Имоми Шофеъий ва Имоми Молик ҳам намозда «Омин»ни махфий айтишни тан оладилар. Фақат Аҳмад ибн Ҳанбал «Омин»ни жаҳрий айтилсин, дейдилар. Бундай дейиш учун далил сифатида у киши ҳадис келтирадилар. Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларйдан Абдуллоҳ ибн Зубайр деган киши (Оллоҳ у кишидан рози бўлсин) Пайғамбаримиз намоз ўқиётганларида «Омин»ни жаҳрий айтганлар, деб ҳадис ривоят қилганлар.

Эътибор қилинг: Абдуллоҳ ибн Зубайр Пайғамбаримиз вафот қилганларида 9 яшар бола эдилар. Мана шу киши Пайғамбаримиз вафотларидан кейин намозда «Омин»ни жаҳрий айтдилар ва бошқаларга ҳам шуни тавсия қилдилар.

Яна бир саҳоба Воил ибн Жуҳур деган зот (Оллоҳ у кишидан рози бўлсин) Пайғамбар алайҳиссаломдан ривоят қилиб: «Мен Пайғамбаримиз ортларида намоз ўқидим, Пайғамбаримиз намозда «Омин»ни ошкор овоз чиқариб айтдилар», дейдилар. Бу ҳам ҳақ ҳадис. Лекин, Воил ибн Жуҳурнинг ўзи ким эди? У Яманнинг подшоҳи бўлиб, бошқа диндаги киши эди. Жаноб Расулуллоҳнинг пайғамбар бўлиб юборилганларини эшитиб, у кишини Оллоҳ ҳидоят қилиб, Расулуллоҳнинг ҳузурларига келиб иймон келтирганлар. Ва Пайғамбар алайҳиссаломнинг орқаларида бир ҳафта намоз ўқиганлар. Шyнда Пайғамбар алайҳиссалом намоз ўқишнинг тартибини ўргатиш учун бўлса керак янги ўрганаётган кишига «Омин»ни ҳам жаҳрий айтиб берганлар. Бир ҳафтадан кейин у киши иймонга кириб, намозни ўрганиб юртларига қайтиб кетганлар ва умрларининг охиригача Расулуллоҳни қайта кўрмаганлар.

Демак, «Омин»ни овоз чиқариб айтиш керак, деган бир саҳоба Расулуллоҳнинг вафотларида 9 яшар бола бўлса, бошқа саҳоба Расулуллоҳни бор-йўғи бир ҳафта кўрган киши эди, холос.

Бизнинг имомимиз Имоми Аъзам раҳматуллоҳи алайҳ намозда «Омин»ни махфий айтиш кераклиги тўғрисида Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар. Бу киши бир куни — Расулуллоҳнинг вафотларидан кейин ёнларидаги ҳамсуҳбатларига: «Мен Сизларга ҳозир Пайғамбар алайҳиссаломнинг намозларини ўқиб бераман», дедилар. Ва намоз ўқиб кўрсатиб бердилар. Шу намозларида қўлларини елка баробарига кўтармадилар ва шу билан бирга «Омин»ни ҳам ичларида айтдилар. Расулуллоҳ намозни шундай ўқиганлар, деб баён қилдилар.

Абдуллоҳ ибн Масъуд бошқа бир ҳадисларида эса мана бундай деганлар: «Тўрт нарсани намозхон одам пинҳон ўқийди: «Аллоҳу акбар», деб намозга киргандан сўнг «Субҳанакааллоҳумма» деб бошланадиган санони, «Аузу…»-ни, «Бисмиллаҳ…»ни ва «Омин»ни».

Шу ҳадисни, яъни Расулуллоҳ «Омин»ни махфий айтинглар, деб буюрганлар, намозларида махфий айтганлар, деган ҳадисни ривоят қилган Абдуллоҳ ибн Масъуд Пайғамбар алайҳиссалом билан 22 йил ёнма-ён турган саҳоба эдилар. Пайғамбар алайҳиссалом: «Қуръонни нами кетмаган ҳолда, яъни менга нозил килинган ҳолида ўрганмоқчи бўлсангиз, Абдуллоҳ ибн Масъуддан ўрганинг», деган эдилар.

Ана энди инсоф билан ўзимиз қайси йўлга юришни танлашимиз мумкин: Расулуллоҳнинг намозлари ҳақида гапирган 9 ёшли боланинг гапи тўғрироқ бўладими, Расулуллоҳни умрида бир ҳафтагина кўрган саҳобанинг гапи тўғрироқ бўладими ёки Пайғамбаримиз билан 22 йил ёнма-ён турган, ҳатто Пайғамбарнинг болаларидан деб саналиб келган Абдуллоҳ ибн Масъуднинг гаплари тўғрироқ бўладими?

Албатта, Расулуллоҳнинг ёнларида узоқ вақт ҳамсуҳбат бўлган, Ислом миллати ичида энг катта олим деб тан олинган Абдуллоҳ ибн Масъуднинг гапи ҳақроқдир, деб эътиқод қиламиз, афзал деймиз. Бизнинг имомимиз шу ҳадис асосида «Омин»ни махфий айтишни буюрадилар.

Қолаверса, динимиздаги асосий манба — Оллоҳнинг каломи — Қуръони Каримга мурожаат қилсак, Яратган Парвардигоримиз ибодатимиз хусусида бизларга: «Парвардигорингизга дуо қилишда Оллоҳдан қўрқиб ва ичингизда дуо қилинг», деб буюрган. Бу Оллоҳнинг каломидир.

«Омин» деб айтадиган калимамиз дуодир. Демак, бизлар дуони ичимизда айтишимиз Қуръоннинг мана шу кўрсатмасига, Расулуллоҳ ҳазратларининг ҳадисларига мувофиқ бўлади ва шунинг учун имомимиз ва бошқа икки имом ҳам намозда «омин»ни махфий айтишни бизларга китобларида қолдириб кетганлар.

Ҳозирда айрим кишилар мана шу масалага тушунмасдан мусулмонлар ўртасига ихтилоф солиб қўймоқдалар. Баъзи масжидларда диндош биродарлар, оға-инилар бир-бирлари билан шу масала устида «сан-ман»га бориб қолган ҳоллари ҳам қулоққа тушади. Бизлар бунинг асосини билсак, бу нарсанинг қаердан, қай ҳолатда вожиб бўлганлигини билсак, тадқиқ қилсак — иншооллоҳ, мусулмонларимизнинг иттифоқлигига сабаб бўлади.

Мен сизга имомимиз чиқарган масалалардан бирини айтиб бердим. Бундай масалалар мазҳабимизда жуда далилли, исботли ва кўпдир.

Масала чиқариш, Қуръону ҳадисни англаш шу қадар нозик ишки, имомимиз Имоми Аъзам раҳматуллоҳи алайҳ, хусусан, ҳадисни тушунишда, уни ривоят қилишда жуда катта масъулиятни зиммаларига олган эканлар. Ҳадис етказган ула-молар бу кишининг ҳадисга бўлган эҳтиёткорликларини тан олиб, эътироф қилганлар. Имоми Аъзам раҳматуллоҳ алайҳ бир ҳадисни ҳадис деб айтиш учун ўзларича қоида қилган эканлар: «Шу ҳадисни етказган ровийдан эшитган соатдан тортиб то китобга ёзиб ёки бировга сўзлагунча бўлган муддатда агар бир дақиқа шу ҳадис ёддан чиқиб қолган бўлса, у ҳадисни китобга ёзиш, ёхуд бировга айтишга ҳеч кимнинг ҳақки йўқ», дер эканлар. Яъни, ҳадиснинг мазмунинигина эмас, балки ундаги сўзларнинг ҳар бир ҳарфигача етказиш масъулиятини зиммаларига олган эканлар. Ҳадис ривоят қилган бошқа уламолар учун эса ҳадиснинг мазмунини етказиб қўйишгина кифоя қилган.

Энди айрим кишиларнинг Имоми Аъзам баъзи 100 минглаб ҳадис ривоят қилган уламоларга нисбатан жуда оз ҳадис ривоят қилган, деган даъвосига жавоб берамиз. Имоми Аъзам раҳматуллоҳи алайҳ ҳақиқатан ҳам бошқа муҳаддис уламолар даражасида кўп ҳадис ривоят килган эмаслар. Лекин бу ҳолат у кишининг ҳадисни камроқ билишларига далил бўлмайди.

Масалан, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг энг улуғ саҳобаларидан бўлган, узоқ вақт Расулуллоҳнинг ёнларида турган, дини Исломнинг қувватланишига сабаб бўлган зот ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу Пайғамбар алайҳиссаломдан бор-йўғи 134 та ҳадис ривоят қилганлар, холос. Жаноби Расулуллоҳ ҳаётларининг сўнгги 3 йилидагина ҳамсуҳбат бўлган Абу Ҳурайрадан эса бир неча минг ҳадис ривоят бўлган. Бизлар озроқ ҳадис ривоят қилганлари учун Умар розияллоҳу анҳу Абу Ҳурайрага қараганда динни озроқ билар эди, демаймиз-ку?! Демак, ривоят қилинган ҳадиснинг саноғи билан кишининг илми ўлчанмайди. Қолаверса, ҳадисларнинг ривоятидан кўра Имомимиз ўша ҳадисларнинг дироя-тини, яъни тўғри англашни аввалга қўйганлар.

Ҳадис ривоят қилганларнинг ҳаммаси ҳам ҳадисни Имомимиз каби англаган, Имомимиз каби талқин қилган эмаслар.

Мана, бир мисол: Аъмаш деган бир зот ўтган. У Имоми Аъзам раҳматуллоҳи алайҳга замондош бўлган муҳаддис уламолардан бири эди. Ўша киши бир куни Имоми Аъзамнинг шогирдлари Абу Юсуфга таъна қилиб, сенинг домланг имом Абу Ҳанифа бир масалада Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳадисларига қарши иш қиляпти, деди. Абу Юсуф сўради: «Қайси масалада?» Тобеин муҳаддислардан бўлган Аъмаш розияллоҳу анҳу айтдилар: «Бировнинг никоҳида бўлган чўри бошка бир қулдорга сотилса, савдо битиши биланоқ талоқ тушиб қолади ва у аёл озод бўлиб, навбатдаги хўжайинининг уйига эрсиз ҳолда етиб боради. Домланг Абу Ҳанифа эса, бировнинг никоҳида бўлган чўри сотилса, у ўз эрига талоқ бўлиб қолмайди. Балки фақат эри талоқ қилсагина навбатдаги хожасига боши очиқ ҳодда кетади, дейди. Бу гапи билан домланг Паиғамбар алайҳиссаломнинг ҳадисларига зид иш қилган бўлмайдими?»

Шунда Абу Юсуф: «Менинг имомим ўша сотилган чўри боши очиқ аёлга айланиб қолмайди, деган масалани чиқаришда Сиз ривоят қилган ҳадисга асосланганлар. Ахир Сиз бизга бир ҳадис ривоят қилдингиз. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёллари Ойша онамиз розияллоҳу анҳу бир Барира деган чўриларини озод қилганларида унинг эри бор эди. Басира Расулуллоҳнинг олдиларига келиб, мен мана бу ердан озод бўлдим, энди эримнинг никоҳидан ҳам чиқиб кетдимми, деб сўраганда, энди бу сенинг ихтиёринг, ўша эринг ҳал қилади, унинг ихтиёридан агар талоқ берса, чиқиб кетасан, дедилар, дегандинтиз-ку?!»

Мана шу ҳадисни ривоят қилган Аъмашнинг ўзи уни Имоми Аъзамчалик англамаган эканлар. Шогирднинг жавобидан сўнг Аъмаш, Оллоҳ у кишидан рози бўлсин, Имоми Аъзамнинг ҳадисни нақадар яхши англашига, ҳатто уни ривоят қилган одамнинг ўзидан ҳам яхшироқ англашига қойил қолган эканлар.

Демак, Сизу бизнинг Имомимиз ҳукм чиқаришда, масала бобида тенгсиз бўлган эканлар. Ҳар бир ҳадисга Оллоҳдан қўрқиб ёндашадиган аҳли тақво буюк бир зот эканлар.

— Устоз, энди имомимиз Имоми Аъзам раҳматуллоҳи алайҳ яшаб ўтган муҳит ҳақида тўхталсангиз. Чунки у ёки бу шахс ҳақидаги маълумотларни тўла идрок қилиш учун ўша шахс яшаган замон ва макон тўғрисида бир оз тасаввур бўлиши керак…

— Тўғри, Ўктамбек. Биз аввалроқ Имоми Аъзам раҳматуллоҳи алайҳнинг Кўфада таваллуд топиб, ўша ерда дастлабки илмий маърифатларини ҳосил қилганлари ҳақида гапирдик. Сизнинг саволингизга жавоб тариқасида бу ша-ҳардаги диний ва илмий иқлимнинг нақадар яхши бўлганлиги тўғрисидаги гапларимизга яна баъзи қўшимчалар бўладиган жиҳатларни айтай:

Бу шаҳар ҳазрати Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг энг улуғ саҳобаларидан, Пайғамбаримиздан кейинги иккинчи халифа бўлган ҳазрати Умар ибн Ҳаттоб замонларида — ҳижрий 17 йилда барпо бўлган шаҳардир. Ислом тарихидан маълумки, динимизнинг дунёга тарқалишидаги энг муҳим давр ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу халифалик қилган йилларга тўғри келади. Жумладан, Ироқ мамлакатларининг ислом аскарлари томонидан забт этилиши ҳам ҳазрати Умарнинг халифалик йилларига тўғри келган. Ироқ забт этилгандан сўнг, ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу ҳижрий 17 йилда Кўфа шаҳрини барпо қилишга қарор қилган эканлар ва шу шаҳарда яшайдиган кишиларга исломий илм ўргатсин учун суҳбатимиз давомида зикр этиб ўтилган улуғ саҳоба Абдуллоҳ ибн Масъудни жўнатган эканлар.

Мана шу жойда бир эътиборга лойиқ нуқта бор. Ҳазрати Умар ҳазрати Абдуллоҳ ибн Масъудни Кўфага жўнатар эканлар, у зотнинг ортидан кўфаликларга юборган саломларида мана бундай гап бор экан: «Ислом давлатининг пойтахти Мадинаи Мунавварадага мусулмонлар — ҳаммамиз Абдуллоҳнинг илмларига ташнамиз. Лекин ҳозир ўзимизни қўйиб сизларга юборяпман Абдуллоҳни. Сизлар фойдаланинглар. Лекин унутмангки, Мадинадаги бутун саҳобалар Абдуллоҳнинг илмига муҳтождирлар». Демак, Абдуллоҳ ибн Масъуднинг илми шу даражада мукаммал экан. Бу зот Кўфада исломий маърифатни шу қадар ёйдиларки, натижада ҳазрати Умардан кейин халифалик қилган зот — ҳазрати Усмондан сўнг халифа бўлган ҳазрати Али Кўфани Ислом давлатининг пойтахтига айлантирдилар. Ҳазрати Али халифа сифатида Кўфага кириб келган даврда бу ерда 4 минг нафардан зиёд жуда етук билимли уламо бор эди. Буларнинг барчаси Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан таълим олган эдилар. Бу ҳолатни кўрган ҳазрати Али: «Абдуллоҳнинг мукофотини Оллоҳнинг ўзи берсин. Кўфани илмга тўлдириб қўйибди-ку!» деб марҳамат қилганлар.

Энди ҳазрати Алининг ўзларига келсак. Бу кишининг илм даражалари ҳақида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам, «Илм шаҳри бўлса у — менман, бу шаҳарнинг дарвозаси Алидир», деган эдилар. Уммати Муҳаммадия ичидаги энг билимдон кишилардан бўлган ҳазрати Али Абдуллоҳ ибн Масъуднинг Кўфа шаҳридаги меҳнатларини юқорида айтилганидек, юқори баҳолаган эканлар.

Ҳазрати Имоми Аъзам раҳматуллоҳи алайҳ мана шундай иқлимда униб-ўсганлар… Ривоятларда келадики, Имоми Аъзамнинг боболари Зуто оталари Собитни гўдаклик чоғида ҳазрати Алининг олдига олиб бориб, ўғлимнинг ҳақига дуо қилинг, деб илтимос қилади. Шунда ҳазрати Али розияллоҳу анҳу, ўғлингга Оллоҳ муборак зурриёт ато қилсин, деб дуо қилган эканлар. Мана шу улуғ саҳобанинг дуолари ижобат бўлиб, Собитга — Зутонинг ўғли Собитга Оллоҳ Нўъмон деган фарзандни ато қилдики, бу Сиз билан бизнинг имомимиз Имоми Аъзам Нўъмон ибн Собит Абу Ҳанифадирлар.

Шундай қилиб, Имомимиз диний илмда мукаммал бўлиб, хусусан, ҳадис илмида ҳам шу қадар маҳоратли бўлган эканларки, бу ҳақда Ҳасан ибн Зиёд деган зот, Имоми Аъзам шахсан 4 минг ҳадис ривоят қилганлар, дейдилар. Шу тўрт минг ҳадиснинг тенг ярмини устозлари Ҳаммод ибн Сулаймондан ривоят қилганлар, қолган 2 мингини бошқа тобеинлардан ривоят қилганлар, деб айтганлар. Бу Имомимизнинг ҳадис илмидаги маҳорати ҳақида замондошларининг эътирофидандир. Кўфа шаҳридаги бу гўзал иқлим Имоми Аъзам туғилган даврга тўғри келган эди. Бу даврда суҳбатимизнинг аввалида айтганимиздек, Кўфада 1500 саҳоба яшаган эди. Демак, бу саҳобаларнинг илмларидан баҳра олган имомимиз Имоми Аъзам раҳматуллоҳи алайҳ шундай илмда тенгсиз бир мақомда ҳаммага устоз бўлиб, нафақат оддий мусулмонларга, балки дин пешволари бўлган мужтаҳид уламоларга ҳам устозлик даражасига чиққан эканлар. Уламолардан бири ҳазрати Имоми Аъзам раҳматуллоҳи алайҳни энг камида 83 мингта масала айтганлар, дейдилар. Бу — то Қиёмат сўралиши мумкин ва лозим бўлган ҳамма масалаларга Имоми Аъзам жавоб айтганлар, деганидир. Тўрт мазҳаб ичида Имоми Аъзамнинг мазҳаби энг улуғ деб тан олиниши ўша масалаларнинг пухталиги ва Қуръону ҳадисга мувофиқлигидандир. 83 минг масалани айтишга бир одамнинг умри кифоя қилиши ўта мушқулдир, лекин Оллоҳ Имомимизга ана шундай неъматни инъом эттан экан. Тарих давомида бутун дунёдаги мусулмонларнинг қарийб ярми Имоми Аъзамнинг мазҳабида бўлганлар. Ҳозир ҳам шундай. Бу Имомимизнинг масалала-ри нақадар пухта ва тўғрилигидан далолатдир.

Шу кунда ер юзида 1,5 миллиард атрофида мусулмон бор. Шулардан тахминан 700 миллион нафари бизнинг мазҳабдаги мусулмонлардир.

Аҳмад ибн Ҳанбалнинг мазҳабида 15 миллион атрофида, холос (эсингиздами, бу мазҳабдагилар «омин»ни жаҳрий айтадилар), энди ўзингиз айтинг: 700 миллион мусулмон бир мазҳабда, 15 миллион мусулмон иккинчи мазҳабда бўлса, бизнинг қайси мазҳабга эргашмоғимиз афзалроқ бўлади? Жаноби Расулуллоҳдан сўрасак, у зот, агар мусулмонлар бирор масалада икки тоифага бўлинадиган бўлса, қайси тоифадаги одамларнинг саноғи кўп бўлса, ўшанга эргашинглар, адашмайсизлар, дейдилар. Демак, мантиқан олинганда, бизнинг мазҳабимиз шундай муборак мазҳабки, эргашган одам адашмайди.

Имоми Аъзам раҳматуллоҳи алайҳ масалаларининг яшовчанлиги шундаки, ҳеч қачон бирон масалани ёлғиз ўзлари айтиб китобларга ёздирмаганлар. Ўзларининг энг пешқадам шогирдларидан муфтийлик мақомидаги 40 кишига ҳавола қилганлар. Улардан ўртага қўйилган масалани асослаб беришни, агар асоси заифроқ бўлса мазкур масалага қарши бошқа масала қўйишни талаб қилар эканлар. Демак, 40 на-фар муфтийнинг муҳокамасидан ўтган масалагина Имоми Аъзамнинг масаласи сифатида китобларга киритилар экан. Шу боис ҳам мазҳабимизни маслаҳат мазҳаби, шўро мазҳаби ҳам деб атайдилар. Шунинг учун ҳам бизнинг мазҳабдаги фиқҳ китобларига мурожаат қилсак, айрим ҳолларда Имоми Аъзам айтган бир гап айтилиб туриб, ёнида шогирдларидан бирининг гаплари ҳам айтилади. Имомимиз қайси олимнинг ҳужжати қувватлироқ бўлса, ўшанинг гапини китобга туширишни буюрар эканлар. Ва ўзларининг гапларини ҳам хато дейишиб ва хатолигини исботлаб берсалар, қабул қиларканлар. Мана шу туфайли ҳам бу мазҳаб дунёнинг, ислом оламининг кўп тарафларига ёйилди.

Суҳбатимиз давомида Имом Шофеъий бутун уламолар Имоми Аъзамга бола-чақаликка ярайди, рақобат қилишга ҳеч кимнинг имкони йўқ, деган гапини эслатган эдик. Бу гапнинг икки маъноси бор. Биринчиси, чиндан ҳам ҳеч ким масала бобида Имоми Аъзамга баробар эмас дегани бўлса, иккинчи маъно шуки, бошқа жамики уламолар қилган масалалар — Имоми Аъзамнинг масалаларидан фойдаланиб чиқарилган масалалардир, дегани. Имоми Аъзам айтмай кетган биронта ҳам масала йўқ, деган таъкид ҳам шундан.

Имомимизнинг тақволарига келсак, Оллоҳдан қўрқишларини ўрганадиган бўлсак, у зот ҳар бир мусулмон учун бир мактаб, юксак намуна бўла оладиган ҳаётни яшаб ўтганлар. Имомимиз тижорат билан ҳам шуғулланган эдилар, аниқ-роғи, тужжорлик Имоми Аъзамнинг касблари эди. Оллоҳ таоло Имомимизга бу касбда ҳам баракотлар ато қилган.

Имоми Аъзамнинг тижоратдаги ҳалолликлари тариҳда достон бўлиб қолган. Бу ҳақда замондошлари — дўстлари ҳам, душманлари ҳам ёзиб қолдирганлар. Мана баъзи лавҳалар: Имомимиз бир тожир шериклари билан бошқа юртга мол юборибдилар. Мол икки хил навли бўлиб, бири сифатли, иккинчи хили сифатсизроқ экан. Имомимиз шерикларига молни икки хил нархда, яхшисини кимматроқ, ёмонини арзонроқ сотасан, деб тайинлабдилар. Лекин мол етказилган юртда айнан шу нарса тақчил бўлганлигидан, молнинг ҳаммаси бир хил — қиммат нархда сотилиб кетибди. У киши 30 минг кумуш тангалик савдо қилиб Кўфага қайтибди. Шунда Имомимиз ўша шерикларидан: «Икки хил навли молни икки хил нарҳда сотдингми?» деб сўрабдилар. У киши, йўқ, одамлар ўша қиммат нархга ҳам рози бўлиб сотиб олавердилар, деб жавоб берибди. Шунда Имоми Аъзамнинг дили оғриб, ўша 30 минг танга Оллоҳ йўлида садақа бўлсин, дебдилар. «Лекин мен бу садақадан савоб умид қилишга Оллоҳдан ҳаё қиламан, одамларни алдаб савдо қилибсиз, шунинг учун энди орамиздаги шериклик ҳам битди», деб 15 йиллик шерикларидан ҳам воз кечган эканлар. Бировнинг ҳақидан қўрқиш, яъни Оллоҳдан қўрқиш Имоми Аъзам раҳматуллоҳи алайҳда шу даражада қувватли экан.

Кунлардан бир куни Имоми Аъзам бозорда газлама харид қилмоқчи бўлдилар. Молнинг эгаси 100 танга деб баҳо айтди. Имомимиз ўзлари савдогар бўлганлари учун ҳам мол 100 тангалик эмас, балки анча қимматроқ эканлигини сезадилар. Шунинг учун мол-мулк эгасига, молингиз 100 тангалик эмас, қимматроқ нарх айтсангиз сотиб оламан, дейдилар. Мол эгаси 200 танга берақолинг, дейди. Харидорга мол бундан ҳам қимматроқ туюлаверади ва буни яна савдогарга айтадилар. Мол эгаси эса, бу менинг нарсам, қайси нархда сотгим келса сотавераман, дейди. Шунда Имоми Аъзам раҳматуллоҳи алайҳ бозорнинг нарх белгиловчи оқсоқолини чақириб келиб, матонинг нархини аниқлаб беришни сўрайдилар. Нарх белгиловчининг айтишига қараганда, бу газлама 500 тангалик экан. Имомимиз матони ўз нархига — 500 тангага сотиб олибдилар.

Имоми Аъзам раҳматуллоҳи алайҳ аввалги масалада сотувчи сифатида бировнинг ҳақидан қанчалик қўрққан бўлсалар, кейинги масалада харидор сифатида ҳам бировнинг ҳақидан шунчалик қўрқдилар.

Яна бир қун Имомимиз Кўфа шаҳри қассоблари ўғрилар келтирган қўйларни сотяптилар, деган гапни эшитиб қолдилар. Шу куниёқ бир чўпоннинг олдига бориб, ундан битта қўй ўртача неча йил яшайди, деб сўрадилар. Етти йил, деган жавобни эшиттанларидан сўнг, Имомимиз шунча йил қўй гўшти емаган эканлар.

Бу кишининг тақволарига сонсиз-саноқсиз шундай мисоллар бор. Мана, ўша мисоллардан яна бири.

Савдогарлик билан шуғулланиб юрган даврларида Имомимизнинг газлама дўконлари бўлар экан. Ўша дўкондаги ходимлари бир куни газламаларни тахлай туриб, матолардаги гулларга махлиё бўлиб қолибди-да, бу дунёнинг гуллари шу қадар гўзал бўлса, Жаннат гуллари қандай бўлар экан, «Эй Худо, бизга ҳам Жаннатингдан насиб эт!» деб дуо қилиб юборади. Ходимларининг бу дуосини эшитган Имомимизнинг ранглари қув ўчиб, дўконни ёпиб уйларига кетиб қоладилар. Эртасига келганларида Имомимиздан ходимлари кечаги воқеанинг сабабини сўрайди. Шунда Имоми Аъзам раҳматуллоҳи алайҳ: «Эй биродар, биз қайси қилган ибодатимиз учун Оллоҳдан Жаннат сўрашга ҳаддимиз сиғади? Биз фақат Оллоҳдан гуноҳларимизни афв қилишини сўрашга ҳақлимиз, холос», дейдилар.

Имомимиз мана шундай буюк тақво эгаси бўлганлари сабабли ҳам, ниҳоят даражада ибодатли киши эдилар. У зот ибодатда шу қадар муқим бўлганларки, 70 йиллик ҳаётларининг 40 йилида кечалари ухламай ибодат қилган эканлар. 30 ёшлик чоғларидан то умрларининг охиригача хуфтон намозидаги таҳоратлари билан бомдодни ўқиган эканлар. Кечалари ҳамма мусулмон хуфтон намозидан кейин истироҳатга, оромга кирадиган бўлса, Имоми Аъзам ҳазратлари янги либосларини кийиб намозга турар эканлар. Бир ракатда шундоқ туриб — нафл намозида 30 пора Қуръон ўқийдилар. Имоми Аъзам раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳаётлари баён қилинган китобларда Имомимиз 30 пора Қуръонни ўқиётиб «Ал-ҳакумуттакосур» сурасига келганларида, қироатни давом эттиролмай йиғлайверар эканлар. Чунки бу сурада Оллоҳ таоло сиз билан бизга: «Эй ғофил бандалар, то гўрларингизга кириб кетгунингизча дунё кўпайтириш билан машғул бўлдиларингиз-ку», деб миннат қилади. Имомимиз шу сурани ўқиганларида, мен ҳам шу кишилар қаторидаман-ку, Оллоҳимга қандай жавоб бераман, деб йиғлар эканлар.

Рамазони шарифда эса Қуръонни ҳар куни икки бор хатм қилар эканлар. Бошқа ойларда ҳар куни хуфтондан бомдодгача бир бор хатм қилсалар, Рамазони шарифда саҳарликкача бир бор ва эрталабдан ифторликкача яна бир марта 30 пора Қуръонни хатм қилар эканлар. Оллоҳ таоло Имомимизга Қуръон хатм қилсин учун вақтни ҳам баракотли қилган экан. Имомимиз вафот қилган хоналарида 7 минг марта Қуръонни хатм қилган эканлар. 7 минг марта Қуръон хатм қилиш — бу муттасил йигирма йил давоми-да ҳар куни бир бор тик туриб Қуръон ўқиш деганидир. Имоми Аъзам раҳматуллоҳи алайҳга шу насиб этган экан. Имомимизнинг кечалари намозда тик туришларига қўшнилари шу қадар ўрганган эканларки, у зот вафот қилганларида бир қўшниларининг фарзанди — ёш бола отасига, ота қўшнимизнинг уйи ўртасида бир устун бўлар эди, йиқилиб тушибди, деган экан. Шунда у киши, ўғлим бу устун эмас эди, шу хонадоннинг эгаси Абу Ҳанифа ҳар кеча намозда турганини кўрар эдинг, у киши вафот қилдилар, деб жавоб қилади. Имоми Аъзам раҳматуллоҳи алайҳ шу қадар намозга бақувват, Қуръонга муҳаббатли бўлиш билан бирга, умрларининг сўнгги 30 йили ичида бирон кун оғизлари очиқ бўлмаган экан. Ҳаётларини доимий рўза билан ўтказган эканлар. Имомимизнинг ибодатдаги бундай мустаҳкамликлари Сиз билан бизга дарс бўладиган, намуна бўладиган ва бу кишини танимайдиганлар яхшироқ таниб олишларига сабаб бўладиган фазилатлардандир.

Имомимиз Имоми Аъзам раҳматуллоҳи алайҳнинг дунёга келишлари ва умуман, ҳаётлари ҳақида ҳазрати Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларида ишорат берилганлиги тўғрисида уламолар тарафидан айтилади. Жа-ноби Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бир муборак ҳадисларида: «Ҳақ дин агар ерда эмас, осмонда, Сурайё юлдузида бўлса ҳам, форс аҳлидан бўлган кишилар ана шу иймонга етиб бориб, аҳли иймон бўлиб ўтадилар», деб башорат қилганлар. Улуғ уламоларимиздан Жалолиддин Суютий мана шу ҳадис Пайғамбар алайҳиссалом тарафидан ҳазрати Имоми Аъзамнинг дунёга келишларига башорат ва ишоратдир, дейдилар. Уламолар шундай талқин қиладилар ва биз ҳам шу талқинга ишонамиз. Ҳақиқатан ҳам, Расулул-лоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам умматлари орасида Имоми Аъзам розияллоҳу анҳу даражасида Қуръону ҳадисни яхши англайдиган, масала бобида у зотнинг манзилатига етган киши қайтиб дунёга келмади. Бу зотнинг илмлари, тақволари, ибодатлари ҳақида бир қадар айтдик. Энди у кишининг ахлоқлари хусусида икки оғиз сўз.

Имоми Аъзам раҳматуллоҳи алайҳ шу қадар гўзал хулқли инсон эканларки, замондошлари у кишининг шу фазилатларини тан олиб, энг чиройли хулқ Имоми Аъзамнинг хулқидир, деб эътироф қилганлар. Бу хусусда кўп катта уламолардан баёнотлар қолган. Имомимиз, суҳбатимиз давомида айгганимиздек, аҳли тижорат бўлганлар. Оллоҳ таоло бу зотга ҳалол ризқу насиба берган, бекаму кўст, бой-ба-давлат бўлиб яшаб ўтганлар. У кишининг доимий саховатларидан ҳамма баҳраманд бўдган. Имомимиз Оллоҳ таоло берган неъматга шукронасини ташқи кўринишдаҳам кўрсатиб ўтганлар. Доимо чиройли ва покиза кийимларда юрганлар. Бу ҳақда ҳам замондошлари гувоҳлик бериб кетганлар. Шундай баланд мақомга эришган зот ниҳоятда тавозели, хокиисор, камтар киши эканлар. Маълумки, кишига Оллоҳ таоло бир фазилат берса, қанчалик баланд мақомга кўтарилса, унинг ҳасадгўйлари ҳам шунчалик кўпаяди. Имомимиз Имоми Аъзам ҳам мана шундай ҳолатдан бенасиб эмас эканлар. Яъни, бу кишининг ҳам ҳолатларига ҳасад қилган, шаънларига ярашмаган гапларни айтган кишилар ҳам тариҳда йўқ эмас. Ҳозирда ҳам айрим кишилар Имомимизнинг кимликларини, у кишининг таржимаи ҳолла-рини яхши ўрганмай туриб ана шундай ҳасадгўйларнинг гаплари қулоқларига тушиши биланоқ, ўша гапларга ишона қоладилар, ўзлари ҳам «чуваб» кетадилар. Бу, албатта, жаҳолат — билмаслик оқибатидир. Имомимиз эса ўшандай ҳасадгўйларни кўрганларида: «Бизларни ёмонлаган кишиларнинг гуноҳини Оллоҳ кечирсин, бизларни яхши кўрганларни Оллоҳ раҳмат қилсин», деб дуо қилар эканлар. Яъни, ёмонликка ёмонлик билан жавоб қилмас эканлар. Бу ҳаётлари давомида жуда кўп кўринган ҳолатдир.

Бир куни Имомимиз кўчада кетаётганларида ўшандай бадхулқ кишилардан иккитаси Имоми Аъзамнинг шаънларига ярашмаган ҳақоратларни қилибди. Ҳар қандай кишининг ҳам ғазабини қўзғайдиган бундай ҳақоратларни эшитган Имоми Аъзам уларга эътибор бермай, ўз йўлларида давом этаверибдилар. Ҳалиги икки бадхулқ ҳам сўкинишдан тўхтамай Имомимизнинг ортидан эргашиб келаверибди. Ниҳоят, Имомимиз ўз уйларига етиб келадилар-да, эшиклари олдида тўхтаб, ҳалигиларга: «Биродарлар, мен уйимга етиб келдим. Агар ҳақоратлардан қолгани бўлса, сўкиб олинглар, мен кутиб тураман, тугаганда уйимга кириб кетаман», деган эканлар. Бу киши шу даражада хокисор, тавозели, камтар бўлган эканлар.

Яна бир мисол: ҳалолни ҳаромдан ажрата олмайдиган, ўзи камбағал, бечора бўлса ҳам калондимоғ, бировларни сўкиб, дилига озор етказиб маза киладиган кишилар бўлади. Имомимизнинг ўшандай бир қўшнилари бор экан. У Оллоҳ таоло ҳаром қилган ичкиликка гирифтор, ҳар кеча маст экан. Имоми Аъзам шаънларига ҳажвлар айтар, бақир-чақир қилиб у зотга озор берар экан. Имомимиз тоқат билан унинг ҳақоратларини эшитаверар эканлар. Итгифоқо, бир қуни қўшнининг хонадонидан одатдаги бақир-чақир, сўкиниш, хақорат саси келмай қолибди. Имомимиз хавотирланиб хабар олдирдилар. Маълум бўлишича, ўша бадхулқ қўшни бадхулқлиги туфайли миршабларнинг қўлига тушиб, ҳибсга олинибди. Имоми Аъзам уни Худо жазолабди деб қўя қолмасдан, дарҳол амирнинг ҳузурига борибдилар. Менинг бир аёлманд косиб, камбағал кўшнимни қандайдир айб билан зиндонбанд қилибдилар. Ўша қўшнимни озод қилинг, унга менинг ўзим кафилман, деб илтимос қилибдилар. Кўфанинг амири, албатта, Имоми Аъзамнинг ким эканлигини билар эдилар. Шунинг учун у кишининг ҳурматидан нафақат бадхулқ қўшнини, балки кейинги икки кун давомида ҳибсга олинганларнинг ҳаммасини қўйиб юбордилар. Шундан сўнг у қўшнига Худо инсоф берди. У зиндондан тўғри Имоми Аъзамнинг ҳузурига келди. Тавба қилиб, Имомимизга шогирд бўлди.

Тарих китобларининг гувоҳлик берипшча, у киши кейинчалик катта олим бўлиб кетган эканлар. Замондошларнинг таъкидлашларига қараганда, Имоми Аъзам анча-мунча кишиларни бир қўришдаёқ ҳолатларига қараб қандай одам эканликларини аниқ айтиб бера оладиган даражада фаросатли киши бўлган эканлар. Жуда кўпчилик мана шу нарсани тан олиб эътироф этади.

Имоми Аъзамнинг масала бобида беқиёс бўлганликларига яна бир мисол. Бу мисол ҳозирги замон учун унчалик ажабланарли бўлмаса-да, Имомимиз яшаган давр учун анча мушкул эди. Яъни, аксари масалаларни Имоми Аъзам ўз фаросатлари билан ечар эдилар. Бунга бир мисол, Кўфада бир аёл эгизак фарзанд кўрибди. Эгазаклар бир-бирларига белларидан ёпишган ҳодда туғилибдилар. Ҳозир бундайларни Сиём эгизаклари деб атайдилар. Бир оз фурсат ўтгач, ўша икки чақалоқдан бирининг ажали етиб ўлади, иккинчиси эса тирик. Агар бу ҳолат бизнинг замонда рўй берса, дарҳол жарроҳлар аралашиб масалани наштар билан ҳал қилиб қўя қоладилар. Лекин гап 1300 йил аввал бўлган воқеа хусусида, табобат ривожланмаган даврда рўй берган воқеа ҳақида кетяпти. Хуллас, ҳамма ҳайрон. Ўликни қўймоқчи бўлсалар, унинг тирик шериги бор. Кўммасалар …

Шунда ҳеч ким жўяли бир жавоб айтолмаган мазкур масалага Оллоҳнинг илҳоми билан Имоми Аъзам жавоб қиладилар. У киши, бу бола кўмилади, лекин шундоқ қўмиладики, тирик бола ернинг устида қолади, дейдилар. Худди шундоқ кўмадилар ва Оллоҳнинг қудрати билан саноқли кундан сўнг ер ўша марҳум фарзандни тирик фарзанддан ажратиб олади. Тирик боланинг ҳаёти мана шундай сақпаб қолинади. Кейин уни Имоми Аъзамнинг ўғли деб атайдилар. Имомимизнинг бу «ўғли» узоқ йиллар умр кўради. Инсоният тарихида жуда кам учрайдиган мазкур ҳодисага боғлиқ масалани ҳал қилишда Имомимиз фавқулодда фаросатли эканликларини намойиш қилганлар.

— Имоми Аъзам раҳматуллоҳи алайҳнинг мансабга муносабати қандай эди ?

— Бу ҳам батафсил тўхталишга арзийдиган мавзудир. Имомимизнинг илмий даражаси қанчалик юксак, одамийлиги мислсиз эканлигини давлат бошлиқлари ҳам, албатта, билар эдилар. Кўфа вилояти ва шаҳрининг ҳокими Ибн Ҳубайа Имоми Аъзамга Кўфа вилоятига қози бўлишни таклиф қилади. Имомимиз, мен қозилик лавозимида ишлашга Оллоҳдан қўрқаман, деб ҳоким таклифини рад этади. Гапи қайтганидан ғазабланган ҳоким, таклифимни қабул қилмасангиз, зиндонбанд бўласиз, сизни ҳар куни ўн дарра урадилар, деб таҳдид қилади. Шунда Имоми Аъзам раҳматуллоҳи алайҳ: «Оллоҳнинг охират Диёридаги азобидан бу дунёдаги ҳокимнинг азоби, албатта, енгил бўлади, мен розиман», дейдилар. Шу тариқа зиндонни қозиликка алмаштирадилар. Хурсандлик билан ҳибсга олиниб, зиндон-банд қилинадилар. Имоми Аъзамни зиндонбанд қилганларидан сўнг 10 қун давомида ҳокимнинг ҳузурига олиб борар эканлар. Ҳоким у зотдан, ўйлаб кўрдингизми, розилик берасизми энди қози бўлишга, деб сўрар экан. Рад жавоби-ни эшитгач, ғазабланар, яна 10 дарра уришга буюрар экан. Имомимиз калтакланиб зиндонга қайтгандан сўнг йиғлар эканлар. Ҳамзиндонлари бу ҳолатдан ҳайрон. Ниҳоят, Имомимиздан нега бундай қилаётганларини сўрашга журъат қилибдилар. Ахир сизга лавозим бермоқчилар-ку, уни тезроқ қабул қилингу шу азоблардан қутулинг, дейишибди. Шунда Имоми Аъзам раҳматуллоҳи алайҳ: «Мен калтак зарбидан йиғлаётганим йўқ Онамга раҳмим келганидан йиғлаяпман. У киши менинг зиндонга тушганимдан, калтакланаётганимдан бохабарлар. Онам қандай чидаяптилар экан! Мени мана шу нарса йиғлатяпти», деган эканлар. Шу тариқа 10 кунни азобда ўтказибдилар. Ўн биринчи кунга ўтар кечаси ҳокимнинг тушига жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам кирибдилар. Пайғамбаримиз ҳокимга, «Менинг суннатимни тирилтириб дунёга ёяётган зотни зиндонга олиб киришдан қўрқмайсанми?» деб танбеҳ бердилар. Шундан сўнг ҳоким тонг отиши биланоқ шахсан ўзи зиндонга кириб, Имоми Аъзам раҳматуллоҳи алайҳдан узр сўрабди, у зотни озод қилибди.

Имомимиз мана шундай мансаб — лавозимдан ҳазар қилган киши бўлган эканлар. Замондошларимиз орасида эса, аксинча, турли-туман катта-кичик мансаб-лавозимлар учун елиб-югураётган, ўша лавозимга чиқиб олиш учун ўртага дунёни ҳам, динни ҳам қўяётган кимсалар, афсуски, оз эмас. Ўшалар Имоми Аъзам раҳматуллоҳи алайҳдан ўрнак олсалар ёмон бўлмас эди.

Зиндондан озод бўлганларидан кейин имомимиз Кўфани тарк этиб, Маккаи Мукаррамага кетиб қолдилар ва бу муборак шаҳарда 10 йиллар давомида истиқомат қилдилар. Бу зотнинг ҳаётларидан яна бир нуқта — 70 йиллик ҳаётларида 55 марта ҳаж ибодатини адо қилганлар. Демак, Имомимиз нафақат Кўфадаги, балки Маккаи Мукаррама ва Мадинаи Мунавварадаги уламоларнинг суҳбатларидан ҳам баҳраманд бўлганлар.

Туркистон диёридаги мусулмонлар Оллоҳ таолога беҳад, беадад шукрлар қилишимиз керакки, Имоми Аъзам раҳматуллоҳи алайҳдай улуғ зотнинг йўналишларида, мазҳабларида имкониятимиз қадар ибодат қилиб келяпмиз.

Ҳазрати Имоми Аъзам раҳматуллоҳи алайҳнинг таржимаи ҳолларига бағишланган суҳбатимизнинг ниҳоясида айтиб кўйишимиз зарур деб билган яна бир нарса бор:

Тўрт мазҳабдан бирининг асосчиси — Молик ибн Анас розияллоҳу анҳу бир ибратли гап айтиб кетган эканлар. Катта илмий даражага етган бу зот Мадинаи Мунавварада яшаганлар, ҳадислар тўплами «Муватто» китобини ёзганлар. Бир кун ўша даврдаги Ислом халифаси Абу Жаъфар ал-Мансур «Муватто»ни ўқиб қолибдилар-да, ҳузурларига Молик ибн Анасни чақиртирибдилар. «Эй Молик, — дебдилар халифа имомга юзланиб, — сенинг китобингни ўқидим. Қуръону ҳадисга жуда мос китоб ёзибсан. Сенинг мазҳабингга эргашган мусулмон кўп диёримизда, лекин мен Ислом оламининг амири сифатида мана шу китобингни жуда кўп нусхада чоп эттириб, бугун дунёдаги мусулмонларга тарқаттирмоқчиман. Токи дунёдаги мусулмонларнинг барчаси фақат шу китобга бўйсунсинлар! Фақат моликий мазҳабида бўлсинлар», дебдилар. Шунда Имом Молик, Оллоҳ рози бўлсин бу зотдан, мана бундай марҳамат қиладиларки: «Ё Амиралмўъминин, шундай қилманг. Ёзган китобимдаги гапларимни мендан ва шогирдларимдан эшитган кишилар менинг мазҳабимга эргашсалар Оллоҳга шукр қиламан. Лекин Ислом оламининг бошқа тарафларига жуда кўп уламолар етиб борганларки, улар олиб борган таълимотларини энди нотўғри дейиш ва ўрнига менинг китобимни ўқишни буюриш, менинг мазҳабимга киришга мажбурлаш билан сиз дини Исломга хизмат қилган бўлмайсиз, балки мусулмонларнинг эътиқодларидаги паро-кандаликка сабаб бўласиз. Демак, шу пайтгача аждодларимиз амал қилиб келган йўл — хато йўл эканда, деб ўйлаб қолишларига сабаб бўласиз. Мени эшитган ва мени китобимни ўқиганлар менинг мазҳабимда бўлсинлар. Бошқа диёрлардаги мусулмонлар ўзларига етиб борган мужтаҳид уламоларнинг мазҳабларида турсинлар. Менга эргашган мусулмонлар ҳам, уларга эргашган мусулмонлар ҳам, иншооллоҳ, ҳидоятда, ҳақ йўлда бўладилар». Имом Моликнинг Амиралмўъмининга берган жавоби шундай бўлибди.

Бизларга 1000 йиллар давомида Имом Аъзам мазҳабидаги таълимот берилди ва шунга биноан бу таълимотга ота-боболаримиз амал қилиб келдилар, биз ҳам амал қилмоқдамиз. Лекин орамизда бизнинг мазҳабимиздан кўра қувватлироқ мазҳаб бор экан, мана бу масалада бошқа мазҳабнинг ҳужжати қучлироқ экан, деб юрувчилар ҳам йўқ эмас. Шундай кишилар Имом Моликнинг гапларини бир эсласалар, мусулмонлар орасига парокандалик тушиб қолишига, ўртада ихти-лофлар пайдо бўлишига мана шундай ўйланмасдан айтилган гаплар сабаб бўлишини инсоф билан тафаккур қилиб кўрсалар, ёмон бўлмас эди. Мана шунда бу диёрдаги мусулмонларнинг иттифоқлиги, оға-ини, биродарлик билан Оллоҳ тао-лонинг буйруқларида қоим бўлиб, жаноби Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам тарафларидан башорат қилинган улуғ зотнинг — Имом Аъзамнинг мазҳабларида бўлишимиз ҳар биримиз учун бир хайрият, яхшилик бўлишини яхши англаб олсак, хаммамиз учун ҳам фойдали бўлади.

Суҳбатимизда ҳазрати Имоми Аъзам раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳаётларидан баъзи лавҳаларни баён қилиб бердик, холос. Оллоҳ таоло ўтганларни ўз раҳматига олсин. Сиз билан бизни, ҳоли ҳаётдаги барча мусулмонларни Оллоҳ таоло ҳақ йўлдан адаштирмасин. Омин!

«ИМОМИ АЪЗАМ — БУЮК ИМОМИМИЗ» КИТОБИНИ МУТОЛАА ҚИЛИНГ,ЮКЛАБ ОЛИНГ
09

Alouddin Mansur. Imomi A’zam — buyuk imomimiz. Kiril

099

IMOMI A’ZAM ABU HANIFA
(RAHMATULLOHI ALAYH) NASIHATLARI

098

07IMOMI A’ZAM, Abu Hanifa No»mon ibn Sobit al-Ko’fiy (699, Ko’fa— 767, Bag’dod) — hanafiylik mazhabi asoschisi. Ilohiyotchi, faqih, muhaddis.«Abu Hanifa» uning kunyasi, «Imomi A’zam» («Ulug’ imom») ulug’ligining e’tirofi o’laroq berilgan unvon. Asli fors bo’lib, o’ziga to’q, zodagon oiladan. Olim va fozil insonlar orasida voyaga yetdi. Otasidan qolgan katta boylikni ilm yo’lida sarf etdi. Yoshlikdan Qur’onni yod oldi. Kalom ilmi va mantiqni o’rgandi. 22 yoshida iroqlik ilohiyotchi Hammod ibn Abu Sulaymonga shogird tushib uning ta’limini oldi. Keyin Kufa va Basraning eng obro’li faqihi bo’lib yetishdi va o’zi shogirdlar tarbiyaladi. Kamtar, mehribon, taqvodor inson sifatida hurmat qozondi. Uning 55 marta haj qilganligi haqida rivoyat bor.
Imomi A’zam 747—48 yillarda Iroq hokimi ibn Hubayra ta’qibidan qochib Makkaga ketadi. Abbosiylar hokimiyat tepasiga kelgach, Iroqqa qaytib, ulamolik faoliyatini davom ettiradi. Xalifa al-Mansur (754—775) unga yangi poytaxt Bag’dodda qozilik yoki boshqa istagan yuksak lavozimini egallashni taklif qiladi. Biroq Imomi A’zam bu taklifni rad etadi. Shunda Mansur uni qamab turli qiynoqlarga solgan, kaltaklatgan. Mansur Imomi A’zamga zahar ichirgan va u zot shu sababdan shahid bo’lgan, degan rivoyat ham bor.
Imomi A’zam islom ulamolari orasida eng yetuk olimlardan edi. U odamlarga qulay, toliblarga yengil bo’ladigan yo’lni topishga muvaffaq bo’ldi: shar’iy ilmni birinchi bo’lib tasnif qilib, uni boblarga ajratib, tartibga soldi va kitob shakliga keltirdi. Imomi A’zamning ilmi kalom, fiqx, hadis, sarf ilmlariga oid bir necha kitoblari mavjud: «Kitob as-salot» («Namoz ahkomlari kitobi»), «Kitob al-manosik» («Haj kitobi»), «Kitob ash-shurut» («Shartnomalar haqida kitob»), «Kitob al-faroiz» («Meros ilmi haqida kitob»), «Kitob al-olim val-mutaallim» («Ustoz va shogird haqida kitob»), «Kitob al-fiqx al-akbar» («Katta fiqh kitobi»), «Kitobi al-vasiya» («Vasiyatnoma kitobi») va boshqalar. Imomi A’zamning bulardan tashqari hadis sohasida ham asarlari mavjuddir.
Imomi A’zam faqihlarning ustozi. O’rta asr faqihi Abul Muayyad Muhammad ibn Mahmud Xorazmiy Imomi A’zam musnadlarini jam qilib, kitob shakliga keltirgan, u 1326 hijriy (mil. 1907/08) yilda Misrda chop etilgan.
Imomi A’zamdan ta’lim olgan shogirdlar zamonasining yetuk peshvolari bo’lib yetishgan. Ana shunday shogirdlardan biri Abu Yusuf bo’lib, Horun ar-Rashid davrida qozilik vazifasida ishlagan. Ikkinchi shogirdi imom Muhammad ibn Hasan o’z navbatida ustozidan olgan barcha ilmini imom Shofi’iyga o’rgatgan. Hadislarni saralashga mohir bo’lgan, har bir masalani dalillay oladigan Zufar ibn Xuzayl ham Imomi A’zamning ko’zga ko’ringan as’hoblaridandir. Yana bir shogirdi Hasan ibn Ziyod Imomi A’zamning «Adab al-kadi» («Qozining odobi»), «Annafaqot» («Nafaqalar»), «Faroiz» («Meros ilmi») kabi kitoblarini yozib tugatdi. Imomi A’zamning o’g’li Xammod va nabirasi Ismoil ham shar’iy ilmlar borasida yetuk allomalar edi, ular turli shaharlarda qozilik mansabida ishlashgan. Xurosonda birinchi bo’lib hadisni yozib olgan Abdulloh ibn Muborak ham Imomi A’zamdan ta’lim olgan.
Dunyoning ko’pgina joylarida, jumladan, Markaziy Osiyo mamlakatlarida, O’zbekistonda musulmonlar Imomi A’zam mazhabi qoidalari asosida ibodat qilib kelmoqdalar.

098

* Ehtiyojing tushadigan ilmni o’rganishdan o’zingni olib qochma!

* Musulmonga ham, zimmiyga ham dushmanlik qilma!

* Alloh bergan rizqingga qanoat qil!

* Ahli sunna val jamoa yo’lini mahkam tut, zalolat va jaholat ahlidan o’zingni chetga ol!

* Boshqalarga muhtoj bo’lmaslik uchun qo’lingdagi bisotingdan tadbirkorlik bilan foydalan!

* Odamlar bilan uchrashganingda gapni salom berishdan boshla, mayin va muloyim so’zla, yaxshilarga yoqimli bo’l, kishilar bilan murosayu madora qil.

* Yaxshi qo’shni bo’l va qo’shningdan keladigan aziyatlarga sabru bardoshli bo’l!

* Barcha ishlarda xolis niyatli bo’l, har qanday holatda faqat halol narsalarni iste’mol qilishga jiddujahd qil!

* Besh yuz hadis orasidan tanlab olganlarim quyidagi besh hadisga amal qil:

1. “Barcha ishlar albatta niyatga bog’liqdir. Har bir kishi niyat qilgan narsasiga yetishadi”.

2. “Kerakmas narsalar bilan shug’ullanmaslik kishi diyonatining go’zalligidandir”.

3. “O’ziga ravo ko’rgan yaxshi narsani boshqaga ham ravo ko’rmagan bandaning imoni komil
emas”.

4. “Halol ham ma’lum, harom ham ma’lum. Ammo ular o’rtasida shubhali narsalar ham mavjud. Ko’plar ularni bilmaydi. Ulardan o’zini saqlagan banda dinini va sharafini himoya qilgan bo’ladi. Shubhali narsalardan o’zini tiymagan bandaning haromga o’tib qolishi hech gap emas. Bunday banda chegara yon-verida qo’y boqayotgan qo’ychivonga o’xshaydi, qo’ylar har lahzada chegaradan o’tib ketishi mumkin. Har bir hukmdorning chegarasi bo’lganidek, Allohning ham chegarasi bor. U Allohning harom qilgan narsalaridir. Har bir vujudda bir parcha go’sht borki, u sog’lom bo’lsa, badan ham sog’lom bo’ladi va agar u kasal bo’lsa, badan ham bemor bo’ladi. U qalbdir”.

5. “Musulmon tili va qo’lidan odamlar ozor ko’rmaydigan kishidir”.

*Ulamolar Alloh taoloning valiy (do’st)lari bo’lmasa, yana kim Allohning do’sti bo’lardi, olimlardan o’zga valiyulloh bo’lmaydi”; “Har kim izzattalab bo’lsa, umri xoru zorlikda o’tadi. Suhbati og’ir kishi fiqhni bilmaydi, bu ilmning qadriga yetmaydi va fiqh ahlini hurmat qilmaydi”; “Kimning ilmi harom ishlardan qaytarmasa, albatta, u rasvo bo’ladi.

*Halol va haromdan gapirish yaxshi so’zlarning eng yaxshisidir. Biz halol-haromdan so’zlab, xalqni gunohlardan qo’rqitib, qaytaramiz, bundan ham yaxshiroq so’z bo’larkanmi?!”

*Alloh taolo bergan ilmni boshqalarga o’rgatish olimlarning vazifalari bo’lib, ilmni yashirmasdan o’rgatishlari kerak. Olimning ilm o’rgatmasligiga va o’qi­t­u­v­­chining dars o’tmasligiga shart-sharoit (yo’qligi) hargiz bahona bo’lolmaydi. Shar’iy va islomiy ilmlarni Xudo uchun o’rgatish har bir olim va o’qituvchiga vojibdir. Zero, ilm o’rgatish va o’rganish ibodat bo’lib, ibodatni faqat Alloh taolo uchun bajarish vojibdir.

*Bir kishi bilan gaplashib turganimda, yurib ketayotganimda, uxlaganimda va suyanib dam olayotganimda mendan din ishlarini so’ramang. Chunki bunday vaqtlarda xayol bir joyda bo’lmay, aql parishon bo’ladi.

*Kim dunyo uchun ilm o’rgansa, ilmning barakotidan mahrum qoladi, ko’nglida ilm qaror topmagan odamdan ko’pincha hech kim bahra ololmaydi. Kim din uchun ilm o’rgansa, ilmidan baraka topadi, ilm diliga jo bo’ladi va ilmidan hamma shogirdlari bahra oladi.

*Imomi A’zam Ibrohim ibn Adhamga aytganlar: “Ey Ibrohim, sening ibodatdan rizq-nasibang ulug’. Endi sen ilmni dilingga jo qilishing kerak. Zero, ilm ibodatning boshidir, ilm ishlarning ustuni va nizomidir”.

*Kishi hadis o’rganib, fiqh o’rganmasa, davolarni yig’ib, tabib kelmaguncha foydasini bilmagan kimsaga o’xshaydi. Muhaddis ham faqih bo’lmasa, hadisning kerakli o’rnini bilolmaydi.

* O’zing uchun gunoh yig’ma va merosxo’ring uchun mol to’plama.

098
Imomimiz deydilar:

– Ey Yoqub! Sen birinchi navbatda ilm ol, undan keyin halol yo’l bilan molu davlat orttir. Ana undan keyingina uylan. Agar ilm olish davringda mol topishga qo’shish qilsang, ilm hosil qilishdan mahrum bo’lib qolasan.

Odamlarga bepisand bo’lma. O’zingni ham, boshqalarni ham hurmat qil.

Ilmdan yuz o’girma, shogirdlaringga ahamiyat qil. Ularning ilm olishga qiziqishlarini kuchaytirish uchun birini ota, boshqasini o’g’il qilib ol.

Ko’p kulma. Zero, bu qalbni o’ldiradi. Doimo ohista yur. Yumushlarda shoshma-shosharlik qila ko’rma. Ortingdan chaqirganga javob berma. Chunki mollarnigina orqasidan chaqiradilar. So’zlagan vaqtingda qichqirib gapirma va ovozingni baland qilma, og’ir-bosiq bo’l. Shunday qilsang, sening sobit­qadamliging hammaga ayon bo’ladi.

 

09

Alouddin MANSUR
IMOMI A’ZAM — BUYUK IMOMIMIZ
Nashrga tayyorlovchi: O’ktambek Karimov

098

08Islomdagi to’rt mazhab musulmonlarining aqidasi bir bo’lib, ibodat va muomalatlardagina ayrim farqlar bor. Mazhablar o’rtasidagi ixtiloflar juz’iy hisoblanadi va bu aqidadagi emas, balki ayrim ibodatlardagi ixtiloflardir. Bizning ota-bobolarimiz, bugunga islom olamining teng yarmi amal qiladigan Imomi A’zam abu Hanifa mazhabi ibodatdagi qulayliklari, payg’ambar sunnatlarini olamga izchil yoyganligi bilan ham muhimdir. Mazkur kitobda islom va unga amal qilishga oid, shuningdek, mazhablarning har biri o’zicha afzal va ayni paytda, boshqalari ham inkor etilmasligi borasidagi tarixiy manbalardagi mulohazalar kitobxon e’tiboriga suhbat tarzida havola etiladi.

IMOMI A’ZAM

— Hurmatli ustoz, hazrati Imomi A’zamning shaxsi haqida batafsilroq so’z yuritsangiz…

— Janobi Rasululloh sallallohu alayhi vasallam ummatlari bo’lgan musulmon birodarlarimizga tarix davomida xizmat qilib o’tgan ulamolarimizni, xususan, Imomi A’zamdek buyuk shaxsni tanitish ulamolarning vazifalaridir. U kishining tarjimai hollarini naqadar aniq bilsak, u kyshining yuritgan yo’llarining ham naqadar haq ekanligini aniq bilib, ishonishimizga sabab bo’ladi.

Janobi Rasululloh sallallohu alayhi vasallam: «Alloh taolo har bir insonga bir mansab — martaba ato qilgan. Birov oliymaqom zot bo’lsa, birov bir oz quyiroq maqomda hayot kechirib o’tadi. Sizlar har bir insonni imkoniyatinglar qadar o’z manzilatlariga qo’yinglar. Ya’ni, Buyuk shaxslarga behurmatlik nazari bilan qaramanglar va bepisandlik bilan ularga bee’tibor bo’lmanglar», deb marhamat qilganlar. Ana shu ulug’ martaba egalari bo’lgan Ollohning do’stlaridan, bizga dinimizni barkamol yetkazib ketgan ulamolardan, eng peshqadam zotlardan biri bo’lgan zot — hazrati Imomi A’zam rahmatullohi alayhdir. U kishining asl ismlari No»mon, otalarining ismi Sobit, bobolarining ismi Zuto bo’lgan ekan.

Zuto Qobul shahrida tavallud topganlar. Qavmiyatlari, millatlari forslardan. Dini Islom kelib, musulmonlar butun dunyoni fath qilib, Qobulga borganlarida bu kishi asir bo’lib Ko’fa shahriga kelib qolgan ekanlar. Zuto dini Islomni qabul qilganlaridan so’ng, uni qulliqdan ozod qiladilar va u ozod musulmonlar qatoriga qo’shiladi. Zutodan Ko’fada Sobit ismli farzand dunyoga keladi. Sobitdan esa bizning Imomimiz — hazrat No»mon ibn Sobit, laqablari Abu Hanifa, unvonlari Imomi A’zam bo’lgan zot Ko’fada tavallud topdilar. Imomi A’zam — Ulug’ Imom deganidir. Bu martabaga boshqa hech bir mazhab boshlig’i yetib borgan emas. Boshqa mazhablarning boshliqlari imomimizni Imomi A’zam, deb sharaflaydilar, lekin ularning o’zlarini hech kim Imomi A’zam demaydi. Bizlar o’shanday Ulug’ Imomning mazhabidagi kishilardirmiz.

Imomi A’zam rahmatullohi alayh hijriy 80-yilda tavallud topganlar. Demak, Payg’ambar alayhissalomning Asri Saodatlarida, birinchi asrda tug’ilganlar, Ko’faning o’zida o’sib-ulg’ayganlar. Shu yerdagi eng katga ulamolardan dars oldilar. To Qiyomat turadigan mazhabga asos solish darajasidagi ilmlarini o’sha Ko’fada egallaganlar. Bu kishining ustozlari Hammod ibn Abu Sulaymon degan zot edi. U Ko’fa shahrining faqihi, katta muhaddis olimi edilar. Bu zot imomimizning eng katta va eng asosiy ustozlaridir. Lekin imomimiz boshqa hech kimga nasib bo’lmagan darajada juda ko’pchliliqdan saboq olganlar. Rasulullohni ko’rgan sahobalarni ko’rgan 4 ming kishidan dars olgan ekanlar. Imomimiz tavallud topgan 80-yilda hali sahobalarning hayotlari bor edilar. Jumladan, Ko’fa shahrida Imomi A’zam 9 nafar sahoba bilan muloqotda bo’lganlar. 8 erkak va 1 ayol sahobani ko’rganliklari haqida kitoblarda bayon qilinadi.

Janobi Rasululloh sallallohu alayhi vasallamni qo’rgan kishi sahoba, sahobalarni ko’rgan kishi tobein hisoblanadi. Sahobalar va tobeinlarning maqomi Rasulullohning hadislarida bunday bayon qilinadi: «Zamonlarning eng yaxshisi — mening zamonim. Insoniyat paydo bo’lganidan to Qiyomatgacha men yashagan zamondan yaxshi zamon bo’lmaydi. Mening zamonimdan keyin sahobalarim yashagan zamon ham yaxshi zamon. Sahobalarimni ko’rgan tobeinlar yashagan zamon ham yaxshi zamon. Lekin tobeinlardan keyin zamon buzilib, yolg’on yoyilib, odamlar orasida fitna-fasodlar ko’payib ketadi». Siz bilan bizning imomimiz — hazrat Imomi A’zam rahmatullohi alayh sahobalar yashayotgan zamonda tavallud topdilar va sahobalar bilan muloqotda bo’ldilar. O’zlari tobeinlar qatoriga kirdilar.

Imomi A’zam abu Hanifa rahmatullohi alayh ilm olish bobida, ilmiy darajalari miqyosida tengsiz edilar.

Biz Ahli sunna val jamoa mazhablari to’rtta dedik, ya’ni to’rtta eng katta ulamo 4 mazhabga asoschi ekanliklarini e’tirof etamiz. O’sha ulamolarni nomma-nom sanasak, o’z mazhabimizning darajasi yanada ayon bo’ladi:

Imomi A’zam rahmatullohi alayh 80-yilda tug’ilganlar.

Imomi Molik ibn Anas 93-yilda tug’ilganlar.

Imomi Shofe’iy 150-yilda tug’ilganlar.

Imomi Ahmad bin Hanbal 164-yilda tug’ilganlar.

Demak, eng avval tug’ilgan, payg’ambar asrida tug’ilgan imom bizning imomimiz Imomi A’zam rahmatullohi alayhdir. U zotning Rasululloh sallallohu alayhi vasallamning sahobalariga hamzamon bo’lganliklari haqida aytdik. Boshqa Imomlar esa sahobalarning suhbatlarini ololmaganlar. Shuning uchun ham ular bizning imomimizni o’zlariga ustoz, deb bilganlar.

Mazhab boshliqlaridan biri Imomi Shofe’iy shun-day e’tirof qiladilar: «Odamlar hammalari — barcha ulamolar Qur’onu hadisni anglashda, masala ilmida Abu Hanifaga bola-chaqalikka yaraydi, xolos, Abu Hanifa bilan raqobat qilish darajasiga chiqqan inson yo’q».

Imomi Molik bin Anas rahimahullohu esa: «Men hadis ilmini bilishda, janob Rasulullohning oxirgi hadislarini yetkazishda, eng sahih hadislarni anglab yetishda Imomi A’zamga o’xshagan boshqa insonni uchratmadim», deydilar va bu zot ham doimo Imomi A’zamni o’zlariga ustoz deb sanaganlar.

Haqiqatan, Imomi A’zam rahmatullohi alayh Imomi Molikka hamda boshqa ikki imomga ham ustoz edilar. Chunki navbatdagi imom — Imomi Shofe’iy rahmatullohi alayh Imomi A’zam vafot qilgan 150-yilda tug’ilgan edilar va bu kishi bir muddat Imomi A’zamning shogirdi Muhammad bin Hasandan dars olganlar. Demak, Imomi Shofe’-iy Imomi A’zamning «nabira» shogirdi bo’lar ekanlar.

To’rtinchi mazhab asoschisi Imomi Ahmad ibn Hanbal esa Imomi Shofe’iydan dars olganlar. Demak, u kishi bizning Imomimizga «chevara» shogird ekanlar. Imomimiz shu qadar buyuk, barcha boshqa mazhablarning imomlariga ham ustoz bo’lgan zot ekanlar.

Bizlar hozirda o’sha zamonlardan uzoq bo’lganimiz, ilmli kishilarning oramizda kam bo’lgani, uzoq yillar davomida dinimiz ta’limotlaridan bebahra yashaganimiz uchun ana shu zotlarning manzilatlarini bilmasdan, ularga yarash-maydigan, mutlaqo to’g’ri kelmaydigan ayblarni ham ularning shaxsiyatiga taqab gapirib yuradigan kishilar ham oramizda yo’q emas. Shuning uchun ham Imomimizning tarjimai hollarini, boshqa imomlarning u zot haqida e’ti-roflarini yaxshi bilsak, shunda u kishining maqomlariga aqlimiz yetadi va xar xil gaplardan o’zimizni tiyamiz.

— Imomi A’zam u qadar hadisga mohir bo’lmagan ekan, u kishi Ko’fada yashab o’tganlari, Madina va Makkada yashamaganlari uchun hadislarni kam bilar ekanlar, deb yuradigan birodarlarimiz ham yo’q emas…

— Janob Rasululloh sallallohu alayhi vasallamning 124 ming adadli sahobasining 150 nafari, yana boshqa bir rivoyatga qaraganda 1500 nafari Ko’fada yashaganlar. Bular shunchaki ilmsiz sahobalar emasdilar. Rasulullohdan keyin ko’p ilmli sahobalar Ko’faga kelganlar. Ularning eng ulug’laridan Abdulloh ibn Mas’ud roziyallohu anhu, hazrati Ali karramallohu vajhahu kabi ulug’ zotlar xam Ko’fada istiqomat qilib turgandilar. Demak, Imomi A’zam tarbiyalangan muhit— Ko’fa iqlimi hadislarga boy bir iqlim edi. Shuning uchun Imomimiz o’zlari taqriban 4000 hadis rivoyat qilganlar. «Musnadi Abi Hanifa» dyogan alohida hadis kitoblari bor.

Takror bo’lsa ham aytamizki, 124 ming sahobaning hammasi ham ilmli bo’lmagan. Ularning orasida cho’poni ham, dehqoni, tijoratchisi, hunarmandi ham bo’lgan. Shu bilan birga ulamolari ham bo’lgan. Shu katta sanoqdan 130 kishi muftiylik maqomiga, ya’ni har qanday masalada fatvo beradigan maqomga yetgan ekan. O’sha 130 sahobaning ichidan 6 kishigina mujtahid degan maqomga chiqqan ekan. Bu Qur’onu hadis asosida masala chiqarish iqtidoriga ega bo’lishdir. Imomimiz o’sha mujtahid sahobalarning olti nafaridan hadis rivoyat qilganlar. Ular Rasulullohni shunchaki bir soat ko’rib qolgan kishilar emas, balki U Zotning yonlarida juda uzoq vaqt hamsuhbat bo’lgan kishilar edilar.

Abdulloh ibn Mas’ud, Abdulloh ibn Abbos, Abu Dardo, Ubay ibn Ka’b, Abu Muso al-Ash’ariy kabi sahobalar mujtahidlik maqomigachiqqan kishilar edilar. Imomimiz bularning hammalarvdan hadis rivoyat qilganlar.

Demak, Imomi A’zamni u qadar hadisga mohir emas, deganlar johil kimsalardir, o’z imomini tanimaydigan kishilardir. Yoki ular bir ulug’ zotning manzilatini pastga tushirmoqchi bo’lgan badg’araz kishilar bo’lib chiqadi.

— Ustoz, endi mazhablar o’rtasidagi ayrim yaqqol ko’zga tashlanadigan ixtiloflar haqida aytib bersangiz?

— Buning uchun biz hozir bir masalani bayon qilamiz. Shunda, balki ko’p mushkul hal bo’lib, odamlarimiz o’rtasida tushunilmagan narsalarga aniqlik kirib qolar.

Keyingi davrda, alhamdulilloh, Olloh taolo marhamati bilan chegaralar ochilib, xorij bilan bordi-keldi ko’paydi. Erkin ravishda diniy bilimlarni olishimizga sharoitlar bo’ldi. Bu shuqr qilishimiz kerak bo’lgan ne’mati ilohiyadir.

Lekin, shu bilan birga chegaralar ochilgach, xilma-xil oqimlar bizning diyorimizga kirib kela boshladi. Yoxud diyorimizdan chetga safar qilganlar boshqa mazhablardagi kishilarning ibodatlariga guvoh bo’ldilar. Natijada, o’rtada ayrim masalalarda ixtiloflar yuzaga chiqdi.

Shunday ixtilofli masalalardan biri avvalgi suhbatlarimizda ham bir qadar qisqaroq gapirib o’tganimiz — namoz ibodatlardagi «Omin» lafzini jahriy yoxud maxfiy aytish masalasidir. Bu ixtilof mazhablar o’rtasidagi ixtilofdir. Ma’lumki, imomimiz Imomi A’zam rahmatullohi alayh namozda «Omin»ni maxfiy aytish lozim deydilar. Boshqa bir mazhab sohibi Ahmad ibn Hanbal rohimahullohu namozda «Omin»ni jahriy (ovoz chiqarib) aytish kerak, deydilar. Mana ikki imom o’rtasida ixtilof paydo bo’ldi. Lekin ikki imom ham behuda gapni emas, dalili, hujjati bor gapni aytdilar. Darvoqe, Imomi Shofe’iy va Imomi Molik ham namozda «Omin»ni maxfiy aytishni tan oladilar. Faqat Ahmad ibn Hanbal «Omin»ni jahriy aytilsin, deydilar. Bunday deyish uchun dalil sifatida u kishi hadis keltiradilar. Janob Rasululloh sallallohu alayhi vasallamning sahobalarydan Abdulloh ibn Zubayr degan kishi (Olloh u kishidan rozi bo’lsin) Payg’ambarimiz namoz o’qiyotganlarida «Omin»ni jahriy aytganlar, deb hadis rivoyat qilganlar.

E’tibor qiling: Abdulloh ibn Zubayr Payg’ambarimiz vafot qilganlarida 9 yashar bola edilar. Mana shu kishi Payg’ambarimiz vafotlaridan keyin namozda «Omin»ni jahriy aytdilar va boshqalarga ham shuni tavsiya qildilar.

Yana bir sahoba Voil ibn Juhur degan zot (Olloh u kishidan rozi bo’lsin) Payg’ambar alayhissalomdan rivoyat qilib: «Men Payg’ambarimiz ortlarida namoz o’qidim, Payg’ambarimiz namozda «Omin»ni oshkor ovoz chiqarib aytdilar», deydilar. Bu ham haq hadis. Lekin, Voil ibn Juhurning o’zi kim edi? U Yamanning podshohi bo’lib, boshqa dindagi kishi edi. Janob Rasulullohning payg’ambar bo’lib yuborilganlarini eshitib, u kishini Olloh hidoyat qilib, Rasulullohning huzurlariga kelib iymon keltirganlar. Va Payg’ambar alayhissalomning orqalarida bir hafta namoz o’qiganlar. Shynda Payg’ambar alayhissalom namoz o’qishning tartibini o’rgatish uchun bo’lsa kerak yangi o’rganayotgan kishiga «Omin»ni ham jahriy aytib berganlar. Bir haftadan keyin u kishi iymonga kirib, namozni o’rganib yurtlariga qaytib ketganlar va umrlarining oxirigacha Rasulullohni qayta ko’rmaganlar.

Demak, «Omin»ni ovoz chiqarib aytish kerak, degan bir sahoba Rasulullohning vafotlarida 9 yashar bola bo’lsa, boshqa sahoba Rasulullohni bor-yo’g’i bir hafta ko’rgan kishi edi, xolos.

Bizning imomimiz Imomi A’zam rahmatullohi alayh namozda «Omin»ni maxfiy aytish kerakligi to’g’risida Abdulloh ibn Mas’ud roziyallohu anhudan rivoyat qiladilar. Bu kishi bir kuni — Rasulullohning vafotlaridan keyin yonlaridagi hamsuhbatlariga: «Men Sizlarga hozir Payg’ambar alayhissalomning namozlarini o’qib beraman», dedilar. Va namoz o’qib ko’rsatib berdilar. Shu namozlarida qo’llarini yelka barobariga ko’tarmadilar va shu bilan birga «Omin»ni ham ichlarida aytdilar. Rasululloh namozni shunday o’qiganlar, deb bayon qildilar.

Abdulloh ibn Mas’ud boshqa bir hadislarida esa mana bunday deganlar: «To’rt narsani namozxon odam pinhon o’qiydi: «Allohu akbar», deb namozga kirgandan so’ng «Subhanakaallohumma» deb boshlanadigan sanoni, «Auzu…»-ni, «Bismillah…»ni va «Omin»ni».

Shu hadisni, ya’ni Rasululloh «Omin»ni maxfiy aytinglar, deb buyurganlar, namozlarida maxfiy aytganlar, degan hadisni rivoyat qilgan Abdulloh ibn Mas’ud Payg’ambar alayhissalom bilan 22 yil yonma-yon turgan sahoba edilar. Payg’ambar alayhissalom: «Qur’onni nami ketmagan holda, ya’ni menga nozil kilingan holida o’rganmoqchi bo’lsangiz, Abdulloh ibn Mas’uddan o’rganing», degan edilar.

Ana endi insof bilan o’zimiz qaysi yo’lga yurishni tanlashimiz mumkin: Rasulullohning namozlari haqida gapirgan 9 yoshli bolaning gapi to’g’riroq bo’ladimi, Rasulullohni umrida bir haftagina ko’rgan sahobaning gapi to’g’riroq bo’ladimi yoki Payg’ambarimiz bilan 22 yil yonma-yon turgan, hatto Payg’ambarning bolalaridan deb sanalib kelgan Abdulloh ibn Mas’udning gaplari to’g’riroq bo’ladimi?

Albatta, Rasulullohning yonlarida uzoq vaqt hamsuhbat bo’lgan, Islom millati ichida eng katta olim deb tan olingan Abdulloh ibn Mas’udning gapi haqroqdir, deb e’tiqod qilamiz, afzal deymiz. Bizning imomimiz shu hadis asosida «Omin»ni maxfiy aytishni buyuradilar.

Qolaversa, dinimizdagi asosiy manba — Ollohning kalomi — Qur’oni Karimga murojaat qilsak, Yaratgan Parvardigorimiz ibodatimiz xususida bizlarga: «Parvardigoringizga duo qilishda Ollohdan qo’rqib va ichingizda duo qiling», deb buyurgan. Bu Ollohning kalomidir.

«Omin» deb aytadigan kalimamiz duodir. Demak, bizlar duoni ichimizda aytishimiz Qur’onning mana shu ko’rsatmasiga, Rasululloh hazratlarining hadislariga muvofiq bo’ladi va shuning
uchun imomimiz va boshqa ikki imom ham namozda «omin»ni maxfiy aytishni bizlarga kitoblarida qoldirib ketganlar.

Hozirda ayrim kishilar mana shu masalaga tushunmasdan musulmonlar o’rtasiga ixtilof solib qo’ymoqdalar. Ba’zi masjidlarda dindosh birodarlar, og’a-inilar bir-birlari bilan shu masala ustida «san-man»ga borib qolgan hollari ham quloqqa tushadi. Bizlar buning asosini bilsak, bu narsaning qaerdan, qay holatda vojib bo’lganligini bilsak, tadqiq qilsak — inshoolloh, musulmonlarimizning ittifoqligiga sabab bo’ladi.

Men sizga imomimiz chiqargan masalalardan birini aytib berdim. Bunday masalalar mazhabimizda juda dalilli, isbotli va ko’pdir.

Masala chiqarish, Qur’onu hadisni anglash shu qadar nozik ishki, imomimiz Imomi A’zam rahmatullohi alayh, xususan, hadisni tushunishda, uni rivoyat qilishda juda katta mas’uliyatni zimmalariga olgan ekanlar. Hadis yetkazgan ula-molar bu kishining hadisga bo’lgan ehtiyotkorliklarini tan olib, e’tirof qilganlar. Imomi A’zam rahmatulloh alayh bir hadisni hadis deb aytish uchun o’zlaricha qoida qilgan ekanlar: «Shu hadisni yetkazgan roviydan eshitgan soatdan tortib to kitobga yozib yoki birovga so’zlaguncha bo’lgan muddatda agar bir daqiqa shu hadis yoddan chiqib qolgan bo’lsa, u hadisni kitobga yozish, yoxud birovga aytishga hech kimning haqki yo’q», der ekanlar. Ya’ni, hadisning mazmuninigina emas, balki undagi so’zlarning har bir harfigacha yetkazish mas’uliyatini zimmalariga olgan ekanlar. Hadis rivoyat qilgan boshqa ulamolar uchun esa hadisning mazmunini yetkazib qo’yishgina kifoya qilgan.

Endi ayrim kishilarning Imomi A’zam ba’zi 100 minglab hadis rivoyat qilgan ulamolarga nisbatan juda oz hadis rivoyat qilgan, degan da’vosiga javob beramiz. Imomi A’zam rahmatullohi alayh haqiqatan ham boshqa muhaddis ulamolar darajasida ko’p hadis rivoyat kilgan emaslar. Lekin bu holat u kishining hadisni kamroq bilishlariga dalil bo’lmaydi.

Masalan, Rasululloh sallollohu alayhi vasallamning eng ulug’ sahobalaridan bo’lgan, uzoq vaqt Rasulullohning yonlarida turgan, dini Islomning quvvatlanishiga sabab bo’lgan zot hazrati Umar roziyallohu anhu Payg’ambar alayhissalomdan bor-yo’g’i 134 ta hadis rivoyat qilganlar, xolos. Janobi Rasululloh hayotlarining so’nggi 3 yilidagina hamsuhbat bo’lgan Abu Hurayradan esa bir necha ming hadis rivoyat bo’lgan. Bizlar ozroq hadis rivoyat qilganlari uchun Umar roziyallohu anhu Abu Hurayraga qaraganda dinni ozroq bilar edi, demaymiz-ku?! Demak, rivoyat qilingan hadisning sanog’i bilan kishining ilmi o’lchanmaydi. Qolaversa, hadislarning rivoyatidan ko’ra Imomimiz o’sha hadislarning diroya-tini, ya’ni to’g’ri anglashni avvalga qo’yganlar.

Hadis rivoyat qilganlarning hammasi ham hadisni Imomimiz kabi anglagan, Imomimiz kabi talqin qilgan emaslar.

Mana, bir misol: A’mash degan bir zot o’tgan. U Imomi A’zam rahmatullohi alayhga zamondosh bo’lgan muhaddis ulamolardan biri edi. O’sha kishi bir kuni Imomi A’zamning shogirdlari Abu Yusufga ta’na qilib, sening domlang imom Abu Hanifa bir masalada Payg’ambar alayhissalomning hadislariga qarshi ish qilyapti, dedi. Abu Yusuf so’radi: «Qaysi masalada?» Tobein muhaddislardan bo’lgan A’mash roziyallohu anhu aytdilar: «Birovning nikohida bo’lgan cho’ri boshka bir quldorga sotilsa, savdo bitishi bilanoq taloq tushib qoladi va u ayol ozod bo’lib, navbatdagi xo’jayinining uyiga ersiz holda yetib boradi. Domlang Abu Hanifa esa, birovning nikohida bo’lgan cho’ri sotilsa, u o’z eriga taloq bo’lib qolmaydi. Balki faqat eri taloq qilsagina navbatdagi xojasiga boshi ochiq hodda ketadi, deydi. Bu gapi bilan domlang Paig’ambar alayhissalomning hadislariga zid ish qilgan bo’lmaydimi?»

Shunda Abu Yusuf: «Mening imomim o’sha sotilgan cho’ri boshi ochiq ayolga aylanib qolmaydi, degan masalani chiqarishda Siz rivoyat qilgan hadisga asoslanganlar. Axir Siz bizga bir hadis rivoyat qildingiz. Shunda Rasululloh sallallohu alayhi vasallamning ayollari Oysha onamiz roziyallohu anhu bir Barira degan cho’rilarini ozod qilganlarida uning eri bor edi. Basira Rasulullohning oldilariga kelib, men mana bu yerdan ozod bo’ldim, endi erimning nikohidan ham chiqib ketdimmi, deb so’raganda, endi bu sening ixtiyoring, o’sha ering hal qiladi, uning ixtiyoridan agar taloq bersa, chiqib ketasan, dedilar, degandintiz-ku?!»

Mana shu hadisni rivoyat qilgan A’mashning o’zi uni Imomi A’zamchalik anglamagan ekanlar. Shogirdning javobidan so’ng A’mash, Olloh u kishidan rozi bo’lsin, Imomi A’zamning hadisni naqadar yaxshi anglashiga, hatto uni rivoyat qilgan odamning o’zidan ham yaxshiroq anglashiga qoyil qolgan ekanlar.

Demak, Sizu bizning Imomimiz hukm chiqarishda, masala bobida tengsiz bo’lgan ekanlar. Har bir hadisga Ollohdan qo’rqib yondashadigan ahli taqvo buyuk bir zot ekanlar.

— Ustoz, endi imomimiz Imomi A’zam rahmatullohi alayh yashab o’tgan muhit haqida to’xtalsangiz. Chunki u yoki bu shaxs haqidagi ma’lumotlarni to’la idrok qilish uchun o’sha shaxs yashagan
zamon va makon to’g’risida bir oz tasavvur bo’lishi kerak…

— To’g’ri, O’ktambek. Biz avvalroq Imomi A’zam rahmatullohi alayhning Ko’fada tavallud topib, o’sha yerda dastlabki ilmiy ma’rifatlarini hosil qilganlari haqida gapirdik. Sizning savolingizga javob tariqasida bu sha-hardagi diniy va ilmiy iqlimning naqadar yaxshi bo’lganligi to’g’risidagi gaplarimizga yana ba’zi qo’shimchalar bo’ladigan jihatlarni aytay:

Bu shahar hazrati Rasululloh sallallohu alayhi vasallamning eng ulug’ sahobalaridan, Payg’ambarimizdan keyingi ikkinchi xalifa bo’lgan hazrati Umar ibn Hattob zamonlarida — hijriy 17 yilda barpo bo’lgan shahardir. Islom tarixidan ma’lumki, dinimizning dunyoga tarqalishidagi eng muhim davr hazrati Umar roziyallohu anhu xalifalik qilgan yillarga to’g’ri keladi. Jumladan, Iroq mamlakatlarining islom askarlari tomonidan zabt etilishi ham hazrati Umarning xalifalik yillariga to’g’ri kelgan. Iroq zabt etilgandan so’ng, hazrati Umar roziyallohu anhu hijriy 17 yilda Ko’fa shahrini barpo qilishga qaror qilgan ekanlar va shu shaharda yashaydigan kishilarga islomiy ilm o’rgatsin uchun suhbatimiz davomida zikr etib o’tilgan ulug’ sahoba Abdulloh ibn Mas’udni jo’natgan ekanlar.

Mana shu joyda bir e’tiborga loyiq nuqta bor. Hazrati Umar hazrati Abdulloh ibn Mas’udni Ko’faga jo’natar ekanlar, u zotning ortidan ko’faliklarga yuborgan salomlarida mana bunday gap bor ekan: «Islom davlatining poytaxti Madinai Munavvaradaga musulmonlar — hammamiz Abdullohning ilmlariga tashnamiz. Lekin hozir o’zimizni qo’yib sizlarga yuboryapman Abdullohni. Sizlar foydalaninglar. Lekin unutmangki, Madinadagi butun sahobalar Abdullohning ilmiga muhtojdirlar». Demak, Abdulloh ibn Mas’udning ilmi shu darajada mukammal ekan. Bu zot Ko’fada islomiy ma’rifatni shu qadar yoydilarki, natijada hazrati Umardan keyin xalifalik qilgan zot — hazrati Usmondan so’ng xalifa bo’lgan hazrati Ali Ko’fani Islom davlatining poytaxtiga aylantirdilar. Hazrati Ali xalifa sifatida Ko’faga kirib kelgan davrda bu yerda 4 ming nafardan ziyod juda yetuk bilimli ulamo bor edi. Bularning barchasi Abdulloh ibn Mas’ud roziyallohu anhudan ta’lim olgan edilar. Bu holatni ko’rgan hazrati Ali: «Abdullohning mukofotini Ollohning o’zi bersin. Ko’fani ilmga to’ldirib qo’yibdi-ku!» deb marhamat qilganlar.

Endi hazrati Alining o’zlariga kelsak. Bu kishining ilm darajalari haqida Rasululloh sallallohu alayhi vasallam, «Ilm shahri bo’lsa u — menman, bu shaharning darvozasi Alidir», degan edilar. Ummati Muhammadiya ichidagi eng bilimdon kishilardan bo’lgan hazrati Ali Abdulloh ibn Mas’udning Ko’fa shahridagi mehnatlarini yuqorida aytilganidek, yuqori baholagan ekanlar.

Hazrati Imomi A’zam rahmatullohi alayh mana shunday iqlimda unib-o’sganlar… Rivoyatlarda keladiki, Imomi A’zamning bobolari Zuto otalari Sobitni go’daklik chog’ida hazrati Alining oldiga olib borib, o’g’limning haqiga duo qiling, deb iltimos qiladi. Shunda hazrati Ali roziyallohu anhu, o’g’lingga Olloh muborak zurriyot ato qilsin, deb duo qilgan ekanlar. Mana shu ulug’ sahobaning duolari ijobat bo’lib, Sobitga — Zutoning o’g’li Sobitga Olloh No»mon degan farzandni ato qildiki, bu Siz bilan bizning imomimiz Imomi A’zam No»mon ibn Sobit Abu Hanifadirlar.

Shunday qilib, Imomimiz diniy ilmda mukammal bo’lib, xususan, hadis ilmida ham shu qadar mahoratli bo’lgan ekanlarki, bu haqda Hasan ibn Ziyod degan zot, Imomi A’zam shaxsan 4 ming hadis rivoyat qilganlar, deydilar. Shu to’rt ming hadisning teng yarmini ustozlari Hammod ibn Sulaymondan rivoyat qilganlar, qolgan 2 mingini boshqa tobeinlardan rivoyat qilganlar, deb aytganlar. Bu Imomimizning hadis ilmidagi mahorati haqida zamondoshlarining e’tirofidandir. Ko’fa shahridagi bu go’zal iqlim Imomi A’zam tug’ilgan davrga to’g’ri kelgan edi. Bu davrda suhbatimizning avvalida aytganimizdek, Ko’fada 1500 sahoba yashagan edi. Demak, bu sahobalarning ilmlaridan bahra olgan imomimiz Imomi A’zam rahmatullohi alayh shunday ilmda tengsiz bir maqomda hammaga ustoz bo’lib, nafaqat oddiy musulmonlarga, balki din peshvolari bo’lgan mujtahid ulamolarga ham ustozlik darajasiga chiqqan ekanlar. Ulamolardan biri hazrati Imomi A’zam rahmatullohi alayhni eng kamida 83 mingta masala aytganlar, deydilar. Bu — to Qiyomat so’ralishi mumkin va lozim bo’lgan hamma masalalarga Imomi A’zam javob aytganlar, deganidir. To’rt mazhab ichida Imomi A’zamning mazhabi eng ulug’ deb tan olinishi o’sha masalalarning puxtaligi va Qur’onu hadisga muvofiqligidandir. 83 ming masalani aytishga bir odamning umri kifoya qilishi o’ta mushquldir, lekin Olloh Imomimizga ana shunday ne’matni in’om ettan ekan. Tarix davomida butun dunyodagi musulmonlarning qariyb yarmi Imomi A’zamning mazhabida bo’lganlar. Hozir ham shunday. Bu Imomimizning masalala-ri naqadar puxta va to’g’riligidan dalolatdir.

Shu kunda yer yuzida 1,5 milliard atrofida musulmon bor. Shulardan taxminan 700 million nafari bizning mazhabdagi musulmonlardir.

Ahmad ibn Hanbalning mazhabida 15 million atrofida, xolos (esingizdami, bu mazhabdagilar «omin»ni jahriy aytadilar), endi o’zingiz ayting: 700 million musulmon bir mazhabda, 15 million musulmon ikkinchi mazhabda bo’lsa, bizning qaysi mazhabga ergashmog’imiz afzalroq bo’ladi? Janobi Rasulullohdan so’rasak, u zot, agar musulmonlar biror masalada ikki toifaga bo’linadigan bo’lsa, qaysi toifadagi odamlarning sanog’i ko’p bo’lsa, o’shanga ergashinglar, adashmaysizlar, deydilar. Demak, mantiqan olinganda, bizning mazhabimiz shunday muborak mazhabki, ergashgan odam adashmaydi.

Imomi A’zam rahmatullohi alayh masalalarining yashovchanligi shundaki, hech qachon biron masalani yolg’iz o’zlari aytib kitoblarga yozdirmaganlar. O’zlarining eng peshqadam shogirdlaridan muftiylik maqomidagi 40 kishiga havola qilganlar. Ulardan o’rtaga qo’yilgan masalani asoslab berishni, agar asosi zaifroq bo’lsa mazkur masalaga qarshi boshqa masala qo’yishni talab qilar ekanlar. Demak, 40 na-far muftiyning muhokamasidan o’tgan masalagina Imomi A’zamning masalasi sifatida kitoblarga kiritilar ekan. Shu bois ham mazhabimizni maslahat mazhabi, sho’ro mazhabi ham deb ataydilar. Shuning uchun ham bizning mazhabdagi fiqh kitoblariga murojaat qilsak, ayrim hollarda Imomi A’zam aytgan bir gap aytilib turib, yonida shogirdlaridan birining gaplari ham aytiladi. Imomimiz qaysi olimning hujjati quvvatliroq bo’lsa, o’shaning gapini kitobga tushirishni buyurar ekanlar. Va o’zlarining gaplarini ham xato deyishib va xatoligini isbotlab bersalar, qabul qilarkanlar. Mana shu tufayli ham bu mazhab dunyoning, islom olamining ko’p taraflariga yoyildi.

Suhbatimiz davomida Imom Shofe’iy butun ulamolar Imomi A’zamga bola-chaqalikka yaraydi, raqobat qilishga hech kimning imkoni yo’q, degan gapini eslatgan edik. Bu gapning ikki ma’nosi bor. Birinchisi, chindan ham hech kim masala bobida Imomi A’zamga barobar emas degani bo’lsa, ikkinchi ma’no shuki, boshqa jamiki ulamolar qilgan masalalar — Imomi A’zamning masalalaridan foydalanib chiqarilgan masalalardir, degani. Imomi A’zam aytmay ketgan bironta ham masala yo’q, degan ta’kid ham shundan.

Imomimizning taqvolariga kelsak, Ollohdan qo’rqishlarini o’rganadigan bo’lsak, u zot har bir musulmon uchun bir maktab, yuksak namuna bo’la oladigan hayotni yashab o’tganlar. Imomimiz tijorat bilan ham shug’ullangan edilar, aniq-rog’i, tujjorlik Imomi A’zamning kasblari edi. Olloh taolo Imomimizga bu kasbda ham barakotlar ato qilgan.

Imomi A’zamning tijoratdagi halolliklari tarihda doston bo’lib qolgan. Bu haqda zamondoshlari — do’stlari ham, dushmanlari ham yozib qoldirganlar. Mana ba’zi lavhalar: Imomimiz bir tojir sheriklari bilan boshqa yurtga mol yuboribdilar. Mol ikki xil navli bo’lib, biri sifatli, ikkinchi xili sifatsizroq ekan. Imomimiz sheriklariga molni ikki xil narxda, yaxshisini kimmatroq, yomonini arzonroq sotasan, deb tayinlabdilar. Lekin mol yetkazilgan yurtda aynan shu narsa taqchil bo’lganligidan, molning hammasi bir xil — qimmat narxda sotilib ketibdi. U kishi 30 ming kumush tangalik savdo qilib Ko’faga qaytibdi. Shunda Imomimiz o’sha sheriklaridan: «Ikki xil navli molni ikki xil narhda sotdingmi?» deb so’rabdilar. U kishi, yo’q, odamlar o’sha qimmat narxga ham rozi bo’lib sotib olaverdilar, deb javob beribdi. Shunda Imomi A’zamning dili og’rib, o’sha 30 ming tanga Olloh yo’lida sadaqa bo’lsin, debdilar. «Lekin men bu sadaqadan savob umid qilishga Ollohdan hayo qilaman, odamlarni aldab savdo qilibsiz, shuning uchun endi oramizdagi sheriklik ham bitdi», deb 15 yillik sheriklaridan ham voz kechgan ekanlar. Birovning haqidan qo’rqish, ya’ni Ollohdan qo’rqish Imomi A’zam rahmatullohi alayhda shu darajada quvvatli ekan.

Kunlardan bir kuni Imomi A’zam bozorda gazlama xarid qilmoqchi bo’ldilar. Molning egasi 100 tanga deb baho aytdi. Imomimiz o’zlari savdogar bo’lganlari uchun ham mol 100 tangalik emas, balki ancha qimmatroq ekanligini sezadilar. Shuning uchun mol-mulk egasiga, molingiz 100 tangalik emas, qimmatroq narx aytsangiz sotib olaman, deydilar. Mol egasi 200 tanga beraqoling, deydi. Xaridorga mol bundan ham qimmatroq tuyulaveradi va buni yana savdogarga aytadilar. Mol egasi esa, bu mening narsam, qaysi narxda sotgim kelsa sotaveraman, deydi. Shunda Imomi A’zam rahmatullohi alayh bozorning narx belgilovchi oqsoqolini chaqirib kelib, matoning narxini aniqlab berishni so’raydilar. Narx belgilovchining aytishiga qaraganda, bu gazlama 500 tangalik ekan. Imomimiz matoni o’z narxiga — 500 tangaga sotib olibdilar.

Imomi A’zam rahmatullohi alayh avvalgi masalada sotuvchi sifatida birovning haqidan qanchalik qo’rqqan bo’lsalar, keyingi masalada xaridor sifatida ham birovning haqidan shunchalik qo’rqdilar.

Yana bir qun Imomimiz Ko’fa shahri qassoblari o’g’rilar keltirgan qo’ylarni sotyaptilar, degan gapni eshitib qoldilar. Shu kuniyoq bir cho’ponning oldiga borib, undan bitta qo’y o’rtacha necha yil yashaydi, deb so’radilar. Yetti yil, degan javobni eshittanlaridan so’ng, Imomimiz shuncha yil qo’y go’shti yemagan ekanlar.

Bu kishining taqvolariga sonsiz-sanoqsiz shunday misollar bor. Mana, o’sha misollardan yana biri.

Savdogarlik bilan shug’ullanib yurgan davrlarida Imomimizning gazlama do’konlari bo’lar ekan. O’sha do’kondagi xodimlari bir kuni gazlamalarni taxlay turib, matolardagi gullarga maxliyo bo’libqolibdi-da, bu dunyoning gullari shu qadar go’zal bo’lsa, Jannat gullari qanday bo’lar ekan, «Ey Xudo, bizga ham Jannatingdan nasib et!» deb duo qilib yuboradi. Xodimlarining bu duosini eshitgan Imomimizning ranglari quv o’chib, do’konni yopib uylariga ketib qoladilar. Ertasiga kelganlarida Imomimizdan xodimlari kechagi voqeaning sababini so’raydi. Shunda Imomi A’zam rahmatullohi alayh: «Ey birodar, biz qaysi qilgan ibodatimiz uchun Ollohdan Jannat so’rashga haddimiz sig’adi? Biz faqat Ollohdan gunohlarimizni afv qilishini so’rashga haqlimiz, xolos», deydilar.

Imomimiz mana shunday buyuk taqvo egasi bo’lganlari sababli ham, nihoyat darajada ibodatli kishi edilar. U zot ibodatda shu qadar muqim bo’lganlarki, 70 yillik hayotlarining 40 yilida kechalari uxlamay ibodat qilgan ekanlar. 30 yoshlik chog’laridan to umrlarining oxirigacha xufton namozidagi tahoratlari bilan bomdodni o’qigan ekanlar. Kechalari hamma musulmon xufton namozidan keyin istirohatga, oromga kiradigan bo’lsa, Imomi A’zam hazratlari yangi liboslarini kiyib namozga turar ekanlar. Bir rakatda shundoq turib — nafl namozida 30 pora Qur’on o’qiydilar. Imomi A’zam rahmatullohi alayhning hayotlari bayon qilingan kitoblarda Imomimiz 30 pora Qur’onni o’qiyotib «Al-hakumuttakosur» surasiga kelganlarida, qiroatni davom ettirolmay yig’layverar ekanlar. Chunki bu surada Olloh taolo siz bilan bizga: «Ey g’ofil bandalar, to go’rlaringizga kirib ketguningizcha dunyo ko’paytirish bilan mashg’ul bo’ldilaringiz-ku», deb minnat qiladi. Imomimiz shu surani o’qiganlarida, men ham shu kishilar qatoridaman-ku, Ollohimga qanday javob beraman, deb yig’lar ekanlar.

Ramazoni sharifda esa Qur’onni har kuni ikki bor xatm qilar ekanlar. Boshqa oylarda har kuni xuftondan bomdodgacha bir bor xatm qilsalar, Ramazoni sharifda saharlikkacha bir bor va ertalabdan iftorlikkacha yana bir marta 30 pora Qur’onni xatm qilar ekanlar. Olloh taolo Imomimizga Qur’on xatm qilsin uchun vaqtni ham barakotli qilgan ekan. Imomimiz vafot qilgan xonalarida 7 ming marta Qur’onni xatm qilgan ekanlar. 7 ming marta Qur’on xatm qilish — bu muttasil yigirma yil davomi-da har kuni bir bor tik turib Qur’on o’qish deganidir. Imomi A’zam rahmatullohi alayhga shu nasib etgan ekan. Imomimizning kechalari namozda tik turishlariga qo’shnilari shu qadar o’rgangan ekanlarki, u zot vafot qilganlarida bir qo’shnilarining farzandi — yosh bola otasiga, ota qo’shnimizning uyi o’rtasida bir ustun bo’lar edi, yiqilib tushibdi, degan ekan. Shunda u kishi, o’g’lim bu ustun emas edi, shu xonadonning egasi Abu Hanifa har kecha namozda turganini ko’rar eding, u kishi vafot qildilar, deb javob qiladi. Imomi A’zam rahmatullohi alayh shu qadar namozga baquvvat, Qur’onga muhabbatli bo’lish bilan birga, umrlarining so’nggi 30 yili ichida biron kun og’izlari ochiq bo’lmagan ekan. Hayotlarini doimiy ro’za bilan o’tkazgan ekanlar. Imomimizning ibodatdagi bunday mustahkamliklari Siz bilan bizga dars bo’ladigan, namuna bo’ladigan va bu kishini tanimaydiganlar yaxshiroq tanib olishlariga sabab bo’ladigan fazilatlardandir.

Imomimiz Imomi A’zam rahmatullohi alayhning dunyoga kelishlari va umuman, hayotlari haqida hazrati Rasululloh sallallohu alayhi vasallamning hadislarida ishorat berilganligi to’g’risida ulamolar tarafidan aytiladi. Ja-nobi Rasululloh sallallohu alayhi vasallam bir muborak hadislarida: «Haq din agar yerda emas, osmonda, Surayyo yulduzida bo’lsa ham, fors ahlidan bo’lgan kishilar ana shu iymonga yetib borib, ahli iymon bo’lib o’tadilar», deb bashorat qilganlar. Ulug’ ulamolarimizdan Jaloliddin Suyutiy mana shu hadis Payg’ambar alayhissalom tarafidan hazrati Imomi A’zamning dunyoga kelishlariga bashorat va ishoratdir, deydilar. Ulamolar shunday talqin qiladilar va biz ham shu talqinga ishonamiz. Haqiqatan ham, Rasulul-loh sallallohu alayhi vasallam ummatlari orasida Imomi A’zam roziyallohu anhu darajasida Qur’onu hadisni yaxshi anglaydigan, masala bobida u zotning manzilatiga yetgan kishi qaytib dunyoga kelmadi. Bu zotning ilmlari, taqvolari, ibodatlari haqida bir qadar aytdik. Endi u kishining axloqlari xususida ikki og’iz so’z.

Imomi A’zam rahmatullohi alayh shu qadar go’zal xulqli inson ekanlarki, zamondoshlari u kishining shu fazilatlarini tan olib, eng chiroyli xulq Imomi A’zamning xulqidir, deb e’tirof qilganlar. Bu xususda ko’p katta ulamolardan bayonotlar qolgan. Imomimiz, suhbatimiz davomida aygganimizdek, ahli tijorat bo’lganlar. Olloh taolo bu zotga halol rizqu nasiba bergan, bekamu ko’st, boy-ba-davlat bo’lib yashab o’tganlar. U
kishining doimiy saxovatlaridan hamma bahramand bo’dgan. Imomimiz Olloh taolo bergan ne’matga shukronasini tashqi ko’rinishdaham ko’rsatib o’tganlar. Doimo chiroyli va pokiza kiyimlarda yurganlar. Bu haqda ham zamondoshlari guvohlik berib ketganlar. Shunday baland maqomga erishgan zot nihoyatda tavozeli, xokiisor, kamtar kishi ekanlar. Ma’lumki, kishiga Olloh taolo bir fazilat bersa, qanchalik baland maqomga ko’tarilsa, uning hasadgo’ylari ham shunchalik ko’payadi. Imomimiz Imomi A’zam ham mana shunday holatdan benasib emas ekanlar. Ya’ni, bu kishining ham holatlariga hasad qilgan, sha’nlariga yarashmagan gaplarni aytgan kishilar ham tarihda yo’q emas. Hozirda ham ayrim kishilar Imomimizning kimliklarini, u kishining tarjimai holla-rini yaxshi o’rganmay turib ana shunday hasadgo’ylarning gaplari quloqlariga tushishi bilanoq, o’sha gaplarga ishona qoladilar, o’zlari ham «chuvab» ketadilar. Bu, albatta, jaholat — bilmaslik oqibatidir. Imomimiz esa o’shanday hasadgo’ylarni ko’rganlarida: «Bizlarni yomonlagan kishilarning gunohini Olloh kechirsin, bizlarni yaxshi ko’rganlarni Olloh rahmat qilsin», deb duo qilar ekanlar. Ya’ni, yomonlikka yomonlik bilan javob qilmas ekanlar. Bu hayotlari davomida juda ko’p ko’ringan holatdir.

Bir kuni Imomimiz ko’chada ketayotganlarida o’shanday badxulq kishilardan ikkitasi Imomi A’zamning sha’nlariga yarashmagan haqoratlarni qilibdi. Har qanday kishining ham g’azabini qo’zg’aydigan bunday haqoratlarni eshitgan Imomi A’zam ularga e’tibor bermay, o’z yo’llarida davom etaveribdilar. Haligi ikki badxulq ham so’kinishdan to’xtamay Imomimizning ortidan ergashib kelaveribdi. Nihoyat, Imomimiz o’z uylariga yetib keladilar-da, eshiklari oldida to’xtab, haligilarga: «Birodarlar, men uyimga yetib keldim. Agar haqoratlardan qolgani bo’lsa, so’kib olinglar, men kutib turaman, tugaganda uyimga kirib ketaman», degan ekanlar. Bu kishi shu darajada xokisor, tavozeli, kamtar bo’lgan ekanlar.

Yana bir misol: halolni haromdan ajrata olmaydigan, o’zi kambag’al, bechora bo’lsa ham kalondimog’, birovlarni so’kib, diliga ozor yetkazib maza kiladigan kishilar bo’ladi. Imomimizning o’shanday bir qo’shnilari bor ekan. U Olloh taolo harom qilgan ichkilikka giriftor, har kecha mast ekan. Imomi A’zam sha’nlariga hajvlar aytar, baqir-chaqir qilib u zotga ozor berar ekan. Imomimiz toqat bilan uning haqoratlarini eshitaverar ekanlar. Itgifoqo, bir quni qo’shnining xonadonidan odatdagi baqir-chaqir, so’kinish, xaqorat sasi kelmay qolibdi. Imomimiz xavotirlanib xabar oldirdilar. Ma’lum bo’lishicha, o’sha badxulq qo’shni badxulqligi tufayli mirshablarning qo’liga tushib, hibsga olinibdi. Imomi A’zam uni Xudo jazolabdi deb qo’ya qolmasdan, darhol amirning huzuriga boribdilar. Mening bir ayolmand kosib, kambag’al ko’shnimni qandaydir ayb bilan zindonband qilibdilar. O’sha qo’shnimni ozod qiling, unga mening o’zim kafilman, deb iltimos qilibdilar. Ko’faning amiri, albatta, Imomi A’zamning kim ekanligini bilar edilar. Shuning uchun u kishining hurmatidan nafaqat badxulq qo’shnini, balki keyingi ikki kun davomida hibsga olinganlarning hammasini qo’yib yubordilar. Shundan so’ng u qo’shniga Xudo insof berdi. U zindondan to’g’ri Imomi A’zamning huzuriga keldi. Tavba qilib, Imomimizga shogird bo’ldi.

Tarix kitoblarining guvohlik beripshcha, u kishi keyinchalik katta olim bo’lib ketgan ekanlar. Zamondoshlarning ta’kidlashlariga qaraganda, Imomi A’zam ancha-muncha kishilarni bir qo’rishdayoq holatlariga qarab qanday odam ekanliklarini aniq aytib bera oladigan darajada farosatli kishi bo’lgan ekanlar. Juda ko’pchilik mana shu narsani tan olib e’tirof etadi.

Imomi A’zamning masala bobida beqiyos bo’lganliklariga yana bir misol. Bu misol hozirgi zamon uchun unchalik ajablanarli bo’lmasa-da, Imomimiz yashagan davr uchun ancha mushkul edi. Ya’ni, aksari masalalarni Imomi A’zam o’z farosatlari bilan yechar edilar. Bunga bir misol, Ko’fada bir ayol egizak farzand ko’ribdi. Egazaklar bir-birlariga bellaridan yopishgan hodda tug’ilibdilar. Hozir bundaylarni Siyom egizaklari deb ataydilar. Bir oz fursat o’tgach, o’sha ikki chaqaloqdan birining ajali yetib o’ladi, ikkinchisi esa tirik. Agar bu holat bizning zamonda ro’y bersa, darhol jarrohlar aralashib masalani nashtar bilan hal qilib qo’ya qoladilar. Lekin gap 1300 yil avval bo’lgan voqea xususida, tabobat rivojlanmagan davrda ro’y bergan voqea haqida ketyapti. Xullas, hamma hayron. O’likni qo’ymoqchi bo’lsalar, uning tirik sherigi bor. Ko’mmasalar …

Shunda hech kim jo’yali bir javob aytolmagan mazkur masalaga Ollohning ilhomi bilan Imomi A’zam javob qiladilar. U kishi, bu bola ko’miladi, lekin shundoq qo’miladiki, tirik bola yerning ustida qoladi, deydilar. Xuddi shundoq ko’madilar va Ollohning qudrati bilan sanoqli kundan so’ng yer o’sha marhum farzandni tirik farzanddan ajratib oladi. Tirik bolaning hayoti mana shunday saqpab qolinadi. Keyin uni Imomi A’zamning o’g’li deb ataydilar. Imomimizning bu «o’g’li» uzoq yillar umr ko’radi. Insoniyat tarixida juda kam uchraydigan mazkur hodisaga bog’liq masalani hal qilishda Imomimiz favqulodda farosatli ekanliklarini namoyish qilganlar.

— Imomi A’zam rahmatullohi alayhning mansabga munosabati qanday edi ?

— Bu ham batafsil to’xtalishga arziydigan mavzudir. Imomimizning ilmiy darajasi qanchalik yuksak, odamiyligi mislsiz ekanligini davlat boshliqlari ham, albatta, bilar edilar. Ko’fa viloyati va shahrining hokimi Ibn Hubaya Imomi A’zamga Ko’fa viloyatiga qozi bo’lishni taklif qiladi. Imomimiz, men qozilik lavozimida ishlashga Ollohdan qo’rqaman, deb hokim taklifini rad etadi. Gapi qaytganidan g’azablangan hokim, taklifimni qabul qilmasangiz, zindonband bo’lasiz, sizni har kuni o’n darra uradilar, deb tahdid qiladi. Shunda Imomi A’zam rahmatullohi alayh: «Ollohning oxirat Diyoridagi azobidan bu dunyodagi hokimning azobi, albatta, yengil bo’ladi, men roziman», deydilar. Shu tariqa zindonni qozilikka almashtiradilar. Xursandlik bilan hibsga olinib, zindon-band qilinadilar. Imomi A’zamni zindonband qilganlaridan so’ng 10 qun davomida hokimning huzuriga olib borar ekanlar. Hokim u zotdan, o’ylab ko’rdingizmi, rozilik berasizmi endi qozi bo’lishga, deb so’rar ekan. Rad javobi-ni eshitgach, g’azablanar, yana 10 darra urishga buyurar ekan. Imomimiz kaltaklanib zindonga qaytgandan so’ng yig’lar ekanlar. Hamzindonlari bu holatdan hayron. Nihoyat, Imomimizdan nega bunday qilayotganlarini so’rashga jur’at qilibdilar. Axir sizga lavozim bermoqchilar-ku, uni tezroq qabul qilingu shu azoblardan qutuling, deyishibdi. Shunda Imomi A’zam rahmatullohi alayh: «Men kaltak zarbidan yig’layotganim yo’q Onamga rahmim kelganidan yig’layapman. U kishi mening zindonga tushganimdan, kaltaklanayotganimdan boxabarlar. Onam qanday chidayaptilar ekan! Meni mana shu narsa yig’latyapti», degan ekanlar. Shu tariqa 10 kunni azobda o’tkazibdilar. O’n birinchi kunga o’tar kechasi hokimning tushiga janob Rasululloh sallallohu alayhi vasallam kiribdilar. Payg’ambarimiz hokimga, «Mening sunnatimni tiriltirib dunyoga yoyayotgan zotni zindonga olib kirishdan qo’rqmaysanmi?» deb tanbeh berdilar. Shundan so’ng hokim tong otishi bilanoq shaxsan o’zi zindonga kirib, Imomi A’zam rahmatullohi alayhdan uzr so’rabdi, u zotni ozod qilibdi.

Imomimiz mana shunday mansab — lavozimdan hazar qilgan kishi bo’lgan ekanlar. Zamondoshlarimiz orasida esa, aksincha, turli-tuman katta-kichik mansab-lavozimlar uchun yelib-yugurayotgan, o’sha lavozimga chiqib olish uchun o’rtaga dunyoni ham, dinni ham qo’yayotgan kimsalar, afsuski, oz emas. O’shalar Imomi A’zam rahmatullohi alayhdan o’rnak olsalar yomon bo’lmas edi.

Zindondan ozod bo’lganlaridan keyin imomimiz Ko’fani tark etib, Makkai Mukarramaga ketib qoldilar va bu muborak shaharda 10 yillar davomida istiqomat qildilar. Bu zotning hayotlaridan yana bir nuqta — 70 yillik hayotlarida 55 marta haj ibodatini ado qilganlar. Demak, Imomimiz nafaqat Ko’fadagi, balki Makkai Mukarrama va Madinai Munavvaradagi ulamolarning suhbatlaridan ham bahramand bo’lganlar.

Turkiston diyoridagi musulmonlar Olloh taologa behad, beadad shukrlar qilishimiz kerakki, Imomi A’zam rahmatullohi alayhday ulug’ zotning yo’nalishlarida, mazhablarida imkoniyatimiz qadar ibodat qilib kelyapmiz.

Hazrati Imomi A’zam rahmatullohi alayhning tarjimai hollariga bag’ishlangan suhbatimizning nihoyasida aytib ko’yishimiz zarur deb bilgan yana bir narsa bor:

To’rt mazhabdan birining asoschisi — Molik ibn Anas roziyallohu anhu bir ibratli gap aytib ketgan ekanlar. Katta ilmiy darajaga yetgan bu zot Madinai Munavvarada yashaganlar, hadislar to’plami «Muvatto» kitobini yozganlar. Bir kun o’sha davrdagi Islom xalifasi Abu Ja’far al-Mansur «Muvatto»ni o’qib qolibdilar-da, huzurlariga Molik ibn Anasni chaqirtiribdilar. «Ey Molik, — debdilar xalifa imomga yuzlanib, — sening kitobingni o’qidim. Qur’onu hadisga juda mos kitob yozibsan. Sening mazhabingga ergashgan musulmon ko’p diyorimizda, lekin men Islom olamining amiri sifatida mana shu kitobingni juda ko’p nusxada chop ettirib, bugun dunyodagi musulmonlarga tarqattirmoqchiman. Toki dunyodagi musulmonlarning barchasi faqat shu kitobga bo’ysunsinlar! Faqat molikiy mazhabida bo’lsinlar», debdilar. Shunda Imom Molik, Olloh rozi bo’lsin bu zotdan, mana bunday marhamat qiladilarki: «YO Amiralmo»minin, shunday qilmang. Yozgan kitobimdagi gaplarimni mendan va shogirdlarimdan eshitgan kishilar mening mazhabimga ergashsalar Ollohga shukr qilaman. Lekin Islom olamining boshqa taraflariga juda ko’p ulamolar yetib borganlarki, ular olib borgan ta’limotlarini endi noto’g’ri deyish va o’rniga mening kitobimni o’qishni buyurish, mening mazhabimga kirishga majburlash bilan siz dini Islomga xizmat qilgan bo’lmaysiz, balki musulmonlarning e’tiqodlaridagi paro-kandalikka sabab bo’lasiz. Demak, shu paytgacha ajdodlarimiz amal qilib kelgan yo’l — xato yo’l ekanda, deb o’ylab qolishlariga sabab bo’lasiz. Meni eshitgan va meni kitobimni o’qiganlar mening mazhabimda bo’lsinlar. Boshqa diyorlardagi
musulmonlar o’zlariga yetib borgan mujtahid ulamolarning mazhablarida tursinlar. Menga ergashgan musulmonlar ham, ularga ergashgan musulmonlar ham, inshoolloh, hidoyatda, haq yo’lda bo’ladilar». Imom Molikning Amiralmo»mininga bergan javobi shunday bo’libdi.

Bizlarga 1000 yillar davomida Imom A’zam mazhabidagi ta’limot berildi va shunga binoan bu ta’limotga ota-bobolarimiz amal qilib keldilar, biz ham amal qilmoqdamiz. Lekin oramizda bizning mazhabimizdan ko’ra quvvatliroq mazhab bor ekan, mana bu masalada boshqa mazhabning hujjati quchliroq ekan, deb yuruvchilar ham yo’q emas. Shunday kishilar Imom Molikning gaplarini bir eslasalar, musulmonlar orasiga parokandalik tushib qolishiga, o’rtada ixti-loflar paydo bo’lishiga mana shunday o’ylanmasdan aytilgan gaplar sabab bo’lishini insof bilan tafakkur qilib ko’rsalar, yomon bo’lmas edi. Mana shunda bu diyordagi musulmonlarning ittifoqligi, og’a-ini, birodarlik bilan Olloh tao-loning buyruqlarida qoim bo’lib, janobi Rasululloh sallallohu alayhi vasallam taraflaridan bashorat qilingan ulug’ zotning — Imom A’zamning mazhablarida bo’lishimiz har birimiz uchun bir xayriyat, yaxshilik bo’lishini yaxshi anglab olsak, xammamiz uchun ham foydali bo’ladi.

Suhbatimizda hazrati Imomi A’zam rahmatullohi alayhning hayotlaridan ba’zi lavhalarni bayon qilib berdik, xolos. Olloh taolo o’tganlarni o’z rahmatiga olsin. Siz bilan bizni, holi hayotdagi barcha musulmonlarni Olloh taolo haq yo’ldan adashtirmasin. Omin!

«IMOMI A’ZAM — BUYUK IMOMIMIZ» KITOBINI MUTOLAA QILING,YUKLAB OLING
09

Alouddin Mansur. Imomi A’zam — buyuk imomimiz Lotin
хдк

(Tashriflar: umumiy 974, bugungi 1)

Izoh qoldiring