Murotxon Mungan. Nega men yozaman?

006

Нега ёзаман? Бирор нима деб жавоб бериш керак бўлганида ҳам, нима деб жавоб беришни билмайман. Аксарият ёзувчилар бу саволга шундай жавоб берса, ажаб эмас. Ўзига жуда ишонган ёзувчиларни ҳам бу савол бироз эсанкиратиб қўяди; изоҳларида доимо умумийлик, мавҳумлик кўзга ташланади. Аниқ жавобга келганда кўпинча нега бор бўлганимизни ёки дунёга қувғин қилинганимизни изоҳлашдек қайдларга дуч келамиз.

Муротхон Мунган
НЕГА МЕН ЁЗАМАН?
Шермурод Субҳон таржимаси
001

03 Муратхон Мунган — турк ёзувчиси, драматурги ва шоири. У 1955 йил 21 апрелда Истанбул шаҳрида асли мардинлик бўлган оилада туғилган. Унинг болалиги ва ўсмирлиги Мардин шаҳрида кечди. 1972 йилдан Анқарада яшайди. Анқара университетининг Тил, тарих ва география факультетининг театр санъати бўлимида таҳсил олди. Шундан кейин бир неча театрларда ишлади. Ўз саҳаси йўналишида газета ва журналлар билан ҳамкорлик қилди. Унинг илк китоби «Месопотамия учлиги» туркумининг дастлабки қисми «Маҳмуд билан Язида» пьесаси 1980 йилда нашр этилди. Шундан кейин Муратхан Мунганнинг кўплаб шеърлар, драматик асарлар ва қўшиқлардан иборат китоблари чоп этилди. 2012 йили Эрдал Ўз (Erdal Öz) номидаги адабий мукофот билан тақдирланди.

001

08ега, нечун, нима сабабдан ёзишимиз биздан кўп сўралган саволлардан бири. Ҳатто бир неча бор бу саволни ўзимизга ҳам берганмиз…

Нега ёзаман? Бирор нима деб жавоб бериш керак бўлганида ҳам, нима деб жавоб беришни билмайман. Аксарият ёзувчилар бу саволга шундай жавоб берса, ажаб эмас. Ўзига жуда ишонган ёзувчиларни ҳам бу савол бироз эсанкиратиб қўяди; изоҳларида доимо умумийлик, мавҳумлик кўзга ташланади. Аниқ жавобга келганда кўпинча нега бор бўлганимизни ёки дунёга қувғин қилинганимизни изоҳлашдек қайдларга дуч келамиз.

Қачонки бирор ёзувчининг «ёзишдан мақсадим» каби ёзувига дуч келсам ёки шунга ўхшаш мавзуда битилганларни ўқиб қолсам, гўё неча йиллардан бери излаган жавобимни топгандек қизиқиш билан ўқишга киришаман. Не ажабки, ҳар сафар қониқтирувчи жавобдан кўра, менга ҳеч ёт бўлмаган ўхшаш изоҳга дуч келаман. Биз ёзувчиларни бир-биримизга қариндош қилган изоҳцошликдир бу. Шунингдек, жуда ҳам асосли изоҳлар, чуқур таҳлил ва тафовутлар қайдига ҳам дуч келамиз баъзан.

Бу каби масалалар адабий журналларнинг савол- жавобларига мавзу бўлгани каби оммабоп журналларнинг ҳам доимий рукнига айланган. Хоҳ қисқа, хоҳ узун матн ёки изоҳларда ўқувчилар севимли ёзувчиларининг бу борадаги фикр-мулоҳазаларини билишга интилишади.
Табиийки, ҳар бир давр бадиият сирлари хусусида янгича изоҳлар кутади. Тамаддун қанчалар тараққий қилмасин, адабий асар акс эттирган муаммоларни тўла-тўкис изоҳлаб бўлмаслиги бор ҳақиқат. Асар барча таҳлил, тадқиқ, танқид ва изоҳларга қарамай, сирли бўлиб қолаверади. Шунга қарамай, адабиёт қудрати олдида чорасиз қолган кенг ўқувчи оммаси ҳар гал ёзувчию шоирларга, санъаткорларга очиқ-ойдин саволлар йўллашда давом этади, улардан аниқ жавоблар кутади.

Хуллас, инсоният ибтидосидан буён дунёни ақлига сиғдиришга ҳаракат қилади. Бу тур ҳаётдан ўзлаштириб, халққа тарқатиш каби савол ва жавоблар бир томондан адабиётни энг ибтидоий табиатига қадар ортга назар солишга ундайди. Асарга, ижодкорнинг борлиғига оид энг асосий саволларни қай- тадан сўраттиради. Берилган жавоблар қанчалар ўхшаш ёки фарқпи бўлмасин, ёзувчининг нега ёзганини ҳамон тўла тушунолмаймиз. Ўз ҳаётий тажриба ва билимимиздан келиб чиқиб, берилган жавобларни тарозига тортиб кўришга, тушунишга, изоҳлашга ва буларнинг барчасидан ўзимизча бир натижа чиқаришга ҳаракат қиламиз. Аслида бу ижодкорнинг бой ҳаётий тажриба ва қузатишларини бўлишишдир.

«Нега ёзаман» номли мақоласида Жорж Орвел (Оруэл тарзида ҳам қўлланади. Сайт изоҳи) «Ақлли кўриниш, ўзи ҳақида баҳс ва мунозараларга сабаб бўлиш, ўлимдан сўнгра ёдга олиниш, болаликда бизни писанд қилмаган кексалардан ўч олиш истаги ва ҳоказо» жиҳатларни санайди. Шунингдек, худди шу мақолада «кўпинча ўзини ёлғиз ҳис қилувчи кишиларда бўладиган ҳикоя тўқиш, хаёл сурувчи кишилар билан гаплашиш кўникмаси менда ҳам бор эди ва ўйлайманки, мендаги ёзишга бўлган ружу то бошдан бери барчадан узилиб, айри яшаш туйғуси ҳамда кўрганим камситишлар билан жуда боғлиқ эди. Сўзларни осонгина қўллаш қобилиятимни, ёқимсиз воқеалар билан юзма-юз бўлишдан қўрқмаслигимни билардим. Бу билан кундалик ҳаётдаги омадсизлигимни хаспўшлашга ярайдиган алоҳида бир дунё яратганимни ҳис қилардим» дейди.

Баъзи ёзувчилар бир кун келиб ёзувчи бўлишларини жуда эрта биладилар. Мисол учун Ҳерман Ҳессе: «Бир ҳаёт ҳикоясининг изоҳи» номли мақоласида «Ўн уч ёшимдан бери бир нарсани жуда яхши билардим: улғайганда ё ёзувчи бўламан ёки ҳеч ким», дейди. Сўнгра бу қатъий қарорнинг хулосасини шундай якунлайди: «Ёзувчи бўлиб туғилади киши, ёзувчилик эгалланадиган иш эмас!»

Фридрих Дюренматт «Ёзувчилик касб сифатида» номли мақоласида «касб» сўзи пул топиш мақсадида қилинган иш-ҳаракатни билдиришини айтиб, ёзувчиликнинг касб бўла олмаслигига ишора қилади. Дюренматт қаноатича, ёзувчилик бойлик ва фаровонлик келтирувчи юмуш эмас, шунчаки инсон-ни овунтирувчи, роҳатлантирувчи бир фаолият тури ва шу сабабли касб бўла олмайди.

Владимир Набоков «Яхши ўқувчилар ва яхши ёзувчилар» номли мақоласида ёзувчиликнинг ҳали аҳамият берилмаган, ҳатто кўпинча эътибордан четда қолиб келган қирраси — сеҳргарлик хусусиятига урғу беради: «Ёзувчига уч жиҳатдан боқиш мумкин: ровий (баён қилувчи), ўқитувчи ҳамда сеҳрловчи… Буюк ёзувчилар мазкур уч сифатга эга бўлишади, бироқ бунда устун томон сеҳрловчиликдир».

Жон Пол Сартрнинг «Ёзиш нима?», «Нега ёзамиз?», «Ким учун ёзамиз?» номли уч қисмдан иборат «Адабиёт нимадир?» номли китоби ўтган асрнинг 60 йилларида кенг адабий жамоатчилик томонидан қизғин баҳсга сабаб бўлган. Адиб унда ёзишнинг сабаблари ва амалиёти билан боғлиқ бир қатор муҳим саволларга эринмай жавоб излайди. Ёзувчилик одатда ўзни ифода этиш заруриятидир, деб қарайди Сартр. Ўзни ифода этиш масаласида «айтар сўзи бор бўлиш» билан «ёзувчи бўлиш» маънолари ўртасида аниқ тафовут борлигини айтиб ўтади: «Ёзиш деган бир юмуш бор ўртада. Қатор нарсаларни айтишни маъқул кўриб эмас, балки қатор нарсаларни у ёки бу тарзда айтишни лозим топиб ёзувчи бўлади киши. Ҳа, ёзишнинг қадр-қимматини билишдир бу».

Карлос Фуэнтес «Ёзишни қандай бошладим» номли мақоласида ватанидан узоқда кечирган болалик йилларидан ва чет элларда «келгинди» бўлиш ҳолатидан сўз юритаркан: «Айричалик атрофдагиларни чўчитади. Аслида фарқли бўлгандан ҳам кўра, одамлар ўз нуқсонларини бошқа инсонда кўришдан қўрқадилар». Мен бу жумлада Фуэнтеснинг мақсадидан кўра ёзувчиликка дохил умумий ҳолатни кўрмоқдаман. Яъни ёзувчининг ўз асарида бегона бўлиш ҳолатини. Ҳаётдаги асли билан асар ёзаётган пайтдаги ёзувчи орасидаги парчаланишнинг намойишини. Прустдан Сомерсет Моэм (Somerset Maugham)га қадар бир қанча ёзувчининг хаёлини банд этган, ёзувчининг шахсий ҳаёти билан ёзуви орасида бўлинган менликларининг тафовути ҳам шундай. Ёзувчи дунёни қайд қилишга киришаркан, қанчалик ҳаётнинг ичида бўлмасин, дунёдан ва ўзидан узилмай туриб, буни рисоладагидек уддалай олмайди.

Бу мақола орқали нега, нима учун, нима сабабдан ёзилади саволи ўзини ва атрофдагиларни қизиқтирган ёхуд ёзишга кўнгил қўйган кимсалар учун маълум маънода жавоб изланди. Умидсизликка тушган сари бошқаларнинг айтганларидан бир чора топамиз баъзан. Ёзувчилар бир-бирларининг сўзларига муҳтож бўладилар. Бошимиз қотган сари бошқаларнинг дарди дардимизга малҳам бўлар, деган умидда билишга эҳтиёж сезамиз. Ўзгаларнинг ҳаёти, мақолалари, билими, бошдан кечирганларига… қизиқамиз. Шунда ўзимизни жуда ҳам ёлғиз ҳис қилмаймиз. Чеккан азобимиз, боши берк кўчага кириб қолганимиз, чексиз изланишларимиз, эсанкирашларимиз ва шунга ўхшаш ҳолатлар олдин бошқаларнинг ҳам бошидан кечганини билиш дардларимизни бироз енгиллаштиради, бизни қийноқдан халос этади. Яшашда давом этишга куч беради. Адабиётни жону дили деб билганларнинг ёлғизлигини енгган ягона нарса, бирни кўриб фикр қилишидир…

Хўш, мен нега ёзаман? Тушунган бўлсангиз керак, менинг ҳам кўпчилик ёзувчилардан фарқим йўқ аслида. Ёзаяпман ва нега ёзаёттанимни… билмайман.
Биргина билганим — бу яхши.

09

Murotxon Mungan
NEGA  MEN  YOZAMAN?
Shermurod Subhon tarjimasi
001

027 Muratxon Mungan — turk yozuvchisi, dramаturgi va shoiri. U 1955 yil 21 aprelda Istanbul shahrida asli mardinlik bo’lgan oilada tug’ilgan. Uning bolaligi va o’smirligi Mardin shahrida kechdi. 1972 yildan Anqarada yashaydi. Anqara universitetining Til, tarix va geografiya fakul`tetining teatr san’ati bo’limida tahsil oldi. Shundan keyin bir necha teatrlarda ishladi. O’z sahasi yo’nalishida gazeta va jurnallar bilan hamkorlik qildi. Uning ilk kitobi «Mesopotamiya uchligi» turkumining dastlabki qismi «Mahmud bilan Yazida» p`esasi 1980 yilda nashr etildi. Shundan keyin Muratxan Munganning ko’plab she’rlar, dramatik asarlar va qo’shiqlardan iborat kitoblari chop etildi. 2012 yili Erdal O’z (Erdal Öz) nomidagi adabiy mukofot bilan taqdirlandi.

001

08yega, nechun, nima sababdan yozishimiz bizdan ko’p so’ralgan savollardan biri. Hatto bir necha bor bu savolni o’zimizga ham berganmiz…

Nega yozaman? Biror nima deb javob berish kerak bo’lganida ham, nima deb javob berishni bilmayman. Aksariyat yozuvchilar bu savolga shunday javob bersa, ajab emas. O’ziga juda ishongan yozuvchilarni ham bu savol biroz esankiratib qo’yadi; izohlarida doimo umumiylik, mavhumlik ko’zga tashlanadi. Aniq javobga kelganda ko’pincha nega bor bo’lganimizni yoki dunyoga quvg’in qilinganimizni izohlashdek qaydlarga duch kelamiz.

Qachonki biror yozuvchining «yozishdan maqsadim» kabi yozuviga duch kelsam yoki shunga o’xshash mavzuda
bitilganlarni o’qib qolsam, go’yo necha yillardan beri izlagan javobimni topgandek qiziqish bilan o’qishga kirishaman. Ne ajabki, har safar qoniqtiruvchi javobdan ko’ra, menga hech yot bo’lmagan o’xshash izohga duch kelaman. Biz yozuvchilarni bir-birimizga qarindosh qilgan izohtsoshlikdir bu. Shuningdek, juda ham asosli izohlar, chuqur tahlil va tafovutlar qaydiga ham duch kelamiz ba’zan.

Bu kabi masalalar adabiy jurnallarning savol- javoblariga mavzu bo’lgani kabi ommabop jurnallarning ham doimiy rukniga aylangan. Xoh qisqa, xoh uzun matn yoki izohlarda o’quvchilar sevimli yozuvchilarining bu boradagi fikr-mulohazalarini bilishga intilishadi.
Tabiiyki, har bir davr badiiyat sirlari xususida yangicha izohlar kutadi. Tamaddun qanchalar taraqqiy qilmasin, adabiy asar aks ettirgan muammolarni to’la-to’kis izohlab bo’lmasligi bor haqiqat. Asar barcha tahlil, tadqiq, tanqid va izohlarga qaramay, sirli bo’lib qolaveradi. Shunga qaramay, adabiyot qudrati oldida chorasiz qolgan keng o’quvchi ommasi har gal yozuvchiyu shoirlarga, san’atkorlarga ochiq-oydin savollar yo’llashda davom etadi, ulardan aniq javoblar kutadi.

Xullas, insoniyat ibtidosidan buyon dunyoni aqliga sig’dirishga harakat qiladi. Bu tur hayotdan o’zlashtirib, xalqqa tarqatish kabi savol va javoblar bir tomondan adabiyotni eng ibtidoiy tabiatiga qadar ortga nazar solishga undaydi. Asarga, ijodkorning borlig’iga oid eng asosiy savollarni qay- tadan so’rattiradi. Berilgan javoblar qanchalar o’xshash yoki farqpi bo’lmasin, yozuvchining nega yozganini hamon to’la tushunolmaymiz. O’z hayotiy tajriba va bilimimizdan kelib chiqib, berilgan javoblarni taroziga tortib ko’rishga, tushunishga, izohlashga va bularning barchasidan o’zimizcha bir natija chiqarishga harakat qilamiz. Aslida bu ijodkorning boy hayotiy tajriba va quzatishlarini bo’lishishdir.

«Nega yozaman» nomli maqolasida Jorj Orvel (Oruel tarzida ham qo’llanadi. Sayt izohi) «Aqlli ko’rinish, o’zi haqida bahs va munozaralarga sabab bo’lish, o’limdan so’ngra yodga olinish, bolalikda bizni pisand qilmagan keksalardan o’ch olish istagi va hokazo» jihatlarni sanaydi. Shuningdek, xuddi shu maqolada «ko’pincha o’zini yolg’iz his qiluvchi kishilarda bo’ladigan hikoya to’qish, xayol suruvchi kishilar bilan gaplashish ko’nikmasi menda ham bor edi va o’ylaymanki, mendagi yozishga bo’lgan ruju to boshdan beri barchadan uzilib, ayri yashash tuyg’usi hamda ko’rganim kamsitishlar bilan juda bog’liq edi. So’zlarni osongina qo’llash qobiliyatimni, yoqimsiz voqealar bilan yuzma-yuz bo’lishdan qo’rqmasligimni bilardim. Bu bilan kundalik hayotdagi omadsizligimni xaspo’shlashga yaraydigan alohida bir dunyo yaratganimni his qilardim» deydi.

Ba’zi yozuvchilar bir kun kelib yozuvchi bo’lishlarini juda erta biladilar. Misol uchun Herman Hesse: «Bir hayot hikoyasining izohi» nomli maqolasida «O’n uch yoshimdan beri bir narsani juda yaxshi bilardim: ulg’ayganda yo yozuvchi bo’laman yoki hech kim», deydi. So’ngra bu qat’iy qarorning xulosasini shunday yakunlaydi: «Yozuvchi bo’lib tug’iladi kishi, yozuvchilik egallanadigan ish emas!»

Fridrix Dyurenmatt «Yozuvchilik kasb sifatida» nomli maqolasida «kasb» so’zi pul topish maqsadida qilingan ish-harakatni bildirishini aytib, yozuvchilikning kasb bo’la olmasligiga ishora qiladi. Dyurenmatt qanoaticha, yozuvchilik boylik va farovonlik keltiruvchi yumush emas, shunchaki inson-ni ovuntiruvchi, rohatlantiruvchi bir faoliyat turi va shu sababli kasb bo’la olmaydi.

Vladimir Nabokov «Yaxshi o’quvchilar va yaxshi yozuvchilar» nomli maqolasida yozuvchilikning hali ahamiyat berilmagan, hatto ko’pincha e’tibordan chetda qolib kelgan qirrasi — sehrgarlik xususiyatiga urg’u beradi: «Yozuvchiga uch jihatdan boqish mumkin: roviy (bayon qiluvchi), o’qituvchi hamda sehrlovchi… Buyuk yozuvchilar mazkur uch sifatga ega bo’lishadi, biroq bunda ustun tomon sehrlovchilikdir».

Jon Pol Sartrning «Yozish nima?», «Nega yozamiz?», «Kim uchun yozamiz?» nomli uch qismdan iborat «Adabiyot nimadir?» nomli kitobi o’tgan asrning 60 yillarida keng adabiy jamoatchilik tomonidan qizg’in bahsga sabab bo’lgan. Adib unda yozishning sabablari va amaliyoti bilan bog’liq bir qator muhim savollarga erinmay javob izlaydi. Yozuvchilik odatda o’zni ifoda etish zaruriyatidir, deb qaraydi Sartr. O’zni ifoda etish masalasida «aytar so’zi bor bo’lish» bilan «yozuvchi bo’lish» ma’nolari o’rtasida aniq tafovut borligini aytib o’tadi: «Yozish degan bir yumush bor o’rtada. Qator narsalarni aytishni ma’qul ko’rib emas, balki qator narsalarni u yoki bu tarzda aytishni lozim topib yozuvchi bo’ladi kishi. Ha, yozishning qadr-qimmatini bilishdir bu».

Karlos Fuentes «Yozishni qanday boshladim» nomli maqolasida vatanidan uzoqda kechirgan bolalik yillaridan va chet ellarda «kelgindi» bo’lish holatidan so’z yuritarkan: «Ayrichalik atrofdagilarni cho’chitadi. Aslida farqli bo’lgandan ham ko’ra, odamlar o’z nuqsonlarini boshqa insonda ko’rishdan qo’rqadilar». Men bu jumlada Fuentesning maqsadidan ko’ra yozuvchilikka doxil umumiy holatni ko’rmoqdaman. Ya’ni yozuvchining o’z asarida begona bo’lish holatini. Hayotdagi asli bilan asar yozayotgan paytdagi yozuvchi orasidagi parchalanishning namoyishini. Prustdan Somerset Moem (Somerset Maugham)ga qadar bir qancha yozuvchining xayolini band etgan, yozuvchining shaxsiy hayoti bilan yozuvi orasida bo’lingan menliklarining tafovuti ham shunday. Yozuvchi dunyoni qayd qilishga kirisharkan, qanchalik hayotning ichida bo’lmasin, dunyodan va o’zidan uzilmay turib, buni risoladagidek uddalay olmaydi.

Bu maqola orqali nega, nima uchun, nima sababdan yoziladi savoli o’zini va atrofdagilarni qiziqtirgan yoxud yozishga ko’ngil qo’ygan kimsalar uchun ma’lum ma’noda javob izlandi. Umidsizlikka tushgan sari boshqalarning aytganlaridan bir chora topamiz ba’zan. Yozuvchilar bir-birlarining so’zlariga muhtoj bo’ladilar. Boshimiz qotgan sari boshqalarning dardi dardimizga malham bo’lar, degan umidda bilishga ehtiyoj sezamiz. O’zgalarning hayoti, maqolalari, bilimi, boshdan kechirganlariga… qiziqamiz. Shunda o’zimizni juda ham yolg’iz his qilmaymiz. Chekkan azobimiz, boshi berk ko’chaga kirib qolganimiz, cheksiz izlanishlarimiz, esankirashlarimiz va shunga o’xshash holatlar oldin boshqalarning ham boshidan kechganini bilish dardlarimizni biroz yengillashtiradi, bizni qiynoqdan xalos etadi. Yashashda davom etishga kuch beradi. Adabiyotni jonu dili deb bilganlarning yolg’izligini yenggan yagona narsa, birni ko’rib fikr qilishidir…

Xo’sh, men nega yozaman? Tushungan bo’lsangiz kerak, mening ham ko’pchilik yozuvchilardan farqim yo’q aslida. Yozayapman va nega yozayottanimni… bilmayman.
Birgina bilganim — bu yaxshi.

Manba: Guliston 2014/5

025

(Tashriflar: umumiy 56, bugungi 1)

Izoh qoldiring