Otanazar Matyoqubov. Olimning a’moli.

077

“Билиб қўйинг: ЎЗБЕК МУСИҚАСИ СИЗДАН ҲАМ, МЕНДАН ҲАМ УСТУН ТУРАДИ!” Бу хитоби уҳдамга катта бир нима ортгандек, ваҳмсираб унга қарадим. Ақлимда бир нима “йилт” этди: ва ниҳоят, булъажаб бу инсонни англай бошлаган эдим. Бунга қадар “Айри кенгликларда фикрлаяпмиз” қабилидаги бегонасирашлар, “Ҳар қанча талаб қилсангиз қилинг, лекин босим ўтказманг!” мазмунидаги силтанишлардан ҳам ўтилди. Лекин барибир кечилмади: “бир нимаси бор” эди-да бу кишининг!

111

Ирода Абдулъазиз
ОТАНАЗАР МАТЁҚУБОВ. ОЛИМНИНГ АЪМОЛИ

“Билиб қўйинг: ЎЗБЕК МУСИҚАСИ СИЗДАН ҲАМ, МЕНДАН ҲАМ УСТУН ТУРАДИ!” Бу хитоби уҳдамга катта бир нима ортгандек, ваҳмсираб унга қарадим. Ақлимда бир нима “йилт” этди: ва ниҳоят, булъажаб бу инсонни англай бошлаган эдим. Бунга қадар “Айри кенгликларда фикрлаяпмиз” қабилидаги бегонасирашлар, “Ҳар қанча талаб қилсангиз қилинг, лекин босим ўтказманг!” мазмунидаги силтанишлардан ҳам ўтилди. Лекин барибир кечилмади: “бир нимаси бор” эди-да бу кишининг!
Ким ўзи у, бунча ўзига ишонади, бунча тиними йўқ, нега ҳеч нолимайди, ҳеч оғримайди, жилла қурса, ёшини пеш қилиб, чарчадим демайди?.. Нега унинг номини эшитганлар бирдан сергак тортади? Принциаллиги, чўрткесарлигиданми? Ахир, Тошкент давлат консерваториясию, Санъатшунослик институти қошидаги Ихтисослашган илмий кенгашни – ўзи фаолият юритиб келаётган даргоҳларни намойишкорона тарк этишга кимнинг ҳадди сиғарди! 45 ёшда – илмий-ижодий карьеранинг авж палласида-я!
Ваҳоланки, олимнинг САНЪАТ атрофидаги “санъат”га (бу ерда: сунъийликка) қарши исёни асоссиз эмасди. Зеро, ўзбек мусиқасида илмий изланишлар парадигмасини ўзгартириш заруратини ҳаммадан олдин сезди у. Таҳсинки, ўзини беҳуда курашлар йўлида парчаламади, муҳит зиддиятларига қурбон қилмади. АҚЛ билан, ИЛМ билан, АМАЛ билан ҳақлигини исботлади-қўйди.
Алқисса, атоқли мақомшунос Отаназар Матёқубов суҳбатига ихтиёр бергайсиз.

0977

МАҚОЛАНИ САLAMEO ДАСТУРИ ЁРДАМИДА ЎҚИШИНГИЗ,ПРИНТЕРДАН ЧИҚАРИШИНГИЗ ВА ЮКЛАБ ОЛИШИНГИЗ МУМКИН.

Манба: «ЖаннатМакон» журнали

(Tashriflar: umumiy 62, bugungi 1)

Izoh qoldiring