10 yanvar — O’zbekiston xalq artisti Habiba Oxunova (1943-1994) tavalludining 70 yilligi.

    Охунова Ҳабиба Хўжановна (1943.10.1, Асака ш. — 1994.22.9, Наманган) — хонанда (лирик драматик сопрано). Ўзбекистон халқ артисти (1975). Андижон (1959—63), Наманган (1963—94) театрларида ишлаган. Кумуш (Д.Файзий, «Зарафшон қизи»), Лайли, Ширин (Хуршид, «Лайли ва Мажнун», «Фарҳод ва Ширин»), Гули (Уйғун, И.Султон, «Алишер Навоий»), Гулсара (К.Яшин, «Гулсара»), Гулруҳ (А.Турсун, «Машраб»), Ҳалима (Ғ.Зафарий, «Ҳалима»), Раъно (Ё.Мирзо, «Анвар ила Раъно»), Дездемона, Офелия (У. Шекспир, «Отелло», «Ҳамлет»), Барчиной (С.Абдулла, «Алпомиш») каби роллари б-н танилди. Ҳабиба Охунова лирик-драматик образларнинг моҳир ижрочиси бўлиб, унинг ижоди қаҳрамоннинг руҳий ҳолатини, алам ва ўкинч ҳислари, изтиробларини томошабинга драматик ўртанишларда, чуқур инсоний дард б-н етказиб бериши б-н ажралиб туради. Унинг «Алла», «Кўнгил», «Кўрмаган бўлсам сени», «Одоб билан», «Кўркам Ватаним», «Най навоси», «Ошнолигинг», «Барно йигит», «Сабо билан», «Ўзинг», «Най деб» сингари қўшиклари, «Ушшоқ», «Таронаи баёт» мақом йўллари эл орасида машҳур. «Гуноҳ» фильмида она ролини ижро этган. Наманган ш. маданият саройига Ҳабиба Охунова номи берилган. Республикада ўтказиладиган «Алла» танлови унинг номи б-н юритилади.

down

«Туркистон кутубхонаси» сайтидан юклаб олишингиз мумкин.

албом

Files.uz
Hotfile.com

Пароль/Password: turklib

(Tashriflar: umumiy 132, bugungi 1)

Izoh qoldiring