Georg Handel. «Amir Temur» operasi

09Буюк давлат арбоби ва саркарда Амир Темур таваллудининг 682  йиллигига

XVI-XX асрлар оралиғида Ғарб мамлакатларида шавкатли Соҳибқирон бобомиз Амир Темур сиймоси тасвирланган 60 тадан зиёд турли жанрдаги асарлар яратилган. Бу асарларнинг номланиши деярли бир хил, сюжет йўналиши ҳам ўзаро ўхшашдир . Ушбу асарлар орқали Ғарб томошабинига, бир томондан, турли қизиқ воқеаларга бой антиқа сюжетлар намойиш этилган бўлса, иккинчи томондан, география, сиёсат ва маданият соҳаларига оид янги ахборотларни тақдим этиш ҳисобига Ғарб кишисининг Шарқ­қа нисбатан муносабати ва дунёқараши шакллантириб борилган.

Davomini o'qish

Akmal Saidov. Qiyosiy Navoiyshunoslikka kirish.

0-13

Таниқли матншунос олим Шуҳрат Сирожиддиновнинг “Алишер Навоий: манбаларнинг қиёсий-типологик, текстологик таҳлили” (“Akademnashr” нашриёти, 2011 йил) номли асарини ана шу долзарб талабдан келиб чиққан ҳолда, ҳозиржавоблик билан яратилган муҳим фундаментал тадқиқот сифатида баҳолаш мумкин.
Бу ҳақда сўз борганда, авваламбор, Алишер Навоий ҳаёти ва фаолиятига қизиқиш ўз замонасидан бошланиб, бугунги кунгача сўнмай келаётгани, айниқса, истиқлол йилларида тубдан ортганини таъкидлаш жоиз. Табиийки, ижтимоий-тарихий тараққиёт илгарилагани сари инсон тафаккури муайян воқеа-ҳодисага нисбатан турли қарашларни намоён этади..
Алишер Навоий сиймоси ҳам беш асрдан зиёд муддат мобайнида тадқиқотчилар томонидан турлича талқин этиб келинган. Шу маънода, мазкур китобда Алишер Навоийнинг ҳаёти ва фаолияти бирламчи манбалар асосида қайта ўрганиб чиқилгани, мавжуд талқинлар теран ва атрофлича таҳлил этилгани диққатга лойиқдир…
Davomini o'qish

Akmal Saidov. Sharqni anglash yo’li.

022
Шарқда авлиёлар ҳақида тазкира битиш, уларнинг мақомат ва маноқибларини ёзиш анъанага айланган. Жумладан, Абу Абдураҳмон Муҳаммад ибн Ҳусайн ас-Суламийнинг “Табақоти суфия”, Хожа Абдуллоҳ Ансорийнинг “Манозил ус-сойирин”, Фаридуддин Атторнинг “Тазкират ул-авлиё”, Абдураҳмон Жомийнинг “Нафаҳот ул-унс”, Алишер Навоийнинг “Насойим ул-муҳаббат”, Муҳаммад Сиддиқ Рушдийнинг “Тазкират ул-авлиёи туркий” каби китобларини кўрсатиш мумкин. Davomini o'qish

Mishel Monten. Hikmatlar.

043
Гюстав Флобер  Монтен ҳақида шундай ёзади: «Қандай китоб ўқиш кераклиги билан қизиқаяпсизми? Монтенни ўқинг. Ўқиганда ҳам шошмасдан, оҳиста ўқинг! Қалбингиз буюк донолар фикри билан тўйинган закийлик муҳитидан баҳра олсин. Шу боис мен сизга дастлаб Монтенни ўқишингизни маслаҳат бераман. Уни бошидан охиригача ўқиб тугатгандан кейин, яна қайта мутолаа қилишга киришинг». Davomini o'qish