Alber Kamyu publitsistikasida inson omili

08

Альбер Камю эссечилиги теран фалсафа ва жозибадор сўз санъатини ўзида мужассамлаштирган. Унинг эсселарида ҳаёт машаққатлари, бу азобу қийноқлар гирдобига ташланган инсон ҳақидаги фикрлари тобора чуқурлашганини, ана шу теран ўйлар силсиласида ижодкор ўз шахсиятини, борлиғини ҳам фош этганини кўрамиз. Камю эсселарида шахсий туйғулар, ҳасратлар, миллат тақдиридан ҳам устун турувчи умуминсоний масалалар ўртага ташланади. Davomini o'qish

Alber Kamyu. Ikki falsafiy esse

Ashampoo_Snap_2016.10.07_17h25m28s_005_.png7 ноябрь — Жаҳон адабиётининг ёрқин вакили Альбер Камю таваллуд топган кун

Биз — инсонлармиз. Озод юракларнинг адоқсиз соғинчини қондириш бизнинг бурчимиздир. Нимаики тилка-пора қилинган бўлса, уни қайтадан бутлаш, бўлакларга ажралган бўлса, бирлаштириш, очиқдан-очиқ адолатсиз дунёда баҳоли қудрат адолат мезонини ўрнатиш, аср хасталиги билан заҳарланган халқларда бахт-саодат рўёбига ишонч уйғотишимиз лозим. Албатта, бу фавқулодда, киши қўлидан келмайдиган иш. Аммо шуни ҳам унутмайликки, узоқ йиллар зўр бериладиган саъй- ҳаракатни талаб қилувчи мақсадларни ҳам ҳамиша киши қўлидан келмайдиган ишлар деб ҳисоблашган. Davomini o'qish

Alber Kamyu «kundaliklar»idan & Alber Kamyu. Begona. Vabo

Ashampoo_Snap_2016.10.07_17h10m57s_001_.png     Нобель мукофоти соҳиби Албер Камю «Бегона», «Вабо», «Бахтли ўлим», «Инқироз», «Калигула», «Қамал ҳолати», «Англашилмовчилик», «Сизиф ҳақида исотир», «Астар ва қиёфа», «Немис дўстш мактуб», «Исён қилаётган одам», «Никоҳ», «Ёз», «Ижод ва эркинлик», «Қувғинлик ва салтанат» ва бошқа асарлари билан жаҳон адабиёти тарихидан муносиб ўрин эгаллаган.
Қуйида эълон қилинаётган адиб кундаликларида қайд этилган фикрларда санъат ва ҳаётнинг азалий, демакким, даврлар ўтса ҳам эскирмайдиган муаммолари қамраб олинган.
Davomini o'qish