Anvar Obidjon. Ajinasi bor yo’llar. 1 kitob. 5 parcha

Ashampoo_Snap_2016.12.20_17h41m17s_001_a.png Ўзбекистон халқ шоири Анвар Обиджон таваллудининг 70 йиллиги олдидан

Мени кексақори дейишарди. Кўпроқ ўзимдан катта болалар билан ўртоқ тутинганим, гоҳ дадамнинг ишхонасидагиларга, гоҳ уйимизга келган улфатларига даврадош бўлишим, қондошим Ўринбой ака билан қишда маҳалламиздаги мемахонага (аслида “емакхона” – маҳалладаги қўни-қўшнилар ўртада қўй сўйиб ва гуручу сабзи-пиёзни улгуржи ғамлаб олиб, қиш ичи улфатчилик қилишарди) кириб туришим, булар натижасида катталарга хос ҳаётий гапларни кўп тинглаб улғайганим боис, фикрлашим балки тенгдошларимникидан баландроқ бўлгандир. . Davomini o'qish

Abdurasul Eshonboboev. Navoiy tarjimai holiga doir yangilik

09    …Мулоҳазаларни умумлаштириб ягона бир махражга келтирадиган бўлсак қуйидагича манзара ҳосил бўлади: “Навоий Абу Саид томонидан Самарқандга сургун қилинган”, “ўз ихтиёри билан йўл олган”, “Самарқандга таҳсил учун борган”. Бундай талқинларнинг юзага келишига, биринчидан, тарихий манбаларда (шоирнинг ўз асарларида ҳам) бу хусусидаги маълумотларнинг камлиги ва боз устига зиддиятлар мавжудлиги бўлса, иккинчидан, масалага ёндашган ҳар бир тадқиқотчи имконияти доирасида мантиқий ечимга интилганидадир. Davomini o'qish

Karim Bahriyev. Sabr kosasi siniqlari & Isomiddin Po’latov. She’ri butun shoir

Ashampoo_Snap_2016.12.19_22h34m23s_003_.png2 январ — Шоир ва таржимон Карим Баҳриев таваллуд топган кун

Шамол одатда ҳаммага ҳам ёқавермайди. Юз-кўзингизга урилиши, чанг-тўзон олиб келиши, тўполон кўтариши ғашингизни келтиради. Аниқроғи, беҳузур бўласиз. Аммо нега муаллифга шамол ёқяпти? Ҳеч шамол ҳам топ-тоза бўладими? Лекин, бўларкан. Чунки Карим Баҳриев Ватаннинг, Ургутнинг шамолини яхши ҳис қилади. Ишонаверинг, ростдан Ургут шамоли тоза… Davomini o'qish

Shandor Petyofi. She’rlar

Ashampoo_Snap_2016.12.26_23h23m09s_003_.png1 январь — Атоқли мажор шоири Шандор Патёфи таваллуд топган кун

   Шандор Петёфининг ҳаётини воқеаларга бой роман десак, унинг варақлари шоирнинг шеърларидир. «Петёфи — буюк шоир, уни фақатгина Бёрнс ва Беранже билан қиёсласа бўлади…» «Петёфи асорату қулликка бош эгишни истамади, Петёфи ўзини инқилобга бахшида этди…» Бу сўзлар буюк шоирлар — Ҳенрих Ҳейне и Эндре Адига тегишлидир. Davomini o'qish