Sobir Rustamxonli. She’rlar (Yangi tarjimalar)

212Собир Рустамхонлидек  ёрқин озарбайжон шоири шеърлари билан ёшлик йилларимда, аммо шоирнинг ўзи билан 2013 йили Бокуда, советлар даври қатағонида бевақт қатл этилган беназир шоир  Микойил Мушфиқ шеърияти кунлари танишган эдим. Davomini o'qish

Mixail Bulgakov. Usta va Margarita & Isajon Sulton. «Usta va Margarita» — asrning eng yaxshi asari

01115 май — рус адиби Михаил Булгаков туғилган кун

    «Уста ва Маргарита» романи ғаройиб биносининг бунёд этилишида Булгаков истеъдодининг бу уч тури баб-баравар ёинки деярли баб-баравар хизмат кўрсатди. Уларнинг ҳар жиҳатдан чатишиб, ягона дарё оқимига қўшилуви асарнинг энг яхши саҳифаларини ташкил қилганким, бу айни вақтнинг ўзида нафақат романнинг, умуман олганда Булгаков бадиий сўз санъатининг улкан ютуғидир. Davomini o'qish

Azim Suyun. She’rlar & Zamira Egamberdiyeva. Norbibi ena & Azim Suyun. Ikki kitob: O’zlik & Javzo

0_166fee_5f30d5d_orig.png

Инсондаги эътиқод туйғусини жуда қадрлайман. Ғаламислик, иккиюзламачиликдан нафратланаман… «Тоғларда куз», «Тутқун», «Туннинг қора сукунатин…», «Чингиз Аҳмаров», «Аёл жангга кирса…», «Қуёш ботар пайти…», «Соғинч», «Вола» каби шеърларим, «Қадимги Нурота қўшиқлари» туркумим, «Замин тақдири» достоним ўзимга ардоқлироқ («Шарқ юлдузи» журнали саволларига жавоблардан). Davomini o'qish

Yasunari Kavabata. Oynadagi oy

09    Бир куни Кёконинг миясига иккинчи қаватда тўшакка михланиб ётган эрига қўлойнада томорқани кўрсатиш фикри келиб қолди. Шу билан бемор ҳаёти ўзгариб қоладигандай эди. Лекин ўртада бошқа гаплар бўлиб кетди. Davomini o'qish

Voqif Samado’g’li. She’rlar

09 Турк дунёсининг ёрқин шоири Воқиф Самадўғли (Vaqif Səmədoğlu; 1939-2015) таваллудининг 85 йиллиги олдидан

  Таниқли озарбайжон шоири Воқиф Самадўғли (Vaqif Səmədoğlu; 1939-2015) мен суйиб таржима қилган шоирлардан бириУнинг шеърлари туркий халқлар адабиёти хазинасидан муносиб ўрин эгаллаган. Davomini o'qish

Bahodir Sodiqov. Uch maqola & Mirrza Kenjabek. Do’st xotirasi

Ashampoo_Snap_2017.03.04_17h19m17s_003_.pngБаҳодир Содиқ (1959-1980) ҳаёт бўлганда мана шу баҳор 65 ёшини қаршилаган бўларди. Оллоҳи Карим ажойиб инсон ва олим укамни раҳматига олган бўлсин!

    Баҳодир Содиқов (1959 — 1980)  80-йилларда ўзбек адабиётшунослиги майдонида пайдо бўлган салоҳияти баланд, зукко олим эди. Унинг ҳам мумтоз, ҳам замонавий адабиёт йўналишида ёзган мақолалари ўша даврда жуда катта қизиқиш уйғотган, адабий жамоатчилик ёш олимнинг келажагига катта умид билан қараган эди. Менинг илк нашр этилган икки тўпламим: «Шаҳардаги олма дарахти» ва «Қадрдон қуёш»га муносабат билдирилган дастлабки мақола-тақризни ҳам Баҳодир ёзганини унутмайман. Davomini o'qish

Andrey Voznesenskiy. She’rlar

022 12 май — Андрей Вознесенский таваллуд топган кун

   У ўзи, ўзининг авлоди ҳақида “Биз дунёда микрофонларини ғажиб шеър ўқимаган бирон-бир мамлакат қолмади”, деб ёзганида мутлақо ҳақ гапни айтган эди. Дунёни чин маънода шеърлари билан титратган шоир айнан Андрей Вознесенскийдир. Davomini o'qish

Moris Karem. She’rlar

088

12 май — таниқли француз шоири Морис Карем таваллуд топган кун

“Француз шоирлари қироли” фахрий унвони билан тақдирланган Морис Каремнинг ижоди халқчиллиги,ҳаётбахшлиги ва фалсафийлиги билан ажралиб туради. Шоирнинг болалар учун ёзган шеърлари ва қиссалари ҳам жаҳон адабиёти хазинасидан муносиб ўрин эгаллаган. Davomini o'qish

Miyamoto Musasi. Dokkodo. Yagona To’g’ri Yo’l hikmatlari. Xurshid Davron tarjimalari

04   Япон адабиётини беҳад севганим учун бўлса керак, Япония билан боғлиқ ҳамма нарсага,айниқса, тарихига қаттиқ қизиқаман. Бу мамлакат кечмиши билан боғлиқ жуда кўп китобларни ўқиб чиққанман. Кунчиқар мамлакати тарихида ўтган кўплаб сиймолар (албатта,энг аввало, Сайгё, Басё, Исса, Ишикава Такубоку каби шоирлар, Акутагава, Ясунари Кавабата, Дадзай Осаму, Ясуси Иноуэ, Юкио Мисима, Дзюнъитиро Танидзаки каби адиблар, Акира Куросава, Ясудзиро Одзу каби кинорежиссёрлар) менинг севимли инсонларимга айланган. Davomini o'qish

Maksim Gorkiy. Ona qasidasi & Mening musohabalarim

14.png    Шарафлайлик аёл — Онани, ғолиб ҳаётнинг мангу оби чашмасидир ул! Биз бу гал сизга Темурбек ҳақида ҳикоя сўзлаб берурмиз, ҳа, ўша, оқсоқ йўлбарс, соҳиби қирон ҳақида, малъун кимсалар Темурланг деб атайдиган, аммо бутун жаҳонга донғи ёйилган инсон тўғрисидадир бу қиссамиз. Davomini o'qish

Xose Ortega-i-Gasset. Sevgi sehri (II) & Odam Ota jannatda

Ashampoo_Snap_2017.02.22_16h48m59s_002_.png    9 май — таниқли испан файласуфи Хосе Ортега-и-Гассет (1983-1955) таваллуд топган кун

Парвардигор  хусусида ёлғиз фикр-мулоҳаза юритиладиган ҳолатнинг муайян сакталигини Экхарт қоилмақом асослайди. Оллоҳ мунтазам ва якранг фикр-мулоҳазаларда эмас, балки фақат ва фақат қалбда бўлади. Инсон фақат Оллоҳ ҳақида фикрлаш билан кифояланмаслиги керак, чунки фикр-мулоҳаза тўхтатагани ҳамоно Парвардигори олам ҳам айни инсон наздида ғойиб бўлади… Davomini o'qish