Abu Rayhon Beruniy -1045 yil & Abu Rayhon Beruniy. Tanlangan asarlar. 1-2 jild & Aziz Qayumov. Abu Rayhon Beruniy. Abu Ali ibn Sino

ilustrasial-biruni01_ratio-16x9.jpgСаҳифа Абу Райҳон Беруний таваллудининг 1045 йиллигига бағишланади

БЕРУНИЙ Абу Райҳон Муҳаммад ибн Аҳмад (973.4.9, қад. Кот (Кат) ш.—1048.11.12. Ғазна (ҳоз. Афғонистонда)— улуғ ўзбек мутафаккир олими, ўрта асрнинг буюк даҳоларидан. Ўз замонасининг ҳамма фанларини, биринчи навбатда фалакиёт (астрономия), физика, риёзиёт (мат.), илоҳиёт, маъданшунослик фанларини пухта эгаллаган. Бу фанлар тараққиётига қўшган ҳиссаси б-н унинг номи дунё фанининг буюк сиймолари қаторидан жой олди. Унинг насл-насабида «берун» сўзи «ташқи шаҳар», «Беруний» эса «ташқи шаҳарда яшовчи киши» маъносини билдиради.

989

Берунийнинг илм-фанга қизиқиши ёшлигиданоқ кучли бўлган. Машҳур олим Абу Наср ибн Ироқ Мансур қўлида таълим олади. Ибн Ироқ фалакиёт ва риёзиётга оид бир қанча асарлар ёзиб, шулардан 12 тасини Берунийга бағишлайди. Беруний ҳам устозининг исмини ҳамма вақт зўр ҳурмат б-н тилга олади.

Беруний фаннинг деярли ҳамма соҳалари б-н шуғулланди. Шарқнинг бой фан ва маданиятини пухта ўрганиб, юнон илми б-н ҳам чуқур танишиб, йирик олим бўлиб етишди. Беруний шоир, адабиётшунос ҳам эди. Она тилидан ташқари араб, суғдий, форс, сурёний, юнон ва қад. яҳудий тилларини эгаллади. Кейинчалик, Ҳиндистонда санскрит тилини ўрганди. Ўз илмий асарларидан бирида ёзишича, Беруний Хоразмда яшаган даврида 990 й.дан Кот ш.да муҳим астрономик кузатишлар ўтказган. Бу кузатишлар учун ўзи астрономик асбоблар ихтиро этган. Мамлакатда тахт учун бошланган курашлар олимнинг бу илмий ишларини давом эттиришга имкон бермади. Қорахонийлар сомонийларга қарши ҳужум бошлади. Бунинг натижасида Хоразмда ҳам давлат тўнтариши бўлиб, Кот Урганч амири Маъмун I томонидан босиб олинди. Беруний ҳаёти хавф остида қолгаиини сезиб, 22 ёшида ватанини ташлаб чиқиб кетишга мажбур бўлади. У қад. Рай ш.га (ҳоз. Теҳрон яқинида) боради. Райда анча оғир ҳаёт кечиради, моддий қийинчиликларга дучор бўлади. Олим 998 й.дан кейин Журжонга келади ва бу ерда иккинчи устози табиб, фалакиётшунос ва файласуф Али Сахл Исо ал-Масихий б-н танишиб, ундан таълим олади. Ўша вақтда Каспий олди вилоятларида зиёрийлар сулоласи (928—1042) ҳукмронлик қилган; бу сулоланинг вакили Қобус ибн Вашмгир (1012 й.ўлдирилган) ёш олимни ўз ҳимоясига олади.

Ёқут Ҳамавийниж ёзишича, Қобус ибн Вашмгир Берунийга вазирлик лавозимини таклиф қилган, лекин олим бунга рози бўлмаган.

Беруний «Ал-осор ал-боқия ан ал-қурун ал-ҳолия» («Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар») асарини Журжонда муҳожирлик даврида ёза бошлаган ва 1000-й.да тамомлаган. Беруний уни ёзишга жуда катта тайёргарлик кўрди. Қунт ва матонат б-н турли халқлар тарихи, маданияти ва тилларини ўрганди. Илм-фанга оид асарлар жуда кам нусхада ва қўлёзма шаклида айрим шахслар қўлида сақланган бир даврда ёш олим фаннинг турли соҳаларини бу қадар эгаллаб олиши, унинг ниҳоятда истеъдодли экаиини кўрсатади.

Беруний 1005 й.ларда Хоразмга қайтади ва сўнгроқ уни янги ҳукмдор Али Аббос Маъмун II саройга яқинлаштиради. Ўша даврда Урганчда Хоразмшоҳ саройида кўп машҳур олимлар тўпланиб, фаннинг турли соҳаларида илмий ишлар олиб борадилар. «Маъмун академияси» деб номланадиган бу анжуманнинг фаолиятида Беруний муҳим роль ўйнайди. Шу б-н бирга, у шоҳ Маъмун IIнинг энг яқин маслаҳатчиси сифатида мамлакат сиёсий ишларида ҳам фаол қатиашади. Берунийнинг Ибн Сино б-н ёзишмалари ҳам унинг Хоразмда турган даврида бўлган. Уларнинг савол-жавобларидан ва Берунийнинг Ибн Синога ёзган эътирозларидан бизгача фақат 18 таси етиб келган. Бу ёзишмалар унинг табиат фалсафаси ва физика масалалари б-н ҳам қизиққанини кўрсатади. Бу савол-жавобларда икки машҳур олим фазо, иссиқликнинг тарқалиши, жисмларнинг иссиқдан кенгайиши, нурнинг акс этиши ва синиши каби масалаларда илмий мунозара олиб борган. Хоразм Маҳмуд Ғазнавий томонидан (1017) босиб олингач, Беруний Хоразмшоҳ саройидаги бошқа бир қанча олимлар б-н биргаликда Ғазна ш.га олиб кетилди.

Берунийнинг Ғазнадаги даври унинг илмий фаолияти учун энг маҳсулдор давр бўлди. Ғурбатда ҳаёт кечирган олим ўзининг барча вақтини илмий-тадқиқот ишларига сарф этди. Берунийнинг «Хоразмнинг машҳур кишилари» асари ҳам шу даврда яратилган. Унинг геодезияга оид муҳим асари «Тахдид ниҳоёт иламокин ли тасҳиҳ масофот илмасокин» («Турар жойлар (орасидаги) масофаларни аниқлаш учун манзилларнинг чегараларини белгилаш») 1025 й. 18 нояб.да ёзиб тугатилган. Бу асарнинг бирдан-бир қўлёзмаси Истанбулда, биринчи марта рус тилига шу қўлёзмадан «Геодезия» номи б-н таржима қилинди (Тошкент,1966). «Геодезия» Берунийнинг дунёқарашини белгилашда бой манбалардан бири бўлиб ҳисобланади.

«Мунажжимлик санъатидан бошланғич тушунчалар» асари ҳам 1029 й. Ғазнада ёзилган. Асарнинг форс ча ва арабча нусхалари бизгача етиб келган. Унда ўша замон астрономияси б-н боғлиқ бўлган бир қанча фанлар ҳақида муҳим маълумотлар берилган. Берунийнинг машҳур «Ҳиндистон» асари — «Таҳқиқ мо лил-Ҳинд мин маъқула мақбула филақл ав марзула» («Хиндларнинг ақлга сиғадиган ва сиғмайдиган таълимотларини аниқлаш китоби») 1030 й.да ёзилган. Бу асар Ғарб ва Шарқ олимлари томонидан юксак баҳоланган. Маҳмуд Ғазнавийнинг Ҳиндистонга қилган юришларида Беруний шоҳга ҳамроҳ бўлган. Гарчи олимнинг Ҳиндистонда қачон ва қандай яшагани аниқ бўлмасада, Хоразмдан олиб кетилгандан кейин бир оз вақт Ҳиндистоннинг шим.даги Нандна қалъасида яшагани маълум. Ҳиндистонда санскрит тилини пухта ўрганиш унинг ҳинд маданияти, адабиёти ва Ҳиндистоннинг ўша давр олимлари б-н яқиндан танишишига ҳамда бу мамлакат ҳақида ўлмас асар яратишга имкон берди. «Ҳиндистон» ҳажми жиҳатидан жуда катта асар. Унда ҳинд адабиёти, фалсафаси, аниқ фанлар, география, элшунослик, қонун ва урф-одатлар, фалсафа, дин, тарихий-диний ривоятлар, ҳинд ёзувининг турлари ҳақида маълумотлар бор. Ҳоз. замон Ҳиндистон олимлари Берунийнинг бу асарини ҳинд маданияти тарихини ёритиш нуқтаи назаридан жуда юқори баҳолайдилар ва муҳим манбалардан бири деб ҳисоблайдилар. Уларнинг таъкидлашича, Беруний ўз асарида бизгача етиб келмаган санскритда ёзилган кўпгина манбалардан фойдаланган.

Беруний астрономияга оид «Ал-Қонун ал-Масъудий» («Масъуд қонуни») асарини султон Масъудга бағишлади. Китобнинг қачон ёзиб тугатилгани аниқ эмас. Бу асар Берунийнинг фалакиётга доир энг муҳим асаридир. Ўрта аср олимлари бу асарни жуда юксак баҳолаганлар. Шундан кейин у яна иккита муҳим китобини ёзган. Булардан бири «Минералогия», яъни «Китоб ал-жамоҳир фи маърифат ал-жавоҳир» («Қимматбаҳо тошларни билиб олиш бўйича маълумотлар тўплами»)дир. Бу рисола уз замонаси учун Марказий Осиё ва Яқин Шарқ, Европада минералогия соҳасидаги энг яхши асар ҳисобланган. Унинг охирги асари — «Доривор ўсимликлар ҳақида китоб»нинг қўлёзмаси 20-а. нинг 30-й.ларида Туркияда топилди. Асар «Сайдана» номи б-н машҳур, унда Шаркда, жумладан, Туркистонда ўсадиган доривор ўсимликларнинг тавсифи берилган.

Беруний фаннинг ҳамма соҳаларида самарали ижод қилган эди. Унинг илмий мероси жуда кенг ва ранг-баранг. Берунийнинг илмий иш соҳасидаги зўр қобилияти унинг кўпчилик замондошлари ва кейинги олимлар томонидан эътироф этилган. 1035—36 й.ларда Беруний ўз илмий ишларининг рўйхатини тузади. Бунда шу вақтгача ёзган китоб ва рисолалари 113 тага етгани кўрсатилган. Кейинги ёзган асарларини ҳам қўшсак, у қолдирган илмий мерос 152 китоб ва рисоладан иборат. Унинг асарлари мавзу жиҳатдан турлитуман. Кўпчилик асарлари ўз замонасида ўзига хос бир энциклопедия ҳисобланган. Асарларининг 70 таси фалакиёт, 20 таси риёзиёт, 12 таси география ва геодезия, 3 таси маъданшунослик, 4 таси харитаграфия, 3 таси иқлимшунослик, бири физика, бири доришунослик, 15 таси тарих ва элшунослик, 4 таси фалсафа,18 таси адабиёт ва б. фанларга оиддир. Беруний турли тиллардан бир қанча илмий ва адабий асарларни таржима ҳам қилган. Афсуски, ҳозирча олимнинг фақат 28 асаригина маълум. Қолганлари бизгача етиб келмаган ёки ҳали топилганича йўқ. Беруний ижодини ўрганиш, унинг асарларини нашр этиш, бошқа тилларга таржима қилиш ишлари ўтган аср охирларидан бошланди. Унинг «Кадимги халқлардан қолган ёдгорликлар», «Ҳиндистон»,«Геодезия», «Минералогия», «Масъуд қонуни», «Мунажжимлик санъатидан бошланғич тушунчалар» ва б. асарларининг матни нашр этилд»: турли тилларга таржима қилинди. Танланган асарлари рус ва ўзбек тилларида чоп этилди.

Берунийнинг фалакиёт соҳасидаги хизмати айниқса каттадир. У уз илмий асарларида дунёнинг тузилиши масаласи да Птолемей назариясига суянса ҳам лекин Ернинг ҳаракати ҳақида ўш& даврда ҳукмрон назарияга зид келадиган фиқоларни баён этган. «Ҳиндистон» асарида «Ернинг айланиш ҳара4ГИ фалакиёт фани ҳисобларига ҳеч қандай зид келмайди, балки Ерда юз кирадиган ҳодисалар, унинг ҳаракати бирга бир текис давом этаверали», деган фикрни баён этади. «Истаан хил астролябияни тайёрлашнинг «:рли усуллари ҳақида» рисоласида Саъид ас-Сижзийнинг астролябилеи ҳақида гапирганда жуда муҳим хулосага келади: «Унинг негизи осмон ҳаракатланишига эмас, балки Ернинг ҳаракатланишига асосланганлиги учун мен уни жуда ҳам ажойиб кашфиёт деб ҳисоблайман». Б. ёритқичлар ҳаракатини хандасавий изоҳлаш асосида оламчинг тузилишини тушунтирадиган еоцентрик ва гелиоцентрик система енг кучга эга, деган хулосага келади.

«Геодезия» асарида геоцентризм б-н боғлиқ бўлган баъзи назарияларнинг уғрилигига шубҳа б-н қараганини сйдан очиқ баён этади. Бу б-н олим гелиоцентрик тузилиши назарияни ишлашга ҳисса қўшди. У осмон ёритқичларининг ҳараграекторияси ва шакли эллипсо«. чгэканлиги ҳақида биринчи бўлиб фикр юритган олимлардан. Б.нинг бу башорати анча кейинги Кеплер кашфиётларини маълум даражада олдинан айтиш эди. Б. ўз асарларида айрим ҳодисалар тўғрисида ҳам ёзган. Mac, (биринчи бўлиб Қуёш тожини тушунтиришда қизиқарли хулосаларга келган.

У амалий астрономия масалалари ҳам жуда кўп шуғулланар эди. Ўзининг аниқ ва пухта астрономик кузатишларига асосланиб, Б. осмон экваторига Қуёш эклиптикаси оғишининг хатталиги (23°34’) ва эклиптика оғиши узунлигининг асрий ўзгаришларини оелгилашда, Қуёш апогеяси (авжи) узоқлигини аниқлашда қад. ва ўзига замондош бўлган астрономларга Караганда анча аниқ натижаларга эришган. Б. 1029 та юлдузнинг координаталари ва «олдуз катталиклари қайд этилган юлдузлар жадвалини тузган (қ. Беруний зижи).

Б. ўз замонасининг улкан математикларидан бири эди. Унинг мат. фанига қўшган ҳиссаси муҳим аҳамиятга эга. Б. асарларида геометрия, арифметика, алгебра, сонлар назарияси ва тригонометрия тушунчалари маълум тартиб б-н таърифланди. Олимнинг арифметика ва алгебрасининг катта ютуғи шундан иборатки, унда иррационал сонлар арифметика ва алгебранинг тенг ҳуқуқди предмети бўлиб қолди. Арифметика соҳасида у машҳур учламчи қоидани кўриб чиқади, беш, етти ва ундан ортиқ миқдорларнинг ҳоллари учун учламчи қоидани умумлаштирувчи қоидаларни баён қилади. Б. айниқса тригонометрия соҳасида катта ютукларга эришди. Баъзи бир ҳоз. замон тадқиқотчилари Б.ни тригонометрияга мустақил фан сифатида қараган биринчи олим деб эътироф этмоқдалар. Б. тригонометрик функцияларнинг умумий қонуниятини топиш юзасидан иш олиб борган.

«Ал Қонун ал Масъудий» асарида ясси ва сферик тригонометрияни баён қилган. У тригонометрик функциянинг чизикли ва квадрат интерполитив қоидасини ишлаб берди, ўртача аниқ ҳисоблар методини таклиф қилиб, тегишли жадвалларни келтирди, бир қанча ўнли рақамлар учун П миқдорини аниқ ҳисоблаб чиқди. География, геодезия ва геология фанлари соҳасида ҳам Б.нинг қушган ҳиссаси беқиёс. Тасвирий география соҳасида Б. географик адабиётда мавжуд бўлган маълумотларни умумлаштириб ўзига замондош бўлган сайёҳ ва савдогарлар тўплаган маълумотлар б-н уни янада бойитади. Олим қолдирган географик маълумотларнинг кўпчилиги у ёки бу географик масалаларни ёритишда Шарқ адабиётида биринчи манба ҳисобланади.

Берунийнинг ўша вақтда унча маълум бўлмаган шимолий ўлкалар, Болтиқ ва Оқ денгиз ҳақидаги маълумотлари, Сибирнинг «бизда ёз бўлганда, у ерда қиш бўладиган» жойлари ҳақида хабарлари айниқса қизиқарли. Б. Хитой ва Тибетга туташ ўлкаларни ҳам ўзидан олдинги олимларга нисбатан тўла ва аниқ тасвирлаган. Птолемейга қарамақарши Атлантика ва Ҳинд океанларининг жан. томони бир-бирига туташганлигини исботлаб берган. У Осиё ва Африка қитъалари орасида бир вақтлар бўғоз бўлган ва Ер шарининг жан. томони қуруқлик бўлган деб тахмин қилади. У қолдирган ноёб маълумотлар шарқ географик адабиётида муҳим роль ўйнаган.

Тарихда Америка қитъасини 1492 й. окт. ойида денгиз сайёҳи Христофор Колумб кашф этганлиги қайд қилинган. Аммо бу борада Б.нинг илмий фарази мавжудлиги ҳам маълум. Олим ўзининг «Ҳиндистон» асарида ер юзасининг тузилиши, денгиз ва қуруқлик тўғрисида гапириб, «…Ернинг чораги маъмурадир. Маъмурани ғарб ва шарқ томондан Муҳит океани (Атлантика ва Тинч океан) ўраб турибди. Бу Муҳит океани, ернинг обод қисмини денгизларнинг нариги томонида бўлиши мумкин бўлган қуруқдик ёки одам яшайдиган ороллардан иккала ёқдан (ғарбдан ва шарқдан) ажратиб туради…» деб ёзган. Шундай фикрни «АлКонун алМасъудий» асарида ҳам уқтиради. Демак, ғарбий ярим шарда яхлит бир қуруқликнинг, кейинчалик Америка деб номланган қитъанинг мавжудлигини Б. европалик олимлардан 450 й.ча олдин тахмин қилиб, ўз асарларида бир неча бор ёзган. Б.нинг ғарбий ярим шарда катта қуруқлик борлиги тўғрисидаги фикри 15—16-а.ларда ўз тасдигини топди.

Б. математик география тараққиётига ҳам катта ҳисса қўшди. У жойларнинг географик узоқлигини ва кенглигини аниқпаш йўлларини ишлаб чиқишда янгиликлар очди: тригонометрия ва геометрияни кенг қўллаш орқали ўзидан олдинги астрономларга нисбатан анча аниқ натижаларга эришди. Мас, у географик кенгликни аниқлашда 16-а.да Тихо де Браге томонидан кашф этилган деб ҳисобланган усулни ишлатган.

Узоқликларни белгилашда ҳам Б. томонидан ишлаб чиқилган янги метод унгача қўлланилган методларга нисбатан энг мукаммали эди. Турли географик жойларнинг географик кенглиги ва узоқлигини аниқлашда у эришган натижалар ҳоз. замон олимларини ҳам ҳайратда қолдирмоқда. Б.нинг Ер шарининг ўлчамлари ҳақидаги маълумотлари юнон, ҳинд олимлари ва ўзига замондош бўлган Яқин ва Ўрта Шарқ олимлари хулосаларига нисбатан анча аниқдир. У Ер айланаси узунлигини ўлчашда янги усул ишлаб чикди. Б. методида катта масофалар учун қийин ва мураккаб ўлчовларга эҳтиёж бўлмай, математик ҳисобларга асосланиларди. У Ер меридиани ёйининг бир даражаси 110275 м га тенг деб топди. Бу ҳоз. замон маълумотларига жуда яқин.

Геология соҳасида ҳам Б. ажойиб кашфиётлар қилган. Ерни ўрганиш масаласига илмий ёндашди. Ер юзасининг ҳар бир қисми ўзининг узоқ тарихий тараққиётига эга эканлигини ёзади. Туркистоннинг баъзи жойлари, шу жумладан Амударё водийсининг геологик ривожланишини биринчи марта жиддий ўрганишга ҳаракат қилган ҳам Б. бўлган. Унинг Амударё водийсининг геологик ўтмиши ва Орол денгизининг пайдо бўлиши ҳақидаги хулосалари ўша замоннинг энг муваффақиятли геологик таҳлилларидан бири ҳисобланади.

Олим «Денгизлар қуруқликка, қурукликлар эса денгизга айланади» деган назарияга суянади. Б.нинг фойдали қазилмалар қатламларининг паидо бўлиши, тоғ жинсларининг емирилиши, нураши кабилар ҳақидаги хулосалари катта аҳамиятга эга. Ер қобиғида оғирликнинг мувозанатлашиб туриши учун ер ости жисмларининг жойлашиши ҳақидаги фаразлари ҳам жуда аҳамиятлидир. Унинг фикрича, Ер қобиғининг ҳаракати оғирликнинг умумий марказ томон ҳаракатига мос равишда вужудга келди. Б. тоғларнинг пайдо бўлиши ва йўқ бўлиб кетиши табиий омиллар асосида юз беришини талқин этувчи назарияни олға суради. Акад. Ҳ. М. Абдуллаев Б.ни геология соҳасидаги энг буюк назариётчилар ва асосчилар қаторига қўшиш керак, деган хулосага келган эди.

Олим минералогия фанида ҳам муҳим кашфиёт ва хулосалар яратди. Бу соҳада Б. аждодлар яратган фан ютуқларини тан олди, уларга ўзи яратган янги маълумотларни қўшди. У минералогик текширишда қимматбаҳо тошларнинг рангини, ялтироқлигини тасвирлаш, қаттиклигини аниқлаш, уларнинг магнит ва электр хусусиятларини кузатиш, эритиб синаш каби усуллардан фойдаланган. У минералларни таърифлашда зарур омиллардан бири сифатида уларнинг солиштирма оғирлигини тартибли равишда аниқлаб, минералогиянинг амалий ишларига жорий қилди; минералларнинг табиий таснифи асосларини ишлаб чиқишга уриниб кўрди. Унинг «Минералогия» асари конларни ўрганиш, шу жумладан Ўрта Осиё ер ости бойликларини аниқлаш учун қимматбаҳо манба ҳисобланади. Минералларнинг у аниқлаган солиштирма оғирлиги ҳоз. замон ўлчов натижаларига жуда яқин. Минераллар ва қимматбаҳо тошларнинг пайдо бўлиши ҳақида илмий фиқолар айтган.

Б. доришунослик, метеорология, физика каби фанларга ҳам ҳисса қўшган. Mac, булоқ ва қудуқ сувларининг юқорига кўтарилиши ва фонтан бўлиб отилиб чиқувчи булоқлар гидростатикасини тушунтиришда Б. ўз замонасидан анча илгари кетиб, бу борадаги уйдирмаларни инкор этади.

Олим биология соҳасида табиий танланиш ҳақида қимматли фиқолар айтган. У табиий танланиш бўйича аввал инсоннинг онгли фаолиятини тасвирлаб беради, кейин «Табиат ҳам шундай қилади, лекин у фарқига бормайди, чунки унинг ҳаракати онгсиздир», деган хулосага келади. Буюк олим фан соҳасида тажрибалар ўтказиш учун турли асбоб ва ускуналар ихтиро этишда ҳам катта маҳорат кўрсатди. Кўпчилик тажриба асбобларини ўзи яратган эди. Mac, астрономия соҳасида меридианлар иўналишини аниқпаш учун  «ҳинд доираси»ни ихтиро этган. Бир қанча астролябия конструкцияларини, диаметри 7,5 м бўлган ва ўша замонда энг йирик ҳисобланган «деворий квадрант»ни ясаган. Солиштирма огирликни аниқлаш учун ҳам махсус асбоб ихтиро этган. Б. Марказий Осиё ва умуман Яқин Шаркда биринчи илмий глобуслардан бирини бунёд этган эди. Бу глобусда аҳоли яшайдиган жойлар аниқ кўрсатилган ва бунинг ёрдамида уларнинг географик коордииаталарини аниқлаш мумкин бўлган.

У алкимёда қўлланилган ғайриилмий ва асоссиз услубларни танқид қилди. Қимматбаҳо тошлар ва баъзи минералларнинг «мўъжизакор хусусиятларини» инкор қилди ва бу ҳолни «ҳодисаларнинг ҳақиқий сабабини билмовчилар учун бир важдир», деб ҳисоблайди. Б. алкимё йўли б-н олтин ва кумуш тайёрлаш фан ҳал қила олмайдиган беҳуда уринишдир, деган хулосага келади. «Олдиндан айтиб бериш санъати,—деб ёзади «Геодезия»да,— умуман кучеиз асосга эга, ундан келиб чиқадиган хулосалар ҳам асоссиз».

Табиий фанлар тарихида Б.нинг абадий қоладиган хизмати шундаки, у ўзининг и. т. ишларида ўзи ишлаб чиққан и. т. методига, тажриба ва кузатишларига суянди. Кузатиш ва тажриба методини мисли кўрилмаган даражада юқори кўтарди, бу унинг тажрибавий билимлар соҳасидаги зўр ютуғидир. Олим ўз олдига фанни аниқ маълумотлар б-н бойитиш, назарияларини ишлаб чиқиш, янги усул ва қонунларини очиш вазифаларини қўйган.

Б. ижтимоий назариялар соҳасида ҳам самарали ижод этди, бу соҳалар ривожига ҳисса қўшди. Унинг купгина асарлари ўз моҳияти б-н табиий фанларнинг соҳалари бўйича ҳам, шунингдек ўша замонларда яшаб ўтган халқларнинг ижтимоий, хўжалик ва сиёсий ҳаёти соҳасида ҳам бутун бир энциклопедия булиб хизмат қилган. Б. ўзининг «Китоб фи ахборот илмубаййизот валқаромита» («Оқ кийимликлар ва қарматийлар хабарлари ҳақида китоб») асарини Ўрта Осиёда ўша даврда энг илғор ижтимоий ҳаракатлардан бири бўлган қарматийларга бағишлаган. Кейинроқ «Ёдгорликлар», «Ҳиндистон» китобларини ёзган.

Унинг «Китоб-ул мақолот валарз ваддиёнот» («Мақолалар, эътиқодлар ва динлар ҳақида китоб»), «Китоб фи ахбори Хоразм» («Хоразм хабарлари ҳақида китоб»), «Китоб тарихи айём асСултон Маҳмуд ва ахбори абиҳи» («Султон Маҳмуд даври тарихининг китоби ва отаси ҳақидаги хабарлар») каби асарлари бизгача етиб келмаган.

«Ёдгорликлар» («Алосор албоқия») подшоқлар ва машҳур шахсларнинг тарихини ёритувчи ва ўша даврнинг маданиятини акс эттирувчи тарихий этнографик асардир. Асарнинг қиммати шундаки, у исломгача бўлган (Хоразмда) бутун бир даврни очиш имкониятини туғдирди. Бу китобда юнонлар, римлик, эроний, суғдий, хоразмлик, ҳарроний (юлдузга сиғинувчилар), қибтий, христиан, яҳудийлар, исломгача бўлган арабларнинг йил ҳисоблари, турли байрам ва машҳур кунлари муфассал тасвирланган, унда кўп халқларнинг маънавий ҳаёти ва тарихига оид қимматли маълумотлар бор.

Унинг махсус табиатшунослик масалаларига бағишланган китоблари ҳам ижтимоий фанларнинг кўпгина соҳаларини ўзига қамраб олади. Бу хусусда унинг «Геодезия»,«Минералогия» ва б. асарларида тарих, адабиёт, тилшунослик каби соҳаларга оид қимматли маълумотлар жамланган. Мас,«Минералогия»да ҳар бир қимматбаҳо тош ёки металлни тавсифлаш жараёнида араб мумтоз шоирларининг ўша тош ёки металл ҳақида ёзган шеърларидан намуналар келтирилган. Б. тарихни баён қилишда диний, ирқий фарқлардан қатъи назар, холисона туриш керак, деб талаб кидали. Қиёсий таҳлил қилиш методидан кенг фойдаланган. Мас, у ҳинд фани ва фалсафаси, ҳиндларнинг диний эътиқодлари ва урфодатлари ҳақидаги маълумотларни юнон фалсафаси ва мифологияси б-н солиштиради.

Б. тараққий этиш ва йўқ бўлишга сабаб бўлган табиий ҳодисаларни тадқиқ этар экан Аллоҳнинг яратувчилик қудратини инкор этмайди. Олим табиатда қотиб қолган нарса йўқ, «дунёдаги ҳамма нарса маълум вақтдан кейин бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга ўтиб туради», деган нуқтаи назарда туради. Дунёнинг тузилишини тушунтиришда Б. атомизмга яқин бўлган. Унинг атомистикаси атомларнинг моддий характерини ва ҳар қандай детерминизмни инкор этувчи мутакаллимларнит фикр ва қарашларига қарамақарши қўйилган. Унинг дунёлар кўп деган хулосаларга олиб келувчи фиқолари ҳам бўлган. Буни олимнинг фалсафий баҳсларида Ибн Сино ҳам сезган эди. Б. ўз мулоҳазаларида бошқа дунёларнинг моддийлиги ҳақидаги тушунчага асосланган.

Билиш назарияси хусусида ҳам ўзига хос фиқолари бор. Унинг фикрича, билишнинг асоси, бизнинг дунё ҳақидаги билимларимиз манбаи бўлмиш сезги аъзолари орқали олинган билимлардир. Умуман, илмий билимлар ҳақида гапирар экан, бу—ақл идрок туфайли эришилган ютукдир, дейди. Б. бу соҳада тажрибанинг аҳамиятини алоҳида таъкидлайди. Б. биринчилардан бўлиб, Аристотелнинг фан соҳасидаги хизматига юксак баҳо бериш б-н бирга танқидий фиқолар ҳам билдирган. Б. Аристотелнинг «табиий жой», «дунёнинг ягоналиги», «огирлик ва енгиллик» каби тушунчаларини танқид қилади. Аристотелнинг «оғир» ва «енгил» деган тушунчасидан фарқли равишда Б. Ибн Синога ёзган «Эътирозлар»ида ҳамма нарсаларнинг ер маркази томон тортилиши ҳақидаги фикрни олға суради. Бу, тортилиш кучи ҳақидаги назарияни ишлаб чиқиш йўлида қўйилган муҳим қадам эди.

Б. ижтимоий ҳодисаларни тушунтиришда географик муҳит, кишиларнинг моддий эҳтиёжи каби омиллар аҳамиятини ҳисобга олди. Унинг фикрича, тилнинг келиб чиқишига одамларнинг бир-бири б-н муомала қилишдаги эҳтиёжлари,турлифанларнинг пайдо бўлишига эса уларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжлари сабаб бўлган. Б. ҳокимиятни наслданнаслга ўтиб туриш қонунқоидасини умуман тан олса ҳам, у ёки бу давлат арбобининг ҳокимиятни бошқаришга яроқлилиги унинг давлатга раҳбарлик қилишдаги қобилиятига боғлиқ, дейди. Б. илмфаннинг буюк ҳомийси ва мухлиси эди. Мамлакатнинг ободончилиги илмфаннинг гуллашига боғлиқ, одамнинг бахти эса унинг билим ва маърифатида, деб ёзади. У маърифат душманларига, ёмон урфодатларга, адолатсизликка қарши эди.

Б.нинг бой илмий мероси Ўзбекистон ва ундан ташқарида чуқур ўрганилмоқда. Унинг асарлари лотин, француз, итальян, немис, инглиз, форс, турк тилларига таржима қилинмоқда. Ҳаёти ва ижоди ёзувчи ва санъаткорлар эътиборини тортиб келмоқда. Б. ҳақида «Ўзбекфильм» студияси ижодкорлари 2 қисмдан иборат «Абу Райҳон Беруний» фильмини (1974) яратганлар. Уйғун «Абу Райҳон Беруний» пьесасини (1973) ёзган. Қорақалпоғистон Республикасидаги шаҳар. туман Б. номига қўйилган. Ўзбекистон ФА Шарқшунослик инти, Тошкент техника унти, метро бекати унинг номи б-н аталади. Тошкент ш.да, Қорақалпоғистон, Хоразмда Б. номида  кўча, майдон, мактаб ва б. муассасалар бор. Дунёда биринчи марта Ўзбекистонда топилган минералга Б. номи қўйилган. Беруний (Абу Райҳон Беруний) номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофоти таъсис этилган. Б.га Тошкент, Хива, Беруний ш.ларида ҳайкал ўрнатилган.

BЕRUNIY Abu Rayhon Muhammad ibn Ahmad (973.4.9, qad. Kot (Kat) sh.—1048.11.12. G‘azna (hoz. Afg‘onistonda)— ulug‘ o‘zbek mutafakkir olimi, o‘rta asrning buyuk daholaridan. O‘z zamonasining hamma fanlarini, birinchi navbatda falakiyot (astronomiya), fizika, riyoziyot (mat.), ilohiyot, ma’danshunoslik fanlarini puxta egallagan. Bu fanlar taraqqiyotiga qo‘shgan hissasi b-n uning nomi dunyo fanining buyuk siymolari qatoridan joy oldi. Uning nasl-nasabida “berun” so‘zi “tashqi shahar”, “Beruniy” esa “tashqi shaharda yashovchi kishi” ma’nosini bildiradi.

3f1335747e3f49b635b84980faf51df1.jpgBeruniyning ilm-fanga qiziqishi yoshligidanoq kuchli bo‘lgan. Mashhur olim Abu Nasr ibn Iroq Mansur qo‘lida ta’lim oladi. Ibn Iroq falakiyot va riyoziyotga oid bir qancha asarlar yozib, shulardan 12 tasini Beruniyga bag‘ishlaydi. Beruniy ham ustozining ismini hamma vaqt zo‘r hurmat b-n tilga oladi.

Beruniy fanning deyarli hamma sohalari b-n shug‘ullandi. Sharqning boy fan va madaniyatini puxta o‘rganib, yunon ilmi b-n ham chuqur tanishib, yirik olim bo‘lib yetishdi. Beruniy shoir, adabiyotshunos ham edi. Ona tilidan tashqari arab, sug‘diy, fors, suryoniy, yunon va qad. yahudiy tillarini egalladi. Keyinchalik, Hindistonda sanskrit tilini o‘rgandi. O‘z ilmiy asarlaridan birida yozishicha, Beruniy Xorazmda yashagan davrida 990 y.dan Kot sh.da muhim astronomik kuzatishlar o‘tkazgan. Bu kuzatishlar uchun o‘zi astronomik asboblar ixtiro etgan. Mamlakatda taxt uchun boshlangan kurashlar olimning bu ilmiy ishlarini davom ettirishga imkon bermadi. Qoraxoniylar somoniylarga qarshi hujum boshladi. Buning natijasida Xorazmda ham davlat to‘ntarishi bo‘lib, Kot Urganch amiri Ma’mun I tomonidan bosib olindi. Beruniy hayoti xavf ostida qolgaiini sezib, 22 yoshida vatanini tashlab chiqib ketishga majbur bo‘ladi. U qad. Ray sh.ga (hoz. Tehron yaqinida) boradi. Rayda ancha og‘ir hayot kechiradi, moddiy qiyinchiliklarga duchor bo‘ladi. Olim 998 y.dan keyin Jurjonga keladi va bu yerda ikkinchi ustozi tabib, falakiyotshunos va faylasuf Ali Saxl Iso al-Masixiy b-n tanishib, undan ta’lim oladi. O‘sha vaqtda Kaspiy oldi viloyatlarida ziyoriylar sulolasi (928—1042) hukmronlik qilgan; bu sulolaning vakili Qobus ibn Vashmgir (1012 y.o‘ldirilgan) yosh olimni o‘z himoyasiga oladi.

Yoqut Hamaviynij yozishicha, Qobus ibn Vashmgir Beruniyga vazirlik lavozimini taklif qilgan, lekin olim bunga rozi bo‘lmagan.

Beruniy “Al-osor al-boqiya an al-qurun al-holiya” (“Qadimgi xalqlardan qolgan yodgorliklar”) asarini Jurjonda muhojirlik davrida yoza boshlagan va 1000-y.da tamomlagan. Beruniy uni yozishga juda katta tayyorgarlik ko‘rdi. Qunt va matonat b-n turli xalqlar tarixi, madaniyati va tillarini o‘rgandi. Ilm-fanga oid asarlar juda kam nusxada va qo‘lyozma shaklida ayrim shaxslar qo‘lida saqlangan bir davrda yosh olim fanning turli sohalarini bu qadar egallab olishi, uning nihoyatda iste’dodli ekaiini ko‘rsatadi.

Beruniy 1005 y.larda Xorazmga qaytadi va so‘ngroq uni yangi hukmdor Ali Abbos Ma’mun II saroyga yaqinlashtiradi. O‘sha davrda Urganchda Xorazmshoh saroyida ko‘p mashhur olimlar to‘planib, fanning turli sohalarida ilmiy ishlar olib boradilar. “Ma’mun akademiyasi” deb nomlanadigan bu anjumanning faoliyatida Beruniy muhim rol o‘ynaydi. Shu b-n birga, u shoh Ma’mun IIning eng yaqin maslahatchisi sifatida mamlakat siyosiy ishlarida ham faol qatiashadi. Beruniyning Ibn Sino b-n yozishmalari ham uning Xorazmda turgan davrida bo‘lgan. Ularning savol-javoblaridan va Beruniyning Ibn Sinoga yozgan e’tirozlaridan bizgacha faqat 18 tasi yetib kelgan. Bu yozishmalar uning tabiat falsafasi va fizika masalalari b-n ham qiziqqanini ko‘rsatadi. Bu savol-javoblarda ikki mashhur olim fazo, issiqlikning tarqalishi, jismlarning issiqdan kengayishi, nurning aks etishi va sinishi kabi masalalarda ilmiy munozara olib borgan. Xorazm Mahmud G‘aznaviy tomonidan (1017) bosib olingach, Beruniy Xorazmshoh saroyidagi boshqa bir qancha olimlar b-n birgalikda G‘azna sh.ga olib ketildi.

Beruniyning G‘aznadagi davri uning ilmiy faoliyati uchun eng mahsuldor davr bo‘ldi. G‘urbatda hayot kechirgan olim o‘zining barcha vaqtini ilmiy-tadqiqot ishlariga sarf etdi. Beruniyning “Xorazmning mashhur kishilari” asari ham shu davrda yaratilgan. Uning geodeziyaga oid muhim asari “Taxdid nihoyot ilamokin li tas’hih masofot ilmasokin” (“Turar joylar (orasidagi) masofalarni aniqlash uchun manzillarning chegaralarini belgilash”) 1025 y. 18 noyab.da yozib tugatilgan. Bu asarning birdan-bir qo‘lyozmasi Istanbulda, birinchi marta rus tiliga shu qo‘lyozmadan “Geodeziya” nomi b-n tarjima qilindi (Toshkent,1966). “Geodeziya” Beruniyning dunyoqarashini belgilashda boy manbalardan biri bo‘lib hisoblanadi.

“Munajjimlik san’atidan boshlang‘ich tushunchalar” asari ham 1029 y. G‘aznada yozilgan. Asarning fors cha va arabcha nusxalari bizgacha yetib kelgan. Unda o‘sha zamon astronomiyasi b-n bog‘liq bo‘lgan bir qancha fanlar haqida muhim ma’lumotlar berilgan. Beruniyning mashhur “Hindiston” asari — “Tahqiq mo lil-Hind min ma’qula maqbula filaql av marzula” (“Xindlarning aqlga sig‘adigan va sig‘maydigan ta’limotlarini aniqlash kitobi”) 1030 y.da yozilgan. Bu asar G‘arb va Sharq olimlari tomonidan yuksak baholangan. Mahmud G‘aznaviyning Hindistonga qilgan yurishlarida Beruniy shohga hamroh bo‘lgan. Garchi olimning Hindistonda qachon va qanday yashagani aniq bo‘lmasada, Xorazmdan olib ketilgandan keyin bir oz vaqt Hindistonning shim.dagi Nandna qal’asida yashagani ma’lum. Hindistonda sanskrit tilini puxta o‘rganish uning hind madaniyati, adabiyoti va Hindistonning o‘sha davr olimlari b-n yaqindan tanishishiga hamda bu mamlakat haqida o‘lmas asar yaratishga imkon berdi. “Hindiston” hajmi jihatidan juda katta asar. Unda hind adabiyoti, falsafasi, aniq fanlar, geografiya, elshunoslik, qonun va urf-odatlar, falsafa, din, tarixiy-diniy rivoyatlar, hind yozuvining turlari haqida ma’lumotlar bor. Hoz. zamon Hindiston olimlari Beruniyning bu asarini hind madaniyati tarixini yoritish nuqtai nazaridan juda yuqori baholaydilar va muhim manbalardan biri deb hisoblaydilar. Ularning ta’kidlashicha, Beruniy o‘z asarida bizgacha yetib kelmagan sanskritda yozilgan ko‘pgina manbalardan foydalangan.

Beruniy astronomiyaga oid “Al-Qonun al-Mas’udiy” (“Mas’ud qonuni”) asarini sulton Mas’udga bag‘ishladi. Kitobning qachon yozib tugatilgani aniq emas. Bu asar Beruniyning falakiyotga doir eng muhim asaridir. O‘rta asr olimlari bu asarni juda yuksak baholaganlar. Shundan keyin u yana ikkita muhim kitobini yozgan. Bulardan biri “Mineralogiya”, ya’ni “Kitob al-jamohir fi ma’rifat al-javohir” (“Qimmatbaho toshlarni bilib olish bo‘yicha ma’lumotlar to‘plami”)dir. Bu risola uz zamonasi uchun Markaziy Osiyo va Yaqin Sharq, Yevropada mineralogiya sohasidagi eng yaxshi asar hisoblangan. Uning oxirgi asari — “Dorivor o‘simliklar haqida kitob”ning qo‘lyozmasi 20-a. ning 30-y.larida Turkiyada topildi. Asar “Saydana” nomi b-n mashhur, unda Sharkda, jumladan, Turkistonda o‘sadigan dorivor o‘simliklarning tavsifi berilgan.

Beruniy fanning hamma sohalarida samarali ijod qilgan edi. Uning ilmiy merosi juda keng va rang-barang. Beruniyning ilmiy ish sohasidagi zo‘r qobiliyati uning ko‘pchilik zamondoshlari va keyingi olimlar tomonidan e’tirof etilgan. 1035—36 y.larda Beruniy o‘z ilmiy ishlarining ro‘yxatini tuzadi. Bunda shu vaqtgacha yozgan kitob va risolalari 113 taga yetgani ko‘rsatilgan. Keyingi yozgan asarlarini ham qo‘shsak, u qoldirgan ilmiy meros 152 kitob va risoladan iborat. Uning asarlari mavzu jihatdan turlituman. Ko‘pchilik asarlari o‘z zamonasida o‘ziga xos bir ensiklopediya hisoblangan. Asarlarining 70 tasi falakiyot, 20 tasi riyoziyot, 12 tasi geografiya va geodeziya, 3 tasi ma’danshunoslik, 4 tasi xaritagrafiya, 3 tasi iqlimshunoslik, biri fizika, biri dorishunoslik, 15 tasi tarix va elshunoslik, 4 tasi falsafa,18 tasi adabiyot va b. fanlarga oiddir. Beruniy turli tillardan bir qancha ilmiy va adabiy asarlarni tarjima ham qilgan. Afsuski, hozircha olimning faqat 28 asarigina ma’lum. Qolganlari bizgacha yetib kelmagan yoki hali topilganicha yo‘q. Beruniy ijodini o‘rganish, uning asarlarini nashr etish, boshqa tillarga tarjima qilish ishlari o‘tgan asr oxirlaridan boshlandi. Uning “Kadimgi xalqlardan qolgan yodgorliklar”, “Hindiston”,“Geodeziya”, “Mineralogiya”, “Mas’ud qonuni”, “Munajjimlik san’atidan boshlang‘ich tushunchalar” va b. asarlarining matni nashr etild»: turli tillarga tarjima qilindi. Tanlangan asarlari rus va o‘zbek tillarida chop etildi.

Beruniyning falakiyot sohasidagi xizmati ayniqsa kattadir. U uz ilmiy asarlarida dunyoning tuzilishi masalasi da Ptolemey nazariyasiga suyansa ham lekin Yerning harakati haqida o‘sh& davrda hukmron nazariyaga zid keladigan fiqolarni bayon etgan. “Hindisusg” asarida “Yerning aylanish hara4GI falakiyot fani hisoblariga hech qanday zid kelmaydi, balki Yerda yuz kiradigan hodisalar, uning harakati birga bir tekis davom etaverali”, degan fikrni bayon etadi. “Istaan xil astrolyabiyani tayyorlashning «:rli usullari haqida” risolasida Sa’id as-Sijziyning astrolyabilei haqida gapirganda juda muhim xulosaga keladi: “Uning negizi osmon harakatlanishiga emas, balki Yerning harakatlanishiga asoslanganligi uchun men uni juda ham ajoyib kashfiyot deb hisoblayman”. B. yoritqichlar harakatini xandasaviy izohlash asosida olamching tuzilishini tushuntiradigan yeotsentrik va geliotsentrik sistema yeng kuchga ega, degan xulosaga keladi.

“Geodeziya” asarida geotsentrizm b-n bog‘liq bo‘lgan ba’zi nazariyalarning ug‘riligiga shubha b-n qaraganini sydan ochiq bayon etadi. Bu b-n olim geliotsentrik tuzilishi nazariyani ishlashga hissa qo‘shdi. U osmon yoritqichlarining haragrayektoriyasi va shakli ellipso«. chgekanligi haqida birinchi bo‘lib fikr yuritgan olimlardan. B.ning bu bashorati ancha keyingi Kepler kashfiyotlarini ma’lum darajada oldinan aytish edi. B. o‘z asarlarida ayrim hodisalar to‘g‘risida ham yozgan. Mac, (birinchi bo‘lib Quyosh tojini tushuntirishda qiziqarli xulosalarga kelgan.

U amaliy astronomiya masalalari ham juda ko‘p shug‘ullanar edi. O‘zining aniq va puxta astronomik kuzatishlariga asoslanib, B. osmon ekvatoriga Quyosh ekliptikasi og‘ishining xattaligi (23°34’) va ekliptika og‘ishi uzunligining asriy o‘zgarishlarini oyelgilashda, Quyosh apogeyasi (avji) uzoqligini aniqlashda qad. va o‘ziga zamondosh bo‘lgan astronomlarga Karaganda ancha aniq natijalarga erishgan. B. 1029 ta yulduzning koordinatalari va «olduz kattaliklari qayd etilgan yulduzlar jadvalini tuzgan (q. Beruniy ziji).

B. o‘z zamonasining ulkan matematiklaridan biri edi. Uning mat. faniga qo‘shgan hissasi muhim ahamiyatga ega. B. asarlarida geometriya, arifmetika, algebra, sonlar nazariyasi va trigonometriya tushunchalari ma’lum tartib b-n ta’riflandi. Olimning arifmetika va algebrasining katta yutug‘i shundan iboratki, unda irratsional sonlar arifmetika va algebraning teng huquqdi predmeti bo‘lib qoldi. Arifmetika sohasida u mashhur uchlamchi qoidani ko‘rib chiqadi, besh, yetti va undan ortiq miqdorlarning hollari uchun uchlamchi qoidani umumlashtiruvchi qoidalarni bayon qiladi. B. ayniqsa trigonometriya sohasida katta yutuklarga erishdi. Ba’zi bir hoz. zamon tadqiqotchilari B.ni trigonometriyaga mustaqil fan sifatida qaragan birinchi olim deb e’tirof etmoqdalar. B. trigonometrik funksiyalarning umumiy qonuniyatini topish yuzasidan ish olib borgan.

“Al Qonun al Mas’udiy” asarida yassi va sferik trigonometriyani bayon qilgan. U trigonometrik funksiyaning chizikli va kvadrat interpolitiv qoidasini ishlab berdi, o‘rtacha aniq hisoblar metodini taklif qilib, tegishli jadvallarni keltirdi, bir qancha o‘nli raqamlar uchun P miqdorini aniq hisoblab chiqdi. Geografiya, geodeziya va geologiya fanlari sohasida ham B.ning qushgan hissasi beqiyos. Tasviriy geografiya sohasida B. geografik adabiyotda mavjud bo‘lgan ma’lumotlarni umumlashtirib o‘ziga zamondosh bo‘lgan sayyoh va savdogarlar to‘plagan ma’lumotlar b-n uni yanada boyitadi. Olim qoldirgan geografik ma’lumotlarning ko‘pchiligi u yoki bu geografik masalalarni yoritishda Sharq adabiyotida birinchi manba hisoblanadi.

Beruniyning o‘sha vaqtda uncha ma’lum bo‘lmagan shimoliy o‘lkalar, Boltiq va Oq dengiz haqidagi ma’lumotlari, Sibirning “bizda yoz bo‘lganda, u yerda qish bo‘ladigan” joylari haqida xabarlari ayniqsa qiziqarli. B. Xitoy va Tibetga tutash o‘lkalarni ham o‘zidan oldingi olimlarga nisbatan to‘la va aniq tasvirlagan. Ptolemeyga qaramaqarshi Atlantika va Hind okeanlarining jan. tomoni bir-biriga tutashganligini isbotlab bergan. U Osiyo va Afrika qit’alari orasida bir vaqtlar bo‘g‘oz bo‘lgan va Yer sharining jan. tomoni quruqlik bo‘lgan deb taxmin qiladi. U qoldirgan noyob ma’lumotlar sharq geografik adabiyotida muhim rol o‘ynagan.

Tarixda Amerika qit’asini 1492 y. okt. oyida dengiz sayyohi Xristofor Kolumb kashf etganligi qayd qilingan. Ammo bu borada B.ning ilmiy farazi mavjudligi ham ma’lum. Olim o‘zining “Hindiston” asarida yer yuzasining tuzilishi, dengiz va quruqlik to‘g‘risida gapirib, “…Yerning choragi ma’muradir. Ma’murani g‘arb va sharq tomondan Muhit okeani (Atlantika va Tinch okean) o‘rab turibdi. Bu Muhit okeani, yerning obod qismini dengizlarning narigi tomonida bo‘lishi mumkin bo‘lgan quruqdik yoki odam yashaydigan orollardan ikkala yoqdan (g‘arbdan va sharqdan) ajratib turadi…” deb yozgan. Shunday fikrni “AlKonun alMas’udiy” asarida ham uqtiradi. Demak, g‘arbiy yarim sharda yaxlit bir quruqlikning, keyinchalik Amerika deb nomlangan qit’aning mavjudligini B. yevropalik olimlardan 450 y.cha oldin taxmin qilib, o‘z asarlarida bir necha bor yozgan. B.ning g‘arbiy yarim sharda katta quruqlik borligi to‘g‘risidagi fikri 15—16-a.larda o‘z tasdigini topdi.

B. matematik geografiya taraqqiyotiga ham katta hissa qo‘shdi. U joylarning geografik uzoqligini va kengligini aniqpash yo‘llarini ishlab chiqishda yangiliklar ochdi: trigonometriya va geometriyani keng qo‘llash orqali o‘zidan oldingi astronomlarga nisbatan ancha aniq natijalarga erishdi. Mas, u geografik kenglikni aniqlashda 16-a.da Tixo de Brage tomonidan kashf etilgan deb hisoblangan usulni ishlatgan.

Uzoqliklarni belgilashda ham B. tomonidan ishlab chiqilgan yangi metod ungacha qo‘llanilgan metodlarga nisbatan eng mukammali edi. Turli geografik joylarning geografik kengligi va uzoqligini aniqlashda u erishgan natijalar hoz. zamon olimlarini ham hayratda qoldirmoqda. B.ning Yer sharining o‘lchamlari haqidagi ma’lumotlari yunon, hind olimlari va o‘ziga zamondosh bo‘lgan Yaqin va O‘rta Sharq olimlari xulosalariga nisbatan ancha aniqdir. U Yer aylanasi uzunligini o‘lchashda yangi usul ishlab chikdi. B. metodida katta masofalar uchun qiyin va murakkab o‘lchovlarga ehtiyoj bo‘lmay, matematik hisoblarga asoslanilardi. U Yer meridiani yoyining bir darajasi 110275 m ga teng deb topdi. Bu hoz. zamon ma’lumotlariga juda yaqin.

Geologiya sohasida ham B. ajoyib kashfiyotlar qilgan. Yerni o‘rganish masalasiga ilmiy yondashdi. Yer yuzasining har bir qismi o‘zining uzoq tarixiy taraqqiyotiga ega ekanligini yozadi. Turkistonning ba’zi joylari, shu jumladan Amudaryo vodiysining geologik rivojlanishini birinchi marta jiddiy o‘rganishga harakat qilgan ham B. bo‘lgan. Uning Amudaryo vodiysining geologik o‘tmishi va Orol dengizining paydo bo‘lishi haqidagi xulosalari o‘sha zamonning eng muvaffaqiyatli geologik tahlillaridan biri hisoblanadi.

Olim “Dengizlar quruqlikka, qurukliklar esa dengizga aylanadi” degan nazariyaga suyanadi. B.ning foydali qazilmalar qatlamlarining paido bo‘lishi, tog‘ jinslarining yemirilishi, nurashi kabilar haqidagi xulosalari katta ahamiyatga ega. Yer qobig‘ida og‘irlikning muvozanatlashib turishi uchun yer osti jismlarining joylashishi haqidagi farazlari ham juda ahamiyatlidir. Uning fikricha, Yer qobig‘ining harakati og‘irlikning umumiy markaz tomon harakatiga mos ravishda vujudga keldi. B. tog‘larning paydo bo‘lishi va yo‘q bo‘lib ketishi tabiiy omillar asosida yuz berishini talqin etuvchi nazariyani olg‘a suradi. Akad. H. M. Abdullayev B.ni geologiya sohasidagi eng buyuk nazariyotchilar va asoschilar qatoriga qo‘shish kerak, degan xulosaga kelgan edi.

Olim mineralogiya fanida ham muhim kashfiyot va xulosalar yaratdi. Bu sohada B. ajdodlar yaratgan fan yutuqlarini tan oldi, ularga o‘zi yaratgan yangi ma’lumotlarni qo‘shdi. U mineralogik tekshirishda qimmatbaho toshlarning rangini, yaltiroqligini tasvirlash, qattikligini aniqlash, ularning magnit va elektr xususiyatlarini kuzatish, eritib sinash kabi usullardan foydalangan. U minerallarni ta’riflashda zarur omillardan biri sifatida ularning solishtirma og‘irligini tartibli ravishda aniqlab, mineralogiyaning amaliy ishlariga joriy qildi; minerallarning tabiiy tasnifi asoslarini ishlab chiqishga urinib ko‘rdi. Uning “Mineralogiya” asari konlarni o‘rganish, shu jumladan O‘rta Osiyo yer osti boyliklarini aniqlash uchun qimmatbaho manba hisoblanadi. Minerallarning u aniqlagan solishtirma og‘irligi hoz. zamon o‘lchov natijalariga juda yaqin. Minerallar va qimmatbaho toshlarning paydo bo‘lishi haqida ilmiy fiqolar aytgan.

B. dorishunoslik, meteorologiya, fizika kabi fanlarga ham hissa qo‘shgan. Mac, buloq va quduq suvlarining yuqoriga ko‘tarilishi va fontan bo‘lib otilib chiquvchi buloqlar gidrostatikasini tushuntirishda B. o‘z zamonasidan ancha ilgari ketib, bu boradagi uydirmalarni inkor etadi.

Olim biologiya sohasida tabiiy tanlanish haqida qimmatli fiqolar aytgan. U tabiiy tanlanish bo‘yicha avval insonning ongli faoliyatini tasvirlab beradi, keyin “Tabiat ham shunday qiladi, lekin u farqiga bormaydi, chunki uning harakati ongsizdir”, degan xulosaga keladi. Buyuk olim fan sohasida tajribalar o‘tkazish uchun turli asbob va uskunalar ixtiro etishda ham katta mahorat ko‘rsatdi. Ko‘pchilik tajriba asboblarini o‘zi yaratgan edi. Mac, astronomiya sohasida meridianlar io‘nalishini aniqpash uchun “hind doirasi”ni ixtiro etgan. Bir qancha astrolyabiya konstruksiyalarini, diametri 7,5 m bo‘lgan va o‘sha zamonda eng yirik hisoblangan “devoriy kvadrant”ni yasagan. Solishtirma ogirlikni aniqlash uchun ham maxsus asbob ixtiro etgan. B. Markaziy Osiyo va umuman Yaqin Sharkda birinchi ilmiy globuslardan birini bunyod etgan edi. Bu globusda aholi yashaydigan joylar aniq ko‘rsatilgan va buning yordamida ularning geografik koordiiatalarini aniqlash mumkin bo‘lgan.

U alkimyoda qo‘llanilgan g‘ayriilmiy va asossiz uslublarni tanqid qildi. Qimmatbaho toshlar va ba’zi minerallarning “mo‘jizakor xususiyatlarini” inkor qildi va bu holni “hodisalarning haqiqiy sababini bilmovchilar uchun bir vajdir”, deb hisoblaydi. B. alkimyo yo‘li b-n oltin va kumush tayyorlash fan hal qila olmaydigan behuda urinishdir, degan xulosaga keladi. “Oldindan aytib berish san’ati,—deb yozadi «Geodeziya”da,— umuman kucheiz asosga ega, undan kelib chiqadigan xulosalar ham asossiz».

Tabiiy fanlar tarixida B.ning abadiy qoladigan xizmati shundaki, u o‘zining i. t. ishlarida o‘zi ishlab chiqqan i. t. metodiga, tajriba va kuzatishlariga suyandi. Kuzatish va tajriba metodini misli ko‘rilmagan darajada yuqori ko‘tardi, bu uning tajribaviy bilimlar sohasidagi zo‘r yutug‘idir. Olim o‘z oldiga fanni aniq ma’lumotlar b-n boyitish, nazariyalarini ishlab chiqish, yangi usul va qonunlarini ochish vazifalarini qo‘ygan.

B. ijtimoiy nazariyalar sohasida ham samarali ijod etdi, bu sohalar rivojiga hissa qo‘shdi. Uning kupgina asarlari o‘z mohiyati b-n tabiiy fanlarning sohalari bo‘yicha ham, shuningdek o‘sha zamonlarda yashab o‘tgan xalqlarning ijtimoiy, xo‘jalik va siyosiy hayoti sohasida ham butun bir ensiklopediya bulib xizmat qilgan. B. o‘zining “Kitob fi axborot ilmubayyizot valqaromita” (“Oq kiyimliklar va qarmatiylar xabarlari haqida kitob”) asarini O‘rta Osiyoda o‘sha davrda eng ilg‘or ijtimoiy harakatlardan biri bo‘lgan qarmatiylarga bag‘ishlagan. Keyinroq “Yodgorliklar”, “Hindiston” kitoblarini yozgan.

Uning “Kitob-ul maqolot valarz vaddiyonot” (“Maqolalar, e’tiqodlar va dinlar haqida kitob”), “Kitob fi axbori Xorazm” (“Xorazm xabarlari haqida kitob”), “Kitob tarixi ayyom asSulton Mahmud va axbori abihi” (“Sulton Mahmud davri tarixining kitobi va otasi haqidagi xabarlar”) kabi asarlari bizgacha yetib kelmagan.

“Yodgorliklar” (“Alosor alboqiya”) podshoqlar va mashhur shaxslarning tarixini yorituvchi va o‘sha davrning madaniyatini aks ettiruvchi tarixiy etnografik asardir. Asarning qimmati shundaki, u islomgacha bo‘lgan (Xorazmda) butun bir davrni ochish imkoniyatini tug‘dirdi. Bu kitobda yunonlar, rimlik, eroniy, sug‘diy, xorazmlik, harroniy (yulduzga sig‘inuvchilar), qibtiy, xristian, yahudiylar, islomgacha bo‘lgan arablarning yil hisoblari, turli bayram va mashhur kunlari mufassal tasvirlangan, unda ko‘p xalqlarning ma’naviy hayoti va tarixiga oid qimmatli ma’lumotlar bor.

Uning maxsus tabiatshunoslik masalalariga bag‘ishlangan kitoblari ham ijtimoiy fanlarning ko‘pgina sohalarini o‘ziga qamrab oladi. Bu xususda uning “Geodeziya”,“Mineralogiya” va b. asarlarida tarix, adabiyot, tilshunoslik kabi sohalarga oid qimmatli ma’lumotlar jamlangan. Mas,“Mineralogiya”da har bir qimmatbaho tosh yoki metallni tavsiflash jarayonida arab mumtoz shoirlarining o‘sha tosh yoki metall haqida yozgan she’rlaridan namunalar keltirilgan. B. tarixni bayon qilishda diniy, irqiy farqlardan qat’i nazar, xolisona turish kerak, deb talab kidali. Qiyosiy tahlil qilish metodidan keng foydalangan. Mas, u hind fani va falsafasi, hindlarning diniy e’tiqodlari va urfodatlari haqidagi ma’lumotlarni yunon falsafasi va mifologiyasi b-n solishtiradi.

B. taraqqiy etish va yo‘q bo‘lishga sabab bo‘lgan tabiiy hodisalarni tadqiq etar ekan Allohning yaratuvchilik qudratini inkor etmaydi. Olim tabiatda qotib qolgan narsa yo‘q, “dunyodagi hamma narsa ma’lum vaqtdan keyin bir holatdan ikkinchi holatga o‘tib turadi”, degan nuqtai nazarda turadi. Dunyoning tuzilishini tushuntirishda B. atomizmga yaqin bo‘lgan. Uning atomistikasi atomlarning moddiy xarakterini va har qanday determinizmni inkor etuvchi mutakallimlarnit fikr va qarashlariga qaramaqarshi qo‘yilgan. Uning dunyolar ko‘p degan xulosalarga olib keluvchi fiqolari ham bo‘lgan. Buni olimning falsafiy bahslarida Ibn Sino ham sezgan edi. B. o‘z mulohazalarida boshqa dunyolarning moddiyligi haqidagi tushunchaga asoslangan.

Bilish nazariyasi xususida ham o‘ziga xos fiqolari bor. Uning fikricha, bilishning asosi, bizning dunyo haqidagi bilimlarimiz manbai bo‘lmish sezgi a’zolari orqali olingan bilimlardir. Umuman, ilmiy bilimlar haqida gapirar ekan, bu—aql idrok tufayli erishilgan yutukdir, deydi. B. bu sohada tajribaning ahamiyatini alohida ta’kidlaydi. B. birinchilardan bo‘lib, Aristotelning fan sohasidagi xizmatiga yuksak baho berish b-n birga tanqidiy fiqolar ham bildirgan. B. Aristotelning “tabiiy joy”, “dunyoning yagonaligi”, “ogirlik va yengillik” kabi tushunchalarini tanqid qiladi. Aristotelning “og‘ir” va “yengil” degan tushunchasidan farqli ravishda B. Ibn Sinoga yozgan “E’tirozlar”ida hamma narsalarning yer markazi tomon tortilishi haqidagi fikrni olg‘a suradi. Bu, tortilish kuchi haqidagi nazariyani ishlab chiqish yo‘lida qo‘yilgan muhim qadam edi.

B. ijtimoiy hodisalarni tushuntirishda geografik muhit, kishilarning moddiy ehtiyoji kabi omillar ahamiyatini hisobga oldi. Uning fikricha, tilning kelib chiqishiga odamlarning bir-biri b-n muomala qilishdagi ehtiyojlari,turlifanlarning paydo bo‘lishiga esa ularning moddiy va ma’naviy ehtiyojlari sabab bo‘lgan. B. hokimiyatni nasldannaslga o‘tib turish qonunqoidasini umuman tan olsa ham, u yoki bu davlat arbobining hokimiyatni boshqarishga yaroqliligi uning davlatga rahbarlik qilishdagi qobiliyatiga bog‘liq, deydi. B. ilmfanning buyuk homiysi va muxlisi edi. Mamlakatning obodonchiligi ilmfanning gullashiga bog‘liq, odamning baxti esa uning bilim va ma’rifatida, deb yozadi. U ma’rifat dushmanlariga, yomon urfodatlarga, adolatsizlikka qarshi edi.

B.ning boy ilmiy merosi O‘zbekiston va undan tashqarida chuqur o‘rganilmoqda. Uning asarlari lotin, fransuz, italyan, nemis, ingliz, fors, turk tillariga tarjima qilinmoqda. Hayoti va ijodi yozuvchi va san’atkorlar e’tiborini tortib kelmoqda. B. haqida “O‘zbekfilm” studiyasi ijodkorlari 2 qismdan iborat “Abu Rayhon Beruniy” filmini (1974) yaratganlar. Uyg‘un “Abu Rayhon Beruniy” pyesasini (1973) yozgan. Qoraqalpog‘iston Respublikasidagi shahar. tuman B. nomiga qo‘yilgan. O‘zbekiston FA Sharqshunoslik inti, Toshkent texnika unti, metro bekati uning nomi b-n ataladi. Toshkent sh.da, Qoraqalpog‘iston, Xorazmda B. nomida ko‘cha, maydon, maktab va b. muassasalar bor. Dunyoda birinchi marta O‘zbekistonda topilgan mineralga B. nomi qo‘yilgan. Beruniy (Abu Rayhon Beruniy) nomidagi O‘zbekiston Respublikasi Davlat mukofoti ta’sis etilgan. B.ga Toshkent, Xiva, Beruniy sh.larida haykal o‘rnatilgan.

08

(Tashriflar: umumiy 24 340, bugungi 1)

Izoh qoldiring