Саҳифа Абу Райҳон Беруний таваллудининг 1045 йиллигига бағишланади
БЕРУНИЙ Абу Райҳон Муҳаммад ибн Аҳмад (973.4.9, қад. Кот (Кат) ш.—1048.11.12. Ғазна (ҳоз. Афғонистонда)— улуғ ўзбек мутафаккир олими, ўрта асрнинг буюк даҳоларидан. Ўз замонасининг ҳамма фанларини, биринчи навбатда фалакиёт (астрономия), физика, риёзиёт (мат.), илоҳиёт, маъданшунослик фанларини пухта эгаллаган. Бу фанлар тараққиётига қўшган ҳиссаси б-н унинг номи дунё фанининг буюк сиймолари қаторидан жой олди. Унинг насл-насабида «берун» сўзи «ташқи шаҳар», «Беруний» эса «ташқи шаҳарда яшовчи киши» маъносини билдиради. Davomini o'qish