Naim Karimov. Qimmatga tushgan to’lov…

034    Шўро даври тарихининг бу даҳшатли саҳифасини ўз кўзи билан кўрган кишилардан бири мана бу сўзларни ёзган: «Кенг юртимиз қурбон бўлган ўз болаларининг қони билан сувланиб, уларнинг тани билан қопланди. Мингларча Туркистон йигитлари янги ниқоб кийиб чиққан эски мустамлакачиларга қарши курашда ўлдилар. Шу тариқа севинч, умидлар билан қарши олинган инқилоб умумий миллий фожиамиз шаклини олди». Davomini o'qish

Muhammad Sharif. Ikki hikoya: Ertakning yarmi & Qushlar bayrami

09    Илкис тепамизга келиб бизни кузатиб турган қизни кўриб биз анграйиб қолдик. Бундай ажабтовур кийинган, ёқимтой қизни умримда биринчи маротаба кўриб туришим эди. Оппоқ кўйлак, оппоқ фартук, оппоқ пайпоқ кийган, ҳатто тим қора сочларига-да оппоқ лента тақилган, шу туришида у боғимиздаги печакгулларга қўниб ўйнайдиган оқ капалакдан сира фарқ қилмасди. У бир афт-ангоримизга, бир қушларга ажабланиб қарар, қўнғир кўзларида самимий учқун йилтираб, биздан бегонасирамаётгани сезилиб турарди…

Davomini o'qish