9 май – Хотира ва Қадрлаш куни
Хотира бор экан, тирикдир миллат,
Тирикдир ифтихор, тирикдир ғурур.
Хотира — элни халқ этгувчи қудрат,
Хотира — эртани ёритгувчи нур. Davomini o'qish
Хотира бор экан, тирикдир миллат,
Тирикдир ифтихор, тирикдир ғурур.
Хотира — элни халқ этгувчи қудрат,
Хотира — эртани ёритгувчи нур. Davomini o'qish
Фрейднинг таржимаи ҳоли, илмий изланишлари, ҳамкасблари билан муносабатларига оид қизиқарли маълумот ва тафсилотлар шу қадар кўпки, уларнинг ҳаммасига батафсил тўхталиб ўтишнинг имкони йўқ. Шунинг учун ҳам биз эътиборни олим илмий-фалсафий меросининг айрим муҳим жиҳатларига қаратишни маъқул топдик. Davomini o'qish
Бобил қудрати, Миср шон-шуҳрати, Юнонистон виқори шоҳидиман – уларнинг жамики аъмолларида заифлик, хўрланиш ва ҳақирликни азоб ила муттасил кузатганман. Фиръавн афсунгарлари, Оссирия коҳинлари, Фаластин анбиёлари билан ҳам ҳамнафас бўлганман. Мен Ҳиндистонга инган донишмандликни асраганман, араблар оролларидагилар қалбидан майи нобдай қуйилган ашъорларни қироат қилганман, ғарб аҳолиси ҳиссиётлари тажассуми бўлган мусиқаларни қалбим лавҳига зарб этдим, бироқ ҳали-ҳануз илгаригидек сўқирман ва ҳеч вақо кўрмайман, қулоқларим том битган ва эшитмайман. Davomini o'qish
Тасаввуфнинг йирик намояндаси Хожа Абдуллоҳ Ансорий фалсафа ва тасаввуфга оид “Кашф ул-асрор”” (“Сирлар кашфи”),“Илоҳийнома”, “Зод ул-орифийн” (“Орифлар йўл озиғи”), “Канз ус -соликин” (“Йўловчилар бойлиги”), “Қаландарнома” ва бошқа асарларни ёзган. “Муножот ва мақолот”, “Манозил ус-соирин” каби асарлари,айниқса машҳур бўлган.
Сохибқирон Амир Темурнинг „Kyч адолатдадир» тамойили акс этган „Темур тузуклари» Шарқ мамлакатлари хукмдорлари учун қанчалик зарур қўлланма бўлган бўлса, кўпроқ „Адолат кучдадир» деган ғарбона менталитет акс этган Макиавеллининг „Ҳукмдор» асари 400 йилдан кўпроқ давр мобайнида Fapб мамлакатлари давлат бошлиқлари диққат-эътиборини ўзига жалб этиб келмоқда. Davomini o'qish
– Жон укажон, яна “Дили модар”ни айт? – деб йиғларди у Фазлийга ялиниб. Фазлий ҳам ҳозиргина Мирзо Турсунзода шеъри билан Жўрабек Муродов айтган «Она дили» қўшиғини яна такрорлаш малолли бўлса-да, қайтадан бошларди Davomini o'qish
Ўтган асрнинг 80-йилларида севиб таржима қилган шоирларимдан бири машҳур юнон шоири Яннис Рицос эди. Унинг шеърий дунёсини ўзимга яқин деб билганим учун бўлса керак. Ҳозиргача ҳар йили шоир шеърларини қайта-қайта ўқийман. Шоирнинг бир қараганда содда бўлиб кўринган сатрларида инсоннинг буюк ҳаяжони ва изтироби яширин Бундан олдин ҳам Яннис Рицосдан қилган таржималаримдан икки туркумини сизга тақдим этган эдим.
Davomini o'qish
ХХ аср юнон шеъриятида Константинос Кавафис ижодидан таъсирланмаган шоир йўқ, деган гапни эшитсангиз, бу эътирофни адабий лоф эмас, айни ҳақиқат сифатида қабул қилинг. Асосий ижоди қирқ ёшидан бошланган шоир бутун ҳаёти давомида бор-йўғи 154 шеър ёзган. Бу гапни бугунги айрим шоирларимиз эшитганда, ҳайрон қолишса керак. Davomini o'qish
Қазақтың ұлы ақыны Ұлықбек Есдәулет 70 жаста! / Ulkan qazoq shoiri Ulug’bek Esdaulet 70 yoshda!
Davomini o'qish
Йигирманчи аср бошида яшаган Абдулла Тўқай шеърияти татар туркларининг, Ҳусайн Жовид шеърияти озори туркларининг, Яҳё Камол шеърияти Туркия туркларининг, Абдулҳамид Сулаймон Чўлпон шеърияти ўзбек туркларининг, Абдухолиқ Уйғур шеърияти эса уйғур туркларининг юрак саси бўлган эди. Davomini o'qish
Шоир шеърияти, энг аввало, руҳий қашшоқликка қарши бўлган шеъриятдир. Узоқ йиллар адабиётда ҳукмрон бўлган руҳониятсизликка ғайри, бир неча ўн йилликлар давом этган шеъру насрнинг инсонийликдан йироқ ва ҳиссиз шиорбозликка маҳкум этилганини рад этган, ҳавосиз муҳитда ҳавони соғинган, юракларни ҳаво билан тўйинтирмоқ истаган шеъриятдир. Davomini o'qish
Ботирнинг ўзи Мажнун эди. Бекорга бу қўшиқни айтмаган. У тўққизинчи синфда ўқиётганида бир қизни яхши кўриб қолган эди. Исми Фарангис эди. Қиз ҳам Ботирни яхши кўрарди. Ўзаро мактублар ёзишарди. Аммо, қизнинг ота-оналари уларнинг яқин бўлишларига кескин қаршилик кўрсатишди. Аммо, Ботир ҳам, Фарангис ҳам ҳеч қачон бир-бирларини унитишмади. «Мажнун» қўшиғи ана шу айрилиқ туфайли Ботир юрагида куну тун яшаган изтиробу қайғунинг инъикоси эди… Davomini o'qish