Sadriddin Ayniy tavaludining 140 yilligiga bag’ishlov

Ashampoo_Snap_2018.04.14_18h25m45s_002_.png15 апрел — Атоқли адиб Садриддин Айний  таваллудининг  140 йиллиги.

  Айнийни четлаб на Рудакий ва Фирдавсийнинг, на Саъдий ва Ҳофизнинг, на Жомий ва Навоийнинг, на Бедил ва Донишнинг ижод оламига дадил кириб бориш мумкин эмас. Айнийнинг илмий-адабий мероси ўтмиш, бугун ва келажакни бир-бирига боғловчи бир олтин ҳалқадир. Davomini o'qish

Sayyid Imodiddin Nasimiy. Ruboiylar & Nasimiy. Asarlar (1977)

Ashampoo_Snap_2018.02.14_13h57m53s_001_.png   Насимийни дунёнинг кўпгина мамлакатларида билишади ва асарларини севиб ўқишади. Туркий халқлар, жумладан, ўзбекларнинг эса у ўз шоири ҳисобланади. Мавлоно Лутфий, Алишер Навоий, Бобораҳим Машраб ва бошқа ўзбек шоирлари унинг шахси ва ижодига юксак эҳтиром билан қараганлар. Davomini o'qish

Mirzo G’olib. G’azallar va ruboiylar

Ashampoo_Snap_2016.10.03_15h51m37s_001_.png27 декабрь — мутафаккир шоир Мирзо Ғолиб таваллуд топган кун

    Оташнафас шоир Мирзо Асадуллохон Ғолиб асли қадимдан Туркистон заминида истиқомат қилган ойбек уруғидан бўлиб, унинг бобоси Мирзо Қўқонбек Самарқанд амирзодаларидан бўлган отаси Турсунхон билан аразлашиб, XVII аср ўрталарида Ҳиндистонга бориб қолади. Мирзо Ғолиб ана шу кишининг ўғли Абдуллабек ва Бухородан Ҳиндистонга келиб қолган Хожа Ғулом Ҳусайннинг қизи Иззатуннисодан Агра шаҳрида туғилади. Маълум бўладики, ҳинд заминида туғилган бўлишига қарамай, Мирзо Ғолиб ота томонидан — самарқандлик, она томонидан эса — бухоролик. Бинобарин, уни нафақат ҳинд ва урду, балки ўзбек халқининг ҳам шоири дейишга ҳақлимиз. Davomini o'qish

To’ra Mirzayev Ergash Ochilov. Iste’dod va mas’ullik .

0033
Навоийшунос ва тасаввуфшунос олим Иброҳим Ҳаққулнинг 65 ёшлиги олдидан.

Ўзига хос йўли, мустақил фикрига эга олим сифатида Иброҳим Ҳаққул ўтган йиллар мобайнида истеъдодининг янгидан-янги қирраларини намоён этиб, бир пайтнинг ўзида ҳам мумтоз сўз санъати, тасаввуф шеърияти, ҳам замонавий адабиёт масалалари билан фаол шуғулланиб, “Увайсий шеърияти” (1982), “Бадиий сўз шукуҳи” (1987), “Занжирбанд шер қошида” (1989), “Тасаввуф ва шеърият” (1991), “Тасаввуф сабоқлари” (2000), “Аҳмад Яссавий” (2001), “Ким нимага таянади?” (2006), “Эътиқод ва ижод” (2007), “Навоийга қайтиш” (2007), “Тақдир ва тафаккур” (2007), “Мерос ва моҳият” (2008), “Ижод иқлими” (2009) каби йигирмадан зиёд китоблар, 300 дан ортиқ илмий ва илмий-оммабоп мақолалар эълон қилди. Қатор мақолалари рус, турк, уйғур ва тожик тилларига таржима қилиниб, Москва, Истанбул, Урумчи ва Душанбедаги нуфузли нашрларда босилиб чиқди. Davomini o'qish

Shayx Najmiddin Kubro. Ruboiylar.

011
Машҳур шайх, йирик тасаввуф олими, халқ қаҳрамони ва оташнафас шоир Нажмиддин Кубро (1145—1221) Хива яқинидаги ҳозирги Саёт қишлоғида туғилган. Унинг тўлиқ исми — Аҳмад ибн Умар Абулжанноб Нажмиддин ал-Кубро ал-Хивақий ал-Хоразмий. «Шайхи валийтарош» — «Авлиёлар етиштирадиган шайх» номи билан шуҳрат қозонган бу улуғ инсон тасаввуфдаги машҳур кубравия тариқатига асос солган. Бу тариқат аҳллари хуфия зикрни тарғиб этганлар. Кубравия таълимоти асосан Марказий Осиё ва қисман Эронга тарқалган (Шайх Кубронинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида тўлиқ маълумот олишни истасангиз,Хуршид Давроннинг «Шаҳидлар шоҳи ёхуд Шайх Кубро тушлари» асарини мана бу саҳифада ўқинг). Davomini o'qish

Alisher Navoiy. «Devoni Foniy»dan tarjimalar.

022
Маълумки, Алишер Навоий нафақат ўзбек, балки форс-тожик тилида ҳам Фоний тахаллуси билан баракали ижод қилган забардаст зуллисонайн шоир ҳисобланади. Улуғ шоирнинг форсий мероси ўз даврида Абдураҳмон Жомий, Камолиддин Биноий, Хондамир, Давлатшоҳ Самарқандий каби замондошлари томонидан ҳам юксак баҳоланган. «Девони Фонийнинг мўътабар қўлёзмалари Париж, Теҳрон ва Туркия кутубхоналарида сақланади. Теҳрондаги нусхаси 1963 йили машҳур адабиётшунос олим Рукниддин Ҳумоюнфаррух томонидан нашр этилган. Ҳозирча энг мукаммал деб қаралаётган Париж нусхаси эса 1965 йили таниқли шарқшунос Ҳамид Сулаймон томонидан Алишер Навоийнинг ўн беш жилдлик асарлари таркибида илк бор босилиб чиққан. Шоирнинг ХХ жилдлик «Мукаммал асарлар тўплами»га ҳам шу нусха асос қилиб олинган. Davomini o'qish