Xurshid Davron. «Devonu lug’otit turk» ohanglari» turkumidan

Ashampoo_Snap_2017.10.12_15h25m57s_002_.png«Девону луғотит турк» асари пайдо бўлганидан туркийларнинг тарихдаги ўрни ҳақида гап кетса,айни шу асар биринчи навбатда тилга олинади. Бу бебаҳо ва бебақо асар ҳамиша ижод ва илми дониш аҳлини ҳаяжонга солган, у бамисли оҳанрабодек юракларни ўз бағрига тортган. Унинг қудратли  сеҳри менинг юрагимни ҳам ёшликдан мафтун этган,уни синчков ўқувчи сифатида мутолаа қилганман, Ойбек тили билан айтганда,»ёввойи» шеърий сатрларига, она туркий сўзларга маҳлиё бўлганман. Davomini o'qish

Po’lat Zohidov. Rabg’uziy saodati.

Ashampoo_Snap_2017.03.12_16h16m51s_005_.png    Жумладан, «ўзбек» этнонимининг тарихий асослари ва маъно-мазмунини аниқлашда ҳам шундай ёндашув, бизнингча, фойдадан холи бўлмайди. Тан олиш керакки, истиқлол ҳавосидан нафас олаётганимизга 17 йил тўлаётганига қарамасдан фанимизда бу масалада ҳали-ҳануз ҳар томонлама илмий асосланган хулоса шакллангани йўқ. Davomini o'qish

Jo’ra Xudoyberdiev. «Devonu lug’otut turk» qachon topilgan?

03

Китобни олиб уйга келдим. Еб-ичишни ҳам унутиб, бир неча соат унинг мутолааси билан машғул бўлдим. Дўстлар, сизга билдираяпман, бу китоб эмас, Туркистон ўлкасидур! Туркистон эмас, жумлаи жаҳондур! Турклик, турк тили бу китоб соясида чинакам равнақ топади! Араб тили учун Сеййибуйиҳнинг китоби қанчалик муҳим бўлса, бу ҳам турк тили учун шунчалик аҳамиятлидир. Davomini o'qish

Равшанов М. Р. Сравнительно-историческая лексикография и методы ее описания в «Диван лугат ат-турк» Махмуда ал-Кашгари

divan

В данной статье исследуются ономастические проблемы в «Диван лугат ат-турк» Махмуда ибн ал-Хусайн ибн Мухаммад ал-Кашгари, а также слова и термины ономастико-антропонимического характера. По мнению автора, корпус сведений, содержащийся в «Словаре тюркских наречий» и рассмотренный в сравнительно-сопоставительном аспекте, позволяет считать М. Кашгарского основателем сравнительно-исторического языкознания. Davomini o'qish

1072 yilning 25 yanvarida Mahmud Koshg’ariy «Devonu lug’otit turk» ni yozishga kirishdi.

девон
Бундан роппа-роса 941 йил аввал 1072 йилнинг 25 январида -Маҳмуд Кошғарий туркий халқларнинг олтин китоби «Девону луғотит турк»ни ёзишни бошлади ва икки йил давом этган машаққaтли меҳнатдан кейин 1074 йилнинг 10 февралида якунлади. Бу туркий халқлар тарихидаги энг салмоқли ва бебаҳо асарни бошлашдан аввал Кошғарий “Юқори Чиндан бошлаб бутун Мовароуннаҳр, Хоразм, Фарғона, Бухоро, ҳозирги Шимолий Афғонистонга қадар чўзилган” туркий ўлкаларни, шаҳарлар, қишлоқ ва яйловларни кезиб чиқди, шу аснода турли шева ва лаҳжа хусусиятларини ўрганди, уларни адабий тил билан чоғиштирди, ўз иши учун ниҳоятда бой манба тўплади. Луғат тузишда араб тилшунослари яратган анъанадан унумли фойдаланган ҳолда, ишга ижодий ёндашди, туркий тил қонуниятларини биринчи навбатда инобатга олиб, китоби — “Девону луғотит турк”га тартиб берди.
“Девону луғотит турк” нафақат туркий халқлар,балки инсоният тафаккури тимсолларидан биридир. Шу пайтгача бу асар энг муътабар китоблар қаторида тилга олинади ва ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолажак.
Davomini o'qish