Xurshid Davron. Sohibqiron, Mirzo Ulug’bek va Muhammad Alining «Altoyir yulduzi» hikoyasi haqida

Ashampoo_Snap_2017.10.17_00h21m56s_001_.png    09  Айрим  «муаллиф»лар бошқа китоблардан кўчириб олганларини ўз номлари остида уялмасдан нашр этаётганларига  жим қараб туриш керакми?  09    Муаммо нимада? Муаммо шундаки, газета Борхеснинг шеърини (аслида достон) чала ҳолда эълон қилди. 09  Муҳаммад Алининг «Алтойир юлдузи» ҳикоясида тахтидан айрилган Мирзо Улуғбек довдир, нима қилишини билмаган гаранг, мақсадсиз шаҳар айланган телбадек тасвирланган. Бугунги замонавий тилда айтсам, ҳикояда Улуғбекнинг “бомж”дан фарқи йўқ. 09 Бобур мирзонинг «Ўн икки ёшта ПОДШОҲ бўлдум» деган гапиниям рамзий маънода тушуниш керак…

Davomini o'qish

Muhammad Alining uyi oldidagi daraxtni arilar qurshab oldi & Muhammad Ali: Men musulmonman!

03    “Капалак каби учиб, ари каби чақаман” деган сўзлари билан дунёда из қолдирган Муҳаммад Алининг вафотидан сўнг, унинг уйи олдидаги дарахтни арилар қоплаши барчани ҳайратга солди. Davomini o'qish

Muhammad Ali. To’qqiz o’git

07    Қаерга бормай мени ҳамма танийди ва исмимни билади. Одамлар мени яхши кўришади ва менга ҳайрат билан қарашади. Бу – бир банда учун бериладиган улкан обру ва эътибор. Демак, менинг зиммамга оз обруйимдан тўғри фойдаланиш масъулияти юкланган. Шунинг учун, ирқи, дини ва мақомидан қатъиназар, ҳар бир одамга яхши муносабатда бўлишга ҳаракат қиламан. Ҳарчанд баъзи инсонлар бошқалардан ўзларини устунроқ ва муҳимрок санасалар-да, Аллоҳнинг наздида барча баробар. Ул Зот учун муҳими қалбимиздан нималар кечаётгани ва амалларимиздир (Муҳаммад Алининг «Капалак руҳи» китобидан). Davomini o'qish

Muhammad Ali. «Kapalak ruhi» kitobidan.

021 ХХ аср спорти ва  ёшлигимиз афсонаси енгилмас Муҳаммад Али 3 июнда 75 ёшида вафот этди

    2002 йилнинг январь ойида Лос-Анжелсдаги Голливуднинг «Шуҳрат ҳиёбонида» Муҳаммад Алига аталган юлдузни ўрнатишаётганда Али унинг юлдузи оёқ остига эмас, балки деворга ўрнатилишини талаб қилган. Али: «Мен пайғамбаримизнинг исми билан аталаман, шунинг учун ҳам бу исм оёқ ости бўлишига йўл қўймайман», деди. Davomini o'qish

Xurshid Davron. «Bu qanday gap?» maqolasiga birinchi javob

Ashampoo_Snap_2016.12.23_12h59m46s_001_.png      Мустақиллик бизга тарихимизни холис ва ҳаққоний идрок этиш, номлари унитилишга маҳкум этилган аждодларимиз ҳақида тўлақонли билиш имкониятини қайтарди. Мана шу имконият туфайли тарихимизнинг номаълум саҳифалари ва қатағон этилган боболаримизга бағишлаб асарлар ёзишга йўл очилди. Бугунги куннинг қадр-қимматини англаш учун биз ҳамиша ўша қатағонлар даврини унутмасдан,  берилган имконият энг аввало катта масъулият эканини чуқур  ҳис этиб иш кўришимизни талаб этади. Йиллар давомида  рус адиби Сергей Бородинни «Улуғ бобомиз ҳаёти ва фаолиятини нотўғри талқин этган» деб айбласагу ўзимиз ундан-да баттар асарлар ёзилаётганига индамай қараб турсак, мустақиллик берган имкониятга нисбатан хиёнат қилган бўлмаймизми? Davomini o'qish

Robert Byorns. Qo’shiq va balladalar.

012
25 январ — Машҳур шотланд шоири Роберт Бёрнс таваллуд топган кун.

    Роберт Бёрнс ўртаҳол шотланд деҳқони оиласида дунёга келди. Замон ўтиб,ер бағридан чиққан оддий деҳқон фарзанди, том маънода шу ғурбатли Замин шоири бўлиб дунёга танилди. Кундузи қўш ҳайдар, шеърлари ўз-ўзидан равон оқа бошлар, кечқурун эса уларни қоғозга туширар, баъзан қоғозга тушмаёқ, шеър халқ орасида машҳур бўлиб кетарди. Шу сабабдан унинг шеърларида Шотландия табиати, содда деҳқонларнинг мураккаб ички дунёси ғоят ўткир дид, ёрқин образлар, чертиб-чертиб олинган сўзлар билан очиб берилади. Davomini o'qish