Aziz Nesin. Dardi bedavo.

045

Таниқли адиб Азиз Несин таваллудининг 100 йиллиги олдидан

    Машҳур турк адиби Азиз Несинни билмаган адабиёт мухлиси бўлмаса керак. Ўз умри давомида 110 дан ортиқ китоб ёзган Несиннинг бирқанча асарлари ўзбек тилига ҳам таржима қилинган. Айниқса, унинг аччиқ кулгига бой ҳажвий ҳикоялари китобхонларга жуда маъқул келади. Қуйидаги ҳикоя ҳам мана шундай жамият муаммолари кулги асосида ҳаққоний ёритиган асарлардандир. Davomini o'qish

Nosir Muhammad. Mavlono

021
1993 йили Туркиянинг қадимий пойтахти Бурса шаҳрида ўтказилган Туркчанинг халқаро Биринчи шеър анжуманида иштирок этганман. Ўзбекистондан Устоз Эркин Воҳидов, Рауф Парфи, Азим Суюн ва мен бу илк анжуманга даъват этилган эдик. Туркияга боришдан кўзлаган асосий мақсадим Мавлоно Жалолиддин Румий турбаларини зиёрат қилиш эди. Мана шу анжуман кунлари Яратган бу орзумга мушарраф этди. Анжуман кунлари, табиий, Мавлоно ҳақида ҳар куни бир суҳбат бўларди. Ана шундай суҳбатларнинг бирида Эрондан келган шоир менинг самарқандлик эканимни билиб, «Мавлоно болалигини Самарқандда ўтказган, ҳатто шоир волидасининг самарқандлик бўлгани ҳақида тахминлар бор» деган гапни айтган эди. Davomini o'qish

Alisher Navoiy. «Devoni Foniy»dan tarjimalar.

022
Маълумки, Алишер Навоий нафақат ўзбек, балки форс-тожик тилида ҳам Фоний тахаллуси билан баракали ижод қилган забардаст зуллисонайн шоир ҳисобланади. Улуғ шоирнинг форсий мероси ўз даврида Абдураҳмон Жомий, Камолиддин Биноий, Хондамир, Давлатшоҳ Самарқандий каби замондошлари томонидан ҳам юксак баҳоланган. «Девони Фонийнинг мўътабар қўлёзмалари Париж, Теҳрон ва Туркия кутубхоналарида сақланади. Теҳрондаги нусхаси 1963 йили машҳур адабиётшунос олим Рукниддин Ҳумоюнфаррух томонидан нашр этилган. Ҳозирча энг мукаммал деб қаралаётган Париж нусхаси эса 1965 йили таниқли шарқшунос Ҳамид Сулаймон томонидан Алишер Навоийнинг ўн беш жилдлик асарлари таркибида илк бор босилиб чиққан. Шоирнинг ХХ жилдлик «Мукаммал асарлар тўплами»га ҳам шу нусха асос қилиб олинган. Davomini o'qish

20 dekabr — Taniqli turk adibi Aziz Nesin tavallud topgan kun.

04
Асл исми Маҳмуд Нусрат бўлган турк ҳажвий ёзувчиси, драматург. Нафис санъат академияси (Истанбулда ўқиган (ҳарбий маълумотга ҳам эга). «Марко пошо» (1946) тараққийпарвар ҳажвий газета ва бошқа матбуот органларида ишлаган. «Нуҳ кемаси» (1949) ҳажвий журналини нашр этган. Кўплаб ҳажвий ҳикоя, поема ва романлар муаллифи, сиёсий ва ижтимоий ҳажв устаси. «Жиннилар озод бўлди», «Ишбилармон одам», «Нозиқ ва нафис», «Худога шукур» ва бошқа асарлари сиёсий ўткир ва долзарб. Уларда ёзувчи жамият иллатларини фош қилади, кулгили вазият, хусусият ва ҳолатлар орқали кишиларни беихтиёр ўз нуқсонларидан кулишга мажбур этади. Davomini o'qish