Xurshid Davron. «O’zimdan yomonrog’ini ko’rmadim…»

045    Жангчи баҳодирлиги, шоиру олим матонати, деҳқон машаққати, қария донушмандлиги, йигит жасорати, она меҳри, аёл муҳаббати  Аллоҳ таоло ёғдирган маърифат нуридан вужудга келади. Уларнинг ҳар бири кўклам қуёшининг тафтини туйган чечак қишнинг аёзли тунларидан кейин навбаҳор тонгида муздек ерни ёриб чиққанидай, ҳар қандай бало-ю қазолардан кейин ҳам ҳаёт ва Ватан келажагини, инсонийликни барқарор этмоқ учун қайта-қайта ўзининг бурчи ва вазифасини тўхтамай адо этади. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Shahidlar shohi yoxud Najmiddin Kubro tushlari. Ma’rifiy qissa (5).

042    Кейин баҳор келди, яна чечаклар унди, яна одамсиз шаҳар томларида, қоп-қорайиб ётган қамишлар ораларида лолақизғалдоқлар очилди, яна далалардан оқиб тушган сўқмоқлару-йўллар четида ажриқлар гилам ёзди, яна қуёш нуридан тирилган толлар ям-яшил новдалари шокила-шокила бўлиб осилди. Қобилон дарвозасининг ўрни бўлган култепа устида бир ниҳол бош кўтарди. У нимжон ва ҳимоясиз қаддини дунёга намойиш этар, қуёшга қараб бўй чўза бошлади. Бу ўша Маҳмуд исмли косиб йигит қўйнидаги шафтоли данаги ичида яширин дарахт эди. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Shahidlar shohi yoxud Najmiddin Kubro tushlari. Ma’rifiy qissa (4).

042     Шайх умрининг ярмини илм излаб ўтказган бўлса, қолганини Ҳаққа етишиш даъвосига сарфлади, тариқатда бўлди. Бу йўлдан мақсад – Оллоҳ Таоло, Оллоҳдан мақсад – камолот, камолотдан мақсад – Оллоҳ ишқи, Ҳақ нури, Ёр жамоли. Жамики мавжудот ва маҳлуқот ва заррадан қуёшгача, еру кўк, собиту сайёра шу нур билан ёритилади, шу ишқ билан ҳаракатланади, шу жамол билан муайян уйғунлик ичра ривожланади. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Shahidlar shohi yoxud Najmiddin Kubro tushlari. Ma’rifiy qissa (3).

042     Нажмиддин қанча алангламасин, бўрон арафасида шошиб қолганидан ерга давра қилиб чўктирилган туялардан бирининг панасига қўйган китоблари солинган хуржунни кўрмади. Аччиқ алам бўғзини қисиб, кўзлари ёшланай-ёшланай деб турганда, хотирасига Муҳаммад Абу Ҳомид Ғаззолийнинг бир ҳикояси тушди-ю, чекаётган ғуссаси нечоғли арзимас эканлигини англади. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Shahidlar shohi yoxud Najmiddin Kubro tushlari. Ma’rifiy qissa (2).

042    Келинг, китобхон дўстим, қарийб саккиз асрлик масофани хаёлан ошиб ўтайлик-да, Гурганжнинг Қобилон дарвозасига яқин бир хонақоҳда тиз чўкиб лавҳга қўйилган улкан китобни пичирлаб ўқиётган мўътабар қария ҳузурига кирайлик. Хоразмшоҳ салтанатидагина эмас, Ажаму Ироққача машҳур муршиди аъзам мутолаасига ҳалақит бермасдан, у билан танишайлик. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Shahidlar shohi yoxud Najmiddin Kubro tushlari. Ma’rifiy qissa (1).

042    Имом Мужтаҳиддин қулай фурсат келиши билан ўз мақсадини амалга оширди. Бу фурсат Чингизхон Гурганж остонасида бир-бири билан келишолмай ғалабани қўлидан чиқараётган икки ўғли – Чиғатой билан Ўқтой ҳузурига тўнғич ўғли Жўжини юборишга аҳд қилган куни етди. Имом Мужтаҳиддинни бу хусусда чақирилган машваратда Шайх Кубро ҳақида сўз очди, уни қамал қилинган Гурганждан олиб чиқиш учун изн тилади. Ўз ниятига етиш учун асосий даъвосини қайта-қайта айтди: — Токим Шайх Кубро шаҳарни тарк этмас экан, ўғилларига зафар мушарраф бўлмас, илло, Шайхи Валитарошнинг қуввати ҳар қандай қўшиндан ҳам кучлироқдур, — деди. Davomini o'qish

Shayx Najmiddin Kubro. Faqirlik haqida risola & Xurshid Davron. Avliyolar yaratuvchi shayx

Ashampoo_Snap_2017.06.26_17h54m52s_001_.png    Сиз мендан (Аллоҳ сизни муваффақ қилсин) Аллоҳ таолонинг менга берган фақирлик неъматини тушунтириб беришимни ҳамда ўз қалбим кўзлари билан кўрган Аллоҳнинг хусусан менга, умуман фақир бандаларига қилган ажойиб эҳсонлари (яхшиликлри) ҳақида сўзлаб беришимни сўраган эдингиз. Сизга жавоб беришга шошилдим-да, қалбим ва хотирам варақаларидан Аллоҳ мени хослаган (хусусан менгагина берган) ва уларни тўплашимга илҳом берган айрим нарсаларни нақл қилдим… Davomini o'qish

Majdiddin Bag’dodiy. Ruboiylar & Xurshid Davron. «Shahidlar shohi yoxud Najmiddin Kubro tushlari» qissasidan

077    Шайх Кубро бўлиб ўтган машъум воқеадан сўнг шогирдидан қолган қоғозлар ичидан чиққан бир рубоийни эслаб, унсиз ларзага тушди. Бу рубоийни неча марта ўқимасин, ҳар гал унинг вужудида титроқ аралаш бир азоб зоҳир бўларди. “Наҳотки Маждиддиннинг ўзи ҳам қисматини олдиндан билган бўлса?” – дея ўйларкан, шогирдининг рубоийсини мунавваш ҳол шивирлаб ўқирди… Davomini o'qish

Shayx Najmiddin Kubro. Ruboiylar.

011
Машҳур шайх, йирик тасаввуф олими, халқ қаҳрамони ва оташнафас шоир Нажмиддин Кубро (1145—1221) Хива яқинидаги ҳозирги Саёт қишлоғида туғилган. Унинг тўлиқ исми — Аҳмад ибн Умар Абулжанноб Нажмиддин ал-Кубро ал-Хивақий ал-Хоразмий. «Шайхи валийтарош» — «Авлиёлар етиштирадиган шайх» номи билан шуҳрат қозонган бу улуғ инсон тасаввуфдаги машҳур кубравия тариқатига асос солган. Бу тариқат аҳллари хуфия зикрни тарғиб этганлар. Кубравия таълимоти асосан Марказий Осиё ва қисман Эронга тарқалган (Шайх Кубронинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида тўлиқ маълумот олишни истасангиз,Хуршид Давроннинг «Шаҳидлар шоҳи ёхуд Шайх Кубро тушлари» асарини мана бу саҳифада ўқинг). Davomini o'qish

Shayx Najmiddin Kubro. Videofilm.

0999
Абул-Жанноб ва Томатул Кубро лақабларига сазовор бўлган тасаввуфнинг Кубравия тариқатининг асосчиси Нажмиддин Кубронинг тўлиқ исми Аҳмад ибн Умар ибн Муҳаммад Хивақий ал-Хоразмийдир. Ҳижрий олтинчи ва еттинчи асрларда яшаган Нажмиддин Розий, Мажиддин Бағдодий, Саъдиддин Ҳумавий, Сайфиддин Бохарзий ва Мавлоно Жалолиддин Румийнинг отаси Баҳоуддин Валад каби сиймолар у кишининг мурид ва шогирдлари бўлган. Davomini o'qish