Abduqayum Yo’ldoshev. Uch hikoya.

765

29 феврал – Истеъдодли ёзувчи Абдуқаюм Йўлдош таваллуд топган кун.

Абдуқаюм дўстим, бу йил 29 февралнинг йўқлигини эътиборга олиб,  туғилган кунингиз билан бугун — 28 февраль куни  табриклашга «мажбурман». Ёзган асарларингиз кўпчиликнинг эътиборини қозониб бораётганидан қувониб, сиз ҳақингизда гап кетса «Бирга ишлаганман» деб мақтаниб қўяман. Сизга ижодий ютуқлар тилайман,янги асарларингизни кўпчилик қаторида интиқлик билан кутаман. Ёшингизга ёш қўшилиб бораверсин!

07

012Абдуқаюм Йўлдош 1962 йил 29 февралда Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманида туғилган. Тошкент Политехника институтини (ҳозирги Техника университети) битирган (1985). «Қаро кўзим. Шайх ур-раис» (1990), «Сунбуланинг илк шанбаси» (1998), «Тимсоҳнинг кўз ёшлари» (2003), «Парвоз» (2004), «Бир тун ва бир умр» (2007) каби китоблари нашр этилган. Р. Бредбери, А. Кристи, Ф. Браун, Э. Поттер ҳикояларини, Е. Березиковнинг «Буюк Темур» романини (Ҳ. Шайхов билан ҳамкорликда), П. Шермухамедовнинг «Буюк Хоразмий» романларини ўзбекчага таржима қилган. «Шуҳрат» медали билан тақдирланган (1999).

07

08
Абдуқаюм Йўлдошев
УЧ ҲИКОЯ
09

112

ЁЛҒОН ВА ҲАҚИҚАТ

Ўзбековуллик Райимберди чўлоқнинг кенжа ўғли Ғозиқул ўқишни битирганидан сўнг шаҳарда қолиб кетди. Ваҳоланки, Ўзбековулда ота-онанинг охир-оқибат кенжа ўғил билан яшаши расм бўлганди. Райимберди чолнинг ҳам кўнглида шундай ният бор эди. Шу боис ота катта ўғилларининг ҳар бири алоҳида уй-жой қуриб олишига қўлидан келганча кўмаклашди. Ғозиқул ўқиб юрган чоғлари шаҳарга олифталарча кийиниб, қишлоқни босган таппи исидан бурнини жийириб бўлса ҳамки, онда-сонда келиб турарди. Йигит салгина мақтанишни хуш кўрарди. Ўқиши борасида ҳам тенгдошларига ёинки ўзидан кичик ёшдагиларга алланечук мароқланиб, лаззатланиб ҳикоя қилишни бопларди: Дарс деганларини тешиб қўйганман! дерди гапга бийрон талаба одатда дарров жўшиб кетиб. Домлалар ҳам буни яхши билади. Шунинг учун баҳоларимни автомат қўйиб қўяверишади. Табиийки, ёшлар бор жойда гап айланиб қизларга келиб тақалади-да. Ғозиқул бу соҳада ҳам суяги йўқлигини пеш қилишни бопларди. Тўрттаси билан юраман, дерди у суҳбатдошларининг бурнига тўрт панжасини уриб юборгудай тақаб. Ҳаммасининг фигураси даҳшат! Биронтасига уйланасизми? деб сўрарди илоннинг тилидай ингичка бўйин тақиб олган шаҳарлик талабанинг оғиз кўпиртиришларига маҳлиё бўлиб қолган собиқ синфдошлардан бири гапдон тенгдошини “сен”лашга истиҳола қилиб. Ана шунда Ғозиқул деганлари лабларини ғалати буриштириб-қийшайтириб, қошларини чимирар, ўзича ақлли ёки маънодор гап қилмоққа уринар ва бир муддатлик сукунатни ўтказгач, алал-оқибат: Йўқ, дерди сохта тантана билан. Уларнинг бариси “Юрсанг майли, лекин тегмаймиз!” деб айтган. Албатта, бу қадар чуқур ҳикматли эътирофнинг мағзини чақишга қишлоқ ёшларининг салоҳияти етмасди. Шу сабаб навбатдаги савол ўртага ташланарди: Нега? Ғозиқул савол бергувчига “Шуни ҳам билмайсанми?” дегандек мазахомуз қарар ва сира эътирозга ўрин қолдирмайдиган оҳангда шартта айтардики: Бир маза қилиб қолишмоқчи бўлишган-да! Талаба бу билан нима демоқчи ё бўлмаса ўша “юрадиган” қизлар нимани бир маза қилишмоқчи буни тушуниш мушкул эди. Лекин ортиқча савол бериш ҳам ўнғайсиз. Райимберди чолнинг ўзига қўйишса-ку, ўқишини битирган заҳоти ўғлини диконглатиб судраб келарди-я шаҳардан. Лекин кутилмаган бир ҳодиса бўлиб қолди. Энди ўқишини тамомлаган Ғозиқул лотереяга “Нексия” ютиб олибди! Ўзиям Ғозиқул деганларини ойнаи жаҳонда бир ойча реклама қилишди-ёв. Кеч тушаверса бўлди, телевизор атрофига йиғилиб олганлардан биронтаси “Ҳозир Ғози чиқади” дер ва шу гап айтилар-айтилмас, экранда пайдо бўлган “Реклама” ёзувининг ортидан камера қаршисида сал ўнғайсизланиб турган Ғозибой кўринарди. Дарвоқе, омадли ютуқ соҳиби микрофонга қараб: Мен, Ғозибой Раҳимбердиев, бозорда иккита лотерея сотиб олгандим… деб гап бошларди. Балки шу сабабли бўлса керак, Ўзбековулда одамлар энди бахтли талабани “Ғозибой” деб атай бошлашди. Хуллас, Ғозибой телевизорда кўринавериб чарчамади, одамлар Райимберди чолни табриклаб чарчашмади. “Нексия” ютган Ғозибойдан эса дарак бўлавермади. Шу сабаб, эл-юртнинг гапидан уялдими, Райимберди чол бир қўчқор сўйиб, овулнинг катта ёшли эркакларининг барини дастурхонга чорлади. Райимберди чол ўжаргина эди. Шу боис, бир дўқ билан учар қушдай шаҳарга интилаётган катта ўғилларининг попугини пасайтириб қўйди: Ота керак бўлса ўзи келади, ака керак бўлса ўзи келади. Шунда тўнғич ўғил Норбўта озгина эътироз билдиришга уринди: Гуппи болангизни дўст-жўралари эритиб юрган ҳар куни. Райимберди чол бир муддат ўйланиб қолди, сўнг: Ҳар куни эрийверишга пул қайда, агар мошинни сотмаса… деди. Бу гапни эшитган акаларнинг ичидан қиринди ўтди, аммо ота ҳузурида ортиқча маҳмадоналик қилишдан ўзларини тийдилар. Ғозибой қирқинчи куни қишлоққа оппоқ “Нексия”да кириб келди. Қучоқлашиб сўрашишлару қутловлардан кейин ота ҳайрон бўлиб сўради: Праванг йўқ эди-ку, болам, машинани қандай ҳайдаб келдинг? Йўлда гаи-паи… Бунга жавобан Ғозибой одатига кўра беписанд қўл силтади: Э, ҳозирги замонда пул бўлса самолётни ҳам ҳайдаб кетса бўлади, ота… Қувониб кетган Райимберди чол боқиб юрган каттагина қўчқорини сўйди, эл-юртни уйга чорлади. Бу сафар дастурхонга ароқ-вино ҳам қўйилди. Келганлар бири-биридан ширин қадаҳ сўзлари айтишди, Райимберди чолни, Ғозибойни қутлашди. Кўпчилик билан тўқиштириб ичавериб, анчагина кайф бўлиб қолган Ғозибой чайқалиб-гандираклаб ҳовли ўртасида турган оппоқ машинаси ёнига борди-да, кутилмаганда капотга бор кчи билан даранглатиб урди ва: Бу… дея бўкирди, бу машина отамнинг хизматида бўлади. Бир умр… Меҳмонлар “оҳ-воҳ”лар билан ўз ҳайратларини изҳор этишди, кўнгли бўшаб кетган Райимберди чол кўзларига ёш олди… Ишқилиб, ҳаммаёқ “сен же, мен же” бўлиб кетди. Меҳмонлар тун ярмида тарқалишди. Eртаси куни пешинга қадар кун тафтида пишиллаб ухлаган Ғозибой бир амаллаб кўзларини очдию, офтобадаги илимиқ сувда шоша-пиша юзини ювгач, ҳовлидаги чорпояда ёнбошлаб ётганча бир умр ўзининг хизматида бўладиган оппоқ “Нексия”га кўзларини қисиб, завқланиб қараб ўтирган отанинг ҳузурига борди. Одатдаги салом-алик, “Яхши ётиб турдингми?” “Раҳмат”лардан кейин дабдурустдан Ғозибой дангалига кўчди: Ота, уч юз мингча пул керак. Ота сергак тортди. Тинчликма, болам? Оформленияга, чехолга. Агар яна юз минг бўлса сигнализатсия ўрнатсаям бўлади. Райимберди чол ўзича мулоҳаза қилди. “Оформления, чехол керак… Лекин машина қишлоқда бўлса, сигнализатсяи нимага керак?” Уйда бунча нақд пул йўқ эди. Ота уч ўғлининг ҳар биридан биттадан қўйни деярли мажбурлаб олди. Айниқса Норбўта қаттиқ қаршилик қилди. Тўйга деб биттагина қўй боқаяпман, униям берсам, ўзим нима қиламан? деб оёғини тираб туриб олди. Шунда Райимберди чол уни жеркиб берди: Битта қўй шунча азиз бўлдима? Эртага мошин уйда турса юрасан маза қилиб. Хайрият, бу дастак ўжар ўғилнинг шахтини сал сўндирди. Бундан мамнун бўлган отанинг ўзиям битта қўй қўшди. Сўнг бу қўйларни янги машина ортиб бозорга олиб боришга кўнгли бўлмай, қишлоқда молни кўтара савдо билан оладиган Саид даллолни чақирди. Даллол отанинг мўлжалидан анча паст нархни айтди. Савдолашиш бошланди. Ниҳоят, бир тўхтамга келинди. Барибир пул уч юз мингга етмади. Қолганига чол-кампир пенсиясидан ўлимликка деб йиғиб юрганини қўшишди. Шойи белбоққа тугилган пулни эътиборсизлик билан юкхонага ташлаб қўйган Ғозибой раҳмат айтган бўлди ва машинани қишлоқ йўлидан чангитиб ҳайдаб кетди. Райимберди чол оппоқ “Нексия” ортидан узоқ қараб қолди. Гўёки машинани сўнгги бор кўриб турганини кўнгли сезгандай…

* * *

Вақтнинг бу қадар ошиқиб чопқиллашини! Овулда бирдан Ғозибойга айланган кенжатой ҳов ўша машинани расмийлаштиришу ўриндиқларга ғилоф ўрнатиш учун уйдагилар не машаққатлар ила топиб берган уч юз минг сўмни олиб кетганидан кейин нақ олти ой қорасини кўрсатмади. Ота, акалар бир ой кутишди, икки ой. Охири хавотирлана ҳам бошлашди. Аммо Ғозибойи тушмагур овулдан шаҳарга бориб ўқиётган талабалардан салом айтиб юборишни канда қилмасди. Ўша талабаларнинг айтишича, Ғозибой “Ишларим беш!” деган эмиш. Яхшигина ишга кирибди, овулдагиларнинг тушига ҳам кирмаган маош олаётган эмиш. Яқинда эса чет эл сафарига ҳам боришни мўлжаллаб турган экан… Бу хабарларни эшитиб отанинг сал кўнгли жойига тушгандай бўлади. Аммо тўнғич Норбўта ҳеч бу гаплардан қаноат ҳосил қилмайди. Кунда бўлмаса ҳам, кун ора келиб гап орасида кенжатойнинг вафосизлик қилаётганини қистириб ўтиб кетади. Шаҳар кўрган эчкидан қўрқиш керак, дерди одатда Норбўта гап оҳангига озгина ваҳима аралаштирган ҳолда. Бунингиз соддагина бола, биронтаси бошини айлантириб, “Нексия”ни маза қилиб миниб юргандир. Биз бўлсак бу ерда, чанг ичида битта эшак аравага зор бўлиб… Неча марта тўй-маъракага боришга ҳам бировга сарғайдик… Отанинг ҳам кўнглида бир нияти бор эди. Ғозиқул келсаю, чол-кампирни оппоқ “Нексия”га миндириб олиб, бир Бухоройи шарифга зиёратга олиб бориб келса. Ахир, Бухоро азиз-авлиёлар ўтган жой. Ана, қишлоқ мулласи Ашур кўса ҳам бир жаноза маҳали гурунг орасида айтиб ўтиб кетди-ку: “Бухорони зиёрат қилиш ярим ҳажга баробар”, деб. Шундай экан, ўзингнинг машинангда, юмшоққина ўриндиқларга ястаниб олиб, беминнатгина боришга нима етсин. Чол айнан шу сабабли овулдаги тенгдошлари ўратага пул ташлаб, Бухорога бориб келиш учун эскигина “Паз” автобусини кира қилишганида қўшилмай туриб олди. Тенгдошлар ҳадеб зўрлайверишганида эса соғлиғини баҳона қилди. Ҳолбуки, етмиш бешга кириб Райимберди чол сал оқсаб юришини айтмаса (бу ҳам болаликдан қолган, буғдой ўрар маҳали ўзининг жўраси Сайдазим сариқ адашиб ўроқни унинг болдирига санчиб олган) бирон марта соғлиғидан шикоят қилмаган, дўхтирларга чопмаган. Сайдазим жўраси сариқлигидан ташқари, қувгина ҳам эди. Шу сабабли у Райимберди чолни аяб ўтирмади, гап билан узиб олди: Олисдаги “Нексия”дан, жўра, яқиндаги “Пазик” яхши. Тушунганский? Райимберди чол бамисоли гуноҳ иш учстида қўлга тушгандай қизариб кетди, сўнг бир амаллаб ўзини қўлга оларкан, сир бой бермасликка уринган кўйи ҳазин оҳангда гапиришга уринди: Гап соғлиқда, жўра. Соғлиғим тўғри келганда-ку, Бухорога пиёда боришгаям тайёр эдим-а… Сайдазим сариқ жўрасига истеҳзо билан қараб турди-турди-да, сўнг яна нишини санчди: Бу кетишда ҳали пиёдаям боролмай қоласан-ов… Ҳар не бўлганда ҳам ўттизтача чол эски, шалақ, бунинг устига қўланса иси салонга уриб турадиган автобусда Бухоро шаҳрига, муқаддас жойларни зиёрат қилишга бориб келишди. Ана шундан кейин Сайдазим сариқ нақ бир ҳафта овулда ҳеч кимга гап бермади. Айниқса Райимберди чолнинг олдида кўрганларига қўшиб-чатиб роса мақтанди. Райимберди чол бу гапларни қулоғини динг қилиб эшитди, оғзидан суви келиб эшитди. Қариянинг Бухорога жуда-жуда боргиси келди. Аммо ўйлай-ўйлай, охири ўғлини кутишга қарор қилди. Ахир, лафз ҳалол. Ўғли ўшанда, отаси ўғли машина ютиб олгани боис эл-юртга дастурхон ёзиб, борини тўкиб солганида ҳамманинг кўз олдида капотни муштлаб “Бу машина отамнинг хизматида бўлади. Бир умр…” деганди ахир. Ўша ҳузурбахш дақиқаларни эсласа қариянинг кўнгли юмшайди, томоғига муштдай бир нима келиб тиқилади, етмши икки томирига илиқ бир нима югургандай бўлади. “Кўлик ёшларга ярашади, дея ўйларди отахон бундай пайтлари. Майли, болалар миниб юраверсин. Чол-кампирни бир Бухорога олиб бориб келса бўлди-да…” Райимберди чол дўст-тенгдошлари олдида соғлиғидан шикоят қилиб, хаторликка йўл қўйган эканми, ишқилиб, кейинги кунларда чиндан ҳам оёқ бўғимларида оғриқ пайдо бўлди, боши ҳам сал ҳаракат қилса айланадиган бўлиб қолди. Бунинг устига ўқтин-ўқтин пешонасида санчиқ туради. Қария буни чарчаганликка ёхуд шамоллашга йўйди. Шу сабаб баданига эринмай қўй ёғидан суртиб чиқди, оёқ бўғимларига шўр пахта босди, кунда-кунора уйда исириқ тутаткизиб турди. Мана шундай кунларнинг бирида Ғозибой уйга салгина уринганлиги сезилиб турган кул ранг “Матиз”да кириб келди. Райимберди чол индамади, аммо кўзларининг пахтаси чиқиб кетган Норбўта дам сайин отасининг ёнига келар ва вишиллаб: Ана, айтмабмидим! деб кетарди. Тўнғичига қараб ўқрайиб-ўқрайиб қараб қўяётган чол ниҳоят бир пиёла чойдан кейингина тил учида турган саволни берди: Болам, мошининг ўзгариб қолибдима? Ғозибой пинак бузмай, шу заҳоти жавоб қайтарди: “Нексия”ни арендага бердим. Ўзим ҳозирча “Матиз”ни эрмак қилиб юрибман. Права олдингма? Ўғил яна бепарво қўл силтади: Пулингиз бўлса, ота, ҳозирги замонда самолёт ҳайдасангиз ҳам бўлади. Гаиларнинг ҳам отаси пул-да, ота… Гапга ҳеч сабри чидамай, жойида ирғишлагудай бўлаётган Норбўта аралашди: Арендага берсанг шу ердаям шопирлар бор эди. Бу саволга ҳам олдиндан жавоб тайёрлаб келган эканми, Ғозибой акаси гапини тугатмасдан оғзидан олиб ёқасига ёпиштирди: “Нексия” шаҳарнинг машинаси, ака. Бу ернинг шопирлари, бу йўлларда уни уч кунда расво қилишади. Дарҳақиқат, овулга олиб келувчи ягона йўл йил бўйи ўнқир-чўнқир бўлиб ётар эди. Норбўта нимадир деб эътироз билдирмоққа оғиз жуфтлади, аммо тўнғичидан олдин ота тилга кирди: Болам, биз чол-кампирни бир Бухорога олиб бориб келсанг. Азиз жойларни зиёрат қилиб келсак… Қачон? Ота шошиб қолди, сўнг ўйланиб туриб жавоб қайтарди: Иложи бўлса, жума кунлари… Бўлди, гап йўқ, деди Ғозибой ишонч билан. Жума бўлса жума-да. Келаману, олиб кетаман. Сизлар тайёр бўлиб турсаларингиз… Фақат… шу ерга келганда ўғил ўйланиб қолди: шу “Матиз” сал жёсткийроқ-да. Мен сизларни “Нексия”да олиб бориб келаман. “Нексия” юмшоқ бўлади, қийналмайсизлар… Яна кўнгли бўшашиб, кўзларига ёш қалққан ота белидаги белбоғининг учини мижжаларига босди: Умрингдан барака топ, болам… Бўлмаса сизларга ўзим хабар қиламан, деди Ғозибой ишбилармонларга хос кўтаринки оҳангда. Сизлар тайёр бўлиб турасизлар… Оқшом, ётиш олдидан Ғозибой отасига яқин келиб, шивирлади: Ота, бирон икки юз мингча пул керак бўлиб қолди. Тинчликма? хавотирланиб сўради Райимберди чол. Тинчлик, ота, тинчлик. Айтдим-ку, яхши жойга ишга кирдим деб. Бир-икки сўм ташласам, чет элга бориб ишлаб келишим тезлашади. Отага бу таклиф унчалик ёқинқирамади, аммо ғаши келганини сездирмасликка уриниб, аста сўради: Чет элга бориш шартма? Ишинг яхши бўлса… Бўлмаса шу ерга қайтиб келсанг ҳам бўларди. Раёндан бир иш топилар… Ғозибой кескин бош чайқади: Бу ернинг иши менга тўғри келмайди, ота. Ундан кейин, шаҳарда бир йилда топганимни чет элда бир ойда топаман, ота. Ўзи қанчага бормоқчисан? Уч ой, кўпи билан тўрт ойга… Чол иккиланиб қолди. Бу ёқда энанг қариб қолди… Уч ойда қайтаман дедим-ку… Ишлаган пулимга икки хоналими уй олсам, сизлар ҳам бориб маза қилиб яшайверасизлар… Райимберди чол узоқ мулоҳаза қилди. Охири ўқиган-билган ўғли бежиз бундай қарорга келмаган, деган ўйга борди-да, ўғилларини маслаҳатга чақирди.

Ғозибой ҳовлида, чорпояда пишиллаб ухлаб ётган маҳали ичкарида қизғин баҳс кетмоқда эди. Бир сўм ҳам бермайман! деди Норбўта пишқириб. Бунингиз “Нексия”да, “Матиз”ларда ялло қилиб юрсин-да, биз бу ерда эшак аравагаям зор бўлиб… Бермайман. Пулнинг ўзи йўқ. Бўлгандаям бермасдим! Қолган икки ўғил отанинг оғзига қарашди. Ниҳоят, Райимберди чол тўнғичини жеркиб берди: Уканг чет элда ишлаб, пул топби келса ёмонма? Шаҳардан уй олса ёмонма? Бизнинг уйдан ҳам ўқимишли одам чиқсин-да. Болаларинг катта бўлаяпти, эртан-бир кун ўқийман деб қолса, укангнинг уйига бемалол бораверасан… Эшигини тепиб очиб кирасиз, дея ота фикрини давом эттирди укалардан бири. Норбўта иккиланиб бош чайқади. Ҳай билмадим-ов… Авваллари бозор кўрган эчкидан қўрқ, дейишарди. Эндилари шаҳар кўрган эчкидан қўрқ, деган гап бор… Ўқимишли бўламан деса шу ердаям бўлаверарди. Шунинг учун шаҳарда яшаш шартма?.. Хулласи, дея машваратга якун ясади Райимберди чол, учаланг биттадан қўй берасан. Қўй! Қанақа қўй! фиғони фалакка чиқди Норбўтанинг. Уйимда битта эчкиям йўқлигини ўзингиз яъши биласиз-ку. Бўлмаса битта қўйнинг пулини берасан, деб туриб олди ота. Ота амри вожиб. Ўғиллар айтилган миқдорни топиб келишди. Етмаганига ота ўзи билан кампири пенсиясидан ўлимликка деб йиғиб юрган охирги пулларни қўшди. Эрталаб, шойи белбоққа тугилган пулни Ғозибойга тутқазаркан, ота илинж ила эслатди: Чол-кампир бир Бухорони зиёрат қилиб келсак… Кенжатой отасига ажабланиб, кўзларини катта-катта очиб қаради: Айтдим-ку “Нексия”да олиб бориб келаман деб. Ўзим хабар қиламан, тайёр бўлиб турсаларингиз… Иложи бўлса, жума куни… деди юраги ҳаприқиб кетган ота. Бўлди, гап йўқ. Ўзим бирон студентдан айтиб юбораман… Ғозибой худди ўтган галгидай пул тўла белбоғни юкхонага эътиборсиз тарзда ташлаб қўйди-да, моторни ўтт олдирди. Негадир ғазаби қайнаб кетаётган Норбўта аста укасининг ёнига бориб, тишлари орасидан шивирлади: Бизди ҳеч бўлмаса раёнга обориб ке, ука. Бир бозор қилиб қайтайлик… Ғозибой шошиб билагидаги соатига қаради. Сўнг афсусланиб бош чайқади: Жон деб борардим-у, ака, соат учда муҳим йиғилиш бор-да. Етиб бормасам бўлмайди. Келаси сафар “Нексия”да обориб келаман. “Нексия”нг арендада эмасми? ижикилаб сўради дарғазаб ака. Ғозибой пинак бузмади: Хоҳлаган пайтимда олиб тураман, деб шарт қўйганман. Ўша кунлар учун пул тўламайди-да. Норбўта бир жойи оғриб кетгандай афтини бужмайтирди: Кўзига қараб ҳайдасин… Бировники деб дуч келган ерга кетавермасин… Буни ўзим контрол қилиб турибман, ака… Шу билан хайрлашишди. “Матиз” қишлоқнинг сертупроқ йўлидачанг булутини осмонга кўтарганча елиб кетди.

* * *

Кутиш азобини бошидан ўтказган одам яхши билади. Райимберди чол бир жума кутди, икки жума, уч жума… Ҳар жума эрталаб ота киши билмас кийиниб олади. Мабодо Ғозибой “Нексия”да келиб қолса, шошиб қолишдан чўчийди-да. Бунинг устига, машинани кутдириб қўйишдан истиҳола қилади. Кампирига нима? Устига битта янги кўйлагини ташлайди, оёғига калишини илади бўлди-да, шу билан тайёр. Райимберди чол эса… Оппоқ яктак-иштон, ҳаттоки майка ҳам ювилган, тоза, ҳар пайшанба кечқурун Норбўтанинг хотини дазмоллаб берадиган камзул-шим… Камзулнинг кўкрак чўнтагидан соатнинг занжири чиқиб туради. Чўнтакда дазмолланган рўмолча. Масси-калиш ялтирайди. Баъзан ҳаттот оқсоқол мўйловини ҳам ялтиратиб, мойлаб олади. Ахир, ҳазил гапми чол-кампир Бухоройи шарифга боришади, ҳазрат Баҳоуддин Нақшбанднинг ошёнига… Бундай зиёратга етганлар бор, етмаганлар бор… Бухоро зиёрати ярим ҳаж савобини адо этмоқ билан баробар… Райимберди оқсоқол жума кунлари пешинга қадар таҳоратини янгилайвериб, қишлоқ чеккасига кўз тикавериб чарчайди. Тушга бориб чолнинг кайфияти тушади. Овқат ҳам емайди. Бир пиёла кўк чойни наридан-бери ичган бўлади-да, аста уйга кириб кетади ва киши билмас кийимларини алмаштиришга тушади. Аммо буни кўпчилик билади… Ҳатто бошида Норбўта отасигаи заҳарханда аралаш: Келмайди, унингиз келмайди, деб айтишдан ўзини тийиб туролмасди. Йўқ, бора-бора ўғил отасининг азобланаётганлигини сезди чоғи, ортиқча гап-сўздан ўзини тиядиган бўлди. Бунинг ўрнига жума кунлари саҳардан отасини эргаштириб қишлоқ чеккасидаги мачитга қатнайдиган бўлди. Отамнинг ҳарна чалғигани яхши, деди Норбўта хотини бирдан ўзининг тақводор одамга айланиб қолганлигидан ҳайратлана бошлаганини кўрганида. Бўлмаса ўзини ўзи еб қўяди… Кунлар, шу жумладан жумалар ҳам ўтиб борарди… Охири Норбўта бир машина топиб, отасини Бухорога олиб бориб келмоққа жаҳд қилди. Аммо Райимберди чол кўнмади. Сабаб ҳам асослигина бўлди: “Ғози эшитса отам мени кутмабди-да деб хафа бўлади…”

* * *

Одамлар бор: емайди, ичмайди, ишламайди, аммо қўшнисининг уйида нима бўлаётганлигини миридан-сирисига қадар аниқ-тиниқ билмаса кечаси ухлай олмай чиқади. Шундай қишлоқдошлардан баъзилари шаҳарни эринмай изғиб, Ғозибойни топиб олишибди. Чет элдаги хизмат юзасидан берилган саволларга йигити тушмагур киприк қоқмай жавоб бериб ташлабди: Сал кечикиб турибди. Лекин ишларим беш! Яқинда икки хонали уй олдим! “Икки хонали уй” хабари Ғозибойнинг қишлоқда тўкилай деб турган обрўсини бирмунча кўтариб қўйди. Буни эшитган Райимберди чол ҳам енгил тин олди: “Ҳар қалай, шаҳарда бежиз юрмаган экан-ку…” Аммо кейинги хабарлар кўнгилни қувнатадиган даражада эмасди. Шаҳардаги бозорда келиб-келиб Сайдазим сариқ учратиб қолибди Ғозибойни. Сал чапанилиги бор эмасми, чол бирдан тутақиб бақира бошлабди: Ҳей бола, йўлингга сарғайиб қарайвериб отангнинг кўзлари тешилиб кетди-ку! Бир такси билан бўлсаям обориб кел чол-кампирни Бухорога! Бунга жавобан Ғозибой ажабланиб: Такси нимага керак, “Нексия”м бор-ку, дебди. Энди ажабланиш навбати Сайдазим сариққа келибди: Машинанг бўлса обор-да, нега аччиқ ичакдай чўзиб юрибсан? Обораман! дебди Ғозибой сира шубҳага ўрин қолдирмайдиган оҳангда. Бу ҳафта вақтим йўқ, аммо кейинги ҳафта албатта обориб келаман… Гўё ишни ўзи битиргандай хурсанд бўлиб, терисига сиғмай кетган Сайдазим чол қишлоққа келасола Райимберди жўрасидан суюнчи олгани чопади. Райимберди чол икки ҳафтача ҳаяжонланиб, ўзидан ўзи мийиғида илжайиб, кўзлари чақнаб, кўчаларда қаддини кериб юрди. Шу ўн тўрт кун мобайнида оқсоқол бирон марта соғлиғидан шикоят қилмади. Аммо ваъда қилинган жумада келмади Ғозибой… Табиийки, ҳаммамиз ҳам тирик инсонмиз, иш-пишимиз чиқиб қолиши мумкин. Аммо кейинги жума ҳам қорасини кўрсатмади Ғозибой… Ҳаттоки ундан кейингисида ҳам… Райимберди чол бирдан чўкиб қолди. Бамисоли ичидан бир нима “чўрт” этиб узилиб кетгандай бирдан қадди букилди. Кўзларидаги ўт сўнди.

* * *

Илк бор ваъда қилинганидан кейин орадан роппа-роса ўттиз тўққиз жума ўтгандан сўнг (Райимберди чол эринмай санаб юрганди) келди Ғозибой. Бу сафар у эскироқ, ранги тўқ кўк “Жигули”да эди. Ота ҳайдовчилик гувоҳномаси хусусида сўраб ўтирмади. Норбўта тергов қилишни бошлаб юборди, аммо бирон саволига жўяли жавоб ололмади. Ғозибой нуқул “иши беш”лигини пеш қиларди. Бунга сайин тўнғич аканинг жиғибийрони чиқарди. “Нексия” қани? дерди у фиғони фалакка чиқиб. Агар мошин арендада бўлса, пули қани? Нега пачақ бир “Жигули”да юрибсан? Шунча пайтдан бери нега шопирликка ўқиб олмадинг?.. ва ҳоказо. Ахийри хотини орқали саволларини такрорлаган Норбўта “шаҳарлик эчки” Ғозибойнинг яқинда катта бир одамнинг (йигит нечукдир “ко-отта” дебди) эркатой қизига уйланаётганини, аммо вақтинчалик ўша ерда яшаб туришини маълум қилди. Ичкуёвми? қотиб қолди Норбўта. Эси жойидами бунинг? Отаси, онаси, учта акаси бари бирдай тирик туриб бу ичкуёв бўладима? Ушбу серғазаб саволга “Бу вақтинчалик. Тез орада ишларим “беш” бўлиб кетади, ана ундан кейин алоҳида яшайверамиз” деган дудмалроқ жавоб бўлди. Жаҳл устида ака асосий саволни бермаганлигини Ғозибой одатдагидек қанақадир муҳим ишлар учун икки юз минг сум олиб кетгандан кейингина англади. Аммо энди кеч эди. Шундай қилиб, “Тўй қачон? Қачон совчиликка борилади?” деган саволлар очиқлигича қолди. Хўш, қанақа муҳим ишлари учун харажат керак экан кенжатойга? Тўғриси, буни Райимберди чол унчалик тушунмади. Лекин ўғлининг жон куйдириб бир нима тушунтиришларига жимгина қулоқ солиб, ҳаттоки бош ирғаб, маъқуллаб ўтирди. Афтидан, Ғозибой қайдадир дўкон очмоқчими-ей, қурилиш фирмаси ташкил қилмоқчими-ей. Ишқилиб, тез орада ишлари “беш” бўлиб кетар экан, ана шунда ҳаммасини қўшиб, ортиғи билан қайтараркан. Райимберди чол индамай ўрнидан турди, кичкина хонага ўтиб, ўлимликка дея сўнгги ойлар ичида йиғилган эллик беш минг сўмни олиб келиб хонтахта устига қўйди. Қолган юз эллик минг сўмча пулни уч ака бир амаллаб топиб келди. Қаердан излашди, кимларнинг остонасига бош уриб боришди, не сармоядорларнинг юзига қараб сарғайиб ўтиришди номаълум, аммо отанинг бир амри ила уларнинг ҳар бири бир кечада эллик минг сўмдан пул олиб келиб беришгани рост. Бу гал акалар кенжатойни кузатгани чиқишмади. Улар айниқса оғзи ёмон Норбўтанинг бирон нима деб юборишидан чўчишганди. Доимий одатига канда қилмаган ҳолда шойи белбоғга ўралган икки юз минг сўмни юкхонага беписанд ташлаб қўйган Ғозибой тўсатдан бир нима эсига тушгандай отаси томон ўгирилди ва шоша-пиша: Ота, деди, бу ҳафта вақтим йўқ. Лекин кейинги жумаларга тайёр бўлиб турсаларингиз, энам иккалангизни Бухорога, зиёратга олиб бориб келаман. Бу, шундай дея ўғил мотори ишлаб турган “Жигули”га ишора қилди, жуда жёсткий. Бўлмаса жон деб шунда обориб келардим. Шунинг учун яхшиси “Нексия”ни бир-икки кунга олай-да… Майли, болам, майли, деди Райимберди чол негадир ўғлига қарамасликка тиришиб. Ўзинг қараб кўр, имкониятинг бўлса, ишингдан гап тегмаса… Бу гапга жавобан ўғил яйраб кулди: E, қизиқсиз-а, ота, иш тугармиди… Агар иложи бўлса… ота соқолини тутамлаб ўйланиб қолди. Сўнг дона-дона қилиб, аммо шундаям ўғлига эмас, номаълум нуқтага тикилган кўйи гапирди: агар иложи бўлса, шу ерга қайтиб келсанг яхши бўларди. Энанг иккаламизнинг беш кунлигимиз борма-йўқма… Тўйингни кўрсак… Ўзинг тепкилаб кўмардинг… Майли, нима бўлса ўтди… Ўғил отанинг гап оҳангидаги аллақандай синиқликка эътибор берадиган аҳволда эмасди. Шу сабабли шоша-пиша гапни бўлди ва кўзлари чақнаб, кўтаринки руҳда деди: E, ота, ҳали ҳаммаси зўр бўлиб кетади. Шу ишларни битириб олай, кейин бир катта ҳовли оламан. Ўша ерда ҳаммамиз маза қилиб яшаймиз. Мана кўрасиз… Ўлимни эса ўйламанглар. Ҳали невараларингизнинг тўйини ўтказиб берасиз, деб юрибмизу… Ҳар қалай, Ғозибой Норбўта таъбири билан айтганда шаҳар кўрган эчкилардан эди. Шу боис гапга уста эди. Лекин бу сафар Райимберди ўзига хўрозқанд ваъда қилинган ёш боладай шодланиб жилмаймади, аксинча, индамай турди-турди-да, охири чуқур бир хўрсиниб олгач, қўлларини фотиҳага очди: Йўлинг ойдин бўлсин, болам… Эсон-омон ватанингга етиб ол…

* * *

Эсон-омон шаҳарга етиб олган Ғозибой шу билан ўн олти ҳафта сувга тушган тошдай изсиз ғойиб бўлиб кетди. Энди Райимберди чол жума кунлари эрталабдан ҳайитликка олиб бориладиган болакайдай энтикиб-шодланиб кийиниб олмайди. Қария энди жума кунларни бошқа кунлардан фарқламай қўйган. Аммо фарзанд барибир фарзанд-да. Ота ҳам шу муддатдан кейин шаҳарда ўқиётган талабалардан сўраттирди, уларнинг уйига неваралирини юборди, керак бўлса Норбўтаю қолган икки ўғлига ҳам зуғум қилди, хуллас, Ғозибой ҳақида бирон янгилик эшитишга астойдил уринди. Ниҳоят, кўплашиб қилинган саъй-ҳаракатлар оқибати ўлароқ, дастлабки маълумотлар кела бошлади. Таассуфки, бу хабарларда кишини шодмон этгувчи унсурлар камроқ эди. Билъакс… Чунончи, узунқулоқ гапларга қараганда Ғозибой ўша икки хонали уйида бир аёл билан бирга яшаётганмиш… “Жигули”ни ҳам ташлаб, ишга пойи-пиёда қатнаётганмиш… Гарчанд учраб қолган танишига “ишим беш” деб оғзини тўлдириб мақтанган бўлса-да, ранги рўйидан, айниқса, уст-бошидан бу чиранишга арзигулик аломат топиш мушкул эмиш… Бу гапларни эшитиб ота хавотирга тушди. Илк бор қон босими кўтарилиб кетиб, шифохонага борди, бирон ўн беш-йигирма кун аччиқ дорилардан ичиб юрди, юмшоқ жойига ўн-ўн бешта укол олди. Ахийри ота чидай олмади. Невараларини зинғиллатиб, далада кетмон чопиб юрган Норбўтани топтириб келди. Тўнғич ўғил ҳаллослаб ҳовлига кириб келган заҳоти ота аччиқ устида унга қараб ўшқирди: Бир онанинг қорнидан талашиб тушган инингга жонинг ачийдима сен боланинг? Норбўта гапнинг бу қадар ғазабли буромадидан баттар довдираб, отасига ҳайрон термулиб қолди. Райимберди чол кеча олган пенсиясини чорпоя чеккасига қўйди-да, ўша ғазабкор оҳангда фармон берди: Бор, изла, топ! Аҳволига қара! Тоза қийналган бўлса кўчирасола кел шу ерга! Очдан ўлмайди! Гап ким ҳақида кетаётганлигини англаган Норбўта итоаткорона бош эгди-да: Хўп, ота, бораман, деди. Излайман, топаман. Лекин энди у эчкингиз қишлоққа қайтмас-ов. Шаҳар кўрди-да… Ота бетоқат қўл силтади. Қайтмасаям омон юрса бўлди. Қийналиб қолган бўлса ёрдам бер. Укаларингга айт. Уч-тўрт сўм обор. Норбўта афтини буриштирди: Бу ебтўймасингизга қанча кераклигини жуда яхши биламиз… Нима, бизнинг пул ишлаб чиқарадиган станогимиз борма? Ё “Нексия”мизни арендага бериб қўйибмизма?.. Шунга қарамай, саҳарга қадар бир амаллаб яна икки юз минг сўм пул топилди. Тонгда Норбўта “Қайдасан, Ғозиқул!” дея йўлга тушди.

* * *

Норбўта эртаси куни кечқурун бола-чақасига, укаларинг болаларига, ота-онаси икки сумка ширинлик, майда-чуйда совға кўтариб келиб қолди. Одатга кўра, тўнғич ўғил аввало отасининг ёнига бориб, салом берди. Ҳол-аҳвол сўрашувдан кейин ота Норбўтага тик қараб тураверди. Бу унсиз нигоҳдаги саволни илғаган тўнғич ўғил бидирлаб кетди: Э, шароити зўр экан! Исиқ сув, совуқ сув, газ. Ток ўчмайди. Зўр. Келин билан Ғозиқул бир-бирини сизлаб гапиради… Ахийри отасининг кўзлари ғазабдан чақнаб кетганини кўрган Норбўта шоша-пиша изоҳ берди: Энди, уйланмаса бўлмайдиган бўлиб қолган экан-да… Лекин келин буни сизлайди, бу уни… Зўр… Ажабки, ўғил иложи борича кўпроқ ва тезроқ, имкон қадар қувноқ оҳангда гапиришга уринарди-ю, лекин буни ўзи истаганчалик эплолмас, устига-устак нуқул кўзларини отасининг нигоҳидан олиб қочарди… Боравер… деди охири ота қўл силтаб. Енгил нафас олган Норбўта онасининг ҳузурига ошиқди.

* * *

Орадан икки ҳафтадан кўпроқ вақт ўтди. Бир куни Райимберди чол неварасини юбориб, Норбўтадан Ғозиқулнинг адресини сўраттирибди. “Хат ёзиб юбораман”, деган эмиш. Норбўта бир қоғозга манзилни ёзиб берди. Eртаси куни Райимберди чол ҳов бир пайтлардагидай, эрталабдан кўчалик кийимларини кийди. Кейин почтахонага бориб ўзининг ва кампирининг пенсиясини олди. Шундан кейин Райимберди чолни бекатда кўрганлар ўзларича қарияни туман марказидаги катта мачитга бораяпти шекилли, деб ўйлашди. Ахир кун жума эди-да… Аммо қария йўлни шаҳар томон солди.

Райимберди чол автобусдан тушган заҳоти олдига югуриб келиб, эски танишлардек қуюқ салом берган таксичига ҳайрон бўлиб тикилиб турди-да, сўнг манзил ёзилган қоғозни кўрсатди. Манзилни ўқиган ҳайдовчи ўйланиб қолди. Кейин: Гадой топмас жой-ку, ота, деди. Шаҳарнинг нариги чеккаси. Майли, олти минг беринг, обориб қўяман. Райимберди чол кулимсиради: Қишлоқдан шу ергача олти минг сарфламадим… Энди бу ер шаҳар, отахон, бўш келмади таксичи йигит тилла тишларини намойиш этиб куларкан. Майли, сизнинг ҳурматингизга тўрт ярим мингга обориб қўяман. Ҳурматингиз бор, отахон… Райимберди чол маъқуллаб бош ирғади. Ғозиқулнинг уйи ҳайдовчи айтганчалик жуда олисда эмас экан. Кўпи билан йигирма дақиқада етиб келишди. Оқсоқол шошилмасдан беш қаватли уйнинг бешинчи қаватига кўтарилди. Eшикни, дарҳақиқат, қорни қаппайган бир жувон очди. Ота салом берди. Сўнг, жувоннинг ўзига чақчайиб қараб турганини кўргач: Мен Ғозиқулнинг отасиман, деди хижолатомуз жилмайиб. Жувон шоша-пиша салом берди ва ўрдакдек лапанглаган кўйи ичкарига кириб кетаркан, йўл-йўлакай: Ғозибой ака! Қишлоқдан, дея овоз берди. Ичкаридан майкачан, калта иштон кийган Ғозиқул югуриб чиқди. Ота-бола қучоқлашиб кўришишди. Одмигина, деворга ёпиштирилган гул қоғозлари кўчиб тушган хона. Бурчакда икки кишилк диван. Ўртада мўъжазгина хонтахта. Шу хонтахтага бояги жувон ҳарсиллаб-пишиллаб келиб дастурхон тузаган бўлди. Буни кўриб Райимберди чол хижолат чекди. Дастурхонга ота олиб келган майиз, конфет, печене, ҳаттоки қишлоқ нонларидан ҳам қўйилганига қараганда… Бу орада ҳол-аҳвол сўрашишлар тугади. Ўзингнинг ишинг қандай, болам? деб сўради ота аста. Бу сўроқда нечукдир изтироб ва айни пайтда ҳадик ҳам бордай эди. Аммо отасини остонада кўрган заҳоти қўрқиб кетган Ғозибой буни илғамади ва одатига кўра кекирдагига зўр берди: Ишлар “беш”, ота! Насиб қилса бир-иккита ишлар битай деб турибди. Қўлимга катта пул тушадиган. Ана ўшандан кейин маза қилиб яшаймиз. Катта бир ҳовлини мўлжаллаб юрибман, ўшани сотиб олсам, энам билан сизни ҳам кўчириб келаман. Ҳаммамиз тугал бўлиб… Ота индамай дастурхонга қараб ўтираверди. Фақат зеҳн солиб қараган одамгина қариянинг ранги янага қорайиб кетганини, кўзларига алам ёши инганини пайқаб оларди. Лекин Ғозибой баъзан ҳатто ўзи ҳам мутаассибларча ишониб қоладиган ҳавойи режаларини баён қилиб бериш билан овора эди. Eҳтимол, ҳаммаси одатга кўра шу билан тугаши ҳам мумкин эди. Яъни, ўғил оғиз кўпиртириб мақтанади, ота эзилиб, изтироб чекиб уйга қайтади… Аммо кутилмаганда… Кутилмаганда орага бояги, хона билан ошхона ўртасида ўрдакдек лапанглаб юрган жувон аралашиб қолса бўладими! Буни ҳеч ким, айниқса ота кутмаганди! Вой, вой, вой, деди жувон масхараомузem оҳангда. Қанақа ҳовли, бизам билсак бўладлими? Мош сиғмаган орқангизга ловияни тиқиб нима қиласиз? Ўчир… инг! деди кўзлари ола-кула бўлиб кетган, ранги қув ўчган Ғозиқул тишлари орасидан. Энди ўчирмайман! деди жувон шартта. Сизнинг ёлғон гапларингизга учиб, шунча писиб юрганим етар! Мутлақо туйқусдан Райимберди чолнинг кўнглидан “Булар ростданам бир-бирини “сиз”ларкан”, деган фикр ўтди. Сўнг эса бирдан сергак тортди. Бўлди! дерди бобиллаб жувон. Ўлар бўлсам ўлиб бўлдим! Отам қирқ йиллик раис, йиққанининг ўзи ётиб есак қирқ йилга етади, дегандингиз! Акамнинг иккита машинаси бор, дегандингиз, келди, кўрдик акангизни ҳам! Оғзидан сиз икки йил бурун сотиб юборган “Нексия” тушмайди. Қишлоқда бир сурув қўйим бор дегандингиз. Мен бўлсам шу ҳолимда, жувон қаппайиб турган қорнига ишора қилди, картишка билан карамдан бошқа нарсани кўрмайман. Эртага болангиз бир нарса бўлиб туғилса, билиб қўйинг, икки қўлим ёқангизда кетади… Олтин тоғлар ваъда қилгандингиз, ўзингизнинг бўлса битта кичкина тўй қилишга қурбингиз етмади… Нима, тўрт болали бўлганимда қиласизми ўзингиз ваъда қилган катта тўйни?.. Ўлар бўлсам ўлиб бўлдим-ку! Шармандаи шармисор қилдингиз-ку ота-онамнинг, қариндош-уруғларимнинг олдида! Ҳеч вақойингиз йўқ экан, ҳеч бўлмаса уларнинг олдида тилингизни тийиб юрсангиз бўлмасмиди! Нима қиласиз қоп-қоп ваъдалар бериб. Ваъдани сиз берасиз, мазахга мен қоламан… Жувон изиллаб йиғлаб юборди. Адойи тамом бўлган, шолғоми чиқиб кетган Ғозиқул ерга қараб қолди. Тўсатдан Райимберди чол оҳиста йўталди. Сўнг фавқулодда хотиржам овозда, жуда ҳам сокин бир тарзда аста-секинлик билан келинини гапга тутди ва ўзини қийнаб келган баъзи саволларига қисман бўлса-да жавоб олди. Дарҳақиқат, Ғозиқул машина ютиб олганидан кейин уни ювишга, маишатга шу қадар зўр берганки, охир-оқибат бўйнигача қарзга ботиб, машинани сотишга мажбур бўлган. Кейин “Матиз” машинасини ижарага олиб, таксичилик қилиб кун кўрмоқчи бўлган. Аммо ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқлиги боис, миршабларга тушавериб бор-будидан ҳам маҳрум бўлган. Қишлоққа ҳайдаб борган кўк “Жигули” эса, ота гумон қилганидай, бировники, тўғрироғи, келиннинг укасиники экан… Келиннинг исми Ҳилола экан. У тиббиёт колежида ўқиб юрганида Ғозиқул билан танишиб қолгану, унинг қоп-қоп ваъдаларига учиб… Келин ҳўнграб йиғлаб юборди: Бир ой бўлди, остона ҳатлаб кўчага чиқолмайман. Қарз сўрайвериб, қўшниларни безор қилиб юборгандик. Энди уларни қайтариш керак. Қайси пулга? Дўхтир бўлса “Тоза ҳавода сайр қил”, деб уришади мени. Кўчага чиқсам, қўшниларнинг таъна-маломатидан ҳаво ичимга заҳар бўлиб қуйилади… Уйда юрагимни ҳовучлаб ўтираман. Эшик “тиқ” этса қалтираб қоламан. Қайноғам келган куни, келин Норбўтани назарда тутаётганди, уйнинг эгаси келиб бир жанжал қилди, бир жанжал қилди. Уч ойлик ижара пулини тўламагандик. Ҳалиям ўғлингизнинг ёнида пули бор экан, борини чиқариб берди… Райимберди чол ўғлига саволомуз қаради. Бироқ Ғозиқул бошини ердан кўтармасди. Унинг ўрнига ҳам ўксиниб ҳиқиллаётганкелин жавоб берди: Уйми? Уйда ижарага турамиз? Бу кишим қайси пулига олсин уйни? Бу кишиники фақат оғизда… Ғозиқул сакраб ўрнидан турди ва “тарс-турс” юрганча айвонга чиқиб кетди. Келин яна изиллаб йиғлашга тушди. Ота бош эгиб қолди…

* * *

Райимберди ота эрталаб ёнидаги бор пулини келиннинг қўлига тутқазди, ўзига фақат йўлга етадиган пул қолдирди, холос. Шу куни пешиндан кейин ота қишлоққа кириб келди. Ваҳимага тушган ўғиллар она бошчилигида уй ёнида туришган экан. Отанинг қаердан келаётганлиги аён эди… Райимберди чол бир ҳафта-ўн кун пул излади, уч ўғлига дўқ урди, пўписа қилди, ҳовлидаги қўй-моллардан соттирди, ишқилиб, бир миллиондан кўпроқ пул йиғди. Яна тўрт юз минг сўмча пул қарзга топилди. Хуллас, Норбўта бориб, келиннинг қўлига бир ярим миллион сўмни бериб келди. Ота талабига кўра, Норбўта Ғозиқулни қишлоққа кўчиб келишга роса ундаган. Аммо “шаҳар кўрган эчки” бўлмиш Ғозиқул бўй бермаган. Ҳамишагидай: Яқинда ишларим “беш” бўлиб кетади. Ана ўшанда қишлоққа “Мерседес” миниб бораман, деб туриб олибди. Келин эса очиқдан-очиқ: Қишлоққа бу аҳволда боришга уяламан, дебди.

* * *

Райимберди ота янада чўкди. Фарзандлар уни шифохонага олиб боришди. Ота туман шифохонасида қийналиб жон берди… То сўнгги сонияга қадар отанинг тобора нурсизланиб бораётган кўзларидан ёш аримади… Ҳар нечук, юборилган одамлар Ғозиқулни топиб келишди. Ғозиқул акалари қатори бел бойлаб, асо ушлаб “Вой, отам”лаб туришга яради. Майитни жойлаб келишганидан сўнг Норбўтанинг уйида бир ғунажин сўйилиб, овулнинг оқсоқолларига бир косадан шўрва берилди. Ҳаёт шафқатсиз. Одамлар ҳам. Балки бунда бир ҳикмат бордир, ҳар нечук, қабристондан қайтган одамлар марҳум ҳақида эмас, кўпроқ кундалик тирикчилик ташвишлари ҳақида гаплашишарди. Э, ишлар билан бўлиб сал кечикиб қолдим-да, деб қолди бир пайт Ғозиқул сал баландроқ овозда. Кўпчилик у томонга “ялт” этиб қарашди. Бўлмаса кейинги жума юмшоққина “Мерседес” машинасида келиб, отам билан энамни Бухорога, зиёратга олиб бориб келмоқчийдим. Оғайниларга тайинлаб қўйгандим. Бариси тайёргарлик кўриб, кутиб туришганди… Нечукдир бу гаплардан сўнг хонага ўлик сукунат чўкди. Оқсоқоллардан кўпчилиги алланимадан хижолат чеккандай бош эгиб, дастурхон попугидан кўз узмай ўтиришарди. Шу “Мерс”ни ўзим олмоқчиман, дея гапида давом этди Ғозиқул. Яқинда бир катта иш қилдим, қўлимга катта пул тушадиган. “Кўк”идан… Норбўта аввал томоқ қирди. Сўнг алақандай жеркиган оҳангда: Ука, деб чақирди. Ғозиқул сергак тортиб шу томонга қаради. Сени сўрашаётганди, деди Норбўта ташқарига ишора қилиб. Шу ердаям топиб олишади-я, деди илжайиб Ғозиқул шошиб ўрнидан тураркан. Норбўта укаси билан изма-из чиқди. У ёқда, деди у Ғозиқулга дўнг ортини кўрсатиб. Ғозиқул ҳайрон бўлиб шу тарафга юрди. Норбўта укасининг ортидан келди. Унинг қўлида бир тугунча бор эди. Мана, деди у тугунчани укасининг қўлига тутиб. Бу ерда икки юз минг. Отам охирги кунлари тилдан қолди. Агар гапирганида шундай васият қилиши аниқ эди. Шаҳарга бор. Келиннинг кўзи эсон-омон ёриганидан кейин қишлоққа кўчиб келинглар. Ана жой, ана уй. Биз ҳам қараб турмаймиз. Хоҳласанг фермерлигимни ол. Энди шаҳарда уйтиб юриш сенга ярашмайди… Ака, сиз тушунмаяпсиз-да, яқинда ишларим “беш” бўлиб кетади… Аммо Норбўта укасини гапиртиргани қўймади. У қўли билан қишлоқ ўртасидаги бекатга ишора қилди. Ҳозир эса бор. Ярим соатлардан сўнг автобус ўтади. Шаҳарингга жўна. Негадир ҳозир сени кўргим келмаяпти… Ҳозир кетсанг, ҳаммамизга яхши бўлади… Кейинги бозор худойи қиламиз. Келсанг яхши бўлади… Келаман, деди ҳовлиқиб Ғозиқул. Албатта келаман… Ғозиқул тугунни бағрига босганча, акасининг фикридан айниб қолишидан чўчигандай бекат томон тез-тез юриб кетди.

Ғозиқул якшанба куни худойига келолмади. Бир талабадан “Зарур ишим чиқиб қолди. Лекин тез орада “Мерс”да бораман”, деб айтиб юборибди…

112

ҚИЗИЛ ТИЛЛА,ҚИП-ҚИЗИЛ ТИЛЛА

Бу энди азалдан кўпчиликка маълум ҳақиқат: пул, бойлик одамнинг белини бақувват, тилини узун қилади. Ахир белига олтин тугиб олган мардикорнинг бир пудлик кетмонда тупроқни уч газ юқорига отиб ишлайверганию, белидаги олтинидан айрилгач, тупроқни бир газ юқорига ҳам отолмасдан ожиз, нимжон кишига айланиб қолганлиги ҳақидаги ривоят бежиз тўқилмагандир. Ўзбековуллик Салима аяни орқаворатдан «Бой хотин» деб чақиришарди. Аслини оладиган бўлсак, ая шу номга муносиб эди. Салима аянинг аждодлари катта эшон сулоласига мансуб дейишади. Балки шу сабаблидир, ўтган асрнинг етмишинчи йилларида, мактабни битирганидан сўнг Салима бир йигитни суйиб қолганида, йигит «қора»лардан, яъни оддий фуқаролардан бўлганлиги боис аввалига қизнинг ота-онаси ҳатто бу ҳақда эшитилни ҳам истамаган. Аммо Салима ўжарлик қилиб туриб олган, «Тегсанг ҳам шунга тегаман, тегмасам ҳам!» деган. Ота-она қарасаки, аҳвол чатоқ. Сўнг бир муддат йигит томондан совчи келишини кутишган. Лекин йигит томон эшонларга совчи бўлибкелишга журъат қилишолмаган. Ана шунда урф-одатга кўра эшон тараф, яъни қиз тараф йигит тарафга совчи бўлиб борган, дейишади. Нима бўлганда ҳам яхшигина тўй бўлиб ўтди. Салима у пайтлари санамараста, қадди тик, юзи сутга чайиб олингандай оппоқ, сочи тақимини ўпадиган, юрганда кўчани тўддириб, андак виқор ила қадам ташлайдиган қиз эди. Аҳли қишлоқ янги келинчакнинг ҳуснини, одобини анча пайтгача мақгаб юрди, унинг озгина кўксини кериб, дадил юришини эшонлар сулоласига мансублигига йўйишди. Айтиб ўтганимиздай, Салима оддийгина, ҳаттоки айтиш мумкинки, фақирона ҳаёт кечириладиган оилага келин бўлиб тушганди. Бироқ янги келин билан уйга барака ҳам келган шекилли, тез орада куёв бўлмиш Хайрулланинг ишлари юришиб кетди. Хуллас, биргаликда яшаган ўн тўрт йил ичида улар олтита қизлик бўлишди. Биринчи қизни хурсандчилик билан кутиб олишди, иккинчисидан сўнг «Кейингиси ўғил бўлар», деб умид қилишди. Учинчи қизга Ўғилой деб исм қўйишди. Эр-хотин фарзандларидан айланиб-ўргилишди, уларни оқ ювиб-оқ тарашди. Хайрулла далада оддий сувчи эди, шунга қарамай, хотинининг саратон офтобида қорайиб, жизғинаги чиқиб юришини истамади чоғи, уни далага қўймади. Шунга қарамай, ҳали айтганимиздай, оилада қут-барака ҳукмрон эди. Жажжи қизалоқлар энг чиройли либосларда юрардилар, улар учун ўйинчоғу қўғирчоқларнинг энг сараси сотиб олинарди. Ана шунда оғзига кучи етмаганлар: — Булар бунча пулни қаердан олади? — дея бир-бирларига савол берадиган бўлишди. Айниқса Хайрулланинг мудом тилла тошан гадойдай хурсанд аҳволда юриши ҳам кўпчиликни ажаблантирарди. Бундай синчков фуқаролар разм солиб юриб кўришдики, битта ойлик олишига қарамасдан Хайрулла тўй-маъракаларда эл қатори атаганини беради, бирон марта бўлсин бировдан тўрт сўм пул қарз сўрамайди… Хўш, бунинг сабаби нимада экан? Айни шу пайтлари қишлоқда Салима аянинг бобоси катта эшон бўлганию, бу эшонга мурид бўлган катта савдогар бир қоп олтин мерос қолдириб кетгани ҳақида гап-сўзлар ўрмалаб қолди. Тўғри, баъзи бировлар «катта савдогар» ўрнига «босмачи» деган атамани ҳам ишлатишди. Аммо зеҳни ўткирроқ ҳамқишлоқлар, айниқса оқсоқоллар бу гаша ишонишмади. Ҳатто улардан бири «Уруш пайти бир қоп тиллага бир қоп ун сотиб олиш мумкин эди. Салиманинг бобосида олтин бўлганида эди, туғишган жиянининг очлиқдан ўлиб кетишига йўл қўймасди», дея ўз ҳақли эътирозини билдирди. Аммо синчков зотлар бўш келишмади: «Бобойнинг калласи ишлаган, биров билиб қолишидан қўрққан…» Эр-хотин эса бу майда-чуйда гапларга эътибор бермасликни уддалашарди. Икковлон зориқиб ўғил фарзанд кутишарди. Аммо кейинги ва ундан кейинги фарзанд ҳам қиз бўлаверди. Аёллар шоҳид, бешинчи фарзандга ҳомиладор бўлиб юрган кунларининг бирида Салима ая ишонч билан: — Кўнглим сезиб турибди, нгуниси ўғил бўлади. Худо хоҳласа ўғлимни тиллага кўмиб ташлайман, — деб юборади. Қишлоқнинг табиатан гайирроқ аёллари бу гаша унчалик эътибор бериб ўтиришмайди. Аммо хотинлари кўмагида бу гапдан баъзи бир синчков фуқаролар энди қаддини гоз тутиб юриши боис орқаворатдан «Исполком момо» лақабини олган аяга синчковроқ ва гумонсираброқ қарай бошлашади. Бешинчи фарзанд ҳам қиз туғилади. Саноқ олтитага етганда ҳам Хайрулла умидсизланмади: — Кейингиси ўғил бўлиб қолар, — дея илжайиб тураверди. Афсуски, эрнинг бу умиди рўёбга чиқмади: у тез орада арзимаган шамоллаши кучайиб кетиши оқибатида тўсатдан вафот этди. Эрталаб уйдан одатига кўра жилмайибгина чиқиб кетган Хайруллани кечқурун… Қирқ олти ёшли Салима ая олти қизи билан ёлгиз қолди. Фарзандларнинг каттасининг ёши йигирма тўртда, кичиги ўн бир ойлик. Салима ая қолган умрини эри яшаб ўтган уйнинг чироғини ёқиб ўтказишга аҳд қилди. Элчилик, бировнинг ундай таниши бор, бошқасининг бундай. Қолаверса, қишлоқнинг ўзида ҳам хотини ўлган ёки хотин қўйиб, ўзига жуфт излаб юрган эркаклар анчагина эди. Шулар одам юборавериб чарчашмади, Салима ая уларни юмшоқлик билан қайтаравериб. Эркаклар, совчилар аввалига «Майли, эрининг қирқи ўтсин, кейин кўниб қолар», дейишди, сўнг, аёл оёини тираб туриб олгач, «Хайрулланинг йили ўтсин-чи», дейишди. Хайрулланинг йили ўтса ҳам Салима ая бировни умидлантирадиган сўз айтмади. Совчилар нақ тўрт-беш йил эшикнинг турумини бузишди. Элликка яқинлаб қолган бўлишига қарамасдан, оппоқ юзига ажин тушмаган Салима ая ҳамон қаддини тик тутиб, андак виқор билан юрар, аёлнинг нигоҳидаги вазминлик, хотиржамлик беихтиёр суҳбатдошда унга нисбатан эҳтиром уйғотарди. Устига устак, ая кийимларни танлаб, ўзга ярашганидан кияр, бирон тўйга борадиган бўлса тақинчоқ, зеб-зийнатларни ҳам канда қилмас, ишқилиб, ўзига қараб юрадиган аёллар тоифасидан эди. Балки ушбу ҳол ҳам аянинг харидорлари сони ошишига, «Салимани тўшимга босмасам бу дунёдан армон билан ўтаман!» дегувчи эркаклар кўпайишига сабаб бўлгандир. Бироқ охир-оқибат Салима ая ҳеч кимга бўйин эгмай, қизлари билан яшайверишига ҳаманинг ишончи ҳосил бўлди шекилли, уни тинч қўйишди. Вақт эса шошқин шамол янглиғ елиб ўтаверди. Бу орада Салима аянинг тўнғич қизи мактабни битирдию, вилоят марказидаги педагогика институтига ўқишга кириб кетди. Эл разм солиб кўрдики, ая ҳовлисидаги соғин сигирини ҳам, тўртта қўйини ҳам, ҳаттоки биттагина ғунажинини ҳам сотмади. Бу замонда ўқишга киришнинг, тўғрироғи киритишнинг ўзи бўладими! Майли, тўнғич қиз мактабда яхши ўқиса ўқигандир, лекин бу дегани институтга бир тийин бермасдан кириб кетади, дегани эмас-ку! Ана ўшанда баъзи бир оғзига кучи етмаганлар катта эшон бобонинг муриди бўлган бой савдогарми ёки қўрбошими ҳақидаги эски гап-сўзларни эслаб қолишди… Албатта, қишлоқда гап ётармиди. Бу миш-мишларнинг бир учини Салима аянинг қулоғига ҳам етказишди. Бунга жавобан ая аввал ўйланиб қолди, сўнг бир жилмайиб қўйди-да, гапни бошқа ёққа буриб кетди. Аянинг аввалига ўйланиб қолгани кўпчиликни шубҳалантирди. — Тиллани гапирганимизда ая бўзариб кетди, буни ўз кўзим билан кўрдим! — дея қасам ичиб юрган аёллар сони ҳам ошди. Эҳтимол, вақт ўтиши билан бу гап-сўзлар ҳам унутилиб кетармиди. Бироқ кутилмаганда орага болалар аралашиб қолишди. Ўша ёзнинг иссиқ кунида овулнинг ўн-ўн беш чоғли ўсмирлари қишлоқ четидаги ҳовузга терлаб-пишиб чопиб борадилар-да, ўзларини сувга ташлайдилар. Ана шунда… ана шунда сувдан бошларини чиқарган болалар ҳовузнинг у четида, кунчувоқда ўтирган ая шоша-пиша ёнига ёйиб қўйган оппоқ белбоғжаги қизил тангаларни йиғиштириб олишаётганини кўришади. Саратон қуёшида тангалар ялтираб кетади. Оппоқ белбоғдаги қип-қизил тангалар. Баъзи болалар кейинроқ тангаларни бир белбоғ дейишди, бошқалари «Йигирма-ўттизтача бор эди-ёв», дейишди. Ўша лаҳзада эса ая жон алпозда тангаларни йиғиштиради-да, белбоғига тугасола ёв қувгандай, ортига бир бор ўгирилиб ҳам қарамасдан ҳовуз бўйини тарк этади. Аввал таъкидлаб ўтганимиздай, бундай шоша-шошарлик аяга хос эмасди. Ая шошилмай, салобат ва вазминлик билан юришни маъқул кўрарди. Болалар ҳам шоша-пиша чўмиласола қишлоққа қайтишади ва кўрганларини оқизмай-томизмай катталарга айтиб беришади. Кечга бориб бу воқеа бутун қишлоқда шов-шув бўлиб кетади. — Бу Некалай пошшо замонида қолган сўлкавой, — деди ишонч билан қишлоқ синчиси Анорбой ака калат соқолини тутамлаганча бир нуқтадан кўз узмай ўйланиб тураркан. — Бунга гарантия бераман. Чунки Некалай пошшо замонида тилла қизғиш бўлган, бизнинг замонда эса сариқ бўлиб қолган. — Анорбой ака, — деди синчининг гапларини диққат билан эшитиб турган келинчаклардан бири, — нега бундай бўлган? Анорбой акани бежиз «синчи» дейишмайди-да. Агар қистовга олаверсангиз, у киши «Товуқ олдин пайдо бўганми ёки тухум?» деган сўровингизга ҳам ўхшатиб, батафсил жавоб беради. Ҳозир ҳам синчи ўз одатига оғишмай амал қилган ҳолда, сира иккиланмай, икки карра иккининг тўрт бўлишини ёш болага тушунтираётгандай оҳангда деди: — Чунки ўрис пошшо сўлкавойни чистий олтиндан қилган, шунинг учун сўлкавой қизил бўлган. Бизникилар тиллага мис қўшади, шунинг учун тилламиз сариқ бўлиб қолади… Синчининг бу гапидан кейин овулда Салима аянинг обрўйи янада ошди. Зеро, чоризм давридан қолган тилла сўлкавойга эгалик қилишнинг ўзи бўладими? Аммо бу борада бошқача фикр биддиргувчилар ҳам бор эди. Чунончи, синчининг мулоҳазасини сал кечроқ эшитиб қолган овул адоғида турувчи Раббим чўлоқ кескинлик билан дедики: — Бекор гап! Бу ўзимизнинг тилла! Исполком момонинг отаси олтмишинчи йилнинг қишида бизнинг қозонни сўраб олиб кетмаганди. Мана шу қозонга отасидан қолган бор тиллани эритиб, танга қилиб кетган у писмиқ чол… — Крзон-чи, қозон? — дея сўрарди тингловчилар қизиқиб. — Нима, тагида тилла юқи қолган эканми? Раббим чўлоқ таассуфлар ила бош чайқайди: — Чол ўлгудай писмиқ эди. Бизнинг қозонни атай қайтариб бермаган. Тиллани эритиб бўлгандан кейин бир чуқурга кўмиб ташлаган. Қайтиб берганда-ку… Гапнинг шу ерига келганда Раббим чўлоқ ҳузурланиб кўз юмади, сўнг афсусланиб, армон билан бош чайқайди: — Ҳай аттанг-а, қозонни қайтариб бермаган-да у номард! Берганда-ку… Бизга юқиям етарди… Ажабки, Раббим чўлоқнинг мазкур эътирофи ҳам қишлоқда Салима аянинг иззат- ҳурмати янада ортишига олиб келди.

* * *

Бу орада аянинг иккинчи қизи ҳам мактабни битирди ва ғийбатлар оловига мой сешандай институтга кирди-кетди! Энди аввал салгина шубҳаланиб турганлар ҳам бирданига иқрор бўлишди: ҳа, бу аяда бир гап бор! Ахир бошида эри йўқ, қишлоқ тили билан айтганда, есир бир аёл қандай қилиб иккита қизини шаҳарда ўқита олади? Ахир, мана-ман деган не-не эркаклар битта фарзандни ўқишга киритолмай оворайи сарсон бўлиб, фиғони фалакка чиқиб юрибди-ку!.. Энди Салима аяни тўй-маъракаларга канда қилмай чақирадиган бўлишди. Қайдаки аёллар дастурхон бошига йиғилишади, аянинг ўрни тўрда бўларди. Вақтида эрсиз қолган аяга қайта-қайта совчи юбориб ҳам эгалик қилолмаганлар ичларига уриб қолаверишди. Дарҳақиқат, тилланинг бир ҳикмати бор шекилли, ая ҳусни, қомати, ҳаттоки дадил-дадил гапириши, кўчада кўкрагини кўтариб, қаддини тик тутиб юриши билан ҳам тенгдошларидан кескин фарқланиб турарди. — Мендаям… ўҳ-ҳў, ўҳ-ҳў… ўша тиллаларнинг иккитагинаси… ўҳ-ҳў… бўлсайди, — деб қодди бир куни нечанчи маротабадир вилоят марказидаги шифохонада икки ой ётиб келган Абдурасул ўпка армон билан, — ўзим билардим… ўҳ-ҳў… Касаллик дегани мендан қочарди… Абдурасул акадан бир ёш кичик Наби отанинг ҳам армони чексиз эди. — Биз нгу Салима билан бир классдан ўқиганмиз, — дерди Наби ота аянинг уйига тамшаниб кўз ташлаб қўяркан. — Ўша пайтлариям одамнинг суқини келтириб юрарди-да бу… Ҳаммадан ажралиб турарди… Э, калла, шартта отга ўнгариб, тоққа олиб чиқиб кетмайманми… Ғийбатлар ўз йўлига. Эл-юрт аянинг ҳурматини жойига қўйиш баробарида энди у кишининг ҳар бир ҳаракатига, кўп ҳолларда ҳаттоки гап-сўзларига ҳам алоҳида эътибор қаратаётгани-да чин эди… Овул унчалик катта эмас, кўпи билан ўн минг аҳоли истиқомат қилади. Неча асрлик ўтроқ ҳаёт одамларни ажриқ томирлари цингари бир-бирларига боғлаб ташлаганди. Бемалол айтиш мумкинки, қишлоқда бир-бирига қариндош бўлмаган одамнинг ўзи йўқеди. Шу сабабли кейинги пайтларда аянинг уйи одамга гавжум бўлиб кетди. Эркаклар, аёллар «Холамдан (жияндан, сингиддан, аммадда, опадан, холадан…) бир оғиз ҳол-аҳвол сўраб ўтай деб кирдим-да». деб кун-туннинг исталган маҳалида бу ҳовлига бостириб кираверишар, зеро, Салима ая меҳмонни қучоқ очиб кутиб олиши ҳаммага аён эди. Ая меҳмон оддига дастурхон ёзар, қанд-қурс, конфет-шоколад, майиз қўяр ва, албатта, қизларига айтиб, бирон иссиқ таом тайёрлатарди. Келган қўноқлар бир тўкин дастурхонга, бир ҳамроҳларига қарашар, бошларини маънодор чайқашар ва гўёки: «Кўрдингизми, тилласи бор бу хотиннинг, тилласи, бўлмаса шу-унча нарсага пулни қаёқдан топади!» дейишарди. Бора-бора аянинг олдида ўз ночор аҳволида шиква-шикоят қилгувчи хеш-ақрабо сони кўпайиб кетди. Одатда, Салима ая уларнинг гапини тоқат билан эшитар, мабодо, арзи-ҳол ҳаддан ошиб кетса: — Кўйинг-э, —деб меҳмонни гапдан тўхтатарди. — Тўрт мучангиз бут, фарзанд бор, уй-жой бор, унчалик ношукрчилик қилаверманг-да… Ҳали ҳаммаси яхши бўлиб кетади… Балки ушбу тасаллидаги темир мантиқ боис арзиҳол ила келгувчилар кўз ёшларини тўкиб, дардларини достон қилиб сўйласалар-да, юрак ютиб асосий мақсадга, яъни қарз сўрашга ўтолмасдилар. Ким билади дейсиз, аянинг салобати босармиди… Аммо кейинги пайтларда ая саҳар соат нечада ўрнидан туради, кейин қаёққа боради, умуман, кун бўйи нима иш билан машғул бўлади, қўноққа ёки тўйга кетаётганида қизларига нималарни тайинлайди — буни билишга қизиқувчилар сони тобора ортиб борарди. Бемалол айтиш мумкинки, бундай эркак-аёллар учун аянинг уйи, энг асосийси — аянинг ўзи узлуксиз кузатув манбаига айланганди. Ҳатто айрим устомон аёллар арзимаган нарсаларни баҳона қилиб бир неча бор аянинг уйида тунаб ҳам кетишди… Табиийки, бу аёллар кечаси билан мижжа қоқишмади, ая ярим тунда ҳовлига чиқса ҳам бирга чиқишди, сўнг эса уй бекасининг бир текисда нафас олиб, хотиржам ухлашини кузатган кўйи жониқиб, асабийлашиб тонг оттиришди… Кўпчиликнинг назарида тилла тангалар шундоққина уйнинг ўзида, қўл узатса етгулик бир жойда яшириб қўйилган эди. Зеро, аёллар аллақачононлариёқ сабаб бўлса-бўлмаса қучоқлайвериб, бечора аяни пайпаслайверишиб, белини шилиб, кўкартириб юборишди ва тилла тангалар белда олиб юрилмаслигига тўла иқрор бўлишганди. Худди шундай қисматга толиба ва уйдаги қизлар ҳам рўбарў бўлишди. Бечора қизлар хеш-уруғларнинг бу қадар меҳрибон бўлиб қолишганидан, шартта бағрига босиб олаверишларидан ва нечукдир зўр бериб белларини п айпаслайверишларидан ҳайратда эдилар… Салима ая тилига маҳкам аёллардан чиқиб қолди. Зеро, тўй-маъракаларда ёинки қўноққа чақирувларда Анорбой синчи ёинки Раббим чўлоққа ўхшаш овулдошлар гап орасида элнинг пешона тери эвазига бунёд бўлган бойликлар охир-оқибат мана шу элнинг ўзига бўлиб берилса мақсадга мувофиқ бўлиши лозимлиги хусусида имо-ишорали, қочиримли гаплар қилишар, аммо Салима ая гапдонлар қатори бошқа ҳамқишлоқларининг ҳам ўзига синчков-синчков тикилиб қолганликларини сезмагандек жилмайганча ўтираверарди. — Бу хотин бало! — дея эътироф этди бир куни Анорбой синчи эркаклар орасида кечаётган гурунг чоғи. — Бизга ўхшаган андиларни сувга олиб бориб, суғормай олиб қайтади. Шунча гапираман, сира сиртига сув юқтирмайди-я! Бир туки қилт этмай ўтираверади…

* * *

Тўнғич қиз институтни битириш арафасида оиладаги учинчи қиз ҳам бир уринишда институтга кирди-кетди. Кишлоқ аҳли бир гуриллаб олди. — Ҳа, ана, биттаси кирар ўз кучи билан, — дерди ёқасига туфлаб-туфлаб олган Анорбой синчи ҳовлиқиб, — ҳа, ана, нари борса иккитаси кирар! Лекин учтаси… Йўқ, ўламан саттор, лекин мен бунга ишонмайман. Ҳали мени айти дерсизлар, бу хотиннинг бир балоси бор… Албатта, «бир бало» дейилганда нима назарда тутилаётганини ҳамма англаб турарди. Аммо… Баайни овулдошларини ҳайратда қоддиришда давом этаётгандек шу йили кузда Салима ая тўнғичини турмушга узатди. Салима аянинг ёшлик йилларини эслатадиган, сулувгина, Нодира исмли бу қиз ўзи билан бирга ўқиётган йигит билан суйишиб қолган экан. Буни эшитган Раббим чўлоқ жўшиб кетиб, бир даврада қаттиқроқ гапириб ҳам юборди: — Бу нима деган гап, оғайнилар? Яхши қиз маҳалласидан нари кетмайди, дердик-ку. Шундай қизни бегона жойга бериб юбораверамизми? Ўзимизда йигит йўқми? Албатта, ғишт қолипидан кўчиб улгурган, яъни Нодиранинг тўй куни ҳам белгиланиб улгурилган эди. Аммо Раббим оқосоқолнинг гапи ўғиллари бўй етиб қолган оталарга ўзига хос огоҳлантиришдай янгради: «Эсинг борида эгаллаб қол…» Тез орада тўй бўлиб ўтди. Кишлоқ оқсоқолларининг, кайвониларининг шунча ҳаракат қилишига қарамасдан, Салима ая куёв томон олиб келган майда-чуйдалар хусусида бирон марта бўлсин норози бўлиб гапирмади, «Ёшлар бахтли бўлса бас, нарса топилади», дея жилмайиб тураверди. Бу қадар тантилиқдан ҳайратга тушган аёллар ўйлай-ўйлай охири бир хулосага келишди: «Бу ёғида йиғиб қўйгани бор-да, бўлмаса-ку… Ўшанақа қизил тилладан биздаям бўлганида эди, ўзимиз билардик…» Тўй оддидан кўрпа қавиш учун ҳашарга чақирилганда, Салима аянинг уйини қиз-жувон босиб кетди… Бунча одам келишини кутмаган аянинг боши осмонда эди. Аёллар… кўрпа қавиш баҳона ҳар бир хонага қайта-қайта кириб чиқишди, ҳатто уларнинг ичидаги баъзи бир ғайратлилар молхонага қадам ранжида қилиб, молларнинг тагини тозалаб қўйишга ҳам улгуришди. Айни пайтда ҳашарга келган аёлларнинг диққат-эътибори елиб-югуриб хизмат қилаётган Салима аяда бўдди. Аммо ая бу гал ҳам сир бой бермади, жилмайиб юраверди. — Бу хотиннинг асаблари темирдан экан, — деган хулосага келишди баъзи аёллар. — Ё бўлмаса тилласини ишончли бир жойга кўмиб ташлаган. Ширингина тўй бўлиб ўтди. Стоддаги тўкин-сочинликни кўрган қишлоқдошлар лаб тишлаб қолишди, сўнг бир-бирларига маънодор кўз ташлашди: «Бор-да, бор… Йўқ бўлганда-ку…»

* * *

Келаси баҳор серёғин келди. Узлуксиз ёққан жала туфайли кўпчилик қатори Салима аянинг ҳовлисини ўраб турган пахса деворнинг бир неча жойи ҳам нураб қолди. Кун сал исиб, ерлар қурий бошлаганидан сўнг безовталаниб қолган ая яқин қариндошларнинг уч-тўрт фарзандини ҳашарга чорлади. Нураган деворни тиклаш учун нари борса тўрт ўғлон бир кун ишласа етарли эди. Айтайлик, эрталаб лой қорилса, тушга бориб лой пишийди, тушдан кейин деворни бемалол тиклаб қўйса бўлади. Салима аянинг безовталаниб нураган девор ёнида қайта-қайта пайдо бўлаётганини кўрган Анорбой синчи биринчи бўлиб: — Бу ерда бир гап бор… — деди маънодор тарзда ва, чақирилмаган бўлса-да, ўзи бош бўлиб, ўгилларини ҳашарга бошлаб келди. Худди шундай мулоҳазага борган Раббим чўлоқ ҳам икки боласини бошлаб етиб келди. Ҳатто ўҳ-ўҳҳўлаб йўталаётган Абдурасул ўпка ҳам бир кетмонни елкасига қўйганча келаверибди. Хуллас, ҳовлига одам тўлиб кетди. Ҳам қувониб кетган, ҳам ҳайрон қолган ая бунча одамни тузукроқ меҳмон қилишни ўйладими, ишқилиб, собиқ синфдоши Наби отани бир чеккага тортди-да, оғилда турган қўйларнинг ичидан семизроғини танлаб олиб, сўйишни илтимос қилди. Меҳмонлар бу тантиликни ҳам табиий ҳол сифатида қабул қилишди: «Бор-да, бор, йўқ бўлганда-ку…» Хуллас, камида ўттиз чоғли ҳашарчи бир қўйни еб, кекирибгина, аммо деворни синчиклаб кўз ташлаб ўтиришди. Тўрт-беш чоғли серғайрат йигит ҳамма ишни уч-тўрт соат ичида битириб ташлашди. Аяни эринмай кузатиб ўтирган Анорбой синчи кеч маҳал, уйга қайтиш учун йўлга тушган маҳаллари Раббим чўлоққа шивирлади: — Бало бу, бало… Тиллани бошқа жойга яшириб қўйган… Бу гаша жавобан Раббим чўлоқ кемшик тишларини кўрсатиб илжайди: — Эгасининг минг пойлагани, оламан деганнинг бир пойлагани… Хотин барибир хотин-да, бир куни билдиради-қўяди… Бу гапни эшитган синчи худди қип-қизил тиллаларни қўлга туширгандек оғзи қулоғига етиб илжайди ва кафтларини бир-бирига ишқади: — Билдиради, барибир билдиради… Бу мулоқотга беихтиёр шоҳид бўлган Анорбой аканинг ўғли сўраб қолди: — Кейин нима бўлади? Синчи ўғлига ажабланиб қаради: — Нима нима бўлади? — Тилла қаердалигини билиб олганларингиздан кейин нима бўлади? Синчи бир лаҳза ўйланиб қолди. Дарвоқе, шу ҳақда ҳеч мулоҳаза юритиб кўрмаган экан. Аммо синчи ўғлининг олдида сир бой бергиси келмай, жаҳл билан дўқ урди: — Сен катталарнинг ишига аралашма. Аввал топиб олайлик, нима қилишни кейин ўйлаб кўраверамиз… Салиманинг бобоси бу тиллани осмондан олмагандир, бизнинг боболаримизни ишлатиб тошандир… — Тўппа-тўғри, — дея тенхдошининг фикрини маъқуллади Раббим чўлоқ. — Менинг бобом Салиманинг бобосининг қўлида қарол бўлган. Демак, тиллада менинг ҳиссам бор… — Бизнинг улушимиз кўпроқ, — деди ишонч билан синчи. — Чунки Салиманинг бобосининг бобоси бизнинг бобомизнинг бобосининг ерини тортиб олиб, кейин сотиб юборган экан… Буни менга отамнинг отаси айтиб берган…

* * *

Орадан яна бир йил ўтди. Овулдошларининг шунча саъй-ҳаракатларига қарамай, Салима ая барибир сир бой бермай юрган эди. Кутилмаганда… Кўкламнинг бошлари эди. Кишлоққа сел келди. Салима аянинг уйи сал пастликда эди. Сел аянинг уйига етмаган, аммо ертўласини сувга тўлдирган. Уйи баландроқда бўлган Наби ота синфдошидан хабар олай деб келса… Ертўлани босган тизза бўйи лойқа сув ичида юрган Салима ая қизариб-бўзариб: — Синфдош, сиз бораверинг, мен ўзим… — деганмиш. Наби ота… фаҳмлигина одам эди. Синфдошининг бу илтифотидан андак шубҳаланган ва индамай қайтиб кетиш асносида ўз гумонини йўлда учраган Анорбой синчига айтган. Синчи ўйланиб қолган, сўнг ишонч билан: — Тилла ертўлада! — деган. Иккала қария худди келишиб олгандай нгу заҳоти катта-катта қадам ташлаб Салима аянинг уйига келишган. Келиб кўришадики, ая ҳамон тизза бўйи лойқа сув босган ертўласида сувни шалоплатиб кечиб, тез-тез энгашган кўйи афти лойга беланиб, бир нимани излаб юрибди… Синчи йўталиб, овоз беради. Йўтални эшитган заҳоти кескин қад ростлаган Салима ая меҳмонларни кўриб, бирдан қазариб-бўзаради ва ноилож: — Вой, келинглар, — дейди. Синчи аёлга диққат билан тикилшда давом этган кўйи: — Бир хабар олиб кетгани келгандик. Ёрдам керакми? — дейди. Салима ая довдираб, эснкираб, жон ҳалпида: — Йўқ, йўқ, сизлар бораверинглар, мен ўзим… — дейди. Синчи бир нарсага эътибор беради: ҳали нгу пайтга қадар ая бирон марта уйига келган меҳмонга “Бораверинглар…” демаган, аксинча, кулиб, хуш-хандон кайфиятда кутиб олган. “Бу ерда бир гап бор…” деган тўхтамга кедди синчи. Шу боис: — Ёрдамлашиб юборайлик эмаса, — дея бир қадам оддинга юрди. Ранги қув ўчиб кетган ая жон ҳолатда қўлини юқори кўтарди ва: — Йўқ, йўқ, — деди баттар эсанкираб ва ҳаттоки ҳаяжондан овози титраб. — Сувга тушиб ўтирманг. Муздай экан. Мен ўзим… — Мен маҳсидаман, — дея бўш келмайди синчи. — Менинг ўнг оёгимни совуқ уриб кетган, энди совуқ ўтмайди, — дея орага қўшилади Наби ота. — Ўзим кирай эмаса… — Йўқ! — дея ҳайқириб юборади Салима ая жон алпозда. Сўнг, овози қаттиқ чиққанидан ўзи хижолат чеккандай, сал мулойим гапиришга уринади: — Авал сув силқисин, кейин ўзим… Шу гапни айтгандан сўнг Салима ая шалаббо уст-бошида, юзи лойга беланган ҳолда ертўладан чиқиб келади ва ўзига айрича диққат билан термулиб турган иккала эркакни ажаблантирган кўйи тизза бўйи лойқа сув тўпланиб ётган ертўланинг ёғоч эшини… ёпишга уринади. Айниқса ушбу ҳолат синчининг ўй-хаёллари бир жойларга улоқиб кетишига сабаб бўлди. Табиийки, остонага лой тўпланиб қолганлиги боис эшик ёпилмади. Салима ая эшикка бир муддат шуурсиз ҳолатда тикилиб тургач: — Уйга кирингизлар, меҳмонлар, — дея ўзи йўл бошлади. Аммо сезгир синчи яна бири нарсани англаб улгурган эди: Салима ая бу таклифни ўлганининг кунидан, тил учида айтди-ёв… Бошқа пайт бўлганда-ку, ая тилидан бол томиб, хуш-хандон кайфиятда қўноқларни уйга чорлаган, ўзиям елиб-югуриб хизмат қилган бўларди… Синчи бир амаллаб тилга кирди: — Майли, раҳмат, бошқалардан ҳам бир хабар олайлик… Ажабки, Салима ая қўноқларни қайта уйга чорлаб ўтирмади. Синчи бунга ҳам эътибор берди. Бошқа пайт бўлганда-ку… Ертўла тарафга қайта-қайта орзиқиб қараб, ноилож йўлга тушган Анорбой синчи орадан ярим соат ўтар-ўтмас нгу ерга қайтиб кедди ва… Не кўз билан кўрсинки, ертўланинг ёпилмаган эшиги ёнида Салима аянинг баҳайбат Бўрибосар ити боғлаб қўйилган эди. Ертўлада недир бир ҳаракат бўлаётганлиги ҳам аниқ эди. Синчи узоқдан бўлса ҳам зингил солиб қаради ва фонус кўтариб олган Салима ая яна тизза бўйи лойқа сувни кечганча бир нималар қилаётганини кўрди. «Тамом! — дея ўйлади Анорбой синчи. — Кампир ўзини фош қилди. Тилаллар шу ерда!..» Дарвоқе, қайд этиб ўтайликки, қишлоқда синчков одамлар кўпчиликни ташкил қиларди ва айниқса Наби отанинг учраган одамга бўлган воқеани оқизмай-томизмай атиб бераверганидан сўнг Анорбой синчи цингари хулосага келганлар анча-мунчани ташкил этарди…

* * *

Қизил, қип-қизил тиллалар бор ва улар шундоққина қўл етгудай жойга, ертўланинг бирон кавагига яшириб қўйилган эди… Бу ўй, бу мулоҳаза кўпларнинг ақл-ҳушини ўғирлади. Атиги бир ҳафта мобайнида камида ўн-ўн беш киши келиб, Салима аяга ертўлани кенгайтириб қазиб беришни таклиф этди. Ертўлани кенгайтириш қишлоқда урф бўлган эди. Ахир ертўла қанча кенг бўлса шунча яхши-да: тайёр жой, тайёр музхона. Саратон чоғи ҳам ош-қатиқлар муздайгина бўлиб, айнимай тураверади. Аммо уйга келганлар айтаётган ҳақ кулгули даражада паст эди. Дейлик, бил қулоч ер қазиш ўртача саккиз юз сўм бўлгани ҳолда, ая ҳузурига келганлар беш юз, тўрт юз, уч юзгача бўлган миқдорни айтишди. Анорбой синчининг фарзандлари эса: — Бизга бир сўмингиз керак эмас. Бу ҳашар, биздан арзимаган ёрдам, — деб туриб олишди. Бироқ Салима ая ертўласини текинга қаздиришга ҳам кўнмай туриб олди. Эл-улус ўзича бир хулосага келди. Раббим чўлоқ башорат қилган экан. Чиндан-да, яхши қиз маҳалалсидан, қишлоғидан нари кетмас экан. Салима аянинг уйидан совчилар аримай қолишди. Эшикнинг турумини бузгудай даражага етган совчилар шу қишлоқнинг ўзидан эди. Кейин буларнинг сафига қўшни қишлоқдан, кейин эса туман марказидан, ниҳоят қўшни туманлардан, олис-олис қишлоқлардан келганлар қўшилишди. Салима аянинг вақти чоғ эди… Кейинги толиба қиз институтни битириш арафасида қўшни қишлоққа, ўзи билан бирга ўқийдиган йигитга тушди. Тўй тўкин-сочин ўтди ва бу қишлоқ аҳлини асло ажаблантирмади: «Бор-да, бор… Йўқ бўлганда-ку…» Балки шу хулоса таъсирида бўлса керак, тўйда қишлоқ аҳли астойдил хизмат ҳам қилди. Худди шу тўй оқшоми аянинг ертўласига ўғри тушди. Бу ғалати ўғрилар ертўлани ағдар-тўнтар қилиб ташлашган, яъни ертўланинг барча бурчакларини ковлашган, бунинг учун кетмон ишлатишганми ёки тешами, ишқилиб, ковланган жойлар унчалик чуқур эмас эди. Ўғирликдан хабар топиб, кўп қатори ертўлага тушган Салима аянинг бир жилмайиб қўйганини кўрган синчининг юраги орқасига тортиб кетди. Сўнг ўзича бир қарорга келди: «Бало бу… Тиллани аллақачон бошқа жойга яшириб қўйган… Худди шу йили Салима аянинг кейинги қизи ҳам институтга ўқишга кирди. Қишлоқ аҳли буни ҳам худди шунақа бўлиши шартдек қабул қилди. Фақат баъзи оғзига кучи етмаганлар уер-буерда сасиб қолишди: — Бор-да, бор… Йўқ бўлганда-ку…

* * *

Фурсат аталмиш шиддатли оқим тинмай олдинга, номаълум томонга интилгани-интилган эди. Қайд этилган воқеалардан сўнг ҳам орадан йиллар ўтди. Қишлоқда Салима аяни орқаворатдан «Бой хотин» деб чақиришарди. Шунга яраша, аянинг обрўси ҳам баланд эди. Айтиб ўтганимиздек, бирон тўй-маърака аянинг иштирокиисиз ўтмасди. Ая овулнинг кайвони аёлларидан бирига айланиб улгурганди. Бу орада кампир кейинги қизини ҳам бир баобрў хонадонга турмушга узатди. Ҳолбуки, совчи деганининг сони бор эди-ю, саноғи йўқ эди. Қизил, қип-қизил тиллалар эса кўпчиликнинг ёдидан чиқмаган экан. Аянинг шу қизига уйланаман деб роса ҳаракат қилган, аммо омади юришмаган йигитлар орасида Анорбой синчининг ўғли Азим ҳам бор эди. Шу йигитча бир куни қайсидир тўйда ичиб олган-да, ўртоқлари билан биргалиқда тўйдан тугунини кўтариб қайтаётган Салима аянинг йўлини тўсган ва тўғридан-тўғри: — Салима ая, қийналиб қолдим, тилла тангангиздан ҳеч бўлмаса биттасини қарзга бериб туринг, — деган. Жўраларнинг ҳаммаси ҳам ғирт маст бўлмаган экан. Ўша ақли-ҳуши жойида йигитларнинг айтишига қараганда, ая Азимга диққат билан, ҳаттоки ачиниб қараган. Сўнг: — Сен бола бир жойда ишламасанг, ўқимасанг, тиллани кейин қандай қайтарасан? — деб сўраган. Бир томондан, аянинг овозидаги меҳрибон оҳанг, иккинчи томондан саводдаги темир мантиқ боисми, Азим ногоҳ қип-қизариб кетиб, гўё аянинг фикрини маъқуллаётгандай бош ирғагану, дарров бу ердан узоқлашиб қолган… Ана шу воқеадан кейин «Ая бировга қарз бермайди», деган гап овулда тез тарқадди.

* * *

Орадан йиллар ўтди. Салима ая ҳамма қизларини ўқитди, олий маълумотли қилди. Ўғилой шаҳарда қодди — институтни битирганидан сўнг, ўша ернинг ўзида муаллималик қила бошлади. Ўғилойнинг тўйи айниқса дабдабали бўлди. Ўзиям никоҳ кечасига Тошкентдан артист олиб келишди. Куёв шаҳарда ишларкан, тадбиркор экан. Иккита фабрикаси бор экан… Аммо бир нарсага тан бериш керак, Салима ая «Қуда тарафим бой-бадавлат экан» деб қўл қовуштириб ўтирмади, ўзининг обрўйини сақлади, қуда тарафдан қолишмади. Бутун овул аҳли ҳам тўйда елиб-югуриб хизмат қилди. Тўғри, тўйнинг маҳобатини кўрган Анорбой синчи анча вақтгача сиқилиб, эзилиб юрди, дўст-жўраларига, яқинларига: — Тилланинг камида иккитаси кетди-ёв, — деди эзилиб. Синчининг тиллаларга бу қадар куйинишидан ажабланганлар ҳам бўлди. Аммо бошқа бировлар «Ҳаммаси тушунарли» дегандек маънодор бош чайқаб қўйишди: синчи ўлсам ўламан, аммо Салиманинг қизларидан бирини биронта ўғлимга олиб бераман, қуда-анда бўлганимиздан кейин секин-секин сирлашиб, тиллаларни топиб оламан, дея ўзига ўзи ваъда бериб қўйганди. Аммо тақдир экан, Анорбой синчи шунча елиб-югурганига қарамай Салима ая билан қуда бўлолмади… Салима ая ҳамма қизларини уйли-жойли қилди. Буни қарангки, кенжа қизи Нозима нгу қишлоққа келин бўлиб тушди. Қизи тушмагур Абдурасул ўпканинг кенжатойи билан институтда бирга ўқиган кезлари суйишиб қолишибди. Тўгрисини айтиш керак, Анорбой синчи аввалига тўй хабарини эшитиб кўзи қонга тўлган аҳволда ярадор шердек хонасида уёқдан-буёққа бориб келаверди, ўзича бир нималар деб ғудранди, ҳатто булдозер олиб бориб, Салима аянинг уйини таг-туги билан қўпориб ташламоқчи ҳам бўлди. Аммо орадан уч-тўрт кун ўтгандан кейин синчи ўзини босиб олди. Абдурасул аканинг аллақачон ўпка касаллигидан ўлиб кетганини эсларкан: — Ҳали ҳаммаси тамом бўлмади, — деб қўйди минғирлаб.

* * *

Салима ая қишлоқнинг баобрў кайвониси сифатида, барча қизларини турмушга чиқариб, ўн иккита неваранинг меҳрибон бувиси бўлган чоғларида, олтмиш тўққиз ёшида ҳаётдан кўз юмди. «Худога шукр», деган иборани ая умрининг охирига қадар такрорлаб юрди. Салима аянинг қирқи ўтгандан кейин қариб, бели букчайиб қолган, кўзларидан нур кетган Анорбой синчи яна ўша қизил, қип-қизил тиллалар ҳақида гап очди. Зеро, ая фарзанларига ҳам, невараларига ҳам тилла мерос қилиб қолдирмагани маълум эди. Бу гап бировга ёқди, бошқа бировнинг энсасини қотирди. Аммо Анорбой синчи туриб одди: — Тиллани кўрмасам армонда кетаман… Қариянинг истаги адо этилди. Анорбой синчи бола-чақали бўлиб кетган иккала ўғлини олиб, Салима аянинг уйида ўн беш кун ғимирлаб юрди. Фарзандлар ота кўрсатган жойни эринмай ковлашди. Салима аянинг уйи ҳам, машҳур ертўласи ҳам ўнқир-чўнқир бўлиб кетди. Ахийри, синчи янглишмаса, ўн бешинчи кун эди, фарзандлар норозиланиб, «Кетамиз»га тушиб қолишиб, кетмон-чўкичларни зардалироқ тарзда ишлатиша бошлашган эди, ертўланинг кун чиқар тарафидаги бурчақда… Чўкич бир нимага «қарс» этиб урилди. Сўнг чўкичга бир парча оқ латта ўралиб чиқди. Бу оқ латта нимаси биландир ҳов ўша ҳовуз ёнида болалар кўрган оқ белбоғни эслатарди. Анорбой синчи ҳаяжонланиб кетди. Фарзандлар ҳам. Тез орада чуқурча кавланди. Бу… ҳақақатан ҳам оқ белбоғга тугилган бир ҳовуч танга эди… Уларни қип-қизил деб атаб бўлмасди. Тўғрироғи, моғор босган, ранги ўчган қизғиш тангалар эди… Синчи энтикиб тангаларни кўзига яқин олиб борди. Бу… шўро пайти зарб этилган беш тийинлик мис тангалар эди… Фарзандлар кулиб юборишди. Аммо синчи таслим бўлмади. Тангаларни йиғиб олиб туман марказига, таниш тиш шифокорига олиб борди. Тангаларни текшириб кўрган шифокор узил-кесил хулоса чиқарди: — Оддий мис тангалар. Бир мисқол ҳам олтини йўқ… Шифкор синчининг «қизил, қип-қизил, ялтираб турган тилла тангалар» ҳақидаги саволига ҳам ўхшатиб жавоб қайтарибди: — Бу тангани ҳам гиламга ярим соат ишқаб туринг-чи, ялтираб кўзни оладиган бўлади… Анорбой синчи туман марказидан харанхсиб, карахт аҳводда қайтиб келди ва нгу куни кечқурун қаттиқ хасталаниб, ётиб қолди. Иссиғи қирқдан ошиб кетхан синчи ярим кечасиха бориб алаҳлай бошлади: «Тилла… Қип-қизил тилла… Меники…» Анорбой синчи вилоят марказида узоқ вақт даволанди. Қишлоқда эса бу борада ҳамма ҳар хил фикрда эди. Айримлар «Салима аяда умуман тилла бўлмаган, ая шунчаки ҳазиллашган» деса, бошқалар «Йўқ, тиллалар бўлхан, ая уларни тўйларха ишлатиб юборхан», дейишарди ишонч билан. Яна баъзи бировлар эса «Ая болаларининг бахтини ўйлаб нгундай қилган, ахир бизда бой одамнинг ҳурмат-эътибори катта бўлади-ку, қишлоғимизда аслида бой бўлмасанг ҳам, бойга ўхшаб яшасанг яхши», деб ҳам қўйишарди. Хуллас, яқдил хулосанинг ўзи йўқ эди ўша қизил, қип-қизил тиллалар масаласида… Ўтхан ҳафта Анорбой синчини дафн этдик. Бечора шифохонада қийналиб жон берибди. Синчининг оғзидан чиққан сўнгги сўз ҳам «Тилла…» бўлибди…

112

ҲАЁТ ЭНДИ БОШЛАНАДИ

Жўрамнинг исми Тошкентбой. Балки пойтахт шарафига қўйилгани сабаблидир, бир эшитган одамнинг ёдидан чиқмасди бу исм. Устига-устак, жўрамнинг туғилган куни ҳам эсдан кўтарилмайдиган саналардан эди: 29 феврал. Йили, адашмасам, 1964 эди. Кўплар бундай от олишининг сабабини сўраб қолишарди, албатта. Жавоб эса жуда жўн эди. Узоқ Нурота тоғларининг орасидаги дўппидеккина қишлоқда туғилган чақалоққа унинг отаси Келдиёр ака яхши ниятлар билан, янада аниқроғи: Катта бўлса Тошкентни эгалласин, ка-атта одам бўлиб етишсин, дея қўйган экан бу исмни. Бу фикр болалигидан жўрамнинг миясига ўрнашиб қолган шекилли, мактабда ўқиб юрган чоғларимиз, гоҳо-гоҳо ҳар ким ўзининг болалик орзусини айтиб қолган чоғлари, у ҳеч иккиланмасдан: Мактабни битирсам, Тошкентга бораман, дерди-қўярди. Биз ҳам бу фикрга чиппа-чин ишонардик. Зеро, жўрамиз математика фанида ҳаммамиздан пешқадам эди. Биз ҳатто ҳайрон қолардикки, бу аллақандай формулалару, теорема-аксиомалар орасида Тошкентбой нимани тушунади деб. Аммо у тушунарди. Тушуниш ҳам гапми, барча масала-мисолларни шариллатиб ечиб ташлайверарди. Шу сабабли бўлса керак, Тошкентбойнинг математика дафтари синфдошлар орасида талаш эди кўпчилик ундан биринчи бўлиб уй ишини кўчириб олишга шошарди. Бу фандан ойда бир марта ўтказиладиган назорат ишлари чоғи-ку, Тошкентбой бечоранинг ёнидаги, орқа-олдидаги парталарга ўтиришин истовчилар чунонам кўпайиб кетардики… Она томондан қариндошчилигимиз борлиги боис бунақа пайтлари мен хешлигимизни пеш қилган ҳолда дафтаримни биринчи бўлиб тутиб тураверардим. Тошкентбойга эса кимнинг мисолини ечиб беришнинг сира аҳамияти йўқдай эди: фақат математик амал бажаришга мўлжалланган машинадай, дафтар устига энгашиб олганча ёзаверарди, ёзаверарди. Айнан математика сабабли Тошкентбойнинг мактабда ҳам обрўйи баланд эди. Чунки у шу фандан ўтказилган олимпиадаларда туманда биринчи ўринни, вилоятда эса иккинчи ўринни олиб қайтганди. Хуллас, Тошкентбой жўрамизнинг келгусида Тошкентга ўқишга боришию, институтга ўз кучи билан кириб, охир-оқибат пойтахтни эгаллашини биз ҳам исбот талаб қилмайдиган аксиома сифатида қабул қилардик. Тез орада мактабни ҳам битирдик. Ҳаммаси ўтди: илк муҳаббат ҳам, илк учрашувлар ҳам, қизларга пинҳона мактуб ёзишлар ҳам, кечалари ўпкадан дудлар чиқиб “оҳ”лаб чиқишлар ҳам… Ҳаёт шу экан-да… Дарвоқе, Тошкентбой камгап эди. Ўтиришларда ҳам қадаҳ сўзи берганимизда чайналиб, эзилиб ўтирмас, гапни жуда қисқа қилар, нари борса: Ҳамма соғ бўлсин, деб қутуларди. Шу сабабли Тошкентбойга овқат сузилган маҳаллари қадаҳ сўзи беришни хуш кўрардик таом совиб қолмаслиги учун. Тошкентбой жўрамизнинг озгина соддалиги бор эди. Ким нима деса ишониб кетаверарди. Ёдимда, синфимиздаги хушрўйгина бир қизнинг номидан мактуб ёзиб, уни учрашувга таклиф қилгандик. Сўнг кеч маҳал кийимларини дазмоллаб, устига арзон атир сепиб ваъдалашилган жойга етиб келган Тошкентбойни ўзимиз кутиб олиб, роса мазах қилиб кулган эдик. Жўрамиз оилада тўнғич фарзанд эди. Мол-ҳолга қараш, дала ишлари билан бўлиб кўпда бизнинг ўтиришларимизга ҳам келолмасди. Ҳолбуки, жўрамиз шу ёшида ошқозон хасталигига чалиниб улгурган эди. Кучли овқат ея олмас, кўпинча ошқозонини чангаллаб ўтириб қолар, тез чарчар, озгина ишлаши билан терга кўмиларди. Бир-икки марта дўхтирга боришни маслаҳат берган бўлдик, у ҳам кўнгандай бўлди, аммо, ўзбекчилик, “эртага” деган ваъданинг охири кўринмайди, вақт эса етишмайди… Мактабни битиришимиз муносабати билан ўтказилган кечада ҳам ош сузилган маҳал Тошкентбойга сўз берилди. Ўз одатига содиқ қолган жўрамиз гапни бу сафар ҳам калта қилди. Фақат… негадир Тошкентбой ҳаммага соғлиқ-саломатлик тилаш билангина кифояланмади, балки: Қани, олдик, деди алланечук кўтаринки оҳангда. Ҳаёт энди бошланади… Тўғриси, шахсан ўзимга бу қадаҳ сўзи сал эришроқ туюлди. Йўқ, гап жумланинг жимжимадорлигида эмасди. Зингил солиб қарасам, бир нечта синфдош ўғил болалар ҳам энсалари қотиб лаб буриб туришибди. Бу бежиз эмасди-да. Илк муҳаббат аталмиш ҳис-туйғулар гирдобида ўралашиб, ўзимиз кўнгил қўйган қизнинг қўлига тасодифан қўлимиз тегса еттинчи қават осмонда сайр этиб, маст-аласт одамдай энтикиб-ҳаприқиб юрган кезларимиз эди. Назаримизда, мактаб тугаши билан ҳаёт ҳам тугайдигандай эди. Ахир, энди ҳамма ҳар томонга тарқалиб кетади… Шу боис чекка-чеккага ўтиб, кўз ёши тўкиб олаётган биродарларимиз қанча эди… Ўн йил бирга ўқиган синрфдошар билан ажралишнинг ўзи бўладими… Шунга қарамасдан, гуриллаб жўрамизнинг гапини маъқуллаган бўлдик. Шу-шу Тошкентбой жўрамизнинг “Ҳаёт энди бошланади” деган гапи эсда қолди.

* * *

Ўша пайтлар расм бўлган тартибга кўра ўн кун далада ишлаб бердик, шундан кейин аттестатимизни қўлимизга тутқазишди. Шоша-пиша соғлиғимиз тўғрисида тиббий маълумотнома олишга киришдик. Қарасам, Тошкентбой маълумотномасига “Университетга” деб ёздирибди. Матфакка, деди жўрам саволимга жавобан. Биз буни ҳам одлдий аксиома янглиғ қабул қилдик. Ҳатто, тўғрисини айтай, биронтамиз ундан “Танканг” борми?” деб сўраб ҳам ўтирмадик. Зеро, шунча билими бор бола ўқишга ўз-ўзидан, ўз кучи билан кириб кетадигандай эди. Бунинг устига Келдиёр аканинг аҳволи ҳаммамизга маълум, боласи учун уч-тўрт мингни санаб берадиган ҳоли йўқ… Кўпчилигимизнинг ёдида бордир, у пайтлари олий ўқув юртига тўртта кириш имтиҳони бўларди. Мен Тошкентбойнинг ўқишга киролмаганини айтсам унчалик ажабланмассиз. Аммо, бизни ҳайратда қолдиргани шу бўлдики, жўрамиз математика фанидан ёзма имтиҳонда “3” олибди. Бунга эса сира ишониб бўлмасди… Аммо ишонмаганда қаерга борардик… Қисқаси, Тошкентбой жўрамиз мандатдан ўтолмай, эски жомадонини кўтарганча қишлоққа қайтди. Келдиёр ака совхозда бригадир эди, пойтахтдан бош эгиб қайтган ўғлини дарҳол далага чиқарган. Биз, очиғини айтай, бир амаллаб ёки таниш-билиш орқали ўқишга кириб олганлар, оммавий равишда пахтага жўнаб кетиш олдидан қишлоққа, иссиқ кийимларимизни олиб кетишга келдик. Ана ўшанда кўриб қолдим Тошкентбойни. Бир кабинаси олиб ташланган, уч ғилдиракли эски “Х4” тракторини ҳайдаб келаётган экан. Мени кўриб тўхтади. Ҳар қалай, чангга-мойга беланган уст-бошидан истиҳола қилдими, қўлининг учини бериб сўрашиш билан кифояланди. Сўнг, ҳол-аҳвол сўрагач, ўқишга ўтганим билан табриклади. Гердайиб, сал тепадан келган кўйи маслаҳат берган бўлдим: Сен бу ерда мойга ботиб юравермай, иложини топиб подкурсга кириб ол. Калланг бўлса бор… “Калласи бор” жўрам гапларимни маъқуллаб бош ирғаб турди. Ёш эдим, ўқишга ўтиб олганлигим боис андак ҳавойилигим ҳам бор эди, шу сабабли оғзимга келган гапни ўйлаб ўтирмасдан айтиб юбордим: Бундай кийим-бошда Тошкентни эгаллаб бўлмайди, жўра… Тошкентбой бу гапимни ҳам маъқуллаб бош ирғаб қўйди. Шу билан хайрлашдик. Пахта теришга қўшни туманга келдик. Ўттиз кун тилидан заҳар томадиган, ҳар икки гапнинг бирида “Институтдан учириб юбораман!” деб дўқ-пўписа қиладиган бир ўқитувчи раҳбарлигида эшшакдай ишлагач, аввал уч кун ёмғир остида қолдик, кейин ёмғир қорга айланди. Муздай шийпонда ётибмиз. Совуқ суяк-суягимдан ўтиб кетган. Ўзи совуққа йўқман. Охири чидай олмадим. Ўқитувчилар алмашиб, кексароқ бир ўқитувчи бизга раҳбарлик қила бошлагач, шу кишидан бу ердан атиги олти чақирим наридаги уйимга бориб келишга изн сўрадим. Бахтиёр ака исмли сочлари оппоқ, мулойим бу ўқитувчи мени шийпон ташқарисига олиб чиқди, бир бўралаб ёғаётган қорга, бир тизза бўйи лой йўлга қараб, ўйланиб тургач: Бу аҳволда уйга қандай етиб оласиз? деди. Мен эса, жавоб бўлса бас, уйга қанот боғлаб учадиган, қанотим ҳўл бўлиб қолса, эмаклаб ҳам борадиган аҳволда эдим. Бахтиёр ака аҳволимни тушунди шекилли: Бу ёққа юринг-чи, деди. Шийпон ёнбошидаги айвон остида Бахтиёр аканинг йигирма йиллик шалоқ “Газ-21” машинаси турар эди. Домла машинага ўтириб, мени ёнига чақирди. Ҳайрон бўлиб, кабинага кирдим. Бу машина эмас, трактор, йўқ, ҳақиқий танк экан. Хуллас, “Газ-21” вориллаб-пориллаб, лойларда тойиб-қийшайиб, кучаниб олдинга интилиб, хуллас, бизни катта йўлга чиқариб қўйди. Бахтиёр ака ажойиб одам экан. Мени қишлоғимиз бошига қадар олиб бориб қўйди-да: Қор тўхтагандан кейин ерлар сал селгишини кутинг, кейин баракка қайтинг, деди. Мен юрак ютиб сўрадим: Унгача… жавоб бериб қолишмасмикин… Домла маъюс кулимсиради: Республика тўлмагунча студентларга жавоб берилмайди… Телевизорда сводкани кузатиб туринг. Кунига бир яримдан бераяпмиз, ажаб эмас яна ўн кунлардан кейин планни бажариб қўйсак…

Бахтимга, қор яна уч кун тинмади. Тилиниб-шилиниб, қоп-қорайиб кетган қўлларимни қайта-қайта исссиқ сув солинган тоғорада илитдим, ўзим бўлса иссиққина танчанинг остидан чиқмайман. Ишқилиб, икки кун деганда одам бўлдим. Ана шунда жўрам Тошкентбойнинг вилоят марказидаги шифохонага тушиб қолганини эшитдим. Ҳамишагидай, хаста ошқозони панд берибди. Комбайнда пахта тераётган экан. Рулни бураман деб зўриққан шекилли. Ахир баҳайбат машинани бошқаришнинг ўзи бўладими… Бунинг устига у пайтлар бутифос деган бало бор эди. Жўрам бўлса даладан бери келмайди. Самолётда бир йилда неча марта дори сепилса, ҳар сафар дори далада байроқ ушлаб турган… Онамнинг бир-икки даккисидан кейин ноилож шифохонага бордим. Тўрт кишилик палатага бешта каравот жойлаштирилган. Мана шу ортиқча, шундоқ эшикка қадалиб турган каравотда ётган экан жўрам. Тошкентбой негадир қоп-қорайиб кетибди. Ҳолсиз. Ҳол-аҳвол сўрадим. Ичимга ўзиям уч метр шланг тиқишди, деди у ҳазиллашган бўлиб. Ишқилиб, энди яхшимисан? дедим. Жўрам илжайишга уринди. Кўз тегмасин, отдайман. Отдай бўлда, жўра, дедим унга далда беришга уриниб. Ҳали сен не-не шаҳарларни эгаллашинг керак. Тўғри, деди Тошкентбой гапимни маъқуллаб бош ирғаркан. Сўнг мутлақо хотиржам тарзда қўшиб қўйди: Ҳаёт энди бошланади… Мен бу баёнотга нима деб муносабат билдиришни ҳам билмай қолдим. Ҳазиллашяптими, деб разм соламан, йўқ, жўрамнинг кўриниши жиддий. Лаблари шахд билан қимтилганига, кўзлари бир нуқтага қадалиб турганига қараганда ўта жиддий. Шу сабабли гапни бошқа ёққа буришни маъқул кўрдим: Энг муҳими, яхшилаб тузалиб ол… Қолгани бир гап бўлар…

* * *

Қор тинди, эриб ҳам кетди. Ҳаммаёқ билч-билч лой. Кун совуқ. Бундай шароитда шийпондаги болаларнинг қай аҳволга тушганини ўйлаб эзиламан. Қайтиб боришга эса юрагим дов бермайди. Бормасликнинг ҳам иложи йўқ. Ахир, ўқишдан ҳайдаб юборишлари мумкин… Шундай иккиланиб юрган кунларимнинг бирида Тошкентбойнинг шифохонадан уйига қайтганини эшитиб қолдим. Яна онамнинг қистови билан Келдиёр аканикига бордим. Анча озиб қолган жўрам билан қучоқлашиб кўришдик. Бир пиёла чой устида уёқ-буёқдан гурунглашиб ўтирдик. Ташқаридан машинанинг чўзиқ сигнали эшитилиб қолди. Икковлон шошиб деразадан қарадик. Дарвоза ёнида бутун туманга машҳур қора “Виллис” турарди. Бу қўнғизга ўхшаш машинани айниқса ота-оналару ёш йигитлар яхши билиб олишган. Зеро, қора “Виллис” туман “военкоми”нинг, яъни туман ҳарбий комиссарлиги бошлиғининг хизмат машинаси эди. Ҳовлида куймаланиб юрган Келдиёр ака шошиб машина ёнига борди. “Виллис”дан тушган катта шапкали ҳарбий кийимдаги киши бир нималар деб бақирди. Мен танидим, уни ўнинчи синфда ўқиб юрган кезларим, туман марказига тиббиёт кўригидан ўтгани борганда кўргандим. Доимо қовоқ солиб, ўшшайиб юрадиган, гапирганда ҳам жеркиб, русча гапирадиган бу басавлат одам маълуму машҳур “военком” Тоғабоев эди. Аста деразани очдим. Одатига кўра Тоғабоев рус тилида дўқ урмоқда эди: Сизга икки соат муҳлат!.. Машина келиб олиб кетади!.. Бир минут ҳам ортиқ беролмайман!.. Қанақа шифохона? Ўғлингиз мутлақо соғлом! Қўлимда тиббиёт картаси турибди!.. Ҳарбий хизмат билан ҳазиллашманг!.. Ўғлингни топмасанг, устингдан жиноий иш очдириб, қаматтириб юбораман! Бу менинг қўлимдан келади! Мен керак бўлса райкомингга бўйсунмайман!.. Машина эшиги қарсиллаб ёпилди. “Виллис” гуриллаб олдинга интилди. Дарвоза ёнида бир лаган лойдай бўшашиб қолган Келдиёр акага бир қарашданоқ ҳаммасини тушундим: Тошкентбойни армияга олишмоқда эди. Ёдингизда бордир, ўша пайтлари аскарлар Афғонистонга юборилаётганди… Шундан қўрқдими, шўрлик… Қудратли “военком”нинг айтгани-айтган, дегани-деган пайтлар… Қолгани жуда тез, ҳовлиқиш ва шошилиш тарзида ўтди. Келдиёр ака чопиб келасола ҳовли адоғидаги молхонадан озғингина бир танани етаклаб чиқаркан, деразадан мўралаб турганимни кўриб қолгач, менга қараб бақирди: Чоп, Норжигитни топиб кел. Шу кўчада турадиган Норжигит ака қишлоқнинг олд қассобларидан эди. Мен Норжигит аканинг уйи томон ошиқдим. Бир соат ичида тана сўйилди, қайдандир пайдо бўлиб қолган беминнат ҳашарчилар ёрдамида иккита уйга жой қилинди, сандиқда ётган майиз-парвардалар дастурхонларга сочилди, Марям хола қўшни аёллар билан тандир-тандир патир ёпишга киришиб кетишди. Ким дўконга чопган, насияга икки яшик ароқ олиб келган… Ахир, ҳазил гапми, оиланинг тўнғичи Тошкентбой армияга кетмоқда эди. Шифохонадан сўнг озиб-тўзиб кетган, дармонсиз Тошкентбойнинг ўзига катта лас чопонга ўралиб олганча меҳмонхонанинг тўрида ўтирар, кекса-ёш маслаҳатчиларнинг армияда ўзини қандай тутиши кераклиги, “старик”лар билан қандай олишиш лозимлиги хусусидаги бош-кети йўқ, айни пайтда бири-биридан ваҳимали маслаҳатларини одатига кўра бош силкиб-бош силкиб эшитарди. Хайриятки, хонадонда бирон марта бўлсин “Афғонистон” сўзи тилга олинмади. Икки соат ичида ароқнинг бари ичиб бўлинди, ҳатто етмай қолиб, яна ўн шиша қарзга ҳам олиб келинди. Вақт зиқлиги боис қайнатма шўрва қилинмади, Норжигит аканинг ўзи гўшти ҳил-ҳил пишган қовурдоқ тайёрлабди. Таомни меҳмонлар мақтаб-мақтаб ейишди. Тоғабоев “военком” ўзи тайинлаб кетганидай, икки соатда эмас, икки ярим соатда яна ўша қўнғизга ўхшаш қора “Виллис”ида етиб келди. Машина ичида Тошкентбой тенги яна бир йигитча кўзлари жовдирабгина ўтирарди. Тоғабоев ичиб олиб, сал дадиллашган меҳмонларнинг шунчалик ялиниб-ёлворишларга қарамай ичкарига кирмади, жойида ўшшайиб ўтираверди. Тошкентбойни бояги жовдираб турган йигитча ёнига ўтқазишди. Ўғли орқасидан интилган Келдиёр акага қараб Тоғабоев бир ўқрайган эди, дами ичига тушиб кетган ота жойида қотди-қолди. Мен ҳали эшик ёнига бориб, жўрамга: Яхши бор, дейишга улгурдим. Тошкентбой менга… аланечук хурсанд бўлиб қаради ва: Армия… яхши, деди. Сўнг мамнуният билан қўшиб қўйди: Ҳаёт энди бошланади… Келдиёр ака ўкраб йиғлаб юборди, Марям опа изилллаб эрига жўр бўлди… Прекратит! “Военком”нинг қаҳрли, гулдираган овозда берган буйруғидан сўнг бирдан ҳамма жим бўлди-қолди. Тоғабоев анқайиб қолганларга яна бир бор ўқрайиб қаради-да, ҳайдовчига ўгирилиб, навбатдаги буйруғини берди: Поехали. “Виллис” кетди. Машина муюлишдан қайрилиб, кўздан йўқолгандан сўнггина ўзига келган Келдиёр ака яна ўкраб йиғлаб юборди, Марям хола яна изиллади… Озгина ичиб, сал кайф бўлган, кўзлари сузилиб бораётган Норжигит қассоб Келдиёр акани қучоқлаб олгач, чайқалган кўйи деди: Мошин мендан, ҳайдайдиган мард борми? Облсентрга бориб, Тошкентбойни кузатамиз. Элчилик, меҳмонлар ичида ичмаган, бунинг устига ҳайдовчилик гувоҳномасига эгалар ҳам бор экан. Хуллас, эски “Москвич”га олти киши ўтириб улар сафида Келдиёр ака билан Марям хола ҳам бор эди вилоят марказига, Тошкентбойни армияга кузатгани кетишди. Келиб, бўлган воқеани айтиб бергандим, ачиниш билан ўйланиб қолган онам лаб тишлаб турди-турди-да, сўнг ишонч билан: Камбағалнинг боласи-да, камбағалнинг боласи, деди. Бўлмаса кеча балнисадан келган болага армияда нима бор? Бировнинг ўрнига кетган бу, бировнинг ўрнига… Бирон амалдор Тоғабоевнинг оғзини мойлаган-да, боласини олиб қолган… Ўрнига бир бечорани юборган бу уйинг куйгур…

* * *

Орадан икки йилдан кўпроқ вақт ўтди. Тошкентбой хизматни Узоқ Шарқда ўтади. Ундан икки-уч марта хат олдим, бир марта жавоб ҳам ёздим шекилли. Бир мактубида у уч ойга яқин ҳарбий қисм шифохонасида даволанганини, ичига “аниқ олти метр шланг ютганини”, шифохонада ётганида математика бўйича русча китоблар ўқиётганини ёзгани эсимда бор. Янги йил арафасида қишлоққа келиб, онамдан Тошкентбойнинг аллақачон армиядан қайтганини, шу кунларда эса отасининг ўрнига бригадир бўлиб, далада яхоб суви қўяётганини эшитиб қолдим. Кеч маҳал кўчада жўрамнинг ўзини учратиб қолдим. Амаллар маборак! дедим қучоқлашиб кўришиб, ҳол-аҳвол сўрашганимиздан кейин. Ҳаммасини қўшиб юварканмиз-да. Раҳмат, деди илжайиб жўрам. Отам қариб, анча ўзини олдириб қўйибди. Бу ёқда укалар катта бўлаяпти. Дарвоқе, Тошкентбойнинг сакккизта ука-синглиси бор эди. Шу эсимга тушиб, беихтиёр тилим учида турган саволни бердим: Нима, ўқишга бориш ниятинг йўқми? Ҳозир ҳам подкурс кеч эмас, армиядан кейин индамай олишади… Жўрам маъюс кулимсиради: Саккизта ука… Бари ейман-ичаман деган пайти… Мен ўқишга кетиб қолсам, ким уларни боқади? Бу саволдаги темир мантиқ мени ўйлантириб қўйди. Математика… шаҳар… дея чайналдим мен. Тошкентбой жилмайиб қўйди. Математика қочиб кетмас… Кейин… ҳамма шаҳарга кетаверса, подани ким боқади? Ҳар қалай, кунинг подага қолмагандир, дедим мен ҳазил қилишга уриниб. Йўқ, деди жўрам кийиб олган резина этигига ишора қилиб. Отамнинг ўрнига бригадир бўлдим… Ўзинг айгандай, амалдорман… Ростини айтсам, яхши иш. Бунинг устига… Шу сафар мен жўрамдан илгарироқ отни қамчилаб қолдиму, Тошкентбой айтмоқчи бўлган гапни айтиб қўя қолдим: … Ҳаёт энди бошланаётган бўлса… Тошкентбой кулиб юборди: Тўғри, ҳаёт энди бошланади… “Амалдор” жўрам билан шу ерда хайрлашдик. Тўғри, эртаси куни одатимиз бўйича уни “чой”га чақирдик, уй тўла меҳмонлар билан қўшилишиб, ароқ ичдик. Аммо жўрам билан ики оғиз гаплашишга ҳам фурсат бўлмади. Оила даврасида ўтган янги йил байрамидан кейин эса ўқишга қайтиб кетдим. Кейинги йили Тошкентбой жўрам уйланди. Марям хола туриб олибди: “Тезроқ уйга бир ёрдамчи олмасак, бир ўзим шунча болани ҳеч эплай олмай қолдим…” Келинни ҳам онанинг ўзи топибди. Қариндошининг қизи экан. Оёқ-қўли чаққонгина, уй ишларида сочи супурги, қўли косов эмиш. Ўқишдан амалиётга кетаётганлигим боис тўй арафасида бориб Тошкентбойни табрикладим. Жўрам янада озибди, қорайиб кетибди, кўзлари киртайиб қолибди, биқинини ушлаб-ушлаб қўйишига, кўзлари остида пайдо бўлган қорамтир ҳалқачаларга қараганда соғлиғи ҳам яхшига ўхшамайди. Тошкентбой қутловларимни ердан кўз узмаган кўйи, индамай эшитди. Ниҳоят бошини кўтариб менга кулимсираб қараб турдитурди-да, охири: Уйланиш яхши, деди. Мана кўрасан, ҳақиқий ҳаёт энди бошланади… Чин гапим, мен шундай бўлишини жуда-жуда истадим… Аммо ҳаёт деганлари бешафқат экан…

* * *

Бир-бирини қувиб йиллар ўтди. Ҳаёт экан, ҳар кимнинг ўз ташвиши, ўз қувончи бор. Ўқишни битириб, мен ҳам ўз ташвишларимга андармон бўлиб кетдим. Худога шукр, севиб уйландим, фарзандларим бор. Баъзан, фурсат топилганда сўраб-суриштириб қоламан, гоҳида онамдан эшитиб қоламан, ҳар тугул, Тошкентбой ҳақида у-бу гаплардан воқиф бўламан. Тошкентбой жўрам ўтган ўн йилдан ортиқроқ вақт мобайнида жуда қаттиқ ишлади. У етти ука-синглисини уйли-жойли қилди, ҳаммасининг тўйини бировникидан кам қилмай ўтказди. Эшитишимча, ҳар сафар, бирон укаси ёки синглисининг тўйини йтказгач, жуда хурсанд аҳволда: “Қутулдим. Худога шукр. Ҳаёт энди бошланади”, дер экан. Аммо кўпи билан бир ҳафтадан кейин навбатдаги тўй ташвиши хонадонга аста кириб келавераркан… Йилда бир-икки марта бирон тўй ёинки маъракада учрашиб қолардик жўрам билан. Балки адашаётгандирман, аммо Тошкентбой кўз ўнгимда адо бўлиб бораётгандай эди. Иш, иш ва яна иш… Жўрамнинг билгани шу эди гўё. Учта фарзандли бўлди. Аммо қачон изласам жўрам далада бўларди. Ёз-ку, тушунарли, аммо қишда ҳам уни даладан топиш аниқ эди. Мен аниқ билардим, бу йиллар мобайнида Тошкентбой бирон марта бўлсин шифохонада ётмади, курортларга, санаторияларга бормади. Зеро, бунга унинг вақти ҳам йўқ эди. У ишларди, тинмай ишларди… Тақдир ҳазилини қаранг. Тошкентбой жўрам ўн йилдан ошиқроқ вақт мобайнида бригадирлик қилган, ҳар йили режасини ошириб бажариб келган юз гектар ерга тумандаги каттароқ бир амалдорнинг жиянининг ишқи тушиб қолибди. Фермерлик ҳаракати пайдо бўла бошлагач, тендер ўтказилибдию, жўрамнинг ерига даъвогарлик қилаётган амалдорнинг жияни “Мен олий маълумотлиман” деб фалон балл олибди, “Менинг шахсий тракторим бор” деб яна фалон балл олибди, “Машнам бор” деб яна балл олибди, хуллас, Тошкентбойга кўра кўпроқ балл йиғибди-да, тендер комиссияси қарорига кўра ерни олибди-қўйибди. Ўзиям серҳосил, сув бошидаги ер экан. Ҳар йили Тошкентбой жўрам тонналаб маҳалий ўғитни аравада ташигани, вақтида яхоб суви бериб тургани учун ер шўрлаш нималигини билмаган, ҳосилдорлигини эса оширса оширганки, йўқотмаган. Камбағалнинг ови юрса ҳам, дови юришмас. Осмондан тушгандай тўсатдан пайдо бўлиб қолган янги хўжайин жўрамнинг бу далада ишлашига рўйхўшлик билдирмайди. Тошкентбой жўрам ерга астойдил меҳр қўйганди, ерга боғланиб қолганди. Жўрам касал бўлиб ётиб қолади. Қўрқиб кетган муштипар хотин дўхтир чақиради. Дўхтир жўрамга туман марказидаги шифохонага йўлланма ёзиб беради. Йўлланма бир ҳафта дераза рахида ётади. Ниҳоят аҳволи оғирлаша бошлаган, узлуксиз иссиғи чиқиб, ғарқ терга ботаётган Тошкентбойни қўни-қўшнилар мажбурлаб машинага ётқизиб, шифохонага олиб келишади. Бу ерда жўрамни икки ҳафтага яқин даволашади. Уйидагилар, ука-сингиллар Тошкентбойнинг ҳолидан хабар олиб туришади. Ахийри бу хабарни мен ҳам эшитиб қолдим ва шифохонага бордим. Палатага кириб, Тошкентбойни кўрдиму, қўрқиб кетдим. Бир бурдагина булиб қолибди-ку, шўрлик… Гап сўрасам, маъюс кулимсирайди, аҳволидан гап очсам: Яхши… деб қутулади. Шундай кейин аста ташқарига чиқдим ва ука-сингиллардан сўрай-сўрай, бўлиб ўтган гап-сўзларни билиб олдим. Жаҳлим чиқди. Палатага, Тошкентбойнинг олдига кириб: Шунча ғавғо бўлибди, нега менга бир оғиз айтмадинг? дедим. Жўрам кулимсирашга уринаркан, кўзлари ғилтиллаб: Сени… безовта қилгим келмади… деди. Шундан кейин унга ётиғи билан гап уқдиришга уриндим: Тонг саҳарда ишга кетасан, жўра, ярим оқшомда қайтасан. Ёз демайсан, қиш демайсан, қачон қарасанг иш, иш, иш… Бунақа ҳаётнинг… бунақа ҳаётнинг оналарини палон қилсанг арзийди… Қўй ўша ерни, сен ҳам бундай одамга ўхшаб дам ол, ҳордиқ чиқар, болаларингни шаҳарга олиб бор, айлантир… Балки ўша ерни сендан олиб қўйишгани яхши ҳам бўлгандир бир томондан… Балки ҳаётинг энди бошланар… Тошкентбой менга диққат билан тикилиб, пичирлади: Йўқ, ёмон бўлди… Бола-чақани шунинг орқасидан боқиб турибидим… Мен бўш келмадим: Лекин қандай боқаётгандинг? Яшашдан мақсад бола-чақа учун ўлиб-тирилиб бир бурда нон топиш, холосми? Ўзинг қачон одамга ўхшаб яшайсан… Ахир умр ўтиб бораяпти. Дунёга бир марта келасан… Хуллас, ярим соатча бақириб-чақириб, ўзимча жўрамга насиҳат ўқиган бўлдим. Жўрам гапларимни индамай эшитди. Фақат бир марта, мен гап орасида: “Керак бўлса ерингни қайтариб олиб беришим мумкин” деган маҳалим менга ялт этиб қараб қўйди. Хайрлашмасдан ҳам ташқарига чиқдиму, бош шифокорни топиб, жўрамга яхши қарамагани учун хумордан чиққунча сўкдим. Шу билан ўзим ўзимдан мамнун бўлган кўйи уйга кетдим. Орадан уч кунча вақт ўтиб, Тошкентбойнинг оғирлашганини айтишди. Аввалига ишонмадим. Назаримда, шунча йил узлуксиз давом этган оғир жисмоний меҳнатдан сўнг ниҳоят шифохона палатасида бўлса ҳамки дам ола бошлаган жўрам қисқа фурсат ичида мутлақо соғайиб, ҳаётга бошқча кўз билан қарай бошлаши керак эди. Кечга яқин, ишдан чиқиб шифохонага бордим. Жўрамга алоҳида палата берганини тинмай таъкидлаётган бош врач унинг соғлиғи хусусидаги саволимга жавобан қўлларини икки ёнга ёзган кўйи бош чайқаркан: Касаллик ўтиб кетган экан, деди ҳамдардлик оҳангида. Лекин ниманидир кутаяпти бечора… Палата шинамгина экан. Ҳатто тўмба устида мўъжазгина телевизор ҳам бор. Бир қарашдаёқ ухлаб ётган жўрамнинг аҳволи янада оғирлашганини англадим. Беморнинг оппоқ болиши тагида қандайдир китобнинг бир чети кўриниб қолгандай бўлди. Секин эгилиб, китобни олдим. Бу математика бўйича дарслик эди… Томоғимга нимадир тиқилгандай бўлди. Ногоҳ Тошкентбой сесканиб кўз очди. Унинг нигоҳидаги чексиз армон, соғинч, изтироб ва аламни ҳис қиларканман, беихтиёр юрагим орқамга тортиб кетди. Жўра, дедим салом-аликни ҳам унутган кўйи ҳаяжон билан, гаплашдим, ҳал қилдим, ер ўзингга қолди. Ҳеч ўйланма. Сен ўзинг фермер бўласан. Трактор ҳам сенинг номингга расмийлаштирилади. (Илло, мен ёлғон гапирмаётгандим, жўрамнинг ерини олиб қўйган амалдорни ҳам, унинг тантиқ жиянини ҳам яхши танирдим, уларга пўписа қилиб қўймоққа ҳаддим сиғарди, аммо орани бузиб қўймай деган ҳадикда то шу кун уларга бир оғиз гап айтмагандим) Шунда… шунда жўрам Тошкентбойнинг аввалига оғир сўлиш олганини, сўнг кўзлари чақнаб кетганини, қувончданми, кўкраги кўтарилиб туша бошлаганини кўрдиму, “Шўрлик интизор бўлиб кутган янгилик балки шудир”, деган тусмолли ўйга бордим. Жўрамнинг қақроқ, ёрилиб кетган лаблари қимирлагандай бўлди. У ниманидир шивирлашга уринарди. Мен энгашиб, қулоғимни жўрамнинг лабларига яқин олиб бордим. Ҳаёт… ҳаёт энди бошланади… шивирлади Тошкентбой… Бу унинг охирги сўзлари эди… Шу сўзлар билан бир инсоннинг умр шами сўнди..

хдк

(Tashriflar: umumiy 118, bugungi 1)

1 izoh

  1. abduqayum akaning avtobiografiyasi keltirilgan aksariyat saytlarda 1962 29 fevral sanasini uchratdim. Menimcha muallif kamina kabi ushbu sanani yoqtirsa kerak deb o’ylaymanu-o’ylanaman. Tabrikda ham saytda ham 29 fevral…

Izoh qoldiring