Romen Rollan. Hikmatlar.

033
29 январ — Атоқли француз адиби Ромен Роллан таваллудининг 145 йиллиги

    Ромен Роллан (1866.29.1, Кламси — 1944.30.12, Везле) — машҳур француз ёзувчиси, мусиқашунос, жамоат арбоби. Дастлабки пьесалари Италиянинг Уйғониш тарихига бағишланган. Лекин улар матбуотда чоп этилмаган. Тарихий мавзудаги «Эътиқод фожиаси» номи билан умумлашган 3 пьесасида ўз ватандошларини эътиқод, мардлик ва ишончга даъват қилган. «Жан Кристоф» роман-эпопеясида Бетховен типидаги даҳо мусиқачининг тарихи 20-аср бошларидаги Европа маданияти инқирозининг реалистик картинаси фонида кўрсатилган. «Кола Брюньон» қиссаси марказида эрксевар меҳнаткаш халқ устаси образи туради. Ромен Ролланнинг кейинги ижтимоий-сиёсий қарашлари «Мафтункор қалб» роман-эпопеяси (1922—33)да акс этган. Людвиг ван Бетховен (1903), Микеланжело (1907), Лев Толстой (1911), Махатма Ганди (1923) каби буюк кишиларнинг бадиий биографиясини ёзган. Мусикашуносликка оид асарлари ўзбек тилига таржима қилинган. Нобель мукофоти лауреати (1915).

09
Ромен Роллан
ҲИКМАТЛАР
21
Хуршид Даврон таржимаси

02 Дўстликда на қарздор бор, на ҳомий.

01 Тафаккурни нобуд этган одам уч карра қотилдир.

01 Мунофиқлик  қуллик билан баробардир.

01 Уруш — бу инсоният ҳаётига хавф солгувчи илонга ўхшайди.

01 Виждонли ва жасур инсон,энг аввало, ватанининг фахридир.

01 Шундай ўлганлар борки,улар мудом барҳаётдирлар. Шундай тириклар борки, ўликдан фарқи йўқ.

01 Орзу баъзан  бизни кўр қилиб, йўлимиздан  адаштиради. Аммо, орзудан воз кечишнинг ўзи энг катта адашувдир.

01 Соғлом руҳ ҳам касалликдай юқумли.

01 Ҳаётга муҳаббат ўлим қўрқуви билан ёнма-ён юради.

01 Адабиёт ва санъатни ахлоқий соғломликнинг битмас-тугунмас манбаидир.

01 Ёлғон ва ғийбат ҳамиша унинг тиғи қаратилган одамдан олдин ўз эгасини ҳалок этади.

01 Мусиқа бамисоли ёғир томчилари, аста-секин тупроққа сингиб, илдизга қувват берганидек,инсон юрагига куч бағишлайди.

01 Зуғумли замонлар эмас, зуғумкор одамлар бўлади.

01 Адолатсизлик бетинимдир, бирини тузатаман деб иккинчисига йўл очишади.

01 Ижодддан лаззатли бахт бормикан дунёда. Ижод қилган инсонгина тирикдир. Ҳаётнинг бутун қувончи фақат ижодда.

01 Санъатнинг биринчи қонуни бор: гапинг бўлмаса,оғзингни очма. Гапинг бўлса, ёлғон қўшмай,айт!

01 Чинакам мағлубиятга,тузатиб бўлмас мағлубиятга учрасанг, душманингдан эмас, ўзингдан кўр.

01 Асл шеърият сўз ўйинидан ёки оҳангу туроқдан эмас, борлиқни чирмаб оладиган, инсон кўзидан-да узоқларни кўра оладиган руҳ туфайли пайдо бўлади.

099Ҳақиқат барча учун айни бўлади,лекин ҳар бир миллатнинг идеалларида намоён бўладиган ўз хусусий ёлғонлари бор.

01 Ижод қилмоқ — ўлимни ўлдирмоққа ўхшайди.

01 Фақат ҳақиқатни биламан деган, уни излашга уринмаган одам билан баҳс қилмоқдан фойда йўқ.

01 Яхшилик — илм эмас, ҳаракатдир!

(Tashriflar: umumiy 41, bugungi 1)

Izoh qoldiring