Hamidulla Boltaboev «Hammasi hayot haqida» ko’rsatuvida

047
«Ҳаммаси ҳаёт ҳақида»  кўрсатувининг бу галги меҳмони Ўзбекистон Миллий университети профессори ва Ўзбек мумтоз адабиёти кафедраси мудири, “Абдурауф Фитрат – адабиётшунос”, “Фитратнинг илмий мероси”, “Мумтоз сўз қадри”, “Ислом тасаввуфи манбалари”, “Шарқ мумтоз поэтикаси”, “Фитрат ва жадидчилик” китоблари муаллифи, таниқли адабиётшунос олим Ҳамидулла Болтабоев. Davomini o'qish

Shomirza Turdimov ‘Hammasi hayot haqida’ ko’rsatuvida

021

«Ҳаммаси ҳаёт ҳақида» кўрсатувида таниқли фольклошунос олим ва ёзувчи Шомирза Турдимов нафақат ўтмиш ва бугуннинг узвийлиги, илоҳий битиклар мақсад-мазмуни, ХХI асрда иинсон табиатида рўй бераётган ўзгаришлар, оила қадриятлари, халқ оғзаки ижоди масалалари, эркин инсон қандай бўлиши ҳақида мулоҳазалар юритади. Davomini o'qish

Zuhriddin Isomiddinov ‘Hammasi hayot haqida’ ko’rsatuvida

02
Журналист Гулшод Иброҳимова «Ҳаммаси ҳаёт ҳақида» кўрсатувида суҳбатдоши — таниқли адабиётшунос олим ва публицист Зуҳриддин Исомиддинов  билан  нафақат инсон ҳаёти мазмуни,тирикчилик муаммолари хусусида, шунингдек, адабиёт ва санъатнинг инсон мавжудлиги учун қандай ўрин тутиши ҳақида мулоҳазалар юритади. Davomini o'qish

Shavkat Rahmon. Shoir haqida hujjatli film

05512 сентябрь — жасоратли шоир Шавкат Раҳмон таваллудининг 65 йиллиги

    Мазкур ҳужжатли фильм ўзбекнинг улуғ шоири Шавкат Раҳмон (1950-1996) ҳаёти ва фаолиятига бағишланган. Фильм шоирнинг оғир хасталикка учраган сўнгги кунлари ҳақида ҳикоя қилади ва  шоирнинг оила аъзолари, ижодкор дўстлари хотиралари асосида тайёрланган. Davomini o'qish

Yosh 45 ga borganda (Shavkat Rahmon bilan suhbat. 1995) & Oqibat (Shavkat Rahmon xotirasi)

Ashampoo_Snap_2017.11.11_14h32m09s_001_.png  Адабиётшунос Раҳмон Қўчқорнинг «Оқибат» кўрсатуви машҳур ўзбек шоири Шавкат Раҳмон хотирасига бағишланган. Унда шоирнинг яқин дўстлари ва шогирдлари — Усмон Азим, Мурод Муҳаммад Дўст, Хуршид Даврон, Аҳмад Аъзам, Асқар Маҳкам,  Иқбол Мирзо иштирок этган. Шунингдек, саҳифада Раҳмон Қўчқорнинг 1995 йили Шавкат Раҳмон билан қилган суҳбати ҳам тақдим этилмоқда. Davomini o'qish

Hayot soqmoqlari. Bahodir Yo’ldoshev portretiga chizgilar. Videofilm

07

7 сентябрь — таниқли режиссёр Баҳодир Йўлдошев таваллуд топган кун.

Бугун — 7 сентябрь куни Ўзбекистон халқ артисти, санъат арбоби, таниқли режиссёр Баҳодир Йўлдошев 69 ёшга тўлади. Гурунгдош жўралариму даврадош дўстларим,мамлакатимизнинг ҳар бир гўшасида яшайдиган театр ва Баҳодир Йўлдошевнинг ихлосмандлари номидан акани муборак кун билан чин юракдан табриклайман ва яна узоқ йиллар бизга ҳамнафас бўлиб юришларини тилайман. Davomini o'qish

Yo‘ldosh Eshbek ‘She’r sehri’ teleloyihasida

033Таниқли ўзбек шоири Йўлдош Эшбек таваллуд топган кун

   Йўлдош Эшбек 1950 йил 1 cентябрда Самарқанд вилояти, Иштихон туманида таваллуд топган. ТошДУнинг филология факултетини тугатган (1977). Дастлабки шеърлар тўплами — «Соғиниб яшайман» (1981). «Юксак дарахтлар» (1985), «Мовий турналар» (1987), «Яхшиликка қарайман» (1988), «Дарахтлар эртаги» (1989), «Ҳаёт чечаги» (1990), «Мангу масофа» (1991) каби шеърий тўпламлари нашр этилган. Имом Ғаззолийнинг «Эй фарзанд», Аҳмад Лутфийнинг «Ўгай она», «Ҳазрати Али», Фотима Темурнинг «Кўнгил дўстлари» («Тазкират ул-авлиё»), Амина Шанк ўғлининг «Виждон азоби», Ўлжас Сулаймоннинг «Сопол китоб» ва бошқа адибларнинг асарларини ўзбек тилига таржима қилган. «Шуҳрат» медали билан тақдирланган (1998). Davomini o'qish

Begali Qosimov. Abdurauf Fitrat & Fitrat. Hujjatli Film.

Ashampoo_Snap_2016.06.07_02h01m03s_008_.png   Абдурауф Фитрат ижоди ва фаолияти яқин тарихимизнинг энг порлоқ саҳифаларидан бирини ташкил қилади. У бутун умри давомида Она-Ватанни озод ва обод қилиш дарди билан яшади. Бу буюк иштиёқ уни Ватан ва Миллат фидойиларидан ташкил топган «Ёш бухоролилар» жамиятини тузишга муваффақ этди. Сўнгроқ мустақил партия сифатида фаолият юритган ушбу жамиятнинг пировард мақсади қадам-бақадам бориб, истиқлолни қўлга киритиш ва ислоҳотлар ёрдамида мустақил демократик давлат қуришдан иборат эди. Davomini o'qish

Chingiiz Ahmarov. Videofilm.

004
18 август — Ўзбекистон халқ рассоми Чингиз Ахмаров таваллуд топган кун.

Атоқли ўзбек мусаввири Чингиз Аҳмаров қадимги миниатюра анъяналарини давом эттириб, замонавий услублар билан бойитган ҳолда ўзига хос янги бадиий мактаб яратди. Республикамиздаги кўзга кўринган ўнлаб ҳашаматли биноларии монументал деворий суратлар билан безади. Жумладан, Алишер Навоий номидаги Ўзбек Давлат академик Катта театри, Адабиёт музейи, Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти, Ҳамза номидаги Саньатшунослик институти, Тошкент метросининг Алишер Навоий бекати ва бошқа иншоотлар унинг бетакрор санъати билан жило топди. Davomini o'qish

Rahim Ahmedov. Videofilm.

ahmedov

26 июль — Ўзбекистон халқ рассоми Раҳим Аҳмедов таваллуд топган кун.

Раҳим Аҳмедов –  Ўзбекистон рассомчилик мактаби асосчиларидан биридир.. У «Ўзбекистон халқ рассоми» унвони ва «Буюк хизматлари учун» ордени билан тақдирланган. Ноёб истеъдод соҳиби, портрет жанрининг моҳир устаси  Раҳим Аҳмедов 1921 йилда Тошкентда туғилган. 1937—1941 йилларда П. Беньков номидаги Республика бадиий ўқув юртида, 1947—1953 йилларда Санкт-Петербургдаги И. Репин номидаги рассомлик, ҳайкалтарошлик ва меъморлик институтида ўқиди. Davomini o'qish

Buyuk Ajdodlar. Imom Buxoriy. Videofilm.

044

20-21 июл — Имом ал-Бухорий куни.

   Имом Бухорий илмли, аҳли фазл ва солиҳ оилада Жума намозидан кейин, 194 ҳижрий йилнинг, Шаввол ойидан ўн уч кеча қолганда, Бухоро шаҳрида дунёга кеганлар.Тўлиқ исмлари Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Абул Ҳасан Исмоил ибн Иброҳим ибн ал Муғийра ибн Бардизба ал Жўъфий ал Бухорийдир. Davomini o'qish