Олимжон Салимов (1947.30.8, Наманган вилояти Косонсой ш.) — режиссёр, актёр, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1990). Тошкент театр ва рассомлик санъати институтининг актёрлик (1969), режиссёрлик (1993) факультетларини тугатган. 1969—84 й.лар Қўқон шаҳар мусиқали драма театрида актёр, кейинчалик режиссёр 1984—93 й.лар Фарғона театрида бош режиссёр, Ёш томошабинлар театрида бадиий раҳбар. Davomini o'qish
Bo'lim: Video, Audio,Foto
Audio va video materiallar
Кшиштоф Кесьлевский. О себе. Глава 1. Возвращение домой & Фильмы Кесьлевского
Книга «О себе» (впервые опубликованная в 1993 году под названием «Кеслевский о Кеслевском») основана на серии бесед режиссера с англичанкой Данутой Сток, однако это не сборник интервью, а цельное хронологическое повествование, которое заканчивается периодом съемок цикла Три цвета. Таким образом, книга охватывает весь творческий путь режиссера. Она завершается словами: «Буду ли я еще снимать кино?.. Пожалуй, нет. Скорее всего, нет». Излишне напоминать, что именно так и случилось – Кеслевский умер в 1996 году, не дожив до 55 лет, а Три цвета стали его последним триумфом. Davomini o'qish
Akira Kurosavaning afsonaviy filmlari / 10 фильмов Куросавы, которые нельзя не увидеть
23 март — буюк япон кинорежиссёри Акиро Куросава таваллуд топган кун
23 марта 1910 года родился режиссёр Акира Куросава
Акира Куросава (1910.23.3, Токио -1998) — япон кинорежиссёри, сценарийчи. Режиссёрлик фаолиятини 1936 й. бошлаган. 1950 й. экранлаштирган «Расёмон» фильми б-н жаҳонга танилди. «Овсар», «Етти самурай», «Дерсу Узала», «Жангчининг сояси», «Жароҳат», «Август рапсодияси» фильмлари машхур. Унинг фильмлари инсон характерини очишда ўзига хос талқини, ўткир драматик зиддиятлари б-н ажралиб туради. Ахлоқ, шахснинг руҳий такомили, инсоннинг доимо эзгуликка интили- ши лозимлиги Куросава ижодининг асосий мавзусидир. Davomini o'qish
Xosiyat Rustamova «She’r sehri» teleloyihasida.
Хосият Рустамова 1971 йилнинг 19 март санасида Наманган вилояти, Поп туманиниг Олмос қишлоғида таваллуд топган. 1988 йили ўрта мактабни тугатиб,Тошкент Давлат университетига (ҳозирги Миллий университет) ўқишга кирган. 1993 йилда ушбу олий даргоҳни тугатгач, турли газета ва журналларда хизмат қилган. Унинг илк шеърияти талабалик йилларидаёқ, маҳаллий матбуотларда дунё юзини кўради. Шоира 2004 йилда «Шуҳрат» медали билан тақдирланган. Davomini o'qish
Moris Ravel. Bolero.
7 март — машҳур француз композитори Мроис Равель таваллуд топган кун.
Морис Жозеф Равель (Ravel) (1875.7.3, Франциядаги Сибур ш. — 1937.28.12, Париж) — француз композитори. Париж консерваториясини тугатган (1905). Ижодида дастлаб мусиқий импрессионизм, 1917 й.дан неоклассицизм тамойилларини ривожлантирган. Асарлари колоритининг бойлиги, шакл ва ритмлар равшанлиги, мавзулар халқ (айниқса, испан) куйларига яқинлиги б-н ажралиб туради. «Сув ўйини», «Акс тасвирлар», «Кечки Гаспар» (1905—08) асарларида янги фортепиано услубини кашф этган. Рақс куйларига изчил мурожаат қилиб хореографик симфония («Дафнис ва Хлоя» балети, 1911), хореографик поэма («Вальс», симфоник оркестр учун, 1920) жанрларини яратган. Davomini o'qish
Ikrom Akbarov. Qo’shiqlari va musiqasi yangragan filmlar
1 март — Атоқли композитор Икром Акбаров таваллуд топган кун.
Акбаров Икром Илҳомович (1921.1.3, Тошкент) — композитор, Ўзбекистон халқ артиста (1981), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1964). Тошкент (1945) ва Ленинград (1950) консерваторияларини тугатган.
Моҳир композитор ўзининг 60 йилдан зиёд ижодий фаолияти давомида опера, балет, симфония, камер чолғу ва вокал жанрларида самарали ижод қилиб, ёрқин истеъдодини намоён этди. Davomini o'qish
Malika Egamberdiyeva «Yoshlar» telekanalining «Oltin mikrofon» loyihasida.
«Ёшлар» телеканали орқали эфирга узатилаётган «Олтин микрофон» лойиҳасининг мухлислари пайдо бўлганига анча бўлди. Бир ойча аввал биз сизга шу лойиҳада иштирок этган таниқли хонанда, ажойиб овоз соҳиби Исроил Саидумаров дастурини тақдим этган эдик. Бугун эса сизни Ниҳол мукофоти соҳибаси Малика Эгамбердиева иштирок этган дастур билан таништирмоқчимиз. Шахсан менга, Маликанинг дастурида Исроил Саидумаров дастурида яққол кўзга ташланган салоҳиятли ижро мен кутганчалик намоён бўлмаган бўлса-да,телеэфирни босиб кетган «дикир -дикир»чи, бугунги ўзбек эстрадасининг «тимсоли»га айланган «Божалар» солистидек чийилдоқ овозли, фақат фонограмма билангина саҳнага ва тқйга борадиган отарчилардан минг…миллион карра аъло эканини тан оламан. Davomini o'qish
Isroil Saidumarov «Yoshlar» telekanalining ‘Oltin mikrofon’ loyihasida.
Барча телеканаллар раҳбарлари ўзбек халқи фақат артистдан иборат эмаслигини тушуниши керак. Тушунмаса, тушунтириб қўйиш керак. Халқимиз бир пайтлар артист деганда Ҳалима Носирова, Комилжон Отаниёзов, Таваккал Қодиров, Ботир Зокировларни назарда тутган. Уларнинг анъаналарини давом эттиришни мақсад этган ёшлар йўқми? Бор! “Yoshlar” каналида намойиш этиладиган “Олтин микрофон” лойиҳаси шундай ёшлар борлигини кўрсатиб турибди-ку (Хуршид Даврон билан суҳбатдан.Суҳбатни мана бу саҳифада ўқинг)
Бугун эътиборингизга «Yoshlar» телеканалида намойиш этиладиган ва жонли овозда ёзиладиган «Олтин микрофон» телелойиҳасининг истеъдодли хонанда, «Ниҳол» мукофоти совриндори Исроил Саидумаровга бағишланган дастурини тақдим этамиз. Davomini o'qish
Саиб Ходжаев. Великий импровизатор.
Имя Саиба Ходжаева всегда вызывает улыбку, а его появление на экране в старых фильмах – безудержный хохот зрителей. Те же, кто работал с ним, вспоминая об актере, чаще всего говорят о его удивительной жизнерадостности, великолепном чувстве юмора, уникальной способности импровизировать на сцене. Кстати, именно за последнее его в свое время часто ругали на худсоветах и собраниях, он получал выговоры, но все равно продолжал на каждом спектакле придумывать что-то новое. На гала-концертах многие актеры из других театров не решались выйти с ним на одну сцену, потому что талант его был настолько ярким, что все внимание зрителей было сосредоточено на нем. Davomini o'qish
Chantrimore (Чантриморэ) — Erkin A’zam asari asosida badiiy film.
Таниқли ёзувчи ва кинодраматург Эркин Аъзам ҳақида ёзганлар такрор-такрор таъкидлаганидек,адибнинг қаҳрамонлари – чинакам ўзбек: бор дунёси – ўзбекона! «Чантриморэ», «Дилхирож», «Эркак», «Забаржад», «Сув ёқалаб», «Паризод» сингари фильмларнинг, эҳтимол, юрагимизга жиз этиб текканининг боиси ҳам шудир.
Бугун таниқли адибнинг «Анойининг жайдари олмаси» асарини ва асар асосида 1990 йили суратга олинган «Чантраморэ» қисқа метражли бадиий фильмини тақдим этамиз. Davomini o'qish
Talabaning munosib javobi. Video.
Ушбу видеода АҚШдаги университетларнинг бирида таълим олаётган афғонистонлик талаба америкалик курсдошларининг мамлакатда олиб борилаётган оммавий тарғибот натижасида пайдо бўлган саволларига муносиб жавоб бергани тасвирланган. Davomini o'qish
Tasavvur ranglari. Videofilm & Nodir Normatov. Boysunlik Gogen.
Бойсунлик Тўра Шомирзаев теран мушоҳадали, изланувчан, истеъдодли рассом. У миллий қадриятларни рангтасвирда ўзига хос ифода этганлиги учун Ўзбекистон Бадиий Академиясининг олтин медали билан бекорга мукофотланмаган. «O’zbekiston» телерадиоканалида директорлик пайтимда истеъдодли режиссёр Жамшид Худойқулов томонидан мусаввирга бағишланган видефильм суратга олинган эди. Ушбу видеофильм,менинг назаримда, ўзбек телевизионида яратилган энг сара фильмлардан бири бўлиб қолди. Davomini o'qish