Mahmudxo’ja Behbudiy. Tarix haqida.

033     Бизнинг ўз шевамизда Туркистонда ўтган боболаримизнинг маиший, сиёсий аҳволиға доир «Туркистон тарихи» бор бўлгонда, они кўз олдимизда қўюб, бурунғи қаҳрамон боболаримизнинг на йўл ила тараққий ва маданият давриға кируб ва нима сабабдан охири мунқариз бўлуб кетганларини ўқуб, билуб, хейли ибрат олар эдук. Ўшандоқ ҳозирги ҳолимизни боболаримиз давридаги ҳолларға бир даража муқояса этмак ила баробар ўз-ўзимиздан бир инфиоли даруний ҳис эдуб, юзларимиз қизарар эди. Ҳоло, биз туркистонийлар марҳум боболаримиз аҳволи ҳам Туркистон воқеоти тарихиясидан бутун ғофил ва бехабардурмиз. Чунки ҳануз Туркистон тарихи ҳақинда янги тадқиқот ила ёзилгон, тартибли ва истифодали мукаммал бир асар вужудға келган йўқ. Davomini o'qish

Muhammad Sharif. Uch hikoya: Muqaddima & Yashil alanga

033    Илҳом қизни яхши кўришини ҳаммадан яширарди. Бу унинг ҳеч кимга ошкор этиб бўлмайдиган сири бўлиб, маълум қилиб қўйишларидан қаттиқ чўчир эди. Носир эса ана шу малагини ҳақоратлади, гарчи ўзи ҳам Раънонинг олдида оғзидан бол томиб-этти букилиб, турса-да, атайин шу гапни айтди. Наинки, Раъно унга рўйхушлик бермай буни ёқтирса… Davomini o'qish