Erkin Vohidov. «Yoshlik devoni»dan

088

28 декабрь – Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов таваллуд топган кун

1969 йили чоп этилган «Ёшлик девони» китоби фақат Эркин Воҳидовнинг 60-йиллар ижоди намунаси, ўша йиллардаги шоир кайфияти, ўй-мушоҳадалари ифодаси бўлибгина қолмай, умуман миллий шеъриятимиз тараққиётидаги муайян тамойилнинг кўрниши сифатида ҳам қимматлидир. Гап шундаки, адабиётда вульгар социологизм балоси ҳукмрон бўлган кезлари ҳамма ёқни ижтимоий-сиёсий мавзудаги тумтароқ шеърлар босиб кетган, севги, шахсий-интим кечинмалар бадном этилган, шеъриятдан бадарға қилинган эди. Davomini o'qish

Umarali Normatov. Ko’ngillarga ko’chgan she’riyat

011

28 декабрь – Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов таваллуд топган кун

Эркин Воҳидовнинг ҳаётдаги бахти, омади шуки, аввало, у ўз даврининг пешқадам зиёлилари оиласида дунёга келиб, гарчи ота-онасидан эрта айрилган бўлса-да, маърифатли жигарлари қўлида тарбия топиб вояга етди. Унга Миллий университетда Ғулом Каримов, Матёқуб Қўшжонов, Озод Шарафиддинов каби улкан адабиётшунослар яратган жўшқин адабий муҳитда тарбия олиш насиб этди. Бундан ҳам муҳими, мамлакатни миллатнинг гуллари қонига ботирган мустабид ҳукмдор тарих саҳнасини тарк этиб, қисман эркинлик шабадалари эса бошлаган, ижодда қудратли янги тўлқин ҳаракатга келган бир паллада қўлига қалам олди; шу ҳаракатнинг бошида турган улуғ адиб Абдулла Қаҳҳорнинг назарига тушди. Davomini o'qish

Ibrohim G’afurov. Men tug’ilganda

09

27 декабрь — Ёзувчи, таржимон ва адабиётшунос олим Иброҳим Ғафуров таваллуд топган кун

    Мен туғилганда қахратон эди . Қийналиб туғилдим .Заминга тушдим оёғим билан. Отам ёзиб қўйган сиёҳ қаламда эски бир сувратнинг орқасига : жумодил аввалнинг бешинчи куни . Декабрнинг йигирма еттиси . Ўттиз еттинчи йил …

Davomini o'qish

Xurshid Davron. «Bu qanday gap?» maqolasiga birinchi javob

Ashampoo_Snap_2016.12.23_12h59m46s_001_.png      Мустақиллик бизга тарихимизни холис ва ҳаққоний идрок этиш, номлари унитилишга маҳкум этилган аждодларимиз ҳақида тўлақонли билиш имкониятини қайтарди. Мана шу имконият туфайли тарихимизнинг номаълум саҳифалари ва қатағон этилган боболаримизга бағишлаб асарлар ёзишга йўл очилди. Бугунги куннинг қадр-қимматини англаш учун биз ҳамиша ўша қатағонлар даврини унутмасдан,  берилган имконият энг аввало катта масъулият эканини чуқур  ҳис этиб иш кўришимизни талаб этади. Йиллар давомида  рус адиби Сергей Бородинни «Улуғ бобомиз ҳаёти ва фаолиятини нотўғри талқин этган» деб айбласагу ўзимиз ундан-да баттар асарлар ёзилаётганига индамай қараб турсак, мустақиллик берган имкониятга нисбатан хиёнат қилган бўлмаймизми? Davomini o'qish

Ernest Heminguey. Yolg’izlik

087

У негадир барларни ва қовоқхоналарни ёқтирмасди. Озода, ёп-ёруғ кафе эса бошқа гап. Ҳозир у узоқ ўйланмасдан уйига, ўз хонасига етиб олади. Тўшагига чўзилади, кун ёриша бошлаган пайтда уйқуга кетaди. Уйқу олдидан у, ўзига-ўзи, бу фақат уйқусизлик бўлса керак, деб қўяди. Бу ҳолат кўпчилик одамларда учраса керак.
Davomini o'qish

Sharqiya Aliyevaning memuari

03

Оҳ, менинг соддагина (нодон десам ҳақорат бўлар), ҳар қандай буйруқни бажараверадиган, тили йўқ замондошларим! “Орзигул опа бадарға қилинсин!” деб юз фоиз қўл кўтардилар-а! Шу ерда турган милиция хизматчиси “Туринг, Орзигул опа! Бу ёққа ўтинг. Ҳозирдан эътиборан уйингизга бормайсиз, кўрпа тўшагингизни келтириб берадилар” деганидан кейин аёлларнинг ярмидан кўпроғи уввос солиб йиғлай бошладилар. Davomini o'qish

Nazar Eshonqul. Uch hikoya

087

Бир мамлакатда камбағал рассом яшарди. У аянчли даражада қашшоқ, устига-устак жуда ҳам ёлғиз эди: у ҳаётни қандай тушунса, шундай кўринишда чизар, лекин уни ҳеч ким тушунмас, суратлари паст нархда сотиларди. Омадсиз рассом бир куни кўчада – айнан кўчада, чунки маликаларни бошқа жойда учратиш мумкин эмас, буни эртаклар ҳам тасдиқлайди, – шаҳар айланиб юрган маликани кўрди-ю, унга ошиқ бўлиб қолди; муҳаббат уни девонага айлантирди: у маликанинг исмини айтиб, кўча-куйда санғиб юрадиган ва эсига тушиб қолган жойда – тошга ҳам, деворга ҳам унинг суратини чизадиган бўлиб қолди. Бу ҳолни маликага етказдилар. Малика қаҳ-қаҳ уриб кулди-ю, рассомни чақириб, аввал масхара қилди. Davomini o'qish

Xurshid Do’stmuhammad. Kitobxonlik — kundalik hayot va turmush tarzi

091

Замонамиз одамлари бамисоли китоб ва мутолаа уммонида сузиб юрибди, бу уммонда жон сақлаш, эмин-эркин ҳаёт кечириш, яхшини ёмондан ажрата билиш ҳар кимнинг тушунчаси, дунёқараши, қизиқишлари, диди-фаросати ва албатта ниятига боғлиқ, аввало. Қизиғи, ҳар қандай тушунча, дунёқараш, қизиқиш, дид-фаросат, ният соҳиб ва соҳибалари эҳтиёжига яраша китоб топилади. Истаймизми-йўқми, ҳаётнинг қонунияти, ҳикмати шундай. Davomini o'qish

XX asr polyak she’riyatidan. Xurshid Davron tarjimalari

008

Ёшлик даврларидан то ҳозиргача поляк шеъриятини тинимсиз мутолаа қиламан. Кимларнидир бир-икки ўқигйман, аммо, ақлли ва фожиали Тадеуш Режевични, қисқа умри давомида фақат муҳаббат ҳақида шеър ёзган Халина Посвятовскаяни, мураккаб ҳаёт фалсафасини оддий сатрларига сингдира олган Вислава Шимборска шеърларини қайта-қайта ўқигим келади. Шу кунларда Вислава Шимборска ва Халина Посвятовская шеърларини таржима қиляпман. Ҳозир эса яқинда архивимдан топиб олган ва 30 йилча аввал таржима қилган шоирлар шеърларини тақдим этаман. Davomini o'qish

Xuan Ramon Ximenes. She’rlar. Shavkat Rahmon tarjimalari (01)

022

23 декабрь — машҳур испан шоири Хуан Рамон Хименес таваллуд топган кун

Буюк испан шоири,испан модернизми бошловчилари бири, Нобель мукофоти лауреати Хуан Рамон Хименес шеърлари жаҳон шеъриятининг энг сара намуналаридан ҳисобланади. Ижодида эса, ўзи айтиб юрадиган «мангуликка ташналик»ни ифодалашга ҳаракат қилган. Шоир шеърларини илк маротиба ўзбек тилига атоқли ўзбек шоири Шавкат Раҳмон таржимасида  босилган эди. Davomini o'qish

Umid Bekmuhammad. Cho’lpon e’tiboridagi xarrotlar

03

1936 йилнинг 12 сентябри.Москвада нашр этилиб бутун Евроосиё ҳудудига тарқаладиган “Правда ” газетасида мўйсафид бир чолнинг танбур чалиб турган сурати босилди. Фотолавҳа остида : “Тошкентга Хоразмнинг энг кекса халқ ашулачиси ва чолғувчиси 70 ёшли Матёқуб Харратов келди.У Хоразмнинг бутун мумтоз мақомларини ва халқ чолғуларини билади.Унинг ашулалари Тошкентда граммафон лаппакларига олинади” деган изоҳ бор эди. Davomini o'qish

Сэмюэл Беккет: попытка монолога

03

25 лет назад скончался автор «В ожидании Годо»

Четверть века назад, 22 декабря 1989 года в Париже скончался ирландский писатель, поэт и драматург Сэмюэл Баркли Беккет. Творческую биографию литератора разделило надвое самое известное и нашумевшее из его произведений — пьеса «В ожидании Годо». До ее постановки в 1953 году Беккет был мало примечательным ирландским эмигрантом из Парижа, автором трех насилу опубликованных романов, сборника рассказов, кое-каких эссе, критических заметок и стихотворений. Davomini o'qish