Xurshid Davron. Uch kitob: 1. «Samarqand xayoli». 2. «Sohibqiron nabirasi». 3. Shahidlar shohi (Shayx Kubro tushlari).

01    Ёшларимиз Хуршид Давроннинг “Самарқанд хаёли”, “Соҳибқирон набираси” номли тарихий бадиаларини севиб ўқишади. 1991 йилда унинг “Самарқанд хаёли” номли тарихий бадиалар тўплами нашр этилди. Ундан тарих шайдоси бўлган шоирнинг “Аждодлар ёди”, “Ватан чегараси”, “Тарих – боболар боғи”, “Муқаддас китобни варақла”, “Мустақиллик нима”, “Маърифат шижоатдир”, “Ҳақиқат чироғини ёқайлик” каби бадиалари, “Массагетлар маликаси ва форслар подшоҳи”, “Бибихоним қиссаси ёки тугамаган достон”, “Самарқанд хаёли” каби тарихий қиссалари ўрин олган эди.

1991 йили Хуршид Даврон тўрт тарихий манбани (Абу Тоҳирхожанинг “Самария”, Муҳаммад Наршахийнинг “Бухоро тарихи”, Баёнийнинг “Шажарайи Хоразмшоҳий”, Ибрат Тўрақўрғонийнинг “Фарғона тарихи”) ўз ичига олган “Мерос” номли тўпламга муҳаррирлик қилди. У тарих ихлосмандларининг севимли китобига айланди.
1994 йилда шоирнинг Мирзо Улуғбек ҳақидаги қиссаси — «Соҳибқирон набираси» нашр этилди…

Нажмиддин Кубро ҳақида бир қанча илмий мақолалар эълон қилинган. Хуршид Давроннинг “Шаҳидлар шоҳи” тарихий-маърифий қиссаси тарихий маълумотга бойлиги, Кубравия тариқатининг вужудга келиши ва унинг комил инсонни вояга етказишдаги ўрни меҳр билан баён этилган. Китоб орқали биз Нажмиддин Кубронинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида тўлароқ маълумотга эга бўламиз (Наим Норқуловнинг мақоласидан. Мақолани мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин).

Samarqand xayoli

Хуршид Даврон. Самарқанд хаёли
Тарихий-маърифий қиссалар ва бадиалар
‘Камалак’ нашриёти

Тошкент — 1991
Адади 60 000 нусха
320 бет

09

Хуршид Даврон. Соҳибқирон набираси
Тошкент.,»Шарқ», 1995
385 бет

Азиз китобхон!
Бу йил жаҳонга танилган буюк ватандошимиз Мирзо Улуғбекнинг 600 йиллик айёми бутун инсоният томонидан нишонланди. Қўлингиздаги ушбу китоб фақат улуғ аллома эмас,шунингдек миллатимизнинг шукуҳли қаҳрамони Амир Темур ва унинг садоқатли умр йўлдоши Бибихоним ҳақида ҳам сизга ҳикоя қилади. Китоб саҳифалари орқали сиз Амир Темур ва Мирзо Улуғбек замонига юриш қиласиз,таърифи жаҳонга машўур жаҳонгир ҳаёти ва фаолиятининг шонли лаҳзаларига гувоҳу шоҳид,Соҳибқирон набирасининг болалик ва ёшлик чоғларига ҳамнафас бўласиз.
Китоб ибратли,ҳикматли ривоят ва афсоналарга бойлиги билан диққатга сазовор.Таниқли шоир ва тарихшуноснинг бу китоби ҳам унинг аввалги асарлари каби сизга манзур бўлишига ишонамиз.

МУНДАРИЖА

Бибихоним қиссаси ёхуд тугамаган достон
Амир Темур ўғлининг ўлими ҳақида ривоят
Соҳибқирон набираси ёхуд митти юлдуз қиссаси

kubro

Хуршид Даврон. Шаҳидлар шоҳи (Нажмиддин Куро тушлари)
Масъул муҳаррир: Ibrohim Haqqul
Тошкент.,»Фан», 2008
200 бет

Тарих шунчаки рақамлардангина иборат эмас.У инсон ҳаёти,кечинма ва туйғулари,тушунчаларини ўзида мужассам этган улкан обидадир. Унга юзма-юз келганда тарихнинг нақадар теран,инсон ҳаётининг жумбоқларга тўла эканлигига яна бир карра ишонч ҳосил қиласиз.
Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон тарихий мавзудаги кўплаб асарлари билан ўзбек адабиётига ўтмишда яшаган ажойиб ватандошларимизнинг ёрқин образларини олиб кирган,бадиий ижодга юксак мезонлар асосида ёндаша олган толмас ижодкордир.
«Шаҳидлар шоҳи» номланган мазкур тарихий-маърифий қисса Шарқнинг буюк алломаси,Кубравия тариқати асосчиси,улуғ ватандошимиз Шайх Нажмиддин Кубро ҳаёти ва фаолиятига бағишланган.
Мазкур асарнинг биринчи нашри 1998 йилда, иккинчи нашри 2006 йилда эълон қилинган эди.

xdk

(Tashriflar: umumiy 244, bugungi 1)

Izoh qoldiring