Aleksandr Belyayev. Kets yulduzi. Fantastik qissa

Ashampoo_Snap_2017.08.09_13h52m12s_001_.png    У пайтда бўйдоқ эдим, илмий ходимлар турадиган бинода истиқомат қилардим. Ленинграднинг баҳор оқшомларидан бирида очиқ деразадан хиёбондаги яшил момиқ билан қопланган дарахтларни томоша қилиб ўтирардим. Уйларнинг юқори қаватлари ботаётган қуёшнинг сарғиш нурида чўмилар, пастки қаватлар эса кўкимтир қоронғилик қаърига ғарқ бўлмоқда эди. Узоқдан Нева дарёси ва Адмиралтейство қуббаси ярқираб кўринарди. Оқшом ниҳоятда сўлим эди, фақат куй етишмасди, холос.

Александр Беляев
КЭЦ ЮЛДУЗИ
Илмий-фантастик роман
03

01Александр Романович Беляев (16-март, 1884 – 6-январ, 1942) — рус илмий фантастика ёзувчиси. Беляев 20-асрнинг 20-30-йилларида ёзган асарлари билан бутун Совет Иттифоқида иқтидорли фантаст сифатида шуҳрат қозонди. Беляевнинг кўп асарлари, шу жумладан «Профессор Доуелнинг боши» (1925), «Жаҳонгир» (1926), «Амфибия одам» (1928) ва «КЭЦ юлдузи» (1936) романлари ўзбек тилига таржима қилинган.
Асарлари: «Профессор Доуелнинг боши» (Голова Профессора Доуэля) (1925), «Жаҳонгир» (Властелин мира) (1926), «Бузилган кемалар ороли» (Остров Погибших Кораблей) (1926), «Амфибия одам» (Человек-Амфибия) (1928),«Атлантидадаги сўнгги одам» (Последний Человек из Атлантиды) (1926), «Эфирдаги жанг» (Борьба в Эфире) (1928), «Мангу нон» (Вечный Хлеб) (1928), «Юзини йўқотган киши» (Человек, Потерявший Своё Лицо) (1929), «Ҳаво сотувчи» (Продавец Воздуха) (1929), «Бўшлиққа сакраш» (Прыжок в Ничто) (1933), «КЭЦ юлдузи» (Звезда КЭЦ) (1936), «»Б» лабораторя В» (Лабораторияси) (1938), «Ариел» (Ариэль) (1941)

03

Константин Эдуардович Циолковский хотирасига бағишлайман

I. ҚОРАСОҚОЛ БИЛАН УЧРАШУВ

Арзимаган бир воқеа тақдиримни ҳал қилади, деб ким ўйлабди дейсиз.
У пайтда бўйдоқ эдим, илмий ходимлар турадиган бинода истиқомат қилардим. Ленинграднинг баҳор оқшомларидан бирида очиқ деразадан хиёбондаги яшил момиқ билан қопланган дарахтларни томоша қилиб ўтирардим. Уйларнинг юқори қаватлари ботаётган қуёшнинг сарғиш нурида чўмилар, пастки қаватлар эса кўкимтир қоронғилик қаърига ғарқ бўлмоқда эди. Узоқдан Нева дарёси ва Адмиралтейство қуббаси ярқираб кўринарди. Оқшом ниҳоятда сўлим эди, фақат куй етишмасди, холос. Радиоприёмнигим бузилиб қолган эди. Қўшни хонадан таралаётган майин бир куй деворларга урилиб, қулоғимга элас-элас эшитиларди. Шу тобда қўшниларимга ҳавасим келиб кетди ва ниҳоят, қўшним Антонина Ивановна радиоприёмнигимни осонгина тузатиб бериши мумкин-ку, деган фикрга келдим. Мен у қиз билан яхши таниш эмасдим, лекин физика-техника институтида ассистент бўлиб ишлашийи билардим. Ҳар гал зинада учрашиб қолганимизда бир-биримизга мулойимгина таъзим қилиб ўтардик. Шунинг ўзи унга ёрдам сўраб мурожаат қилишимга тўла ҳуқуқ берадигандай туюлди назаримда.

Ҳаял ўтмай қўшним эшигидаги қўнғироқ тугмасини босдим.
Эшикни Антонина Ивановна очди. У йигирма беш ёшлардаги сулув қиз эди. Унинг катта-катта қувноқ қўйкўзлари кишига андак истеҳзо билан такаббурона боқар, қирра бурни эса чеҳрасига қандайдир жўшқинлик ифодасини баҳш этарди. Эгнидаги жўнгина тикилган қора мовут кўйлаги қоматини қучиб турарди.
Негадир бирдан довдираб қолдим ва шоша-пиша, узуқ-юлуқ қилиб келишимнинг сабабини тушунтирдим.
— Бу замонда радиотехникани билмаслик уят, — деб гапимни бўлди у ҳазил аралаш.
— Мен биологман, — дедим ўзимни оқламоқчи бўлиб.
— Лекин ҳозир мактаб болалари ҳам билади радиотехникани.
У шундай дея текис тишларини ярқиратиб куларкан, таънасини юмшатгандай, орадаги ноқулайлик сал кўтиралгандай бўлди.
— Юринг, ичкарига кирайлик, чойимни ичиб бўлиб, приёмнигингизни даволагани бораман.
Мен бажону дил эргашдим.
Кенг ошхонадаги думалоқ стол ёнида семиз, икки юзи қипқизил, очлари оппок аёл — Антонина Ивановнанинг онаси ўтирарди. У мен билан қуруққина кўришиб чойга таклиф қилди.
Мен рад этдим. Антонина Ивановна чоиини ичиб бўлгач, бизникига чиқдик.
У приёмникни ғоятда чаққонлик билан қисмларга ажратди. Мен унинг узун, ҳаракатчан бармоқларига ҳавас билан тикилардим. Биз кўп гаплашолмадик. Қиз аппаратни бирпасда тузатиб, чиқиб кетди.
Бир неча кунгача фақат у ҳақда ўйлаб юрдим, яна кирмоқчи бўлардиму, бироқ ҳеч баҳона тополмасдим. Ниҳоят, айтишга ҳам уялади киши, приёмнигимни атайин бузиб қўйдим… Кейин унинг олдига кирдим.
Қиз приёмникни кўздан кечириб чиқди-ю, менга масхараомуз қараб қўйди-да:
— Приёмнигингизни тузатмайман, — деди.
Менинг лавлагим чиқиб кетди.
Аммо эртаси куни яна кирдим — бу гал приёмнигим жуда яхши ишлаётганини айтиш учун кирдим. Шундай қилиб, Тоняни кўриб туриш, — мен уни ўзимча шундай деб атардим, — мен учун ҳаётий эҳтиёжга айланиб қолди.
Қиз мен билан дўстона муносабатда бўларди, лекин мен унинг назарида кабинетда ўтириб қолган олим, тор доирадаги мутахассис, радитехникадан бехабар, характери бўш, табиати ўз лабораторияси ёки кабинетига мукка тушиб олган чолларникига ўхшаган бир киши эдим. Ҳар учрашганимизда у талай кўнгилсиз гапларни уйиб ташлар ва характеримни ўзгартиришни маслаҳат берарди.
Менинг иззат-нафсим ҳақоратланган эди. Қайтиб уникига кирмасликка қарор қилдим, лекин, албатта, бунинг уддасидан чиқолмадим. Бунинг устига, ўзим ҳам сезмай характеримни ўзгартира бошладим: кўпроқ сайр қиладиган, спорт билан шуғулланадиган бўлдим, чанғи, велосипед ва ҳатто радиотехникага оид китоблар сотиб олдим.
Бир куни Ленинград кўчаларида сайр қилиб юриб, Йигирма Бешинчи Октабр кўчаси билан Учинчи Июл кўчасининг муюлишида тимқора соқолли ёшгина бир кишини кўриб қолдим.
У менга диққат билан бир оз тикилиб турди-да, кейин истиқболимга шахдам юриб кела бошлади.
— Кечирасиз, сиз Артемев эмасмисиз?
— Шундай, — жавоб бердим мен.
— Сиз Нина… Антонина Герасимовани танийсизми? Мен еизни бир куни у билан кўрган эдим. Мен унга Евгений Палей ҳақида баъзи нарсаларни айтмоқчи эдим.
Шу пайт нотаниш кишининг олдига автомобил келиб тўхтади.
— Тезроқ! Тезроқ бўлинг! Кечикамиз! — деб қистади шофёр.
Қорасақол машинага сакраб чиқиб олди.
— Айтиб қўйинг — Помир, Кетс… — деб қичқирди у машина гизиллаб бораркан.
Автомобил тезда ғойиб бўлди.
Уйга бир алфозда қайтдим. Бу одам ким? Фамилиямни қаёқдан билади? Мени Тоня билан ёки у айтганча Нина билан, қаерда кўрган экан? Ҳамма танишларимни бир-бир кўз ўнгимдан ўтказиб чиқдим… Бундай қиррабурун ва қоп-қора чўққисоқол албатта эсда қолиши керак. Йўқ, мен бу одамни илгари учратмаганман… У тилга олган Малей-чи? У ким бўлди?
Тонянинг олдига кириб, бу ғалати учрашув ҳақида гапириб бердим. Ҳамиша огир вазмин бу қиз бирдан ҳаяжонланиб кетди. Палейнпнг номини эшитиб ҳатто қичқириб юборди. Учрашувни бутун тафсилотлари билан қайтадан гапириб беришга мажбур қилди, кейин нега у одам билан бирга машинага ўтириб, ҳамма гапни сўраб олмадингиз, деб койишга тушди.
— Тавба, жуда қўймижоз одамсиз-да! — деди у сўзини тугатиб.
— Тўғри, — жавоб бердим мен жаҳл билан. — Американинг саргузашт филмларидаги қаҳрамонларга сираям ўхшамайман ва бу билан фахрланаман. Нотаниш одамнинг машинасига чиқиб олиш… Афв этасиз.
У ўйга ботди, менинг сўзларимга қулоқ ҳам солмай, худди алаҳсирагандай ўзича пичирлай бошлади:
— Помир… Кетс… Помир… Кетс…
Кейин китоб жавонини титкилаб, Помир харитасини олди ва Кетс деган лсойни қидира кетди.
Аблатта харитада Кетс деган жой кўрсатилмаган эди.
— Кетс… Кетс… Агар бу шаҳар бўлмаса, нима ўзи: кичкина қишлоқми, овулми, бирон ташкилотми?.. Кетснинг нималигини билиш керак! — деб хитоб қилди у. — Шу бугуноқ ёки эртага эрталабдан қолдирмай қандай қилиб бўлмасин билиш керак.
Тоняни таниёлмай қолдим. Бамайлихотир ва тартиб билан ишлайдиган бу қизда шунча куч-ғайрат борлигини кўриб ҳайратда қолдим. Бу ўзгаришга фақат бир сўз — Палей деган сеҳрли сўз сабаб бўлган эди. Мен ундан Палейнинг кимлигини сўрашга журъат қилолмадим, уйга чиқиб кетдим.
Яшириб ўтирмайман, ўша кеча ухлай олмадим, таъбим жуда хира эди, эртаси куни Тонянинг олдига чиқмадим ҳам. Аммо кечқурун унинг ўзи кириб келди. У одатдагидай мулойим ва хотиржам эди. Стулга ўтириб, гап бошлади:
— Кетсиинг нималигини аниқладим: бу Помирдаги ҳали харитага киритилмаган янги шаҳар экан. Эртага ўша ёққа жўнаймаи, сиз ҳам мен билан бирга боришингиз керак. Мен қорасоқолли кишини танимайман; сиз уни топишга ёрдам берасиз. Ахир Палей ҳақида маълумотга эга бўлган одамнинг фамилиясини билиб олмаганлигингиз сизнинг гуноҳингиз-ку, Леонид Василевич.
Мен ҳангу манг бўлиб қолдим. Шу етмаётган эди-да, ўзиям. Лаборторияни, илмий ишимни ташлаб, қандайдир Палей исмли кимсани қидириб, Помирга борар эмишман-а!
— Антонина Ивановна, — дедим мен қуруққина қилиб. — Илмий тажрибаларимнинг самарасини фақат биргина ташкилот кутмаётганини яхши биласиз. Ҳозир, жумладан, меваларнинг иишишини тўхтатиб туриш масаласига бағишланган ишимни тугаллаяпман. Бу тажриба анчадан бери Америкада олиб борилляпти, бизда ҳам бошланган бу иш. Аммо натижа ҳали-ҳозирча қувонтирарли эмас. Эшитган бўлсангиз керак, ўрик, мандарин, шафтоли, апелсин, беҳи ва шунга ўхшаш маҳаллий мевалардан турли хил маҳсулотлар тайёрлайдиган жанубдаги консерва фаб рикалари бир-бир ярим ой қаттиқ ишлаб, йилига ўн-ўн бир ой бекор туришади. Бунга сабаб, меваларнинг деярли бир вақтда пишиши ва уларни бирданига ишлатишнинг имконияти йўқлигида. Шунинг учун ҳам ҳар йили ҳосилнинг қарийб ўндан тўққиз қисми нобуд бўлади.
Йилига ўн ой бекор турадиган фабрикалар сонини кўпайтиришнинг ҳам фойдаси йўқ. Шу важдан менга ёзда Арманистонга бориб, ўша ернинг ўзида меваларнинг пишишини сунъий равишда кечиктириш юзасидан ғоят муҳим тажриба ўтказиш топширилган. Тушуняпсизми? Мевалар ҳали гўралигида териб олинади, кейин заводларнинг улгуришига қараб аста-секин пишиб бораверади. Шундай қилиб, заводлар ишсиз қолмайди…
Тоняга қараб дудуқланиб қолдим. У сўзимни бўлмади, унинг бунақа одати йўқ эди, аммо чеҳраси борган сари хиралашиб борарди. Пешанасида, икки қошининг орасида ажинлар пайдо бўлиб, қовоқлари осилиб кетди. Узун киприкларини кўтарганида кўзларидаги нафратини пайқадим:
— Жамоатчи-олимни кўринглар-а! — деди у совуқ оҳангда. — Мен ҳам Помирга ўйнагани эмас, иш билан кетяпман. Қандай қилиб бўлмасин Палейни қидириб топишим керак. Сафар кўпга чўзилмайди. Мевалар пишгунича Арманистонга етиб ҳам борасиз…
Нима десам экан! Ахир унга мени қандай ноқулай аҳволга солиб қўяётганини айтолмайман-ку! Севган қизинг билан аллақандай Палей деган кимсани, балки ўз рақибингни қидириб юриш… Бу қандай гап! Тўғри, у ўйнагани эмас, иш билан кетяпман деяпти. Лекин унинг Палейда нима иши бор экан? Буни сўрашга ғурурим йўл бермади. Бўлди, етар. Севги ишга халақит беряпти. Ҳа, ҳа! Илгари лабораторияда ярим кечагача ўтирардим, энди эса соат тўрт бўлар-бўлмас жўнаб қоламан. Мен унга яна бир бор рад жавобини бермоқчи бўлиб турган эдим, яна Тонянинг ўзи гап бошлаб қолди:
— Майли, бир ўзим борадиганга ўхшайман, — деди у ўрнидан тураётиб. — Бу ишни анча қийинлаштиради, бироқ, сизнинг ёрдамингизсиз ҳам қорасоқолни топиб оларман балки. Хайр, Артемев. Муваффақиятли пишишингизни тилайман.
— Менга қаранг, Антонина Ивановна!.. Тоня!..
Аммо у аллақачон чиқиб кетган эди.
Орқасидан борсаммикин? Қайтарсаммикин? Майли, розиман, дейми?.. Йўқ, йўқ! Бир гапда туриш керак. Ҳозир шундай қилмасам, кейин расво бўлади.
Дарҳақиқат, ўша куни кечқурун, тун бўйи, эртасига эрталаб ҳам гапимда турдим. Лабораториядаги тажрибам — олхўриларга қарагим ҳам келмасди.
Тоня, албатта, ёлғиз жўнайди. У ҳеч қандай қийинчиликдан қўрқмайди Қорасоқолни ва у орқали Палейни топгач, Помирда нима воқеа юз бераркин? Агар у билан бирга бўлганимда ҳамма нарсани билиб олардим. Тоня билан бирга бормасам — бу алоқа узилди деган сўз. Кета туриб бекорга «хайр» дегани йўқ. Лекин, барибир бир гапда туриш керак. Ҳозир шундай қилмасам, кейин расво бўлади.
Аблатта, мен бормайман. Лекин жудаям жоҳил бўлиш керак эмас-да. Тоняга йўл ҳозирлигини кўришда ёрдам бериш оддий бир илтифот-ку.
Хуллас, соат ҳали тўрт ҳам бўлмасдан тўртинчи қаватдан оёғимни қўлимга олиб пастга отилдим: Америка филмларидаги қаҳрамонлардан қолишмай юриб кетаётган троллейбусга сакраб чиқиб олиб, уйга жўнадим. Чамамда, Тоняларникига тақиллатмасданоқ кириб борган бўлсам керак. Эшикдан кира солиб:
— Сиз билан бораман, Антонина Ивановна! — деб қичқирдим.
Бу хитоб қайси биримиз учун кутилмаган бўлишини аниқ билмайман, назаримда, мен учун бўлса кераг-ов!
Шундай қилиб, мен ажойиб-ғаройиб саргузаштлар гирдобига тушиб қолдим.

111-1.jpg U paytda bo‘ydoq edim, ilmiy xodimlar turadigan binoda istiqomat  qilardim. Leningradning bahor oqshomlaridan birida ochiq derazadan  xiyobondagi yashil momiq bilan qoplangan daraxtlarni tomosha qilib  o‘tirardim. Uylarning yuqori qavatlari botayotgan quyoshning sarg‘ish nurida  cho‘milar, pastki qavatlar esa ko‘kimtir qorong‘ilik qa’riga g‘arq bo‘lmoqda  edi. Uzoqdan Neva daryosi va Admiralteystvo qubbasi yarqirab ko‘rinardi.  Oqshom nihoyatda so‘lim edi, faqat kuy yetishmasdi, xolos.

Aleksandr Belyayev
KES YULDUZI
Ilmiy-fantastik roman
03

e2bc7f55a4d6.jpgAleksandr Romanovich Belyayev (16-mart, 1884 – 6-yanvar, 1942) — rus ilmiy fantastika yozuvchisi. Belyayev 20-asrning 20-30-yillarida yozgan asarlari bilan butun Sovet Ittifoqida iqtidorli fantast sifatida shuhrat qozondi. Belyayevning ko‘p asarlari, shu jumladan «Professor Douyelning boshi» (1925), «Jahongir» (1926), «Amfibiya odam» (1928) va «KES yulduzi» (1936) romanlari o‘zbek tiliga tarjima qilingan.
Asarlari: «Professor Douyelning boshi» (Golova Professora Douelya) (1925), «Jahongir» (Vlastelin mira) (1926), «Buzilgan kemalar oroli» (Ostrov Pogibshix Korabley) (1926), «Amfibiya odam» (Chelovek-Amfibiya) (1928),«Atlantidadagi so‘nggi odam» (Posledniy Chelovek iz Atlantidы) (1926), «Efirdagi jang» (Borba v Efire) (1928), «Mangu non» (Vechnыy Xleb) (1928), «Yuzini yo‘qotgan kishi» (Chelovek, Poteryavshiy Svoyo Litso) (1929), «Havo sotuvchi» (Prodaves Vozduxa) (1929), «Bo‘shliqqa sakrash» (Prыjok v Nichto) (1933), «KES yulduzi» (Zvezda KES) (1936), «“B” laboratorya V» (Laboratoriyasi) (1938), «Ariyel» (Ariel) (1941)

03

Konstantin Eduardovich Siolkovskiy xotirasiga bag‘ishlayman

I. QORASOQOL BILAN UCHRASHUV

Arzimagan bir voqea taqdirimni hal qiladi, deb kim o‘ylabdi deysiz.
U paytda bo‘ydoq edim, ilmiy xodimlar turadigan binoda istiqomat qilardim. Leningradning bahor oqshomlaridan birida ochiq derazadan xiyobondagi yashil momiq bilan qoplangan daraxtlarni tomosha qilib o‘tirardim. Uylarning yuqori qavatlari botayotgan quyoshning sarg‘ish nurida cho‘milar, pastki qavatlar esa ko‘kimtir qorong‘ilik qa’riga g‘arq bo‘lmoqda edi. Uzoqdan Neva daryosi va Admiralteystvo qubbasi yarqirab ko‘rinardi. Oqshom nihoyatda so‘lim edi, faqat kuy yetishmasdi, xolos. Radiopriyomnigim buzilib qolgan edi. Qo‘shni xonadan taralayotgan mayin bir kuy devorlarga urilib, qulog‘imga elas-elas eshitilardi. Shu tobda qo‘shnilarimga havasim kelib ketdi va nihoyat, qo‘shnim Antonina Ivanovna radiopriyomnigimni osongina tuzatib berishi mumkin-ku, degan fikrga keldim. Men u qiz bilan yaxshi tanish emasdim, lekin fizika-texnika institutida assistent bo‘lib ishlashiyi bilardim. Har gal zinada uchrashib qolganimizda bir-birimizga muloyimgina ta’zim qilib o‘tardik. Shuning o‘zi unga yordam so‘rab murojaat qilishimga to‘la huquq beradiganday tuyuldi nazarimda.

Hayal o‘tmay qo‘shnim eshigidagi qo‘ng‘iroq tugmasini bosdim.
Eshikni Antonina Ivanovna ochdi. U yigirma besh yoshlardagi suluv qiz edi. Uning katta-katta quvnoq qo‘yko‘zlari kishiga andak istehzo bilan takabburona boqar, qirra burni esa chehrasiga qandaydir jo‘shqinlik ifodasini bahsh etardi. Egnidagi jo‘ngina tikilgan qora movut ko‘ylagi qomatini quchib turardi.
Negadir birdan dovdirab qoldim va shosha-pisha, uzuq-yuluq qilib kelishimning sababini tushuntirdim.
— Bu zamonda radiotexnikani bilmaslik uyat, — deb gapimni bo‘ldi u hazil aralash.
— Men biologman, — dedim o‘zimni oqlamoqchi bo‘lib.
— Lekin hozir maktab bolalari ham biladi radiotexnikani.
U shunday deya tekis tishlarini yarqiratib kularkan, ta’nasini yumshatganday, oradagi noqulaylik sal ko‘tiralganday bo‘ldi.
— Yuring, ichkariga kiraylik, choyimni ichib bo‘lib, priyomnigingizni davolagani boraman.
Men bajonu dil ergashdim.
Keng oshxonadagi dumaloq stol yonida semiz, ikki yuzi qipqizil, ochlari oppok ayol — Antonina Ivanovnaning onasi o‘tirardi. U men bilan quruqqina ko‘rishib choyga taklif qildi.
Men rad etdim. Antonina Ivanovna choiini ichib bo‘lgach, biznikiga chiqdik.
U priyomnikni g‘oyatda chaqqonlik bilan qismlarga ajratdi. Men uning uzun, harakatchan barmoqlariga havas bilan tikilardim. Biz ko‘p gaplasholmadik. Qiz apparatni birpasda tuzatib, chiqib ketdi.
Bir necha kungacha faqat u haqda o‘ylab yurdim, yana kirmoqchi bo‘lardimu, biroq hech bahona topolmasdim. Nihoyat, aytishga ham uyaladi kishi, priyomnigimni atayin buzib qo‘ydim… Keyin uning oldiga kirdim.
Qiz priyomnikni ko‘zdan kechirib chiqdi-yu, menga masxaraomuz qarab qo‘ydi-da:
— Priyomnigingizni tuzatmayman, — dedi.
Mening lavlagim chiqib ketdi.
Ammo ertasi kuni yana kirdim — bu gal priyomnigim juda yaxshi ishlayotganini aytish uchun kirdim. Shunday qilib, Tonyani ko‘rib turish, — men uni o‘zimcha shunday deb atardim, — men uchun hayotiy ehtiyojga aylanib qoldi.
Qiz men bilan do‘stona munosabatda bo‘lardi, lekin men uning nazarida kabinetda o‘tirib qolgan olim, tor doiradagi mutaxassis, raditexnikadan bexabar, xarakteri bo‘sh, tabiati o‘z laboratoriyasi yoki kabinetiga mukka tushib olgan chollarnikiga o‘xshagan bir kishi edim. Har uchrashganimizda u talay ko‘ngilsiz gaplarni uyib tashlar va xarakterimni o‘zgartirishni maslahat berardi.
Mening izzat-nafsim haqoratlangan edi. Qaytib unikiga kirmaslikka qaror qildim, lekin, albatta, buning uddasidan chiqolmadim. Buning ustiga, o‘zim ham sezmay xarakterimni o‘zgartira boshladim: ko‘proq sayr qiladigan, sport bilan shug‘ullanadigan bo‘ldim, chang‘i, velosiped va hatto radiotexnikaga oid kitoblar sotib oldim.
Bir kuni Leningrad ko‘chalarida sayr qilib yurib, Yigirma Beshinchi Oktabr ko‘chasi bilan Uchinchi Iyul ko‘chasining muyulishida timqora soqolli yoshgina bir kishini ko‘rib qoldim.
U menga diqqat bilan bir oz tikilib turdi-da, keyin istiqbolimga shaxdam yurib kela boshladi.
— Kechirasiz, siz Artemev emasmisiz?
— Shunday, — javob berdim men.
— Siz Nina… Antonina Gerasimovani taniysizmi? Men yeizni bir kuni u bilan ko‘rgan edim. Men unga Yevgeniy Paley haqida ba’zi narsalarni aytmoqchi edim.
Shu payt notanish kishining oldiga avtomobil kelib to‘xtadi.
— Tezroq! Tezroq bo‘ling! Kechikamiz! — deb qistadi shofyor.
Qorasaqol mashinaga sakrab chiqib oldi.
— Aytib qo‘ying — Pomir, Kets… — deb qichqirdi u mashina gizillab borarkan.
Avtomobil tezda g‘oyib bo‘ldi.
Uyga bir alfozda qaytdim. Bu odam kim? Familiyamni qayoqdan biladi? Meni Tonya bilan yoki u aytgancha Nina bilan, qayerda ko‘rgan ekan? Hamma tanishlarimni bir-bir ko‘z o‘ngimdan o‘tkazib chiqdim… Bunday qirraburun va qop-qora cho‘qqisoqol albatta esda qolishi kerak. Yo‘q, men bu odamni ilgari uchratmaganman… U tilga olgan Maley-chi? U kim bo‘ldi?
Tonyaning oldiga kirib, bu g‘alati uchrashuv haqida gapirib berdim. Hamisha ogir vazmin bu qiz birdan hayajonlanib ketdi. Paleynpng nomini eshitib hatto qichqirib yubordi. Uchrashuvni butun tafsilotlari bilan qaytadan gapirib berishga majbur qildi, keyin nega u odam bilan birga mashinaga o‘tirib, hamma gapni so‘rab olmadingiz, deb koyishga tushdi.
— Tavba, juda qo‘ymijoz odamsiz-da! — dedi u so‘zini tugatib.
— To‘g‘ri, — javob berdim men jahl bilan. — Amerikaning sarguzasht filmlaridagi qahramonlarga sirayam o‘xshamayman va bu bilan faxrlanaman. Notanish odamning mashinasiga chiqib olish… Afv etasiz.
U o‘yga botdi, mening so‘zlarimga quloq ham solmay, xuddi alahsiraganday o‘zicha pichirlay boshladi:
— Pomir… Kets… Pomir… Kets…
Keyin kitob javonini titkilab, Pomir xaritasini oldi va Kets degan lsoyni qidira ketdi.
Ablatta xaritada Kets degan joy ko‘rsatilmagan edi.
— Kets… Kets… Agar bu shahar bo‘lmasa, nima o‘zi: kichkina qishloqmi, ovulmi, biron tashkilotmi?.. Ketsning nimaligini bilish kerak! — deb xitob qildi u. — Shu bugunoq yoki ertaga ertalabdan qoldirmay qanday qilib bo‘lmasin bilish kerak.
Tonyani taniyolmay qoldim. Bamaylixotir va tartib bilan ishlaydigan bu qizda shuncha kuch-g‘ayrat borligini ko‘rib hayratda qoldim. Bu o‘zgarishga faqat bir so‘z — Paley degan sehrli so‘z sabab bo‘lgan edi. Men undan Paleyning kimligini so‘rashga jur’at qilolmadim, uyga chiqib ketdim.
Yashirib o‘tirmayman, o‘sha kecha uxlay olmadim, ta’bim juda xira edi, ertasi kuni Tonyaning oldiga chiqmadim ham. Ammo kechqurun uning o‘zi kirib keldi. U odatdagiday muloyim va xotirjam edi. Stulga o‘tirib, gap boshladi:
— Ketsiing nimaligini aniqladim: bu Pomirdagi hali xaritaga kiritilmagan yangi shahar ekan. Ertaga o‘sha yoqqa jo‘naymai, siz ham men bilan birga borishingiz kerak. Men qorasoqolli kishini tanimayman; siz uni topishga yordam berasiz. Axir Paley haqida ma’lumotga ega bo‘lgan odamning familiyasini bilib olmaganligingiz sizning gunohingiz-ku, Leonid Vasilevich.
Men hangu mang bo‘lib qoldim. Shu yetmayotgan edi-da, o‘ziyam. Labortoriyani, ilmiy ishimni tashlab, qandaydir Paley ismli kimsani qidirib, Pomirga borar emishman-a!
— Antonina Ivanovna, — dedim men quruqqina qilib. — Ilmiy tajribalarimning samarasini faqat birgina tashkilot kutmayotganini yaxshi bilasiz. Hozir, jumladan, mevalarning iishishini to‘xtatib turish masalasiga bag‘ishlangan ishimni tugallayapman. Bu tajriba anchadan beri Amerikada olib borillyapti, bizda ham boshlangan bu ish. Ammo natija hali-hozircha quvontirarli emas. Eshitgan bo‘lsangiz kerak, o‘rik, mandarin, shaftoli, apelsin, behi va shunga o‘xshash mahalliy mevalardan turli xil mahsulotlar tayyorlaydigan janubdagi konserva fab rikalari bir-bir yarim oy qattiq ishlab, yiliga o‘n-o‘n bir oy bekor turishadi. Bunga sabab, mevalarning deyarli bir vaqtda pishishi va ularni birdaniga ishlatishning imkoniyati yo‘qligida. Shuning uchun ham har yili hosilning qariyb o‘ndan to‘qqiz qismi nobud bo‘ladi.
Yiliga o‘n oy bekor turadigan fabrikalar sonini ko‘paytirishning ham foydasi yo‘q. Shu vajdan menga yozda Armanistonga borib, o‘sha yerning o‘zida mevalarning pishishini sun’iy ravishda kechiktirish yuzasidan g‘oyat muhim tajriba o‘tkazish topshirilgan. Tushunyapsizmi? Mevalar hali go‘raligida terib olinadi, keyin zavodlarning ulgurishiga qarab asta-sekin pishib boraveradi. Shunday qilib, zavodlar ishsiz qolmaydi…
Tonyaga qarab duduqlanib qoldim. U so‘zimni bo‘lmadi, uning bunaqa odati yo‘q edi, ammo chehrasi borgan sari xiralashib borardi. Peshanasida, ikki qoshining orasida ajinlar paydo bo‘lib, qovoqlari osilib ketdi. Uzun kipriklarini ko‘targanida ko‘zlaridagi nafratini payqadim:
— Jamoatchi-olimni ko‘ringlar-a! — dedi u sovuq ohangda. — Men ham Pomirga o‘ynagani emas, ish bilan ketyapman. Qanday qilib bo‘lmasin Paleyni qidirib topishim kerak. Safar ko‘pga cho‘zilmaydi. Mevalar pishgunicha Armanistonga yetib ham borasiz…
Nima desam ekan! Axir unga meni qanday noqulay ahvolga solib qo‘yayotganini aytolmayman-ku! Sevgan qizing bilan allaqanday Paley degan kimsani, balki o‘z raqibingni qidirib yurish… Bu qanday gap! To‘g‘ri, u o‘ynagani emas, ish bilan ketyapman deyapti. Lekin uning Paleyda nima ishi bor ekan? Buni so‘rashga g‘ururim yo‘l bermadi. Bo‘ldi, yetar. Sevgi ishga xalaqit beryapti. Ha, ha! Ilgari laboratoriyada yarim kechagacha o‘tirardim, endi esa soat to‘rt bo‘lar-bo‘lmas jo‘nab qolaman. Men unga yana bir bor rad javobini bermoqchi bo‘lib turgan edim, yana Tonyaning o‘zi gap boshlab qoldi:
— Mayli, bir o‘zim boradiganga o‘xshayman, — dedi u o‘rnidan turayotib. — Bu ishni ancha qiyinlashtiradi, biroq, sizning yordamingizsiz ham qorasoqolni topib olarman balki. Xayr, Artemev. Muvaffaqiyatli pishishingizni tilayman.
— Menga qarang, Antonina Ivanovna!.. Tonya!..
Ammo u allaqachon chiqib ketgan edi.
Orqasidan borsammikin? Qaytarsammikin? Mayli, roziman, deymi?.. Yo‘q, yo‘q! Bir gapda turish kerak. Hozir shunday qilmasam, keyin rasvo bo‘ladi.
Darhaqiqat, o‘sha kuni kechqurun, tun bo‘yi, ertasiga ertalab ham gapimda turdim. Laboratoriyadagi tajribam — olxo‘rilarga qaragim ham kelmasdi.
Tonya, albatta, yolg‘iz jo‘naydi. U hech qanday qiyinchilikdan qo‘rqmaydi Qorasoqolni va u orqali Paleyni topgach, Pomirda nima voqea yuz berarkin? Agar u bilan birga bo‘lganimda hamma narsani bilib olardim. Tonya bilan birga bormasam — bu aloqa uzildi degan so‘z. Keta turib bekorga «xayr» degani yo‘q. Lekin, baribir bir gapda turish kerak. Hozir shunday qilmasam, keyin rasvo bo‘ladi.
Ablatta, men bormayman. Lekin judayam johil bo‘lish kerak emas-da. Tonyaga yo‘l hozirligini ko‘rishda yordam berish oddiy bir iltifot-ku.
Xullas, soat hali to‘rt ham bo‘lmasdan to‘rtinchi qavatdan oyog‘imni qo‘limga olib pastga otildim: Amerika filmlaridagi qahramonlardan qolishmay yurib ketayotgan trolleybusga sakrab chiqib olib, uyga jo‘nadim. Chamamda, Tonyalarnikiga taqillatmasdanoq kirib borgan bo‘lsam kerak. Eshikdan kira solib:
— Siz bilan boraman, Antonina Ivanovna! — deb qichqirdim.
Bu xitob qaysi birimiz uchun kutilmagan bo‘lishini aniq bilmayman, nazarimda, men uchun bo‘lsa kerag-ov!
Shunday qilib, men ajoyib-g‘aroyib sarguzashtlar girdobiga tushib qoldim.

Aleksandr Belyayev. Kets Yulduzi. Fantastik Qissa by Khurshid Davron on Scribd

05

(Tashriflar: umumiy 514, bugungi 1)

Izoh qoldiring