Жаҳон илмий фантастикасининг мумтоз намояндаси Александр Беляев “Одам амфибия”, “Профессор Доуэлнинг боши”, “Ҳалокатга учраган кемалар ороли” сингари кўплаб романлар, бир қанча қисса ва ҳикоялар муаллифи. Яқинда адибнинг қизи Светлана Александровна Беляеванинг “Фантаст Беляевнинг оилавий қиссаси” китоби нашрдан чиқди. Ўқувчилар эътиборига шу китобдан парчаларни ҳавола этамиз. Davomini o'qish
Teglar: Aleksandr Belyayev
Aleksandr Belyayev. Kets yulduzi. Fantastik qissa
У пайтда бўйдоқ эдим, илмий ходимлар турадиган бинода истиқомат қилардим. Ленинграднинг баҳор оқшомларидан бирида очиқ деразадан хиёбондаги яшил момиқ билан қопланган дарахтларни томоша қилиб ўтирардим. Уйларнинг юқори қаватлари ботаётган қуёшнинг сарғиш нурида чўмилар, пастки қаватлар эса кўкимтир қоронғилик қаърига ғарқ бўлмоқда эди. Узоқдан Нева дарёси ва Адмиралтейство қуббаси ярқираб кўринарди. Оқшом ниҳоятда сўлим эди, фақат куй етишмасди, холос. Davomini o'qish