Xoja Orif Revgariy. Orifnoma.

02
1993 йил Ҳазрат Баҳоуддин юбилейларидан сўнг Покистондан Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳазратлари Бухорога келиб, Етти пири комиллар қабрларини зиёрат этдилар. Ҳазрат Хожа Ориф ар Ревгарий мақбараларида тиловат этгандан сўнг бир асардан парчани ўқидилар. У киши билан ҳамроҳ бўлган бухоролик олимлар: «Бу кимнинг асари, қандай гўзал асар?» деб ҳайратланиб савол берди. Ҳазрат Зулфиқор Аҳмад ҳам ҳайратланиб: «Ахир мен боболарингиз Хожа Орифнинг «Орифнома» асарларидан бир парчани ўқиб бердим-ку, наҳотки сизлар уни эшнтмаган бўлсангиз?» дедилар.

05

ҲАЗРАТ ХОЖА ОРИФ РЕВГАРИЙ
011

Ҳазрат Хожа Муҳаммад Ориф Хожа Орифи Моҳитобон номи билан машҳурдир. Бу зоти шариф Бухоро вилояти Шофиркон тумани Ревгар қишлоғида тутилганлар. Шу боис Ғарбу Шарқда ар-Ревгарий номи билан ҳам танилганлар. Маълумки, «Силсилаи шариф»даги ўнинчи ҳалқанинг пири муршиди Ҳазрат Хожаи Жаҳон Абдулхолиқ Ғиждувоний бўладилар, ўн биринчи ҳалқанинг пири муршиди Ҳазрат Хожа Муҳаммад Ориф Ревгарийдурлар. Бу зоти шариф шариату тариқат илмини Хожаи Жаҳондан ўрганганлар.

Нақл этилишича, Хожа Ориф ўрта бўйли, ой юзли, катта кўзли, қошлари камон, бутун вужудларидан мушку анбар ҳиди анқиб турадиган зот бўлган эканлар.

Хожа Ориф Ҳазрат Абдулхолиқ Ғиждувонийнинг тўртинчи халифалари ҳисобланадилар.

Ҳазрати Махдуми Аъзам Даҳбедийнинг «Мақомати Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний» асарларида нақл қилинишича, Ҳазрат Хизр а.с. Ҳазрат Абдулхолиқ ҳузурларига келардилар. Шу пайт Ҳазратнинг ҳамма шогирдларини уйқу босарди. Суҳбат тугаб, Хизр а.с. кетганларидан сўнг шогирдлари беихтиёр уйқудан уйғонарди. Шогирдлар орасида энг ёши ҳисобланган Хожа Муҳаммад ар-Ревгарий Хизр а.с. суҳбатларидан баҳраманд бўлай деб, кўзларига туз сепадилар ва оғриқнинг қаттиқлигидан у кишига уйқу ғалаба қилолмайди. Натижада улуғларнинг суҳбатидан баҳраманд бўладилар. Бу ҳолни кўриб Хизр а.с. Хожа Орифга дейдилар: «Сиз Ориф бўлгайсиз, иншаоллоҳ!»Хожа Хизр а.с. нафасларинингбарокатидан бутун дунёга Хожа Ориф номи билан машҳур бўлдилар.

Қуйидаги нақл ҳам мазкур «Мақомот»да бор: Ҳазрат Абдулхолиқ хизматларида Хожа Аҳмад Сиддиқ, Хожа Авлиёи Кабир (Калон), Хожа Сулаймон камарбаста бўлиб турганларида, ногоҳ уларнинг ҳар учовлари кўнглида: « Ажабо, бизнинг ёшимиз ҳам, даражамиз ҳам, этаётган хизматимиз ҳам Хожа Ориф ар-Ревгарийдан улуғ, лекин нега Ҳазрати пирнинг иноят назарлари Хожа Орифга баланддур?» деган фикр келади.

Ҳазрат Абдулхолиқ каромат нури ила уларнинг бу фикрини билдилар ва дедилар: «Эй фарзандларим! Хожа Орифни қидириб топинглар!» Улар излаб авлиёлар сарвари, атқиё қофиясолори Хожа Орифни топдилар. Ул зоти шариф ярим вайрона бир масжид ичида дуру гавҳар каби товланиб, зикр қилиб турардилар. Ул кишининг бошлари устида Каъба соя қилиб турарди. Бу ҳолни кўриб улар Ҳазрат Хожа Орифнинг оёқлари остига ўзларини отиб, узр сўрадилар ва Хожа Ориф даражалари баланд эканлигига иймон келтирдилар.

«Рисолаи Сиғноқий» асарида баён этилишича, кунлардан бир кун Хожа Аҳмад Яссавий таом пишираётиб, муриди Хожа Дўғийни Ғиждувонга бориб, Хожа Абдулхолиқ Ғиждувонийдан қаттиқ олиб келишни буюради, Хожа Дўғий Ғиждувонга етиб бормасданоқ Ғиждувонийнинг халифаси Хожа Ориф Ревгарий Ахмад Яссавий хузурига қаттиқ олиб келади. Бундан хабар топган Хожа Дўғий: «Орифнинг ҳоли мендан устун келди»,дея Хожа Орифнинг камолотини эътироф этади.

Хожа Ориф ар-Ревгарий «Орифнома» номли асарнинг муаллифи ҳисобланадилар. Бу китоб Нур қасабасида 622 ҳижрий йилда (мелодий 1225) ёзилган экан.

Лекин биз то 1993 йилгача Хожа Орифнинг «Орифнома» асарларини ҳатто номини билмасдик. Чунки қатағон замонасида кўплаб нодир асарлар қатори бу ҳам йўқотилган эди. 1993 йил Ҳазрат Баҳоуддин юбилейларидан сўнг Покистондан Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳазратлари Бухорога келиб, Етти пири комиллар қабрларини зиёрат этдилар. Ҳазрат Хожа Ориф ар Ревгарий мақбараларида тиловат этгандан сўнг бир асардан парчани ўқидилар. У киши билан ҳамроҳ бўлган бухоролик олимлар: «Бу кимнинг асари, қандай гўзал асар?» деб ҳайратланиб савол берди. Ҳазрат Зулфиқор Аҳмад ҳам ҳайратланиб: «Ахир мен боболарингиз Хожа Орифнинг «Орифнома» асарларидан бир парчани ўқиб бердим-ку, наҳотки сизлар уни эшнтмаган бўлсангиз?» дедилар. Олимлар ҳақиқий ҳолдан Шайхни воқиф этганларидан сўнг, Ҳазрат
Зулфиқор Аҳмад зудлик билан Покистонга бориб, «Орифнома» асари ксериокопиясини Ҳожи
Жонмуҳаммад Гуловга жўнатдилар.

Асар форс-тожик тилида ёзилган экан. Уни ўзбек тилига таржима қилдик. Етмиш беш минг нусхада Тошкентдаги «Наврўз» нашриётда чоп этилиб, халқимиз мулкига айланди.

«ОРИФНОМА»ДАН
03

Аюҳал Ориф! Пок ва пок эътиқодли бўл! Зеро чиркин кўнгил бутун аъзои баданни ҳаром қилгай! Ахир, Аллоҳнинг бизни қабул этиши ё этмаслиги айнан шу кўнгил туфайлидир!..

Шуни билгилки, солик учун бирламчи важд (завқ шавқ, ҳаяжон) лозимдурки, ул кашфнинг муқаддимаси ва кашф маърифатнинг ва маърифат мушоҳаданинг муқаддимасидур. Ва шундан сўнггина унга гайб эҳсони муяссар бўлгай! Солик кўз ўнгидан пардалар кўтарилган заҳоти унинг мушоҳадаси тиниқ кўзгуга айланур!
Ул қушки, бўйнида оғир юк осиқлик экан, қандоқ кўкка парвоз айласун? Соликким бу дунёда дилбандлиги бисёрдур, илоҳий парвоз қила олмас ва талаб водийсига қадам кўйолмагай!

Аюҳал Ориф! Шайтон лаъин ҳар саҳар ориф кишининг қалбига ваҳима солмоқ бўлиб савол бергай: «Бугун не тановул қилурсен?» Ориф дер: «Ўлимни тановул қилурмен!» Яна васваса қилурки: Либосинг йўқ қай либосни киюрсен?» Жавоб қилурки: «Бугун кафанни киюрмен!» Яна сўроқ қилур: «Қай ергаборурсен?» Жавоб қилурки: «Бугун борар ерим гўрдур!».

Аюҳал Ориф! Каломи Мажид ва ҳадиси набавий салоллоҳу алайҳи вассалламдан кейин машойихлар каломини тинглагилки, алар каломи қалбда тавфиқ ва (Аллоҳ ғазабидан) қўрқув сабабчисидир. Ва Аллоҳ таоло душманларидан нафрат этмоққа ва Аллоҳ ризоси бўлган ишлар билан машғул бўлмоққа боис бўлгай.

Аюҳал Ориф! Улуғ шайхлар демишлар: кимеки Аллоҳ таолодан бошқа зотни азиз этиб, иззат қилгай, батаҳқиқ шу иззати уни хор этгайдур!

Бу дунёда вужудинг билан ва охиратда қалбинг билан бўл!

Авлиёлик аломати учтадир: биринчиси шуки, баланд даражани эгаллаганда ҳам камтар бўлмоқ, иккинчиси шуки, кудрати, сабру тоқати етгунча парҳезкорлик қилмоқ. Учинчиси шулки, то кучи етгунча инсоф қилмоқдур.

Бировни ҳаддан ташқари мадҳ этмоқ мажусийлик белгисидур ва бу иш Аллоҳ Таолони инкор этмоқ ила баробардур.

Очлик зоҳидлар ва зикр орифлар таомидур.

Зоҳид ва комил шахс улдурки, фатволарга амал этгай, акс ҳолда у васвос жиннидур.

Қайси одамеки, тавба қилиб тағин гуноҳ ишларга қўл ургай, Аллоҳ таоло бундайларнинг тавбасини ҳаром қилгай ва аларга ҳаргиз назар ташламасдур.

«Орифнома»да қуйидаги байтлар хаттот томонидан ёзилган:

Афсус шуд пинҳон Моҳитобон ба зери хок,
Килкам сияҳпўш, жигар реш, сина чок.
Тарих баҳри реҳлати ў жустам аз қалам:
Қутби замон ва Орифи биллоҳ зери рақам.

Мазмуни: Афсус, Моҳитобон тупроқ остига пинҳон бўлди, қаламим қора кийинди, жигарим тилинди, сийнам чок бўлди. Унинг марҳум бўлган йили «қутби замон ва Орифи биллоҳ зери рақам»дан чиқади.

Ушбу байтдан 634 ҳижрий сана чиқар экан, демак Хожа Ориф мелодий 1234 (35) йилда вафот қилганлар.

Манба:Садриддин Салим, Самад Азимов. Буюк ғиждувонийлар. 2006

013

017 Хожа Ориф Ревгарий Моҳитобон (ҳижрий 560/ милодий 1166 йил — ҳижрий 660 / милодий 1263 йил, Шофиркон тумани Ревгар қишлоғи ) — хожагон-нақшбандия тариқатининг йирик намояндаси ва назариётчиларидан бири. Баҳоуддин Нақшбанднинг маънавий устозларидан ҳисобланади. «Қутбул авлиё» (валийлар йўлбошчиси) унвони билан машҳур. Абдухолиқ Ғиждувонийдан тасаввуф таълимотини ўрганган. Тасаввуфнинг ўзак жиҳатлари ва назарий масалалари ҳақида баҳс юритган «Орифнома» рисоласини ёзган. Унда тасаввуфнинг тавба мақомига (соликнинг аввалги барча гуноҳларидан тавба килиб, келажакда бирор гуноҳ ишни қилмасликка азму қарор бериши) алоҳида эътибор каратилган. Хожа Ориф Ревгарий тавбани «ислом динининг туғи» деб таърифлаган. Кўплаб шогирдлар тайёрлаган. Улар орасида энг машҳури Хожа Маҳмуд Анжир Фағнавийдир. Хожа Ориф Ревгарий Шофиркон шаҳрида дафн этилган. Қабрлари устига мақбара тикланган ва марқадлари зиёратгоҳ ҳисобланади.

017 Xoja Orif Revgariy Mohitobon (hijriy 560/ milodiy 1166 yil — hijriy 660 / milodiy 1263 yil, Shofirkon tumani Revgar qishlog’i ) — xojagon-naqshbandiya tariqatining yirik namoyandasi va nazariyotchilaridan biri. Bahouddin Naqshbandning ma’naviy ustozlaridan hisoblanadi. «Qutbul avliyo» (valiylar yo’lboshchisi) unvoni bilan mashhur. Abduxoliq G’ijduvoniydan tasavvuf ta’limotini o’rgangan. Tasavvufning o’zak jihatlari va nazariy masalalari haqida bahs yuritgan «Orifnoma» risolasini yozgan. Unda tasavvufning tavba maqomiga (solikning avvalgi barcha gunohlaridan tavba kilib, kelajakda biror gunoh ishni qilmaslikka azmu qaror berishi) alohida e’tibor karatilgan. Xoja Orif Revgariy tavbani «islom dinining tug’i» deb ta’riflagan. Ko’plab shogirdlar tayyorlagan. Ular orasida eng mashhuri Xoja Mahmud Anjir Fag’naviydir. Xoja Orif Revgariy Shofirkon shahrida dafn etilgan. Qabrlari ustiga maqbara tiklangan va marqadlari ziyoratgoh hisoblanadi.

013

05

HAZRAT XOJA ORIF REVGARIY
055

Hazrat Xoja Muhammad Orif Xoja Orifi Mohitobon nomi bilan mashhurdir. Bu zoti sharif Buxoro viloyati Shofirkon tumani Revgar qishlog’ida tug’ilganlar. Shu bois G’arbu Sharqda ar-Revgariy nomi bilan ham tanilganlar. Ma’lumki, «Silsilai sharif»dagi o’ninchi halqaning piri murshidi Hazrat Xojai Jahon Abdulxoliq G’ijduvoniy bo’ladilar, o’n birinchi halqaning piri murshidi Hazrat Xoja Muhammad Orif Revgariydurlar. Bu zoti sharif shariatu tariqat ilmini Xojai Jahondan o’rganganlar.

Naql etilishicha, Xoja Orif o’rta bo’yli, oy yuzli, katta ko’zli, qoshlari kamon, butun vujudlaridan mushku anbar hidi anqib turadigan zot bo’lgan ekanlar.

Xoja Orif Hazrat Abdulxoliq G’ijduvoniyning to’rtinchi xalifalari hisoblanadilar.

Hazrati Maxdumi A’zam Dahbediyning «Maqomati Xoja Abdulxoliq G’ijduvoniy» asarlarida naql qilinishicha, Hazrat Xizr a.s. Hazrat Abdulxoliq huzurlariga kelardilar. Shu payt Hazratning hamma shogirdlarini uyqu bosardi. Suhbat tugab, Xizr a.s. ketganlaridan so’ng shogirdlari beixtiyor uyqudan uyg’onardi. Shogirdlar orasida eng yoshi hisoblangan Xoja Muhammad ar-Revgariy Xizr a.s. suhbatlaridan bahramand bo’lay deb, ko’zlariga tuz sepadilar va og’riqning qattiqligidan u kishiga uyqu g’alaba qilolmaydi. Natijada ulug’larning suhbatidan bahramand bo’ladilar. Bu holni ko’rib Xizr a.s. Xoja Orifga deydilar: «Siz Orif bo’lgaysiz, inshaolloh!»Xoja Xizr a.s. nafaslariningbarokatidan butun dunyoga Xoja Orif nomi bilan mashhur bo’ldilar.

Quyidagi naql ham mazkur «Maqomot»da bor: Hazrat Abdulxoliq xizmatlarida Xoja Ahmad Siddiq, Xoja Avliyoi Kabir (Kalon), Xoja Sulaymon kamarbasta bo’lib turganlarida, nogoh ularning har uchovlari ko’nglida: « Ajabo, bizning yoshimiz ham, darajamiz ham, etayotgan xizmatimiz ham Xoja Orif ar-Revgariydan ulug’, lekin nega Hazrati pirning inoyat nazarlari Xoja Orifga balanddur?» degan fikr keladi.

Hazrat Abdulxoliq karomat nuri ila ularning bu fikrini bildilar va dedilar: «Ey farzandlarim! Xoja Orifni qidirib topinglar!» Ular izlab avliyolar sarvari, atqiyo qofiyasolori Xoja Orifni topdilar. Ul zoti sharif yarim vayrona bir masjid ichida duru gavhar kabi tovlanib, zikr qilib turardilar. Ul kishining boshlari ustida Ka’ba soya qilib turardi. Bu holni ko’rib ular Hazrat Xoja Orifning oyoqlari ostiga o’zlarini otib, uzr so’radilar va Xoja Orif darajalari baland ekanligiga iymon keltirdilar.

«Risolai Sig’noqiy» asarida bayon etilishicha, kunlardan bir kun Xoja Ahmad Yassaviy taom pishirayotib, muridi Xoja Do’g’iyni G’ijduvonga borib, Xoja Abdulxoliq G’ijduvoniydan qattiq olib kelishni buyuradi, Xoja Do’g’iy G’ijduvonga yetib bormasdanoq G’ijduvoniyning xalifasi Xoja Orif Revgariy Axmad Yassaviy xuzuriga qattiq olib keladi. Bundan xabar topgan Xoja Do’g’iy: «Orifning holi mendan ustun keldi»,deya Xoja Orifning kamolotini e’tirof etadi.

Xoja Orif ar-Revgariy «Orifnoma» nomli asarning muallifi hisoblanadilar. Bu kitob Nur qasabasida 622 hijriy yilda (melodiy 1225) yozilgan ekan.

Lekin biz to 1993 yilgacha Xoja Orifning «Orifnoma» asarlarini hatto nomini bilmasdik. Chunki qatag’on zamonasida ko’plab nodir asarlar qatori bu ham yo’qotilgan edi. 1993 yil Hazrat Bahouddin yubileylaridan so’ng Pokistondan Shayx Zulfiqor Ahmad Naqshbandiy hazratlari Buxoroga kelib, Yetti piri komillar qabrlarini ziyorat etdilar. Hazrat Xoja Orif ar Revgariy maqbaralarida tilovat etgandan so’ng bir asardan parchani o’qidilar. U kishi bilan hamroh bo’lgan buxorolik olimlar: «Bu kimning asari, qanday go’zal asar?» deb hayratlanib savol berdi. Hazrat Zulfiqor Ahmad ham hayratlanib: «Axir men bobolaringiz Xoja Orifning «Orifnoma» asarlaridan bir parchani o’qib berdim-ku, nahotki sizlar uni eshntmagan bo’lsangiz?» dedilar. Olimlar haqiqiy holdan Shayxni voqif etganlaridan so’ng, HazratZulfiqor Ahmad zudlik bilan Pokistonga borib, «Orifnoma» asari kseriokopiyasini HojiJonmuhammad Gulovga jo’natdilar.

Asar fors-tojik tilida yozilgan ekan. Uni o’zbek tiliga tarjima qildik. Yetmish besh ming nusxada Toshkentdagi «Navro’z» nashriyotda chop etilib, xalqimiz mulkiga aylandi.

«Orifnoma»da quyidagi baytlar xattot tomonidan yozilgan:

Afsus shud pinhon Mohitobon ba zeri xok,
Kilkam siyahpo’sh, jigar resh, sina chok.
Tarix bahri rehlati o’ justam az qalam:
Qutbi zamon va Orifi billoh zeri raqam.

Mazmuni: Afsus, Mohitobon tuproq ostiga pinhon bo’ldi, qalamim qora kiyindi, jigarim tilindi, siynam chok bo’ldi. Uning marhum bo’lgan yili «qutbi zamon va Orifi billoh zeri raqam»dan chiqadi.

Ushbu baytdan 634 hijriy sana chiqar ekan, demak Xoja Orif melodiy 1234 (35) yilda vafot qilganlar.

«ORIFNOMA»DAN
02

Ayuhal Orif! Pok va pok e’tiqodli bo’l! Zero chirkin ko’ngil butun a’zoi badanni harom qilgay! Axir, Allohning bizni qabul etishi yo etmasligi aynan shu ko’ngil tufaylidir!..

Shuni bilgilki, solik uchun birlamchi vajd (zavq shavq, hayajon) lozimdurki, ul kashfning muqaddimasi va kashf ma’rifatning va ma’rifat mushohadaning muqaddimasidur. Va shundan so’nggina unga gayb ehsoni muyassar bo’lgay! Solik ko’z o’ngidan pardalar ko’tarilgan zahoti uning mushohadasi tiniq ko’zguga aylanur!Ul qushki, bo’ynida og’ir yuk osiqlik ekan, qandoq ko’kka parvoz aylasun? Solikkim bu dunyoda dilbandligi bisyordur, ilohiy parvoz qila olmas va talab vodiysiga qadam ko’yolmagay!

Ayuhal Orif! Shayton la’in har sahar orif kishining qalbiga vahima solmoq bo’lib savol bergay: «Bugun ne tanovul qilursen?» Orif der: «O’limni tanovul qilurmen!» Yana vasvasa qilurki: Libosing yo’q qay libosni kiyursen?» Javob qilurki: «Bugun kafanni kiyurmen!» Yana so’roq qilur: «Qay yergaborursen?» Javob qilurki: «Bugun borar yerim go’rdur!».

Ayuhal Orif! Kalomi Majid va hadisi nabaviy salollohu alayhi vassallamdan keyin mashoyixlar kalomini tinglagilki, alar kalomi qalbda tavfiq va (Alloh g’azabidan) qo’rquv sababchisidir. Va Alloh taolo dushmanlaridan nafrat etmoqqa va Alloh rizosi bo’lgan ishlar bilan mashg’ul bo’lmoqqa bois bo’lgay.

Ayuhal Orif! Ulug’ shayxlar demishlar: kimeki Alloh taolodan boshqa zotni aziz etib, izzat qilgay, batahqiq shu izzati uni xor etgaydur!

Bu dunyoda vujuding bilan va oxiratda qalbing bilan bo’l!

Avliyolik alomati uchtadir: birinchisi shuki, baland darajani egallaganda ham kamtar bo’lmoq, ikkinchisi shuki, kudrati, sabru toqati yetguncha parhezkorlik qilmoq. Uchinchisi shulki, to kuchi yetguncha insof qilmoqdur.

Birovni haddan tashqari madh etmoq majusiylik belgisidur va bu ish Alloh Taoloni inkor etmoq ila barobardur.

Ochlik zohidlar va zikr oriflar taomidur.

Zohid va komil shaxs uldurki, fatvolarga amal etgay, aks holda u vasvos jinnidur.

Qaysi odameki, tavba qilib tag’in gunoh ishlarga qo’l urgay, Alloh taolo bundaylarning tavbasini harom qilgay va alarga hargiz nazar tashlamasdur.

 

Manba:Sadriddin Salim, Samad Azimov. Buyuk g’ijduvoniylar. 2006

044
ХОЖА ОРИФ РЕВГАРИЙНИНГ «ОРИФНОМА» РИСОЛАСИНИ МУТОЛАА ҚИЛИНГ,ЮКЛАБ ОЛИНГ
055

021

(Tashriflar: umumiy 551, bugungi 1)

Izoh qoldiring