Barhayot Oybek. Videofilm (2005)

010

10 январ – Атоқли   адиб ва  тенгсиз  шоир  Ойбек   таваллудининг  100 йиллиги

   Устоз Ойбек ҳассос шоир ва донишманд адиб, халқнинг ор-номуси ва виждони бўлган зотлардан бири эди. Сизга тақдим этилаётган видеофильм мен раҳбарлик қилган йиллар, аниқроғи, 2005 йили «Ёшлар» телеканали томонидан, истеъдодли шоир Эшқобил Шукур ижодий гуруҳи томонидан устоз Ойбек таваллудининг 100 йиллигига бағишлаб тайёрланган эди.

08

ОЙБЕК ТАРЖИМАИ ҲОЛИ
04

ойбекОйбек (Мусо Тошмуҳаммад ўғли) 1905 йил 10 январда Тошкент шаҳрида туғилган. Ўзбекистон халқ ёзувчиси (1965), Ўзбекистон ФА академиги (1943). Тошкент университетининг ижтимоий фанлар факултетида (1925—27), Ленинград халқ хўжалиги институтида (1927—29) ўкиган ва оғир хасталикка чалингани сабабли яна Тошкентга кайтиб, Тошкент университетида ўқишни тугатган (1930). «Туйғулар» (1926), «Кўнгил найлари» (1929), «Машъал» (1932) шеърий тўпламлари, «Дилбар — давр қизи» (1932), «Уч» (1933), «Бахтигул ва Соғиндиқ» (1934), «Қаҳрамон қиз» (1936), «Гулноз», «Камончи», «Навоий» (1937) цингари достонлар ёзган. Насрий мероси 5 роман («Қутлуғ қон», 1940; «Навоий», 1942; «Куёш қораймас», 1943—59; «Улуғ йўл», 1967; «Олтин водийдан шабадалар», 1949), 4 қисса («Шонли йўл», «Нур қидириб», «Болалик хотираларим» ва «Бола Алишер») ҳамда бир қанча ҳикоя ва очерклардан иборат. А. С. Пушкиннинг «Евгений Онегин» шеърий романи, М. Ю. Лермонтовнинг «Маскарад», Мольернинг «Тартюф» драмаларини ўзбек тилига таржима килган.
Ойбек 1968 йил 1 июлда Тошкентда вафот этган. Вафотидан сўнг «Буюк хизматлари учун» ордени билан тақдирланган (2001).

011

(Tashriflar: umumiy 124, bugungi 1)

Izoh qoldiring