Baxtiyor Nazarov.Qodiriyning qudrati & Ibrohim G’afurov. Qodiriy siymosi & Abdulla Qodiriy va hayot. Xurshid Doʻstmuhammadning ochiq darsi

 10 АПРЕЛ — БУЮК АДИБ АБДУЛЛА ҚОДИРИЙ ТАВАЛЛУДИНИНГ 125 ЙИЛЛИГИ

  Адиб Қодирийнинг ҳаёти, асарлари, жуда катта миқёсда олиб борган ижтимоий-маданий фаолияти тўғрисида олимларнинг аллақанча тадқиқот китоблари, замондошларининг баҳарнав хотиралари битилган, аксар ўқувчиларимиз улардан имкон қадар хабардорлар, бунинг устига ўтган асрнинг то йигирманчи йилларининг бошларидан бери ҳали ҳанузгача бу улуғ адиб ижодиётининг қирралари ва хусусиятлари борасида адабиётшуносликда ранг-баранг баҳслар ҳам тугаган эмас, чўғи сўнган эмас, алангалар дам кўтарилиб, дам паса­йиб туради, лекин ҳозирги адабиётшуносликнинг илғор намояндалари бўлиб ўтган баҳс­ларни сарагини саракка, пучагини пучакка ажратиб, ўз одил баҳосини беришга муяссар бўлди. Davomini o'qish

Abduqaodir Hayitmetov. Ibrohim Haqqul & Naim Karimov. Ibrohim Haqqul fenomeni & Baxtiyor Nazarov. O’zbek adabiyotshunosligining zabardast namoyandasi

02Таниқли адабиётшунос олим Иброҳим Ҳаққул таваллудининг 70 йиллигига

   Иброҳим Ҳаққул  ўтган асрнинг 70-йилларида ёрқин асарлари билан кўзга кўрина бошлаган навқирон авлоднинг, янги адабий даврнинг, ўзгара бошлаган муҳитнинг меҳварида бўлди. Ўзи ана шу муҳит шароитида шаклланди, тарбия топди ва вояга етди. Айни вақтда принципиал қарашлари, мақола ва китобларида илгари сурган фикрлари билан шу авлод ижодининг эстетик принципларининг барқарорлана борувига ва ҳатто шу тенгқур шоир-ёзувчиларнинг шахс ва инсон сифатида қарор топишига таъсир кўрсатди. Davomini o'qish

Baxtiyor Nazarov, Naim Karimov, To‘ra Mirzayev: Befarq qarab turishga haqli emasmiz & Alisher Navoiy nomidagi Davlat adabiyot muzeyi. Videofilm

Ashampoo_Snap_2018.01.31_12h13m43s_001_.pngАкадемик Азиз Қаюмовнинг Тошкент шаҳар ҳокимига “Очиқ хат”и эълон қилинганига ҳам мана икки ҳафтадан ошиқ вақт ўтди. Бироқ, шу вақтга қадар шаҳар ҳокимияти раҳбарлари томонидан бу хатга бир оғиз ҳам муносабат билдирилмагани одамни ўйлантириб ва ташвишга солиб қўяди. Davomini o'qish

Baxtiyor Nazarov. Yuragimning derazalari & Xurshid Davron. Uchib boraman qushlar bilan

Ashampoo_Snap_2017.08.24_13h59m19s_002_.png    Хуршид кўпинча қисқа-қисқа шеърлар ёзади. Альфонс Доденинг бир гапи бор. Булбулдан сўрабдилар: қўшиқларинг жуда ажойиб-у, лекин бунча қисқа бўлмаса? Булбул жавоб берибди: қўшиқларим жуда кўп, лекин, уларни куйлаб улгуришим керак. Мен Хуршиднинг шеърларини ўқиганимда шу ривояти эсимга тушади… Davomini o'qish

Safar Barnoyev. She’rlar & Baxtiyor Nazarov. Qalbi orzularidek keng edi.

037

    Сафар Барноевнинг бутун умри меҳнат билан ўтди. Нашриётда, журналларда, Ёзувчилар уюшмасида баракали фаолият олиб борди. Хусусан, нашриётда муҳаррир бўлиб ишлаганда кўпдан-кўп дўстлари, таниш-нотаниш шоир, ёзувчиларнинг китоблари чиқишига бош-қош бўлди. “Гулхан” журналига муҳаррирлик қилган йиллар ҳам изсиз ва самарасиз кетмади. Асар ва муаллифларга талаб кучайди, журнал ранг-баранглашди, ўқувчилари доираси кенгайди, болалар адабиётига янги номлар “Гулхан” ёғдулари орқали кириб келди. Davomini o'qish

Baxtiyor Nazarov. Rauf Parfi portretiga chizgilar.

017
Рауф Парфи ижоди уч ҳиссий идрок асосида туради, булар: Ватан, эрк, муҳаббат. Дунёдаги ҳамма шоирларда шундай, дейишингиз мумкин. Бу фикрда жон бор албатта. Бироқ, ўзбек учун Ватан дарди, Эрк дарди дунёдаги бошқа барча халқлардагидан кўра деярли бошқача, ўзига хос эканини, муҳаббат эса Ҳоди Тоқтош айтганидек эски нарса бўлгани билан ҳар бир юрак уни янгилаганидек, бу уч буюк ҳиссий идрок муаммолари Рауф Парфи ижодида ўзига хос ва бетакрор равишдаги поэтик талқиннинг топади. Davomini o'qish