Imom G’azzoliy. Nasihatlar & Ey, farzand & Til ofatlari

Ashampoo_Snap_2017.02.04_00h25m59s_002_.pngИслом оламининг буюк мутафаккирларидан бири, Шарқда Ҳужжат ул-Ислом ва Ҳужжат ул-Ҳақ рутбаси билан машҳур бўлган Абу Ҳомид Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Ғаззолий ўзининг илмий мероси билан юқорида номлари зикр этилган донишманд алломалар орасида ўзига муносиб жой эгаллаган бетакрор шахсиятдир. Унинг илм-фан, бой маънавиятимиз сарчашмасига қўшган ҳиссаси беқиёсдир. Davomini o'qish

Abu Homid Muhammad G’azzoliy. «Ihyoul-ulum»dan parchalar & Imom G’azzoliy. Mukoshafatul-qulub

09    Минг йил нарисидан бутун дунёда “Ҳужжатул Ислом” унвони билан улуғланиб келаётган Имом Абу Ҳомид Ғаззолий асарлари Ислом дини моҳиятини барча нозик жиҳатларигача эътиборга олиб, теран тафаккур ва идрок этиш, тушуниш хусусиятлари билан ажралиб туради. Эътиқодий масалаларга алоҳида ҳассослик, меҳр-муҳаббат билан йўғрилган бу сифатлар, шубҳасиз, ўқувчиларни ҳам инсоннинг дунёга келишидаги илоҳий ҳикмат, яшашидан мақсад ҳамда вазифалари ҳақида чуқур ўйлашга ундайди. Davomini o'qish

Ibrohim Haqqul. Anosiri arba’a: mohiyat va she’riy talqin

012Ҳазрат Мир Алишер Навоий таваллудининг 525 йиллигига

    Имом Ғаззолий ёзади: “Кимки куч ва ғайратини ҳирс ва жисмоний лаззатларга сарфлаб молдай еб-ичишдан қаноат топса, бундай кимса ҳайвон тоифасига мансубдир. Чунки у ҳўкиздай бефаҳм, чўчқадай очкўз, ё ит каби залил, туядек киндор ёхуд қоплон сингари йиртқич, тулки янглиғ айёр ва ҳийлакор бўлади. Бундай бўлмаган тақдирда ҳам у мазкур жонзотларга хос хусусиятларни нафсида жамлаган шайтонга айланади” . Davomini o'qish

Abdulla Sher. Tasavvuf, G’azzoliy va go’zallik falsafasi

05     Тасаввуф ҳақида гап борганда, имом Ғаззолий тўғрисида, Ғаззолий ҳақида гап кетса, тасаввуф борасида тўхталиб ўтмасликнинг иложи йўқ. Шу боис тасаввуфнинг моҳиятига диққатни қаратмоқ лозим бўлади. Энг аввало тасаввуф нима, деган саволга жавоб қидирмоқ мақсадга мувофиқ. Бу эса, ғоят мураккаб масала, зеро, тасаввуф ҳақида шу қадар хилма-хил ва қарама-қарши фикрлар мавжудки, кўп ҳолларда тадқиқотчилар анчайин чалкашликларга йўл қўядилар. Davomini o'qish