Maqsuda Ergasheva. Hikoyalar

Ashampoo_Snap_2016.12.06_21h13m18s_001_.png    17 феврал — Мақсуда Эргашева таваллуд топган кун

Мақсуда Эргашева  истеъдодли ва, том маънода, миллат дарди билан яшаган асл ижодкор эди. Адиба таваллуд куни муносабати билан  сизга тақдим этилаётган ҳикоялар, кимнингдир назарида, ҳикоя жанрининг юксак мезонларига жавоб бермас. Аммо, уларда тоталитар тузум шароитида яшаб, бугун арзимасдай туюлган, яъни оддий одамнинг кундалик ҳаётини ўз ижодида акс эттиришга уринган бу  фидойи инсоннинг юксак ҳаётий матлаблари мужассам бўлганини ҳеч ким рад этолмайди. Davomini o'qish

Maqsuda Ergasheva. Abdulla Oripov she’riyatning o’ziga xos xususiyatlari

Ashampoo_Snap_2016.11.16_15h39m06s_002_.png21 март — устоз Абдулла Орипов таваллуд топган кун

     Темур каби соҳиби замонлар қиличи етмаган ерларни қалам билан олишга Алишерни қодир қилган қудрат шеъриятдир. Шеъриятни “онажоним” деб улуғлаган ва чиндан ҳам шеъриятга фидойи фарзанд бўлган Абдулла Ориповнинг шеъри кириб келмаган биронта хонадон Ўзбекистонда топилмаса керак. Davomini o'qish

Maqsuda Ergasheva. Hazrat Navoiyning «bir bog’ somoni»

Ashampoo_Snap_2016.12.01_17h59m08s_006_.png   Ҳазрат Навоийнинг ижод уммони ичра шундай жавоҳирлар борки, улардан на кўз, на кўнгил узолмайсиз. У киши кўз олдимиздаги бир сариқ япроқ ёки бир боғ сомондан шундай ташбеҳлар яратадики, кўриб турганимиз оддий олам илоҳий оламга айланиб, сизни жаннатий маъволарга олиб кетади. Davomini o'qish

Maqsuda Ergasheva. She’rlar & Shoira bilan so’nggi suhbat

067    Шоира таваллудининг 65 йиллигига бағишлов

Мақсуда Эргашева… Бу ном шеoрият мухлисларига бирдай таниш ва суюкли эди. Шоиранинг бутун ижоди адабиётга хизмат қилди, ижодкорлик қисматига айланди. У туғма ва истеoдодли шоира эди. Бешафқат ўлим уни орамиздан олиб кетди.Лекин дилларда қўшиқдай жаранглаб, дарёдай оқиб шеърлари қолди. Davomini o'qish

Maqsuda Ergasheva. She’rlar & Oydin Hojiyeva. Ko’ngil kishisi edi

099   Мақсуда Эргашева ХХ аср ўзбек шеъриятидаги энг дардли шоира эди, десам хато қилмайман. Мақсуда Эргашева ўша цензура кучли 80-йилларда ҳам мана ман деган эркак ижодкорлар айтишга журъат қилмаган шеърлар ва мақолалар муаллифи эди, десам ҳам адашмайман. У пойтахтда яшамади. Аммо, Тошкентдан анча узоқдаги қишлоғидан туриб шивирлаб айтган шеърлари  бизгача етиб келарди, юракларимизда сурон соларди десам ҳам, менга ишонинг. Бу гапларни ёзар эканман,  «Мақсудадай шоира яна қачон туғиларкан», деб ўйлайман, қайғураман, дил сўзим қиёмат кунига етиб боришига ишониб «Мақсуда,Яратганнинг ҳам, халқингизнинг ҳам олдида юзингиз оқ кетдингиз», дея шивирлайман. Davomini o'qish