Xoja Ahrori Valiy aytur erdilarkim…& Tabarruk risolalar & Xo’ja Ahror hayoti va faoliyati

Ashampoo_Snap_2017.02.26_22h55m23s_004_a.png   Айтур эрдиларким: подшоҳларнинг билмоқлари лозимки, салтанат Яратганнинг марҳамати билан уларга инъом этилган буюк бойликдир. Шунинг учун бу буюк бойлик қадрига етиб, фурсатни ғанимат деб билсинлар… Davomini o'qish

Xurshid Davron. Bobur mirzo pirlari. Birinchi maqola. Xoja Ubaydulloh Ahror.

Ashampoo_Snap_2017.02.06_17h24m54s_001_.png      Мирзо Бобур шахсияти, унинг ижодий ва сиёсий фаолияти ёшлигимдан диққатимни тортган. «Бобурнома» эса энг севимли, такрор-такрор ўқийдиган китобимга айланган. Айни шу қизиқиш, узоқ йиллик ўрганиш натижасида бу дилбар сиймога бағишланган бир неча шеъру мақола, кичик достон, «Самарқанд хаёли» номли қисса, «Соғинч ёхуд Бобуршоҳ» номли пьеса ёздим. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Xalq ichra bo’lginu Haq birla bo’lgil.

Ashampoo_Snap_2016.09.03_01h28m21s_001_.png16 сентябр – Баҳоуддин Нақшбанд куни

    Буюк ватандошимиз, тариқат пири Хожа Баҳоуддин Нақшбанд кунлари муносабати билан 1993 йили «Ватан» газетасида чоп этилган ушбу мақолани тақдим этмоқдаман. Davomini o'qish

Samarqanddagi muqaddas qadamjolar (Imom Al-Buxoriy, Xoja Ahrori Valiy majmualari) Video.

012
Абу Тоҳирхожа Самарқандийнинг «Самария» асаридан:  Тажрибада кўрилганки, кимки «Саҳеҳи Бухорий» китобини бошига қўйиб, шаҳар ва маҳаллаларни айланиб чиқса, албатта ўша шаҳар ва маҳалла аҳлини офатлардан сақлаб қолади. Илгарилари ҳам ҳар қачон Самарқанд шаҳрига бирор офат келса, шаҳар хослари йиғилиб дуо қилсалар дуолари ижобат бўлиб, у бало мусулмонлар бошидан дафъ бўларди…
Хожа Аҳрори Валий ҳазрат мавлоно Яъқуб Чархийнинг муриди бўлиб, у (бухоролик) ҳазрат Хожа Баҳо ва-д-дин Нақшбанднинг муридидир. Лекин мавлоно Яъқуб тугалликни ҳазрат Хожа Ало ва-д-дин Аттордан топган. Хожа Ало ва-д-дин Аттор хожа Баҳо ва-ддиннинг халифаси эди. Хожа Аҳрор шайхлик йўлини касб этиб юрган чоғларида, Ҳирот, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларига сафар этиб, ўша замонинг шайхлари бўлган Сайид Қосим, мавлоно Низом ид-дин Хомуш, шайх Баҳо ва-д-дин Умар сингари зотларнинг сухбатларига етишди. Энг кейин мавлоно Яъқуб Чархийга йўлиқиб, мурид бўлди ва у кишидан тугаллик топиб, замоннинг биринчиси ва жаҳоннинг тенгсиз бир кишиси бўлди. Davomini o'qish

Samarqanddagi muqaddas qadamjolar (Shohizinda, Xoja Doniyor majmualari) Video.

шохизинда

«Бобурнома»дан: “Рубъи маскунда Самарқандча латиф шаҳар камроқдур. Бешинчи иқлимдиндур… Шаҳри Самарқанддур, вилоятини Мовароуннаҳр дерлар. Ҳеч ёғий қаҳр ва ғалаба билан мунга даст топмоғи учун б а л д а и м а ҳ ф у з а дерлар. Самарқанд ҳазрати амирул-мўъминин Усмон замонида мусулмон бўлғондур. Саҳобадин Қусам ибн Аббос анда борғондур. Қабри Оҳанин дарвозасининг тошидадур. Ҳоло мозори Шоҳга машҳурдир. Самарқандни Искандар бино қилғондур. Мўғул ва турк улуси Семиканд (бошқа нусхада “Семизқанд”) дерлар…
Эли тамом сунний ва пок мазҳаб ва муташарриъ ва мутадаййин элдур. Ҳазрати рисолат замонидан бери ул миқдор аиммаи исломким, Мовароуннаҳрдин пайдо бўлубтур, ҳеч вилояттин маълум эмаским, мунча пайдо бўлмуш бўлғай… Шарқи Фарғона ва Қошғар, ғарби Бухоро ва Хоразм, шимоли Тошкенд ва Шоҳрухияким, Шош ва Банокат битирлар, жануби Балх ва Тирмиз, Кўҳак суйи шимолидин оқар, Самарқанддин икки қуруҳ бўлғай… Davomini o'qish

Botirxon Valixo’jayev. Buyuk ma’naviy murshid (Xoja Ahrori Vali). Monografiya

Ashampoo_Snap_2016.12.25_22h50m00s_001_.png   XV asrning yirik siymolaridan bo’lmish Xoja Ubaydulloh Shoshiy – Xoja Ahrori Vali naqshbandiya tariqatining ko’zga ko’ringan murshidi bo’lish bilan birga o’z zamonasidagi ijtimoiy-siyosiy, iqtisodiy va mafkuraviy hayotda katta iz qoldirgan arboblardandir. Bu davrda uning shuhrati faqat Movarounnahrdagina emas, balki Xorazm, Dashti Qipchoq, Xuroson va Hindistongacha bo’lgan Keng jug’rofiy mintaqada taralgan edi. Davomini o'qish