Raj Kapur: San’at — birinchi muhabbatim, kino esa qismatim

002

14 декабрь — болалигим ҳамроҳи, машҳур ҳинд актёри Раж Капур туғилган кун

      Болалигимдан санъат бағрида улғайдим ва бу менинг энг катта бахтим эди. Ҳеч қачон бошқа бир касб эгаси бўлиш ҳақида ўйламаганман. Отамнинг театр жамоасида кичик ролпарни ижро этган кезларимдаёқ, катта образлар ҳақида ўйлардим ва энг муҳими, келажакка ишонч билан қарар эдим. Санъат — биринчи муҳаббатим Кино эса — қисматимга айланди.

РАЖ КАПУР: САНЪАТ — БИРИНЧИ МУҲАББАТИМ,
КИНО ЭСА ҚИСМАТИМ

Савдо тайёрлаган
012

07     Раж Капур, ҳақиқий исми Ранбир Раж (1924.14.12, Пешовар — 1988.2.6, Бомбай) — ҳинд актёри, реж., сценарийчи, продюсер. Притхвираж Капурнинг ўғли. Ҳинд киносида ўзига хос мактаб яратган санъаткор. Кинодаги фаолиятини «Ранджит» киностудиясида ассистентликдан бошлаган. Дастлаб «Гаури» ва «Бизнинг иш» фильмларида кичик роллар ижро этди. 1946 й.да «Вальминки», «Мовий нилуфар», «Читторидаги ғалаба» фильмларида суратга тушди. 1947 й. да Бомбайда «Раж Капур фильме» киностудиясини ташкил этди. «Дайди», «Жанов 420», «Тун қаърида», «Сангам», «Менинг исмим — масхарабоз» ва б. фильмларда реж. ва бош роль ижрочиси сифатида жаҳонга танилди. «Бобби», «Ҳақиқат, муқаддаслик, гўзаллик», «Муҳаббат нохушлиги», «Абдулла», «Ганг дарёси оқадиган юрт» ва б. у яратган энг яхши фильмлардандир. Унинг фильмлари жуда кўп халқаро кинофестиваллар (мас, Канн, Карлово — Вари ва б.)да соврин ва мукофотлар олган. Кўп фильмлари Ўзбекистонда намойиш этилган. У Тошкент халқаро кинофестивалининг доимий қатнашчиси бўлган.

012

08Раж Капур! Бу ном нафақат ҳинд, балки жаҳон киносида жарангдор янграйди. Зеро, буюк санъаткор ижоди миллионлаб қалбларни ҳинд киносига ошуфта қилган, десак айни ҳақиқатни айтган бўламиз. Кино ихлосмандлари Раж Капурни «Ҳинд киносининг отаси», «Мовий кўзли шарқ юлдузи», «Ҳиндларнинг Чарли Чаплини» дея эъзозлашлари ҳам бежиз эмас. Энг муҳими, унинг нафақат кинодаги ижроси, ютуқлари, балки умр йўли, ички олами, қалб кечинмалари ҳам ҳавас қилса арзигуликдир.

Тўлиқ исми — Ранбир Раж Капур. Ижодкор 1924 йилнинг 14 декабрида туғилган. Отаси — Притхвираж Капур ўз даврининг машҳур актёри ва режиссёри бўлган. Раж Капур дастлаб отасининг кичик театрида укалари билан бирга актёрлик, ассистентлик билан шуғулланган. Ражнинг Шамми ва Шаши исмли укалари ҳам кино саноатида ном қозонишгани шундан бўлса. ажабмас.

Актёр 11 ёшида илк бор фильмда суратга тушади.«Инқилоб» номли фильмдаги иштироки сабаб у ўша пайтнинг номдор киностудияси ҳисобланмиш «Бомбей токиз»да ассистент бўлиб иш бошлайди. Бу унинг карьерасида ниҳоятда муҳим рол ўйнаган. Раж шу ерда кино саноатининг сир-асрорларини ўрганади. Ва ниҳоят 1948 йилда «Раж Капур фильмс» киностудиясини ташкил қилади. Бу ижодкор ҳаётидаги энг катта қадам эди. Раж Капур бир вақтнинг ўзида ҳам актёр, ҳам режиссёр, ҳам сценарист ва ҳам продюсер сифатида серқирра ижодкорлигини намоён этди.

Раж Капур 1988 йилнинг 2 июнида 63 ёшга тўлганида астма хасталигидан вафот этди. Бугун Капурлар сулоласи Болливудда ўзига хос мавқега эга. Катта Капурнинг ўғиллари — Рандхир, Риши ва Раживлар ижодий изланишда давом этишмоқда. Қолаверса, айни дам Болливудда Раж Капурнинг набиралари — Каришма, Карина ва Ранбирларнинг омади чопган.

Афсуски, бир маҳаллар ниҳоятда гавжум ва машҳур бўлган «Раж Капур фильмс» бугун аввалгидек эмас. Бундан бир неча йил илгари Раж Капурнинг тўнғич ўғли Рандхир Тошкентга келганида айни студия билан боғлиқ саволга: «Албатта, яқин келажакда ушбу студия отам орзу қилганидек намунали фаолият кўрсатади», деган эди. Аммо ҳамон ушбу киностудиянинг “омад эшиклари” очилмаяпти…

РАЖ КАПУРДАН ИҚТИБОСЛАР:
012

09Кино — қисматим

Болалигимдан санъат бағрида улғайдим ва бу менинг энг катта бахтим эди. Ҳеч қачон бошқа бир касб эгаси бўлиш ҳақида ўйламаганман. Отамнинг театр жамоасида кичик ролпарни ижро этган кезларимдаёқ, катта образлар ҳақида ўйлардим ва энг муҳими, келажакка ишонч билан қарар эдим. Санъат — биринчи муҳаббатим Кино эса — қисматимга айланди.

Ижод завқи

Кўнглингда қандайдир орзу улғаяётганини ҳис этишнинг ўзи бир олам завқ бағишпайди. Агар у сени бир лаҳза тинч қўймаса, билгинки, шу сенинг тақдирингга битилган ОРЗУдир. Ундан кечиш ҳақида эмас, балки эришиш ҳақида ўйлаш керак. Биласизми, мен фақат ва фақат меҳнат билан шуҳрат топдим. Ҳатто ҳаётимдаги омадсизликлар бартараф этиш учун ҳам тинимсиз меҳнат қилганман ва бундан асло пушаймон эмасман.

004Менинг оилам

Қурбонликларсиз бирор ютуққа эришган одамни билмайман. Нимагадир эгалик қилиш учун нималардандир воз кечиш — бу табиатнинг ўзгармас қонуни. Баъзан ишим, деб (йўқ, баъзан эмас кўп ҳолларда) оиламга етарлича вақт ажрата олмадим. Аммо ҳеч қачон оилам, фарзандларим олдидаги бурчларимни унутмаганман. Ҳамиша эркак сифатида ўз ўрнимни мустаҳкамлаш учун ҳаракат қиддим. Аслида, санъаткорнинг оиласи бўлмайди, деган гапларда жон бор. Чунки ижод учун сиз юрагингизни беришингиэ керак. Қалб ҳарорати эса оила учун ҳам ниҳоятда зарур…

Умрим давомида юрагимни бўлиб яшадим. Лекин ортга қарасам, ўша бўлинган юракларнинг парчалари миллионлаб одамлар қалбига ёруғлик олиб кирганини ҳис этаман ва бунинг учун ўзимни жуда бахтли одам, деб биламан…

07Наргис…

У билан 1947 йилда иш юзасидан учрашдик. Наргис «Олов» деб номланган илқ режиссёрлик ишимда бош қаҳрамон тимсолини талқин қилди. Тан олишим керакки, «Олов» чин маънода ҳаётимга оташ олиб кирди. Шундан сўнг Наргис билан 16 та фильмда бирга ишладик. Унинг маъюс кўзлари, гўзал қалби ва меҳри мени мафтун этган эди…

Бизнинг муҳаббатимиз ҳақида жуда кўп гапиришди. Ҳозир буларни таҳлил килмоқчи эмасман. Энг муҳими, у менинг энг яхши фильмларипада энг ажойиб образларни ижро этди. Ва бизнинг муҳаббатимиз тилларга тушди… Экранда бўлса-да, у билан «яшадим»

Севги

0211Бу туйғусиз ҳаётни тасаввур этиш мушкул. Мен мовий кўзларим билангина кино мухлисларининг меҳрини қозона олмасдим. Ғалабаларим сири — севги. Мен кинони севдим, уни қалбимга жойладим…
Ҳаётимда муҳаббатга жуда катта ўрин бердим. Ишқий муносабатларим ҳақида гапириш, балки ким учундир ёқимлидир. Бугун бир ҳақиқатни айтаман, Кришна — фарзандларим онаси, Наргис эса — фильмларимнинг! Иккиси ҳам муҳаббатим, қалбим соҳибалари!

065«Сангам»

1964 йил! Илк бор рангли картинам суратга олинди — «Сангам»! У менинг янги муҳаббат қиссам эди. Наргис Сунил Даттга турмушга чиққач, ундан буткул воз кечишим кераклигини англадим. Энди одамлар бизнинг экрандаги севгимизга ишонмай кўйишини юрақдан ҳис қилардим…

«Сангам» учун Вижантималани танладим ва адашмадим! Қирқ ёшимда ўн саккиз яшар Сундарга айландим.
Тасаввур қилаяпсизми, мен ёшлигимни қайта бошдан кечирдим. Бу фильмнинг муваффақиятини таъминлагани, шубҳасиз. Наргис билан боғлиқ эътирозларга келсак… У ҳамиша фильмларимнинг ЮРАГИ сифатида менга ҳамроҳ эди…

…Эртага

— Биласизми, эртага нима бўлади, деб ўйлашдан ҳеч қачон қўрқмаганман. Ҳатто картиналарим кетма-кет
омадсизликка юз тутганида ҳам. Ҳозир эса бугун ҳақида ўйлаяпман… Одам юрагида ялт этган орзунинг залворини ҳис эта олса бас, ҳаммасини яхши бўлади. Умрим давомида кўплаб юртларда бўлдим, ҳамма ерда мени худди ўз ватандошлари каби севишди, ардоқлашди… бундан фақат бахтиёрман. Аммо булар ўз-ўзидан совға қилинмади, мен бу ҳаётга эришдим! Меҳнатим ва муҳаббатим билан эришдим! Мени севгани, ардоқлагани учун одамларга раҳмат айтаман… менинг фильмларимни томоша қилиш учун фурсат топганлари учун… ва фарзандларимни ҳам худди мен каби қабул қилаётганликлари учун раҳмат айтаман…

Менимча, актёрнинг бахти шундаки, биз бугун ҳам буюк Раж Капурнинг ижодидан завқланамиз. Унинг фильмлари замонлар оша яшади, яшамоқда. Бунинг боиси битта: улкан санъаткорнинг катта, жуда катта юраги бор эди!

Манба: «Суғдиёна» газетаси

РАЖ КАПУР ҲАЁТИ ВА ФАОЛИЯТИ ҲАҚИДА
Фурқат Юсупов тайёрлади
012

081. Ранбир (Раж) Капур 1924 йилнинг 14 декабрида Покистоннинг Пешавор шаҳрида таваллуд топган ( У пайтда Ҳиндистон билан Покистон ягона давлат эди).

2. Отаси театр раҳбари ва актёр бўлган.

3. Ранбир дастлаб «Бомбей токиз» киностудиясида режиссёр ёрдамчиси ва отасининг «Притхвитиерс» номли театрида декорация рассоми асиссенти ва актёр бўлиб ишлади.

4. Аслида унинг театрдаги фаолияти 5 ёшида «Қўғирчоқ арава» спектаклида бошланган.

5. Филмлардаги дебютини эса 11 ёшида «Инқилоб» филмидаги бола роли орқали амалга оширган.

6. У режиссёр бўлишни орзу қилса ҳам, ижодий фаолияти давомида 75 та филмларда турли ролларни ижро этган.

7. 24 ёшида орзусига етиб, «Раж Капур филмс» киностудиясини очди.

8. У қисқа вақт ичида 18 та филм суратга олди.

9. Раж Капур суратга олган филмларнинг аксарият сценарИЙларини Хўжа Аҳмад Аббос, В.П.Сатхе, Жайнендра Жайн, Индер Раж, Ананд ёзар, Радҳу кармагар суратга олар, шоирлар Шайлендра, Ҳазрат Жайпури ва Ананд Бакши сўзларига Жанкишан Даябхай Панкал, Лакшмиман, Пярерал ва Шанкарсинх Рагуванши куй басталар, Раж Капур қаҳрамонларининг дилтортар қўшиқларини эса Прабодх Чандра Манна Де, Муҳаммад Рафи ва Чанд Матҳур Мукеш ижро этишса, овозларни Оловуддин тасмага муҳрлар эди.

10. Раж Капур 1988 йилнинг 2 июнида 63 ёшида астма хасталигидан вафот этган.

Раж Капурнинг машҳур филмлари

«Олов» (1948)
«Ёмғир мавсуми» (1949)
«Дайди» (1951)
«Пойафзал тозаловчи» (1955)
«Тун оғушида» (1956)
«Жаноб 420» (1955)
«Тўрт кўл» (1959)
«Ганг дарёсидан оққан мамлакат» (1960)
«Сангам» (1966)
«Менинг исмим масхарабоз» (1971)
«Бобби» (1973)
«Ҳақиқат — муқаддаслик ва гўзаллик» (1978)

Манба: www.Furkat.uz

044

RAJ KAPUR: SAN’AT — BIRINCHI MUHABBATIM,
KINO ESA QISMATIM

Savdo tayyorlagan
012

054 Raj Kapur, haqiqiy ismi Ranbir Raj (1924.14.12, Peshovar — 1988.2.6, Bombay) — hind aktyori, rej., stsenariychi, prodyuser. Pritxviraj Kapurning o’g’li. Hind kinosida o’ziga xos maktab yaratgan san’atkor. Kinodagi faoliyatini «Randjit» kinostudiyasida assistentlikdan boshlagan. Dastlab «Gauri» va «Bizning ish» fil`mlarida kichik rollar ijro etdi. 1946 y.da «Val`minki», «Moviy nilufar», «Chittoridagi g’alaba» fil`mlarida suratga tushdi. 1947 y. da Bombayda «Raj Kapur fil`me» kinostudiyasini tashkil etdi. «Daydi», «Janov 420», «Tun qa’rida», «Sangam», «Mening ismim — masxaraboz» va b. fil`mlarda rej. va bosh rol` ijrochisi sifatida jahonga tanildi. «Bobbi», «Haqiqat, muqaddaslik, go’zallik», «Muhabbat noxushligi», «Abdulla», «Gang daryosi oqadigan yurt» va b. u yaratgan eng yaxshi fil`mlardandir. Uning fil`mlari juda ko’p xalqaro kinofestivallar (mas, Kann, Karlovo — Vari va b.)da sovrin va mukofotlar olgan. Ko’p fil`mlari O’zbekistonda namoyish etilgan. U Toshkent xalqaro kinofestivalining doimiy qatnashchisi bo’lgan.

012

08Raj Kapur! Bu nom nafaqat hind, balki jahon kinosida jarangdor yangraydi. Zero, buyuk san’atkor ijodi millionlab qalblarni hind kinosiga oshufta qilgan, desak ayni haqiqatni aytgan bo’lamiz. Kino ixlosmandlari Raj Kapurni «Hind kinosining otasi», «Moviy ko’zli sharq yulduzi», «Hindlarning Charli Chaplini» deya e’zozlashlari ham bejiz emas. Eng muhimi, uning nafaqat kinodagi ijrosi, yutuqlari, balki umr yo’li, ichki olami, qalb kechinmalari ham havas qilsa arzigulikdir.

To’liq ismi — Ranbir Raj Kapur. Ijodkor 1924 yilning 14 dekabrida tug’ilgan. Otasi — Pritxviraj Kapur o’z davrining mashhur aktyori va rejissyori bo’lgan. Raj Kapur dastlab otasining kichik teatrida ukalari bilan birga aktyorlik, assistentlik bilan shug’ullangan. Rajning Shammi va Shashi ismli ukalari ham kino sanoatida nom qozonishgani shundan bo’lsa. ajabmas.

Aktyor 11 yoshida ilk bor fil`mda suratga tushadi.«Inqilob» nomli fil`mdagi ishtiroki sabab u o’sha paytning nomdor kinostudiyasi hisoblanmish «Bombey tokiz»da assistent bo’lib ish boshlaydi. Bu uning kar`erasida nihoyatda muhim rol o’ynagan. Raj shu yerda kino sanoatining sir-asrorlarini o’rganadi. Va nihoyat 1948 yilda «Raj Kapur fil`ms» kinostudiyasini tashkil qiladi. Bu ijodkor hayotidagi eng katta qadam edi. Raj Kapur bir vaqtning o’zida ham aktyor, ham rejissyor, ham stsenarist va ham prodyuser sifatida serqirra ijodkorligini namoyon etdi.

Raj Kapur 1988 yilning 2 iyunida 63 yoshga to’lganida astma xastaligidan vafot etdi. Bugun Kapurlar sulolasi Bollivudda o’ziga xos mavqega ega. Katta Kapurning o’g’illari — Randxir, Rishi va Rajivlar ijodiy izlanishda davom etishmoqda. Qolaversa, ayni dam Bollivudda Raj Kapurning nabiralari — Karishma, Karina va Ranbirlarning omadi chopgan.

Afsuski, bir mahallar nihoyatda gavjum va mashhur bo’lgan «Raj Kapur fil`ms» bugun avvalgidek emas. Bundan bir necha yil ilgari Raj Kapurning to’ng’ich o’g’li Randxir Toshkentga kelganida ayni studiya bilan bog’liq savolga: «Albatta, yaqin kelajakda ushbu studiya otam orzu qilganidek namunali faoliyat ko’rsatadi», degan edi. Ammo hamon ushbu kinostudiyaning “omad eshiklari” ochilmayapti…

04RAJ KAPURDAN IQTIBOSLAR:

Kino — qismatim

Bolaligimdan san’at bag’rida ulg’aydim va bu mening eng katta baxtim edi. Hech qachon boshqa bir kasb egasi bo’lish haqida o’ylamaganman. Otamning teatr jamoasida kichik rolparni ijro etgan kezlarimdayoq, katta obrazlar haqida o’ylardim va eng muhimi, kelajakka ishonch bilan qarar edim. San’at — birinchi muhabbatim Kino esa — qismatimga aylandi.

Ijod zavqi

Ko’nglingda qandaydir orzu ulg’ayayotganini his etishning o’zi bir olam zavq bag’ishpaydi. Agar u seni bir lahza tinch qo’ymasa, bilginki, shu sening taqdiringga bitilgan ORZUdir. Undan kechish haqida emas, balki erishish haqida o’ylash kerak. Bilasizmi, men faqat va faqat mehnat bilan shuhrat topdim. Hatto hayotimdagi omadsizliklar bartaraf etish uchun ham tinimsiz mehnat qilganman va bundan aslo pushaymon emasman.

07Mening oilam

Qurbonliklarsiz biror yutuqqa erishgan odamni bilmayman. Nimagadir egalik qilish uchun nimalardandir voz kechish — bu tabiatning o’zgarmas qonuni. Ba’zan ishim, deb (yo’q, ba’zan emas ko’p hollarda) oilamga yetarlicha vaqt ajrata olmadim. Ammo hech qachon oilam, farzandlarim oldidagi burchlarimni unutmaganman. Hamisha erkak sifatida o’z o’rnimni mustahkamlash uchun harakat qiddim. Aslida, san’atkorning oilasi bo’lmaydi, degan gaplarda jon bor. Chunki ijod uchun siz yuragingizni berishingie kerak. Qalb harorati esa oila uchun ham nihoyatda zarur…

Umrim davomida yuragimni bo’lib yashadim. Lekin ortga qarasam, o’sha bo’lingan yuraklarning parchalari millionlab odamlar qalbiga yorug’lik olib kirganini his etaman va buning uchun o’zimni juda baxtli odam, deb bilaman…

07Nargis…

U bilan 1947 yilda ish yuzasidan uchrashdik. Nargis «Olov» deb nomlangan ilq rejissyorlik ishimda bosh qahramon timsolini talqin qildi. Tan olishim kerakki, «Olov» chin ma’noda hayotimga otash olib kirdi. Shundan so’ng Nargis bilan 16 ta fil`mda birga ishladik. Uning ma’yus ko’zlari, go’zal qalbi va mehri meni maftun etgan edi…

Bizning muhabbatimiz haqida juda ko’p gapirishdi. Hozir bularni tahlil kilmoqchi emasman. Eng muhimi, u mening eng yaxshi fil`mlaripada eng ajoyib obrazlarni ijro etdi. Va bizning muhabbatimiz tillarga tushdi… Ekranda bo’lsa-da, u bilan «yashadim»

Sevgi

05Bu tuyg’usiz hayotni tasavvur etish mushkul. Men moviy ko’zlarim bilangina kino muxlislarining mehrini qozona olmasdim. G’alabalarim siri — sevgi. Men kinoni sevdim, uni qalbimga joyladim…
Hayotimda muhabbatga juda katta o’rin berdim. Ishqiy munosabatlarim haqida gapirish, balki kim uchundir yoqimlidir. Bugun bir haqiqatni aytaman, Krishna — farzandlarim onasi, Nargis esa — fil`mlarimning! Ikkisi ham muhabbatim, qalbim sohibalari!

065«Sangam»

1964 yil! Ilk bor rangli kartinam suratga olindi — «Sangam»! U mening yangi muhabbat qissam edi. Nargis Sunil Dattga turmushga chiqqach, undan butkul voz kechishim kerakligini angladim. Endi odamlar bizning ekrandagi sevgimizga ishonmay ko’yishini yuraqdan his qilardim…

«Sangam» uchun Vijantimalani tanladim va adashmadim! Qirq yoshimda o’n sakkiz yashar Sundarga aylandim.
Tasavvur qilayapsizmi, men yoshligimni qayta boshdan kechirdim. Bu fil`mning muvaffaqiyatini ta’minlagani, shubhasiz. Nargis bilan bog’liq e’tirozlarga kelsak… U hamisha fil`mlarimning YURAGI sifatida menga hamroh edi…

…Ertaga

— Bilasizmi, ertaga nima bo’ladi, deb o’ylashdan hech qachon qo’rqmaganman. Hatto kartinalarim ketma-ket  omadsizlikka yuz tutganida ham. Hozir esa bugun haqida o’ylayapman… Odam yuragida yalt etgan orzuning zalvorini his eta olsa bas, hammasini yaxshi bo’ladi. Umrim davomida ko’plab yurtlarda bo’ldim, hamma yerda meni xuddi o’z vatandoshlari kabi sevishdi, ardoqlashdi… bundan faqat baxtiyorman. Ammo bular o’z-o’zidan sovg’a qilinmadi, men bu hayotga erishdim! Mehnatim va muhabbatim bilan erishdim! Meni sevgani, ardoqlagani uchun odamlarga rahmat aytaman… mening fil`mlarimni tomosha qilish uchun fursat topganlari uchun… va farzandlarimni ham xuddi men kabi qabul qilayotganliklari uchun rahmat aytaman…

Menimcha, aktyorning baxti shundaki, biz bugun ham buyuk Raj Kapurning ijodidan zavqlanamiz. Uning fil`mlari zamonlar osha yashadi, yashamoqda. Buning boisi bitta: ulkan san’atkorning katta, juda katta yuragi bor edi!

Manba: «Sug’diyona» gazetasi

045RAJ KAPUR HAYOTI VA FAOLIYATI HAQIDA
Furqat Yusupov tayyorladi
012

1. Ranbir (Raj) Kapur 1924 yilning 14 dekabrida Pokistonning Peshavor shahrida tavallud topgan ( U paytda Hindiston bilan Pokiston yagona davlat edi).

2. Otasi teatr rahbari va aktyor bo’lgan.

3. Ranbir dastlab «Bombey tokiz» kinostudiyasida rejissyor yordamchisi va otasining «Pritxvitiers» nomli teatrida dekoratsiya rassomi asissenti va aktyor bo’lib ishladi.

4. Aslida uning teatrdagi faoliyati 5 yoshida «Qo’g’irchoq arava» spektaklida boshlangan.

5. Filmlardagi debyutini esa 11 yoshida «Inqilob» filmidagi bola roli orqali amalga oshirgan.

6. U rejissyor bo’lishni orzu qilsa ham, ijodiy faoliyati davomida 75 ta filmlarda turli rollarni ijro etgan.

7. 24 yoshida orzusiga yetib, «Raj Kapur films» kinostudiyasini ochdi.

8. U qisqa vaqt ichida 18 ta film suratga oldi.

9. Raj Kapur suratga olgan filmlarning aksariyat stsenarIYlarini Xo’ja Ahmad Abbos, V.P.Satxe, Jaynendra Jayn, Inder Raj, Anand yozar, Radhu karmagar suratga olar, shoirlar Shaylendra, Hazrat Jaypuri va Anand Bakshi so’zlariga Jankishan Dayabxay Pankal, Lakshmiman, Pyareral va Shankarsinx Raguvanshi kuy bastalar, Raj Kapur qahramonlarining diltortar qo’shiqlarini esa Prabodx Chandra Manna De, Muhammad Rafi va Chand Mathur Mukesh ijro etishsa, ovozlarni Olovuddin tasmaga muhrlar edi.

10. Raj Kapur 1988 yilning 2 iyunida 63 yoshida astma xastaligidan vafot
etgan.

Raj Kapurning mashhur filmlari

«Olov» (1948)
«Yomg’ir mavsumi» (1949)
«Daydi» (1951)
«Poyafzal tozalovchi» (1955)
«Tun og’ushida» (1956)
«Janob 420» (1955)
«To’rt ko’l» (1959)
«Gang daryosidan oqqan mamlakat» (1960)
«Sangam» (1966)
«Mening ismim masxaraboz» (1971)
«Bobbi» (1973)
«Haqiqat — muqaddaslik va go’zallik» (1978)

Manba: www.Furkat.uz

044

088

(Tashriflar: umumiy 494, bugungi 1)

Izoh qoldiring