S.N. Sergeev-Senskiy. Yolg’iz ayol

009

Менинг хонамга девор-дармиён худди шундай энсизгина, бир деразали хона мавжуд бўлиб, унда бўйи пастак, ориққина, ўттиз ёшлардаги юзлари захил жувон истиқомат қиларди. Унинг туриш-турмушина кузатиш мен учун ҳеч қийинчилик туғдирмасди. Иккала хонани тахталардан қилинган юпқагина девор аждратиб турар, ҳар икки тарафдан елимланган гулқоғозлар эскилик ва бошқа сабаблар туфайли кўп жойлари девордан кўчиб, азбаройи юлиб ташланмаганлиги боисидан жойларида омонат осилиб турарди. Ана шудай омонат парчалардан бири девордаги тангадек туйнукни тўсиб турган бўлиб, гулқоғозни кўтариб, бир кўзни қадаганимча қўшни хонанинг кичкина бир қисмини бемалол кузатишим мумкин эди

011
С.Н. СЕРГЕЕВ-ЦЕНСКИЙ

ЁЛҒИЗ АЁЛ
Оллоёр Бегалиев таржимаси
090

066 Сергеев-Ценский (адабий тахаллуси; асл фамилияси — Сергеев) Сергей Николаевич (18[30].09.1875—3.12.1958), машҳур рус ёзувчиси. Тамбов губерниясида қишлоқ ўқитувчиси оиласида туғилган. Ўқитувчилар тайёрлаш институтини тугатган (1895). 1905 йилдан Қримда яшаган. Бутун Россияни кезиб чиққан. 1898 йилда илк асарлари босилган. Адиб алоҳида ҳикоя, қисса ва романлар яратиш билан баробар бутун умри давомида 12 роман, 3 қисса ва бир неча эсседан иборат кўптомлик «Россиянинг ўзгариши» эпопеясини ёзиш билан шуғулланган.

090

07ен ўша пайтда худога яқин ерда, яъни узундан-узун кулранг бинонинг бешинчи қаватида яшардим.
Хонам биттагина деразага эга энсизгина бўлиб, унинг бирдан-бир қулай томони –ётган жойимдан оёқни узатиб эшикни енгилгина тепсам бўлдийди, эскигина эшик арзон-гаров квартираларга хос бадбўйликка тўйинган йўлакка ғичирлаб очилиб кетарди.

Менинг хонамга девор-дармиён худди шундай энсизгина, бир деразали хона мавжуд бўлиб, унда бўйи пастак, ориққина, ўттиз ёшлардаги юзлари захил жувон истиқомат қиларди.
Унинг туриш-турмушина кузатиш мен учун ҳеч қийинчилик туғдирмасди. Иккала хонани тахталардан қилинган юпқагина девор аждратиб турар, ҳар икки тарафдан елимланган гулқоғозлар эскилик ва бошқа сабаблар туфайли кўп жойлари девордан кўчиб, азбаройи юлиб ташланмаганлиги боисидан жойларида омонат осилиб турарди. Ана шудай омонат парчалардан бири девордаги тангадек туйнукни тўсиб турган бўлиб, гулқоғозни кўтариб, бир кўзни қадаганимча қўшни хонанинг кичкина бир қисмини бемалол кузатишим мумкин эди. Қўшни аёл кунининг аксар қисмини хонасининг девордаги ана шу кичкина туйнукдан кузатса бўладиган қисмида чеварлик қилиб ўтказарди. У куни билан уйда кийиладиган шиппаклар юзига ипакда гул тикиб ўтирарди. Кечки пайт тикканларини магазинга элтиб, у ердан янги шиппакларни олиб қайтар, тонг отиши билан яна уларга гул тикишга ўтирарди. Унинг иши соат меҳанизимидек бир маромда ўзгаришсиз давом этарди.

Мен бу хонани ижарага олган пайтим у аллақачонлардан бери бу ерда яшар, беш ойлик қўшничилигимиз мобайнида у ҳар кеча тахта девор ортида кераосинкасида ўзига бирор таом тайёрлар, чой ичар, эрталаб барвақт турар, кеч ётар, ҳамиша бир ўзи ёлғиз эди.
Мен қўшни жувоннинг бу катта шаҳар тугул, борлиқ ёруғ дунёда ҳеч кими йўқлигини ҳис қилардим ва унга ачинганлигимдан кўнглини олгим, қизиқ-қизиқ гаплар айтиб кулдиргим, қартавозлик қилгим, гитарамда бирор нағма чалиб бергим келарди.

У баъзан туйнукка терс ҳолда, гоҳ эса ўтрў ўтирар, ана шунда унинг ўз ишига берилган, сўлғин ва заҳил, аммо ёқимли юзини бемалол кузата олардим.
Гоҳида у ярим товушда бир нарсаларни хиргойи қиларди. Булар қандайдир менга таниш бўлмаган қўшиқлар бўлиб, улар қўшиқданам кўра йиғига ўхшаб кетарди.
Бу қўшиқлар унинг ёлғизлигини яққол ифодаси эканлигини ҳис қилардим ва унинг олдига киришга, ёлғизлигини билинтирмасликка бўлган иштиёқимни кучайтирарди.
Аммо, мен бундай қилолмасдим.

У билан баъзан зиналарда тўқнашиб қолардик, аммо у менинг девор-дармиён қўшниси эканлигимни ҳис қилганча кўзларини ердан ўзмай, ўзини четроққа олар, мен эса… бирор оғиз сўз демай ўтиб кетаверардим.
Мен у пайтлар тундрани, шимолнинг совуқ жамолини Колимадан Архангелсккача тадқиқот қилиб юрган пайтларим эди.

Торгина хонамдаги ягона столнинг усти тундра ҳақидаги қалин ва юқа китоблар билан тўлиб кетганди. Мен тундра ҳақида ўқир ва ўрганганларимни ёзиб чиқардим. Тундранинг совуқ табиати бутун онгимни банд этганди. Бирор дараҳтсиз фақат моҳлар билан қопланган ботқоқликлар, сийраккина қинғир-қийшиқ буталар…Тепадан қўрғошиндек осмон осилганча ерни ўз босимида тутар, шунданмикин бирорта тикрайган тоғлик учрамайди, ҳамма ёқ дазмоллангандек.
Қиш фасли узундан-узоқ давом этадиган бу жойлар табиатнинг қабрига ўхшайди. Бунақа жойда одамлар қандай яшашларини сира тасаввур қилолмасдим.
Эрталабдан кўчадаги сон-саноқсиз одамлар орасида худди сомон ғарамида ғимирлаб юрган калтакесакдек ҳаракат қилганча маърузалар тинглагани жўнардим, кейин талабалар ошхонаси га, ундан чиқиб яна дарсларга.

Баланд бинолар орасидаги кўчаларда одамларнинг сершовқин, серташвиш ҳаёти қайнарди. Куни билан бу кўчаларда сандроқлаб юриш ва ҳар бир муюлишда бир-биридан унчалигам фарқ қилмайдиган қўпқаватли уйларга дуч келиш мумкин эди.
Қаерлардадир дарёлар, паст-баланд дарахтлар, уй-жойлару тош ётқизилмаган кўчалардан ҳоли далалар мавжудлигини ўйлашнинг ўзи ғалати туюларди.

Табиатнинг мавжудлигини фақат осмонгина эслатиб турса-да, бу осмон ҳам атайин одамларнинг истак-хоҳиши бўйича ўйлаб топилгандек туссиз, сув шимдирилган увададек ҳамиша ҳўл — ёмғирли эди.
Мана шу осмон остида уй ва кўчалар бўйлаб одамларнинг манфаатлари, миллион сўм ва яхшигинга амалга эришиш иштиёқлари саҳродаги саробдек ўрмалаб юрарди. Бунга эриша олмаганлар ўзларини ҳар ёнга урар, буларга эришганлар эса янада кўпроқ ва янада яхшироққа интиларди.
Юқорилаган сари ҳаво етишмаслиги туфайли ҳар ким нафас олиш учун ўзига ҳаво ўйлаб топарди.
Тундрани ўрганиш мен учун ўшанақа ҳаво бўлса, қўшни жувон учун шиппакларга ипакдан гул тикиш машғулоти ҳам мана шундай ҳаволардан эди.

Мен тундрани ўрганиш машғулотим билан банд бўлганча тунни яримлатган пайтларим, қўшни жувон аёлларга хос тезайтиш усулида шивирлаш билан ибодат қилганча ухлашга ҳозирланар, чироқни ўчирар, кўйлакларини шитирлатиб ечинар, ғичирлоқ каравотига ётар ва у ёқдан-бу ёққа ағанай-ағанай уйқуга кетарди.
Мен куни фақат шиппакларга гул тикишдан нарига ўтмайдиган жувонга қараганда инсониятга анча фойдали илм билан машғуллигимни англаган ҳолда унга нисбатан ачинишим янада ортарди.
Бу беш ой мобайнида унинг керосинкасининг вишиллаб ёниши, оҳиста хиргойилари, тезайтишга ўхшаш ибодатларига шу қадар ўрганиб кетдим-ки, юқа девор ортидан бундан бўлак товушларни эшитмасам керак деб ўйлардим.

Аммо, бир кун келиб нотаниш товушни эшитдим.
Кунлардан бир куни у кўчадан хонасига ким-биров билан бирга қайтиб келди. Бегона қадам товуши ёнига жувоннинг оҳиста, эшитилар-эшитилмас гапиришига жавобан бировнинг баланд ва аниқ-таниқ товуши қўшилди.
Мен бундан ҳайратга тушдим ва тахтадеворнинг тепа қисмидаги гулқоғозни кўтарганча ундаги туйнукка бир кўзимни қададим.

Жувоннинг кўриниши ҳар кунгидан фарқ қилиб, бегона одамдан уялаётганлиги ва севиб қолганлиги кўриниб турар, кулранг костюмли ва ола-була узун галстук тақиб олган эркак анча ўзига бино қўйганлардан эди.
Кейинчалик мен унинг жувон тикишга иш оладиган магазинда ишбошилик қилишини билиб олдим.
Авваласига улар чой ичишди, кейин қанақадир шароб шишасини очишди. Чой ва шаробдан сўнг жувон ўз ҳаёти ҳақида гапириб бера бошлади.

Жувоннинг айтишича бир пайтлар шаҳардаги фабрика монтёри билан севишиб қолган ва ундан бола орттирган экан. Ярамас қилар ишни қилиб, оталикни тан олмаган, натижада жувон гўдаги билан ижарама-ижара сарсон бўлган, охири тикув машинкасини сотиб, ўғилчасини етимхонага жойлаган, ўшандан бери бир ўзи ёлғиз яшаркан. Жуда зерикарли экан ҳаёти, жуда зерикарли…
Жувон ҳамсуҳбатига гуноҳкорона термулар, эркак эса унга ачиниш ва сархушлик билан тикиларди.
-Ма, ич, бир яйра!-деди эркак шишадан арзон-гаров шаробни янги, шаробга қўшиб сотиб олинган қадаҳларга қуйиб.
-Астароқ гапир! У ёқда студент бор!-деди жувон тахта девор тарафга қўрқа-писа ишора қилиб.
-Студент бўлса нима қипти?! Тупирдим унга!-эркак қадаҳни жувоннинг олдига тақ этказиб қўйди.-Ич!
Жувон итоаткорона қадаҳни кўтарганча ичиб тугатди.
Зангори ҳарир қоғоздан ясалган қалпоқ остда нур таратаётган лампочка уларнинг юзини сирли мовий ёғдуга беларди.

Мен эркакнинг тўқликдан шишинқираган, учлари буралган мўйловли юзига бир қараб олгач, яна жувоннинг ўтган кунлар ёди билан озгина яшарган юзларига кўз ташладим.
Бугун у ҳар доимгидан бошқача, ҳаракатлари қушдай енгиллашган, кўзларида севинч ва қўрқув омухталашган эди. У ўтмишини унутиш ва шу озгина вақтда насиб этган срахушликни йўқотиб қўйишдан қўрқарди.
Нимагадир, унга ёлғизлик пайтидан кўра кўпроқ ачинганча тўйнкудан кўзимни олиб, столда турган ўз ишларим билан машғул бўлдим.

Бироздан кейин яна уруштирилган қадаҳлар жаранги, шаробнинг томоқдан қултиллаб ўтиши, жувонинг паст товушда огоҳлантириши, эркакнинг: “Менга нима?! Ким бўпқопти!”-деган хитоби эшитилди.
Бу тунда унинг тезайтишдек ибодатлари эшитилмади.
Эрталаб уйғонган пайтим эркак уникидан кетаётган эди. Мен яна туйнукка кўзимни қададим.
Жувоннинг кўз остлари салқиб кетганди. Таралмаган сочлари елкаси билан битта бўлганча эркакнинг қўлларини ушлаганча унга гуноҳкорона боқар:
-Энди хотинингга нима дейсан?! Хавотир олгандир, излагандир?!-дерди.
-Сенам топдинг! Болалар билан ўтирдик дейман, тамом!-жавоб берди эркак жувондан хазар қилаётгандек қўлларини тортиб оларкан.

У жувон қўйган чойни баҳам кўришдан кўра бу ердан тезроқ жўнаб кетишга шошиларди.
Аммо, орадан бир кун ўтиб у яна кечаси келди ва бу ҳолат тез-тез такрорлана бошлади.
Эндиги пайтлар жувон тикиш устида берилиб ишламас, қандайдир безовталик ва хавотирга ботганди. Унинг кўзларидагина акс этган қўрқув қорачиғидан энди унинг юзига ва бор вужудига ёйилиб кетганди. У илгаргидек хиргойи қилишни унутиб қўйганди. Ора-сира қўли ишдан тўхтаб, қайсиям бир нуқтага тикилганча узоқ ўтириб қоларди.

Унинг яна бахтсизлик қаърига чўкаётганлигини кўриб баттар ачиниб кетардим.
Магазин ишбошчисининг келишларининг учинчими-тўртинчи ҳафтаси кетаётганди.
Эрталаб эркак кийинганча, энди кетмоқчи бўлиб турган пайти йўлакда қандайдир шовқин-сурон эшитилди.
— Эрим шу ерда, тушунасанми ўзи?! Кечалари шу ерда кимникидадир тунаб қоларкан! Уни топишим керак! Мен қанақадир фоҳиша эмасман! Унинг қонуний хотиниман! Қачонгача ёстиқни қучоқлаб ётаман?!.

Бу товуш ғоятда дағал, қулоқни тешгудек ўткир эди ва у излаётган жой айнан қўшни жувоннинг хонаси эканлигини англадим.
Мен дарров туйнукка кўзимни қададим ва ишбошчининг саросаима тўла юзини, жувонинг юзида қотган савол аломатини кўрдим.
Жазман эшикни очди ва остонада хотини билан тўқнашиб қолди. Эрини излаб келган жувон анча бўйчан, бақувват ва унчалигам чиройли бўлмаган бозорчи жувонлардан бири эди. Унинг ёнида яна учта ўзига монанд жувонлар, орқароқда эса ориққина қоровулимиз турарди.

Эркак хотининг ёнидан сирғалганча йўлакка ўтиб кетди, жувон эса хонага бостириб кирди.
Барваста, кучли ва ғазабга минган жувон пастаккина хонадон соҳибасининг сийрак сочларидан тутамлади-да, тагига босиб олди.
-Нима қилаяпсан?! Урма уни, урма деяпман!-ориққина қоровул орқадан туриб бақирди.
-Уравер! Қўрқма! Пичоқни ол! Пичоқлаб ташла!-ҳайбаракалла кўтаришди бирга келган учала бозорчи хотин.
Эрини хиёнат устида тутган жувон рақибасини аямасдан уришга тушди.

Ерда ётган қўшни жувон ориқ қўллари билан ишбошчининг хотинига қаршилик кўрсата олмас, ҳар зарба еганида оғриқдан зорланар, семиз жувон эса баҳайбат тиззалари билан унинг кўкрагидан эзғиларди.
Мен ўз хонамдан отилиб чиқдим ва бақир-чақир қилганча хонага кириш жойини тўсиб олган хотинларни итариб ташлашга ҳаракат қилдим: аммо, бозорчи хотинлар паст келгилари келмас, юзимни тимдалаш, мушт тушириб қолишга интилишарди. Уларнинг эгнидан ачитилган ва шўрланган сабзавотлар иси анқир, қай биридан шундоққина ароқнинг бадбўйи келарди.

Торгина хонанинг бурчагида бир-бирига қўшилиб кетган икки жувон ҳаёт-момот жанги билан банд, ишбошчининг хотини тагидаги жувоннинг бошидан бир тутам сочни юлиб олганча бармоқларига ўраб олганди.
Уларни ажратиб олиш жуда мушкул эди. Шунда мен бостириб келган жувонинг ўрилган сочини билагимга ўраганча судрашга тушдим, қоровул амаси эса этикли оёғи билан хотиннинг елкасига бир-икки тепди.
Шундан сўнггина ўзига келган бозорчи хотин ўрнидан турди ва ўз хонасининг бир бурчида оғриқдан кучала бўлиб ётган жувонга бошқа яқинлаша олмаслигига кўзи етгач, тилини ишга солиб, бечорани ҳақоратга кўма бошлади.

-Полицияни чақиринглар! Тез бўлинглар!-бақирдим мен йўлакда тўпланган томошаталабларга кўзим тушиб.
-Полиция билан қўрқитолмайсанлар! Менга ҳеч нарса қилишолмайди! Бировни эрига осилишни ким қўйипти!-чийиллаганча жавоб берди ишбошчининг хотини ва одамлар орасини ёрганча жўнаб кетди. У билан келган уч дугонаси ҳам унга эргашишди.
Хонада бировнинг эрини ўзига оғдирган жувонинг пажмурда вужудигина қолди. Жувонинг башарасига қараб бўлмасди. Бир кўзи ситилиб чиққан, юзининг соғ жойи қолмаган, тунги кўйлаги парча-парча бўлиб кетганди. Ундан сал нарида бошидан юлинган бир тутам сочи тўзиб ётарди.

Бечора жувон кечга бормай оғир қийноқларда жон узди.
Улкан дунёи-дунда битта бечора аёлга камайди.
Девор-дармиён хонада хотинлар майитни кўмишга тайёрланишарди: уни ювишди, кийинтиришди ва тобутга солишди. Бу жувонлар уни жазолагани келган ва бира тўла ўлдириб қўя қолган ўша бозорчи хотинларнинг опа-сингиллари эди.

Мен даҳшатга тушдим ва уйдан кўчага чиқиб кетдим. Кулранг осмон остидаги қоронғулашаётган кўчада одамлар ғужғон ўйнарди. Ҳаво совуқ, қор ёға бошлаганди…
Улкан қор парчалари орасида жувоннинг юлинган сочлари ҳам бошим ёзра ёғилаётгандек туюлиб, яна орқага қайтишимга тўғри келди.
Маросимда жувонлар чақиртирган роҳиба товушини гоҳ кўтариб, гоҳ пасайтириб маросим оятларини ўқирди.
Туйнукчадан унинг ҳали гул тикилмаган шиппаклар кийдирилган оёғини, сўнгра ёстиққа ботган кичкина бошини кўрдим.

Тўсатдан:
— Тундра! — деб шивирлаганимни ўзим билмай қолдим.
Ва ўша лаҳза олис-олисларда, жануб томонларда топ-тоза мовий осмон, қайноқ қуёш, баҳор борлигини эсладим. Ўша ёқда хотиржам, хавфу хатарсиз яшаш мумкинлигини, демак узоқларда бўлса-да умид борлигини ўйлаб болаларча қувониб кетдим.
Деразам ортида минговозли тундра кўринар, девор ортида эса жонсиз аёл  ётарди

1902

090

011
S.N. SERGEEV-SENSKIY

YOLG’IZ AYOL
Olloyor Begaliev tarjimasi
090

066 Sergeev-Senskiy (adabiy taxallusi; asl familiyasi — Sergeev) Sergey Nikolaevich (18[30].09.1875—3.12.1958), mashhur rus yozuvchisi. Tambov guberniyasida qishloq o’qituvchisi oilasida tug’ilgan. O’qituvchilar tayyorlash institutini tugatgan (1895). 1905 yildan Qrimda yashagan. Butun Rossiyani kezib chiqqan. 1898 yilda ilk asarlari bosilgan. Adib alohida hikoya, qissa va romanlar yaratish bilan barobar butun umri davomida 12 roman, 3 qissa va bir necha essedan iborat ko’ptomlik «Rossiyaning o’zgarishi» epopeyasini yozish bilan shug’ullangan.

090

07yen o’sha paytda xudoga yaqin yerda, ya’ni uzundan-uzun kulrang binoning beshinchi qavatida yashardim.
Xonam bittagina derazaga ega ensizgina bo’lib, uning birdan-bir qulay tomoni –yotgan joyimdan oyoqni uzatib eshikni yengilgina tepsam bo’ldiydi, eskigina eshik arzon-garov kvartiralarga xos badbo’ylikka to’yingan yo’lakka g’ichirlab ochilib ketardi.
Mening xonamga devor-darmiyon xuddi shunday ensizgina, bir derazali xona mavjud bo’lib, unda bo’yi pastak, oriqqina, o’ttiz yoshlardagi yuzlari zaxil juvon istiqomat qilardi.
Uning turish-turmushina kuzatish men uchun hech qiyinchilik tug’dirmasdi. Ikkala xonani taxtalardan qilingan yupqagina devor ajdratibturar, har ikki tarafdan yelimlangan gulqog’ozlar eskilik va boshqa sabablar tufayli ko’p joylari devordan ko’chib, azbaroyi yulib tashlanmaganligi boisidan joylarida omonat osilib turardi. Ana shuday omonat parchalardan biri devordagi tangadek tuynukni to’sib turgan bo’lib, gulqog’ozni ko’tarib, bir ko’zni qadaganimcha qo’shni xonaning kichkina bir qismini bemalol kuzatishim mumkin edi. Qo’shni ayol kunining aksar qismini xonasining devordagi ana shu kichkina tuynukdan kuzatsa bo’ladigan qismida chevarlik qilib o’tkazardi. U kuni bilan uyda kiyiladigan shippaklar yuziga ipakda gul tikib o’tirardi. Kechki payt tikkanlarini magazinga eltib, u yerdan yangi shippaklarni olib qaytar, tong otishi bilan yana ularga gul tikishga o’tirardi. Uning ishi soat mehanizimidek bir maromda o’zgarishsiz davom etardi.
Men bu xonani ijaraga olgan paytim u allaqachonlardan beri bu yerda yashar, besh oylik qo’shnichiligimiz mobaynida u har kecha taxta devor ortida keraosinkasida o’ziga biror taom tayyorlar, choy ichar, ertalab barvaqt turar, kech yotar, hamisha bir o’zi yolg’iz edi.
Men qo’shni juvonning bu katta shahar tugul, borliq yorug’ dunyoda hech kimi yo’qligini his qilardim va unga achinganligimdan ko’nglini olgim, qiziq-qiziq gaplar aytib kuldirgim, qartavozlik qilgim, gitaramda biror nag’ma chalib bergim kelardi.
U ba’zan tuynukka ters holda, goh esa o’tro’ o’tirar, ana shunda uning o’z ishiga berilgan, so’lg’in va zahil, ammo yoqimli yuzini bemalol kuzata olardim.
Gohida u yarim tovushda bir narsalarni xirgoyi qilardi. Bular qandaydir menga tanish bo’lmagan qo’shiqlar bo’lib, ular qo’shiqdanam ko’ra yig’iga o’xshab ketardi.
Bu qo’shiqlar uning yolg’izligini yaqqol ifodasi ekanligini his qilardim va uning oldiga kirishga, yolg’izligini bilintirmaslikka bo’lgan ishtiyoqimni kuchaytirardi.
Ammo, men bunday qilolmasdim.
U bilan ba’zan zinalarda to’qnashib qolardik, ammo u mening devor-darmiyon qo’shnisi ekanligimni his qilgancha ko’zlarini yerdan o’zmay, o’zini chetroqqa olar, men esa… biror og’iz so’z demay o’tib ketaverardim.
Men u paytlar tundrani, shimolning sovuq jamolini Kolimadan Arxangelskkacha tadqiqot qilib yurgan paytlarim edi.
Torgina xonamdagi yagona stolning usti tundra haqidagi qalin va yuqa kitoblar bilan to’lib ketgandi. Men tundra haqida o’qir va o’rganganlarimni yozib chiqardim. Tundraning sovuq tabiati butun ongimni band etgandi. Biror darahtsiz faqat mohlar bilan qoplangan botqoqliklar, siyrakkina qing’ir-qiyshiq butalar…Tepadan qo’rg’oshindek osmon osilgancha yerni o’z bosimida tutar, shundanmikin birorta tikraygan tog’lik uchramaydi, hamma yoq dazmollangandek.
Qish fasli uzundan-uzoq davom etadigan bu joylar tabiatning qabriga o’xshaydi. Bunaqa joyda odamlar qanday yashashlarini sira tasavvur qilolmasdim.
Ertalabdan ko’chadagi son-sanoqsiz odamlar orasida xuddi somon g’aramida g’imirlab yurgan kaltakesakdek harakat qilgancha ma’ruzalar tinglagani jo’nardim, keyin talabalar oshxonasi ga, undan chiqib yana darslarga.
Baland binolar orasidagi ko’chalarda odamlarning sershovqin, sertashvish hayoti qaynardi. Kuni bilan bu ko’chalarda sandroqlab yurish va har bir muyulishda bir-biridan unchaligam farq qilmaydigan qo’pqavatli uylarga duch kelish mumkin edi.
Qaerlardadir daryolar, past-baland daraxtlar, uy-joylaru tosh yotqizilmagan ko’chalardan holi dalalar mavjudligini o’ylashning o’zi g’alati tuyulardi.
Tabiatning mavjudligini faqat osmongina eslatib tursa-da, bu osmon ham atayin odamlarning istak-xohishi bo’yicha o’ylab topilgandek tussiz, suv shimdirilgan uvadadek hamisha ho’l — yomg’irli edi.
Mana shu osmon ostida uy va ko’chalar bo’ylab odamlarning manfaatlari, million so’m va yaxshiginga amalga erishish ishtiyoqlari sahrodagi sarobdek o’rmalab yurardi. Bunga erisha olmaganlar o’zlarini har yonga urar, bularga erishganlar esa yanada ko’proq va yanada yaxshiroqqa intilardi.
Yuqorilagan sari havo yetishmasligi tufayli har kim nafas olish uchun o’ziga havo o’ylab topardi.
Tundrani o’rganish men uchun o’shanaqa havo bo’lsa, qo’shni juvon uchun shippaklarga ipakdan gul tikish mashg’uloti ham mana shunday
havolardan edi.

Men tundrani o’rganish mashg’ulotim bilan band bo’lgancha tunni yarimlatgan paytlarim, qo’shni juvon ayollarga xos tezaytish usulida shivirlash bilan ibodat qilgancha uxlashga hozirlanar, chiroqni o’chirar, ko’ylaklarini shitirlatib yechinar, g’ichirloq karavotiga yotar va u yoqdan-bu yoqqa ag’anay-ag’anay uyquga ketardi.
Men kuni faqat shippaklarga gul tikishdan nariga o’tmaydigan juvonga qaraganda insoniyatga ancha foydali ilm bilan mashg’ulligimni anglagan holda unga nisbatan achinishim yanada ortardi.
Bu besh oy mobaynida uning kerosinkasining vishillab yonishi, ohista xirgoyilari, tezaytishga o’xshash ibodatlariga shu qadar o’rganib ketdim-ki, yuqa devor ortidan bundan bo’lak tovushlarni eshitmasam kerak deb o’ylardim.
Ammo, bir kun kelib notanish tovushni eshitdim.
Kunlardan bir kuni u ko’chadan xonasiga kim-birov bilan birga qaytib keldi. Begona qadam tovushi yoniga juvonning ohista, eshitilar-eshitilmas gapirishiga javoban birovning baland va aniq-taniq tovushi qo’shildi.
Men bundan hayratga tushdim va taxtadevorning tepa qismidagi gulqog’ozni ko’targancha undagi tuynukka bir ko’zimni qadadim.
Juvonning ko’rinishi har kungidan farq qilib, begona odamdan uyalayotganligi va sevib qolganligi ko’rinib turar, kulrang kostyumli va ola-bula uzun galstuk taqib olgan erkak ancha o’ziga bino qo’yganlardan edi.
Keyinchalik men uning juvon tikishga ish oladigan magazinda ishboshilik qilishini bilib oldim.
Avvalasiga ular choy ichishdi, keyin qanaqadir sharob shishasini ochishdi. Choy va sharobdan so’ng juvon o’z hayoti haqida gapirib bera
boshladi.

Juvonning aytishicha bir paytlar shahardagi fabrika montyori bilan sevishib qolgan va undan bola orttirgan ekan. Yaramas qilar ishni qilib, otalikni tan olmagan, natijada juvon go’dagi bilan ijarama-ijara sarson bo’lgan, oxiri tikuv mashinkasini sotib, o’g’ilchasini yetimxonaga joylagan, o’shandan beri bir o’zi yolg’iz yasharkan. Juda zerikarli ekan hayoti, juda zerikarli…
Juvon hamsuhbatiga gunohkorona termular, erkak esa unga achinish va sarxushlik bilan tikilardi.
-Ma, ich, bir yayra!-dedi erkak shishadan arzon-garov sharobni yangi, sharobga qo’shib sotib olingan qadahlarga quyib.
-Astaroq gapir! U yoqda student bor!-dedi juvon taxta devor tarafga qo’rqa-pisa ishora qilib.
-Student bo’lsa nima qipti?! Tupirdim unga!-erkak qadahni juvonning oldiga taq etkazib qo’ydi.-Ich!
Juvon itoatkorona qadahni ko’targancha ichib tugatdi.
Zangori harir qog’ozdan yasalgan qalpoq ostda nur taratayotgan lampochka ularning yuzini sirli moviy yog’duga belardi.
Men erkakning to’qlikdan shishinqiragan, uchlari buralgan mo’ylovli yuziga bir qarab olgach, yana juvonning o’tgan kunlar yodi bilan
ozgina yashargan yuzlariga ko’z tashladim.

Bugun u har doimgidan boshqacha, harakatlari qushday yengillashgan, ko’zlarida sevinch va qo’rquv omuxtalashgan edi. U o’tmishini unutish va shu ozgina vaqtda nasib etgan sraxushlikni yo’qotib qo’yishdan qo’rqardi.
Nimagadir, unga yolg’izlik paytidan ko’ra ko’proq achingancha to’ynkudan ko’zimni olib, stolda turgan o’z ishlarim bilan mashg’ul bo’ldim.
Birozdan keyin yana urushtirilgan qadahlar jarangi, sharobning tomoqdan qultillab o’tishi, juvoning past tovushda ogohlantirishi, erkakning: “Menga nima?! Kim bo’pqopti!”-degan xitobi eshitildi.
Bu tunda uning tezaytishdek ibodatlari eshitilmadi.
Ertalab uyg’ongan paytim erkak unikidan ketayotgan edi. Men yana tuynukka ko’zimni qadadim.
Juvonning ko’z ostlari salqib ketgandi. Taralmagan sochlari yelkasi bilan bitta bo’lgancha erkakning qo’llarini ushlagancha unga gunohkorona boqar:
-Endi xotiningga nima deysan?! Xavotir olgandir, izlagandir?!-derdi.
-Senam topding! Bolalar bilan o’tirdik deyman, tamom!-javob berdi erkak juvondan xazar qilayotgandek qo’llarini tortib olarkan.
U juvon qo’ygan choyni baham ko’rishdan ko’ra bu yerdan tezroq jo’nab ketishga shoshilardi.
Ammo, oradan bir kun o’tib u yana kechasi keldi va bu holat tez-tez takrorlana boshladi.
Endigi paytlar juvon tikish ustida berilib ishlamas, qandaydir bezovtalik va xavotirga botgandi. Uning ko’zlaridagina aks etgan qo’rquv qorachig’idan endi uning yuziga va bor vujudiga yoyilib ketgandi. U ilgargidek xirgoyi qilishni unutib qo’ygandi. Ora-sira qo’li ishdan to’xtab, qaysiyam bir nuqtaga tikilgancha uzoq o’tirib qolardi.
Uning yana baxtsizlik qa’riga cho’kayotganligini ko’rib battar achinib ketardim.
Magazin ishboshchisining kelishlarining uchinchimi-to’rtinchi haftasi ketayotgandi.
Ertalab erkak kiyingancha, endi ketmoqchi bo’lib turgan payti yo’lakda qandaydir shovqin-suron eshitildi.
-Erim shu yerda, tushunasanmi o’zi?! Kechalari shu yerda kimnikidadir tunab qolarkan! Uni topishim kerak! Men qanaqadir fohisha emasman! Uning qonuniy xotiniman! Qachongacha yostiqni quchoqlab yotaman?!.
Bu tovush g’oyatda dag’al, quloqni teshgudek o’tkir edi va u izlayotgan joy aynan qo’shni juvonning xonasi ekanligini angladim.
Men darrov tuynukka ko’zimni qadadim va ishboshchining sarosaima to’la yuzini, juvoning yuzida qotgan savol alomatini ko’rdim.
Jazman eshikni ochdi va ostonada xotini bilan to’qnashib qoldi. Erini izlab kelgan juvon ancha bo’ychan, baquvvat va unchaligam chiroyli bo’lmagan bozorchi juvonlardan biri edi. Uning yonida yana uchta o’ziga monand juvonlar, orqaroqda esa oriqqina qorovulimiz turardi.
Erkak xotining yonidan sirg’algancha yo’lakka o’tib ketdi, juvon esa xonaga bostirib kirdi.
Barvasta, kuchli va g’azabga mingan juvon pastakkina xonadon sohibasining siyrak sochlaridan tutamladi-da, tagiga bosib oldi.
-Nima qilayapsan?! Urma uni, urma deyapman!-oriqqina qorovul orqadan turib baqirdi.
-Uraver! Qo’rqma! Pichoqni ol! Pichoqlab tashla!-haybarakalla ko’tarishdi birga kelgan uchala bozorchi xotin.
Erini xiyonat ustida tutgan juvon raqibasini ayamasdan urishga tushdi.
Yerda yotgan qo’shni juvon oriq qo’llari bilan ishboshchining xotiniga qarshilik ko’rsata olmas, har zarba yeganida og’riqdan zorlanar, semiz juvon esa bahaybat tizzalari bilan uning ko’kragidan ezg’ilardi.
Men o’z xonamdan otilib chiqdim va baqir-chaqir qilgancha xonaga kirish joyini to’sib olgan xotinlarni itarib tashlashga harakat qildim: ammo, bozorchi xotinlar past kelgilari kelmas, yuzimni timdalash, musht tushirib qolishga intilishardi. Ularning egnidan achitilgan va sho’rlangan sabzavotlar isi anqir, qay biridan shundoqqina aroqning badbo’yi kelardi.
Torgina xonaning burchagida bir-biriga qo’shilib ketgan ikki juvon hayot-momot jangi bilan band, ishboshchining xotini tagidagi juvonning boshidan bir tutam sochni yulib olgancha barmoqlariga o’rab olgandi.
Ularni ajratib olish juda mushkul edi. Shunda men bostirib kelgan juvoning o’rilgan sochini bilagimga o’ragancha sudrashga tushdim, qorovul amasi esa etikli oyog’i bilan xotinning yelkasiga bir-ikki tepdi.
Shundan so’nggina o’ziga kelgan bozorchi xotin o’rnidan turdi va o’z xonasining bir burchida og’riqdan kuchala bo’lib yotgan juvonga boshqa yaqinlasha olmasligiga ko’zi yetgach, tilini ishga solib, bechorani haqoratga ko’ma boshladi.
-Politsiyani chaqiringlar! Tez bo’linglar!-baqirdim men yo’lakda to’plangan tomoshatalablarga ko’zim tushib.
-Politsiya bilan qo’rqitolmaysanlar! Menga hech narsa qilisholmaydi! Birovni eriga osilishni kim qo’yipti!-chiyillagancha javob berdi ishboshchining xotini va odamlar orasini yorgancha jo’nab ketdi. U bilan kelgan uch dugonasi ham unga ergashishdi.
Xonada birovning erini o’ziga og’dirgan juvoning pajmurda vujudigina qoldi. Juvoning basharasiga qarab bo’lmasdi. Bir ko’zi sitilib chiqqan, yuzining sog’ joyi qolmagan, tungi ko’ylagi parcha-parcha bo’lib ketgandi. Undan sal narida boshidan yulingan bir tutam sochi to’zib yotardi.
Bechora juvon kechga bormay og’ir qiynoqlarda jon uzdi.
Ulkan dunyoi-dunda bitta bechora ayolga kamaydi.
Devor-darmiyon xonada xotinlar mayitni ko’mishga tayyorlanishardi: uni yuvishdi, kiyintirishdi va tobutga solishdi. Bu juvonlar uni jazolagani kelgan va bira to’la o’ldirib qo’ya qolgan o’sha bozorchi xotinlarning opa-singillari edi.

Men dahshatga tushdim va uydan ko’chaga chiqib ketdim. Kulrang osmon ostidagi qorong’ulashayotgan ko’chada odamlar g’ujg’on o’ynardi. Havo sovuq, qor  yog’a boshlagandi…
Ulkan qor parchalari orasida juvonning yulingan sochlari ham boshim yozra yog’ilayotgandek tuyulib, yana orqaga qaytishimga to’g’ri keldi. Marosimda juvonlar chaqirtirgan rohiba tovushini goh ko’tarib, goh pasaytirib marosim oyatlarini o’qirdi. Tuynukchadan uning hali gul tikilmagan shippaklar kiydirilgan oyog’ini, so’ngra yostiqqa botgan kichkina boshini ko’rdim.

To’satdan:
— Tundra! — deb shivirlaganimni o’zim bilmay qoldim.
Va o’sha lahza olis-olislarda, janub tomonlarda top-toza moviy osmon, qaynoq quyosh, bahor borligini esladim. O’sha yoqda xotirjam, xavfu xatarsiz yashash mumkinligini, demak uzoqlarda bo’lsa-da umid borligini o’ylab bolalarcha quvonib ketdim.
Derazam ortida mingovozli tundra ko’rinar, devor ortida esa jonsiz ayol  yotardi

1902

090

(Tashriflar: umumiy 173, bugungi 1)

Izoh qoldiring