Менинг хонамга девор-дармиён худди шундай энсизгина, бир деразали хона мавжуд бўлиб, унда бўйи пастак, ориққина, ўттиз ёшлардаги юзлари захил жувон истиқомат қиларди. Унинг туриш-турмушина кузатиш мен учун ҳеч қийинчилик туғдирмасди. Иккала хонани тахталардан қилинган юпқагина девор аждратиб турар, ҳар икки тарафдан елимланган гулқоғозлар эскилик ва бошқа сабаблар туфайли кўп жойлари девордан кўчиб, азбаройи юлиб ташланмаганлиги боисидан жойларида омонат осилиб турарди. Ана шудай омонат парчалардан бири девордаги тангадек туйнукни тўсиб турган бўлиб, гулқоғозни кўтариб, бир кўзни қадаганимча қўшни хонанинг кичкина бир қисмини бемалол кузатишим мумкин эди Davomini o'qish