Abdulla Oripov. Iyul she’rlari

055     Узоқ йиллик ижодий тажрибамдан хулоса шулки, ижодкор истеъдодининг даражасидан қатъи назар иложи борича ўзини ёлғон-яшиқдан олиб қочсин. Иложи борича, катта ва кичик ҳақиқатларни бир-биридан фарқлай олсин. Яъни ҳар доим ҳам ўзининг шахсий кечинмаларини бутун бир халқнинг кечинмалари деб эълон қилишдан ўзини тийсин. Аксинча, халқ дардини ўзининг шахсияти филтридан ўтказа билсин. Ўзининг шахсий дардини халқники деб эмас, балки халқнинг дардини ўзиники деб билсин (Абдулла Ориповнинг «Ўз ҳақимда бир оғиз сўз« мақоласидан). Davomini o'qish