Ўша оқшом куз қуёшининг ёруғида ўтмишининг қайси азиз кунидан бўлса ҳам бош кўтарган жуда ширин бир хотира уйғонган эди. Бутун борлиқ юракни ларзага солувчи табиийлик билан шовулларди. Тоғларнинг сийнасида барқ урган ўрмон улкан ўчоқдай ловуллпаб ёнар, қоялар олов шуъласи сингари осмон остида жилваланарди. Davomini o'qish
Oy: Август 2015
Sohiba Hayitboyeva. Bu ishq meni qo’ymaydi omon
“Ер юмалоқ” деди у киши. Ҳайрат билан жилмайдим. У билан суҳбатлашсам, руҳим қувват оларди. Илк бор қўлимга Ғаззолийнинг китобини тутқазди, Навоийнинг гўзал байту ғазалларини келтирди. Гўё осмонда учардим, ўз оламимда яшардим мен. Қалбим билан руҳимнинг хоҳишини бераётганимдан бахтли эдим.. Davomini o'qish
«Haqsizlik sirtmog’i»dan «Chayongul»gacha
“Ёш куч” журналида ишлаб юрган вақтларим эди. Бир куни таҳририятда бир дунё қоғозларга кўмилиб ўтиргандим, қашқадарёлик бир аёл таҳририятга ўз дардини баён қилгани келди. Ҳамма ишларимни бир четга суриб, ҳалиги аёлга қулоқ тутдим. Ўзини Чаман деб таништирган бу аёл шундай равон тилда гапирар эдики, беихтиёр тингловчини сеҳрлаб олгандек бўларди. Ҳатто номи чиққан ижодкор бўла туриб, мен ҳам Чаман опанинг нутқидек чиройли гапира олмас, воқеаларни мана шу оддий бир қишлоқ аёлидек тасвирлаб беролмасдим… Davomini o'qish
Zuhriddin Isomiddinov. “Donishmandlardan biri…”
Мана, кеча шом маҳалида яна радиога қулоқ тутдим. Беш-олти сония жингалак-жингалак бир куй нағма қилиб тиндию хушторига дилдорлик қилаётган дўндиқнинг ғамзали оҳангида сухандон қиз тингловчиларни эркалаб-аллалаб, “дастури”ни бошлаб юборди. Davomini o'qish
Abdulla Sher. She’rlar & Oq bulutdan tomgan tomchilar
5 август — шоир ва олим Абдулла Шер таваллуд топган кун
…Шаклий изланишларни мен қўллаб-қувватлайман. Фақат боя айтганимдек, осонгина ўн тўрт қаторни «қотириб» ташлаб, уни сонет дейиш, уч сатрли шеър ёзиб, уни ҳайку дейиш бошқа масала: хорижий шакл ҳам худди биз ҳозир кийиб юрган, ўзимизники қилиб олганимиз оврўпача костюмга ўхшайди – лойиғини кийиш керак холос (Абдулла Шер билан суҳбатдан. Суҳбат мана бу саҳифада). Davomini o'qish
Asqad Muxtor. She’rlar & Abdulla Sher. Jannatmakon shoir
Асқад Мухтор ҳақида ёзиш, бу – тоғни тавсифлаш демак. Тоғнинг салобати, тошларга урилиб, жаранглаб тушаётган ирмоқлари, дабдурустдан харсангни ёриб чиққан булоқлари, шифобахш гиёҳлари, тўп-тўп наъматаклари, баҳайбат чўққилари, арчазорлари, гўзал ёнбағирларини бир варакай тасвирлаш мушкул. Асқад Мухтор ҳам шундай: истеъдодли носир, тенги кам шоир, ёш истеъдод эгаларининг мураббийси, зукко зиёли, фидойи муҳаррир, гўзал ва улуғвор инсон; унинг ҳаёти, асарларида акс этган қалби, ақли ва истеъдоди бир эмас, бир неча китобга ҳам мавзу, ҳам мазмун бўла олади. Davomini o'qish
Shavkat Jo’rabek. She’rlar
Шу йилнинг бошида сайтимизда истеъдодли ёш шоир Шавкат Жўрабек шеърлари билан таништирган эдим. Кейинчалик шоир укам билан суҳбатлашганда, шу пайтгача ёзган айрим шеърларидан қониқмаслигини билдим. Унга ёзганидан кўнгли қониққан ижодкор охир-оқибат мағлуб бўлишини айтдим. Ичимда унинг изланишларига Яратгандан рағбат сўрадим. Куни-кеча Шавкатдан яна бир туркум шеър олдим. Уларни мамнуният билан сизга тақдим этаман. Davomini o'qish
Rahmon Qo’chqor. Yana “Galatepa…”ga qaytib
Рус ёзувчиси Григорий Бакланов ўтган асрнинг 80-йилларида “Дружба народов” журналида чиққан мақоласида Мурод Муҳаммад Дўст ҳикоя услубининг бир муҳим жиҳати тўғрисида гапирганди. У ҳам бўлса, М.М.Дўст асарларида ёзилганидан кўра англашиладигани кўпроқ экани, бу ёзилмаган қисм фаросатли ўқувчи онг ва тафаккурига кўчиб, унда ўсиб бориши ҳақидаги фикр эди. Davomini o'qish
Nozim Hikmat. Piroyaga atalgan she’rlar
Таниқли турк шоири Нозим Ҳикмат ва унинг илҳом париси, садоқат тимсолига айланган рафиқаси Пироя хонимнинг буюк муҳаббати ҳақидаги «Инқилобий ишқ» номли асар 13-июн куни Голливуд Фринге фастивалида театр саҳнасида намойиш қилинди. Ёзувчи Фуля Динер қаламига мансуб мазкур асар International Kollektive Theatre жамоаси томонидан саҳналаштирилди. Нозим Ҳикмат ролини Брйсон Жонес Аллман (АҚШ), Пироя ролини актриса Элиф Саваш (Туркия) ижро этган. Davomini o'qish
Shavkat Odiljon. Baxt bekati. Birinchi kitob taqdimoti
«Akademnashr» нашриёти «Истеъдод мактаби» республика ёш ижодкорлари семинарида нашрга тавсия этилган ва «Ижод» фонди томонидан молиялаштирган “Биринчи китобим” рукнидаги олти ёш ижодкор: Фозил Фарҳод, Санжар Турсунов, Кумуш Абдусаломова, Шавкат Одилжон, Зебо Худойбердиева, Зулфира Нўъмонова каби ёш истеъдод соҳибларининг китобларини (ҳар бири 20 000 нусхадан) чоп этди. Сайтимиз уларнинг барчасини илк китоб билан муборакбод этади. Сайтимизда ана шу китобларнинг бири — Фозил Фарҳоднинг «Мактуб» («Maktub») деб номланган ҳикоялар тўплами билан таништирган эдик. Бугун сизга шоир Шавкат Одилжоннинг «Бахт бекати» («Baxt bekati») тўпламини таыдим этамиз. Ушбу тўпламга кирган шеърларнинг айримлари бир неча ой аввал мана бу саҳифада эълон қилинган эди. Davomini o'qish
Zarvaraqlar: «Alpomish» — turkiy xalqlar merosi
Профессор Ҳасан Поксойнинг Буюк Британия илм даргоҳларида яратган дастлабки йирик асари «Алпомиш» Ўрта Осиёнинг ўзлиги рус ҳукми остида» деб номланган бўлиб, у Хартфорд шаҳрида (Коннектикут) монография туркумида 1989 йили босилиб чиққан. Davomini o'qish
Abdulla Oripov. Iyul she’rlari
Узоқ йиллик ижодий тажрибамдан хулоса шулки, ижодкор истеъдодининг даражасидан қатъи назар иложи борича ўзини ёлғон-яшиқдан олиб қочсин. Иложи борича, катта ва кичик ҳақиқатларни бир-биридан фарқлай олсин. Яъни ҳар доим ҳам ўзининг шахсий кечинмаларини бутун бир халқнинг кечинмалари деб эълон қилишдан ўзини тийсин. Аксинча, халқ дардини ўзининг шахсияти филтридан ўтказа билсин. Ўзининг шахсий дардини халқники деб эмас, балки халқнинг дардини ўзиники деб билсин (Абдулла Ориповнинг «Ўз ҳақимда бир оғиз сўз« мақоласидан). Davomini o'qish