16 август — Буюк ватандошимиз Абу Али ибн Сино таваллуд топган кунга 1035 йил тўлади.
Миркарим Осим ўз асарларида улуғ боболаримиз қалбларига назарбин солади ва у қалбларда битмас-туганмас дов, адолат ва инсонпарварлик кўради. Биз унинг асарлари орқали Синони бобомиз деб севганмиз. Абу Райҳон заковатига таъзим қилганмиз. Алишер зеҳни даҳосидан ҳайратга тушганмиз. Кичкина Алишер билан Язд чўлларида от устида ухлаб қолиб йўлдан адашганмиз ва адашганда ўзимизни йўқотиб қўймаганмиз. Миркарим Осим тасвирида Алишер қанчалар содда ва қанчалар одамга яқин ва маҳрам туюлади (Иброҳим Ғафуровнинг «Ўтрор боғлари эссесидан). Davomini o'qish