Fazliddin Madiyev. “Kommunist” Aziz Nesin

04 Азиз Несин, шубҳасиз, турк адабиётининг дунё таниган забардаст вакилларидан бири. Унинг асарларини ўқиган китобхоннинг юзига беихтёр табассум югуради ҳатто қаҳ қаҳа отиб кулдирсада, асарлардан чиққан мазмун моҳият одамнинг инсонга айланишига туртки берадиган даражада кучга эга, залворли. Азиз Несин севган адибларибдан бири, айни мактабнинг охирги йилларида унинг “Футбо қироли”, “Ҳуштак афанди”, “Демократия шунқори” ҳикояларини синфхонада қиқирлаб кулавериб, бир ўқиган жойимизни бир неча марта ўқир эдик. Бу ўринда таржимоннинг маҳоратига ҳам таъзим қилишимиз керак албатта.

09
“КОММУНИСТ” АЗИЗ НЕСИН
Фазлиддин Маъдиев
03

043Азиз Несин, шубҳасиз, турк адабиётининг дунё таниган забардаст вакилларидан бири. Унинг асарларини ўқиган китобхоннинг юзига беихтёр табассум югуради ҳатто қаҳ- қаҳа отиб кулдирса-да, асарлардан чиққан мазмун моҳият одамнинг инсонга айланишига туртки берадиган даражада кучга эга, залворли. Азиз Несин севган адибларимдан бири, мактабнинг охирги йилларида унинг “Футбол қироли”, “Ҳуштак афанди”, “Демократия шунқори” ҳикояларини синфхонада қиқирлаб кулавериб, бир ўқиган жойимизни бир неча марта ўқир эдик. Бу ўринда таржимоннинг маҳоратига ҳам таъзим қилишимиз керак албатта.

Тақдир экан олий таълим ва бир муддатлик журналистлик иш фаолиятимдан кейин Туркия тупроқларига сочилган ризқимни териш учун келдим ва уч йилдан ортиқ умрим Истанбулда кечти. Университетда туркча дарс олганим катта фойда берди. Ишхонадагилар билан тез тил топишиб кетдим. Болалигимдан китоб жиннисиман — бу уйимиздаги дадам йиққан китобларнинг таъсири албатта. Шу сабаб, янги иш еримдаги Хатиче (Хадича) опа билан тез иноқлашиб кетдим. Негаки, бу аёлнинг қўлида доим китоб кўришим бунинг сабаби эди.

Табийки, илк суҳбатимиз китоблар ва адабиёт ҳақда бўлди. Бизнинг ёзувчилардан ҳеч кимни танимас экан, лекин рус адибларининг асарларининг кўпини ўқиган ва ҳаётлари билан ҳам таниш экан. Мен эса бизда турк ёзувчиси Азиз Несиннинг машҳурлигини, унинг асарлари ҳатто мактаб дарсикларида ўқитилишини айтиб мақтандим. Энди эса унинг асарларини аслиятда ўқиш имкони борлигидан жуда хурсандлигимни ҳам айтдим. Опа эса жилмайиб, ўз китобларидан бемалол фойдаланишимга изн берди. Гап орасида эса у Азиз Несиннинг коммунист фикрли бир ёзувчи бўлганлигини, ўз ҳаётида ҳам, асарларида ҳам буни яширмаганини айтиб қолди. Бу мен учун янгилик эди негаки, коммунистик таълимни кўрган, унинг нонидан ейишга ҳам улгуриб қолган, ҳамда эндигина демократик бир давлатга келиб, ҳали унинг тартиб қоидасини ҳазм қила олмаган киши учун, албатта, бу қизиқ эдида. Негаки, демократик давлатларда бошқа ҳеч қандай ғояларга йўл йўқ деб ўйлаганман. Аммо бироз муддат у ерда яшагач, демократиянинг нима эканлигини билгач, унинг ичида барча ғоялар бирдек яшаши мумкинлигини англадим ва бу англов менинг ички дунёмда ҳам кескин ўзгариш ясади.

Аммо гап ҳозир Азиз Несин ҳақда.

Хатиче опа бир суҳбатимизда Азиз Несин ҳақда бир воқеани айтиб берди. Бу воқеани очиқроқ англаш учун Туркия сиёсий ҳаётидаги унсурларга бироз тўхталсак, тушунарлироқ бўлар балки. Чунки, айтмоқчи бўлган воқеамиз шунга боғлиқ-да. Туркиядаги сиёсий майдон тортишувларга жуда ҳам бой. Иқтидордаги ва мухолиф партияларнинг қарама-қаршиликлари ва тортишувлари одамни бир  кулдирса, бир йиғлатади. Баъзан ижтимоий ва сиёсий майдонда шундай ишлар бўладики, турклар бундай ҳодисалар учун ҳам изоҳ ҳам мизоҳ сифатида ”Бу ерни Туркия дейдилар” деб қўйишади.

Ана энди Азиз Несинга қайтсак, бўлар. Турк сиёсий муҳитида зиёли ва таниқли кишиларнинг таъсири анчайин салмоқли. Улар ўтган асрнинг ўрталаридаги зиёлиларнинг жимлиги Туркия тараққиёти ва сиёсияти учун катта зарар бўлганлигини тушунишган. Шундай тушунганлардан бири  Азиз Несин эди. Азиз Несиннинг иқтидорга ва халққа нисбатан қарши айтган гаплари ҳалигача тортишувларга сабаб бўлади. Хуллас, аср бошидаги сайловлардан бирида Азиз Несин “Турк миллатининг юзда олтмиши аҳмоқдир” дейди. Ўша кечасиёқ  адиб  қўноқ  бўлган меҳмонхонага ўт қўйиб юборишади. Ҳартигул, бу ёнғиндан Азиз Несиннинг жонини қутқариб қолишади. Атрофини ўраб олган газетачиларга эса у:  “Мана кечаги гапимнинг исботи” дейди. Албатта, бу гапларнинг мағзини чақиш учун бир неча йилларни Туркияда ўтказиб, у ернинг сиёсий муҳитини, миллат менталитетини ва  фикр тортишувларига гувоҳ бўлгач  чандон тушундим. Адибнинг миллат, дин, сиёсат ва бошқа турли масалалардаги фикрларини ўқигач эса унинг интеллектуал иродасининг нақадар кучли бўлганин англадим. Буюк истеъдодларнинг халқ ва башарият учун айтган гапларининг ҳар қанча аччиқ бўлса ҳам салмоғи нақадар оғир эканлигини билдим.

Хулосам шу бўлдики, Азиз Несинда коммунистлик ғоя эмас, дунё инсонларининг ҳақиқий инсонлардек озод яшаши ғояси кучли бўлган. Дунёдаги барча дин ва таълимотларга бирдек ҳурмат сақлаган. Одамлар томонидан уйдирилган ҳар қандай бидъатларга қарши курашган ва турк миллати ҳам очиқ кўришли бир миллат бўлишини истаган. Ҳатто юқоридаги воқеа сабаб, уйдирма шикоятлар ёрдамида адибни судгача олиб келишган ва судда унинг батамом айбсиз эканлиги очиқланган. Ўша кунги газеталар эса, “Аҳмоқлигимиз исботланди” деган сарлаваҳалар билан чиқади. Адибдан эса «Нега бундай дедингиз?»  деб сўраганларида, у “Аслида юзда 92 демоқчи эдим лекин тилим бормади” дейди. Негаки, ўша пайтдаги сайловларда  иқтидордаги партияга миллатнинг 92 фоизи овоз берган экан. Хатиче опа билан суҳбатлардан бирида Азиз Несинни коммунистик ғояларга эга деб билсак ҳам чинакамига демократ бир ёзувчи эканлигни тан олишимиз кераклигини, ҳозир эса сизда ҳам, бизда ҳам демократия бўлса-да, ҳеч ким Азиз Несиндек овоз чиқара олмаётгани ҳақда айтдим, опа ҳам бу фикримга қўшилди.

07

Нозим Ҳикматнинг қабри

Туркиянинг собиқ бош вазири, ҳозирда эса амалдаги президенти  Режеп  Эрдўғаннинг вазирлик фаолияти даврида диний, сиёсий, ижодий ва яна бир қанча айбловлар билан айбдор деб топилган ёки шундай айбловларга маъруз қолган бир қанча кишиларга афв эълон қилинди. Шундай кишилардан бири Нозим Ҳикматдир. Ҳатто, Эрдўған жаноблари БММда Нозим Ҳикмат шеърларидан парча ўқиб, кўз ёшларини артганига ҳам гувоҳ бўлганман. Нозим Ҳикматнинг афв этилиши  Туркияда турли баҳсларга сабаб бўлди. Аммо Эрдўған жанобларининг қаътияти туфайли, буюк шоир ватан фарзанди дея ўз ватанига қайтарилди.

Шоирларнинг ҳаёти ҳеч ҳам енгил кечмаган. Нозим Ҳикмат ҳақда болалигимда эшитганману унинг исми-шарифи менда энг аввало, болаларча қизиқиш уйғотган. Негаки, бу ном бизлардаги “ов”у “вич” лардан фарқли эди-да. Университетдагина унинг шеърияти ва ҳаёти ҳақида анча-мунча билиб олганман. Аммо Туркиядаги йилларим давомида унинг ҳақдаги фикрлар турфа хиллиги унга бўлган қизиқишимни янада орттирди. Унинг афв этилишининг тарихий онларига гувоҳ бўлганим ҳам бир тарих. Бу афвдан кейин унинг китоблари бемалол чиқа бошлади, шеъриятини, ҳаётини ўрганиш жадаллашди. Ҳатто  собиқ президент Абдуллоҳ Гул Туркия ва Россия ўртасидаги сўнгги беш юз йилликнинг энг олий даражадаги Россия сафарида Нозим Ҳикматнинг қабрига гулчамбар қўйди ва сукунат дақиқаси бажо келтирди. Шоирнинг афви билан боғлиқ энг эсимда қолган тортишмалардан бири унинг қабрини Туркияга олиб келиш ҳақда бўлгани эди. Туркиянинг зиёли аёлларидан бири шундай деганди: “Менимча унинг руҳини безовта қилмаганимиз маъқул. Негаки у, у ерда дунёнинг мумтоз адиблари билан бир ерда ётибди ва бу унинг  учун ҳам,  биз учун ҳам катта шараф, чунки унинг қабри ҳеч қачон қаровсиз қолмайди ва ҳар доим ардоқланади. Биз эса уни бу ерга олиб келсак, унга лойиқ эътибор ва қаровни эплай олмаслигимиз мумкин. Биздаги қабристонларнинг аҳволи ўртача.  Кейин унинг қабрига нима бўлишига ҳам ҳеч ким жавоб бера олмайди” деганди.

«Хуршид Даврон кутубхонаси» сайтининг изоҳи:  Мустафо Камол Отатурк коммунистик ғоя ва унинг тарафдорларига кескин муносабатда бўлган. Аммо, бир суҳбатда Нозим Ҳикмат ҳақида гап кетганда, у шундай деган экан: «Уни дорга осиш керак, кейин оёғини қучоқлаб, йиғламоқ керак».

034
Азиз Несин

АЙТМИШЛАРИДАН
03

06Тор ердан чиққанлар кенг жойларга сиғишмайди.

Эскиси бўлмаганнинг янгиси ҳам бўлмайди.

Инсон, инсон каби, инсондай ҳур бўлишни билмаса, ҳур бўла олмаса, унда у ўзини қашқирлардай, қушлардай озодман деб ҳисоблайди.

Юпуннинг биргина қуроли меҳнатдир.

Тамбалларнинг иш куни доим эртага.

Ишнинг қийинини қил, ҳар доим ўзингни қийинларда сина, мушкулларни бажара олмасангда, мушкулларда синалиб, қулайларни қила оласан.

Халқимни севмаганимдан бу халқнинг ўзгаришини истайман, халқимни севсам нима учун унинг ўзгаришини исташим керак

Энг гўзал шеър математикадир, ер юзида шу пайтгача ” икки кара икки тўрт бўлади” дан гўзалроқ бир жумла ёзилмаган деб ўйлайман.

Қўрқув, энг муваффақиятли туйғудир. Менинг иқтидорга бош кўтарганимни кўрганлардан кимлардир мени қўқрмас деб ҳисобладилар. Аммо мен қўрқаман. Не тонгки, менда бошқаларга ярарли бўлса, билганимни, ишонганимни айтиш, очиқлик туйғуси, қўрқувдан доим устун келишидир. Қўрқаману янада гапираман.

Қўрқмайман деганлар эса бошқаларга ёлғон айтишади, ёки ўзларига ҳам ёлғон гапириб ўзларини алдашади, ёки билмасдан инсон эмаслигини айтишади.

09

“KOMMUNIST” AZIZ NESIN
Fazliddin Ma’diev
03

   Aziz Nesin, shubhasiz, turk adabiyotining dunyo tanigan zabardast vakillaridan biri. Uning asarlarini o’qigan kitobxonning yuziga beixtyor tabassum yuguradi hatto qah- qaha otib kuldirsa-da, asarlardan chiqqan mazmun mohiyat odamning insonga aylanishiga turtki beradigan darajada kuchga ega, zalvorli. Aziz Nesin sevgan adiblarimdan biri, maktabning oxirgi yillarida uning “Futbol qiroli”, “Hushtak afandi”, “Demokratiya shunqori” hikoyalarini sinfxonada qiqirlab kulaverib, bir o’qigan joyimizni bir necha marta o’qir edik. Bu o’rinda tarjimonning mahoratiga ham ta’zim qilishimiz kerak albatta.

Taqdir ekan oliy ta’lim va bir muddatlik jurnalistlik ish faoliyatimdan keyin Turkiya tuproqlariga sochilgan rizqimni terish uchun keldim va uch yildan ortiq umrim Istanbulda kechti. Universitetda turkcha dars olganim katta foyda berdi. Ishxonadagilar bilan tez til topishib ketdim. Bolaligimdan kitob jinnisiman — bu uyimizdagi dadam yiqqan kitoblarning ta’siri albatta. Shu sabab, yangi ish yerimdagi Xatiche (Xadicha) opa bilan tez inoqlashib ketdim. Negaki, bu ayolning qo’lida doim kitob ko’rishim buning sababi edi.

Tabiyki, ilk suhbatimiz kitoblar va adabiyot haqda bo’ldi. Bizning yozuvchilardan hech kimni tanimas ekan, lekin rus adiblarining asarlarining ko’pini o’qigan va hayotlari bilan ham tanish ekan. Men esa bizda turk yozuvchisi Aziz Nesinning mashhurligini, uning asarlari hatto maktab darsiklarida o’qitilishini aytib maqtandim. Endi esa uning asarlarini asliyatda o’qish imkoni borligidan juda xursandligimni ham aytdim. Opa esa jilmayib, o’z kitoblaridan bemalol foydalanishimga izn berdi. Gap orasida esa u Aziz Nesinning kommunist fikrli bir yozuvchi bo’lganligini, o’z hayotida ham, asarlarida ham buni yashirmaganini aytib qoldi. Bu men uchun yangilik edi negaki, kommunistik ta’limni ko’rgan, uning nonidan yeyishga ham ulgurib qolgan, hamda endigina demokratik bir davlatga kelib, hali uning tartib qoidasini hazm qila olmagan kishi uchun, albatta, bu qiziq edida. Negaki, demokratik davlatlarda boshqa hech qanday g’oyalarga yo’l yo’q deb o’ylaganman. Ammo biroz muddat u yerda yashagach, demokratiyaning nima ekanligini bilgach, uning ichida barcha g’oyalar birdek yashashi mumkinligini angladim va bu anglov mening ichki dunyomda ham keskin o’zgarish yasadi.

Ammo gap hozir Aziz Nesin haqda.

Xatiche opa bir suhbatimizda Aziz Nesin haqda bir voqeani aytib berdi. Bu voqeani ochiqroq anglash uchun Turkiya siyosiy hayotidagi unsurlarga biroz to’xtalsak, tushunarliroq bo’lar balki. Chunki, aytmoqchi bo’lgan voqeamiz shunga bog’liq-da. Turkiyadagi siyosiy maydon tortishuvlarga juda ham boy. Iqtidordagi va muxolif partiyalarning qarama-qarshiliklari va tortishuvlari odamni bir kuldirsa, bir yig’latadi. Ba’zan ijtimoiy va siyosiy maydonda shunday ishlar bo’ladiki, turklar bunday hodisalar uchun ham izoh ham mizoh sifatida ”Bu yerni Turkiya deydilar” deb qo’yishadi.

Ana endi Aziz Nesinga qaytsak, bo’lar. Turk siyosiy muhitida ziyoli va taniqli kishilarning ta’siri anchayin salmoqli. Ular o’tgan asrning o’rtalaridagi ziyolilarning jimligi Turkiya taraqqiyoti va siyosiyati uchun katta zarar bo’lganligini tushunishgan. Shunday tushunganlardan biri Aziz Nesin edi. Aziz Nesinning iqtidorga va xalqqa nisbatan qarshi aytgan gaplari haligacha tortishuvlarga sabab bo’ladi. Xullas, asr boshidagi saylovlardan birida Aziz Nesin “Turk millatining yuzda oltmishi ahmoqdir” deydi. O’sha kechasiyoq adib qo’noq bo’lgan mehmonxonaga o’t qo’yib yuborishadi. Hartigul, bu yong’indan Aziz Nesinning jonini qutqarib qolishadi. Atrofini o’rab olgan gazetachilarga esa u: “Mana kechagi gapimning isboti” deydi. Albatta, bu gaplarning mag’zini chaqish uchun bir necha yillarni Turkiyada o’tkazib, u yerning siyosiy muhitini, millat mentalitetini va fikr tortishuvlariga guvoh bo’lgach chandon tushundim. Adibning millat, din, siyosat va boshqa turli masalalardagi fikrlarini o’qigach esa uning intellektual irodasining naqadar kuchli bo’lganin angladim. Buyuk iste’dodlarning xalq va bashariyat uchun aytgan gaplarining har qancha achchiq bo’lsa ham salmog’i naqadar og’ir ekanligini bildim.

Xulosam shu bo’ldiki, Aziz Nesinda kommunistlik g’oya emas, dunyo insonlarining haqiqiy insonlardek ozod yashashi g’oyasi kuchli bo’lgan. Dunyodagi barcha din va ta’limotlarga birdek hurmat saqlagan. Odamlar tomonidan uydirilgan har qanday bid’atlarga qarshi kurashgan va turk millati ham ochiq ko’rishli bir millat bo’lishini istagan. Hatto yuqoridagi voqea sabab, uydirma shikoyatlar yordamida adibni sudgacha olib kelishgan va sudda uning batamom aybsiz ekanligi ochiqlangan. O’sha kungi gazetalar esa, “Ahmoqligimiz isbotlandi” degan sarlavahalar bilan chiqadi. Adibdan esa «Nega bunday dedingiz?» deb so’raganlarida, u “Aslida yuzda 92 demoqchi edim lekin tilim bormadi” deydi. Negaki, o’sha paytdagi saylovlarda iqtidordagi partiyaga millatning 92 foizi ovoz bergan ekan. Xatiche opa bilan suhbatlardan birida Aziz Nesinni kommunistik g’oyalarga ega deb bilsak ham chinakamiga demokrat bir yozuvchi ekanligni tan olishimiz kerakligini, hozir esa sizda ham, bizda ham demokratiya bo’lsa-da, hech kim Aziz Nesindek ovoz chiqara olmayotgani haqda aytdim, opa ham bu fikrimga qo’shildi.
045

Nozim Hikmatning qabri

Turkiyaning sobiq bosh vaziri, hozirda esa amaldagi prezidenti  Rejep  Erdo’g’anning vazirlik faoliyati davrida diniy, siyosiy, ijodiy va yana bir qancha ayblovlar bilan aybdor deb topilgan yoki shunday ayblovlarga ma’ruz qolgan bir qancha kishilarga afv e’lon qilindi. Shunday kishilardan biri Nozim Hikmatdir. Hatto, Erdo’g’an janoblari BMMda Nozim Hikmat she’rlaridan parcha o’qib, ko’z yoshlarini artganiga ham guvoh bo’lganman. Nozim Hikmatning afv etilishi  Turkiyada turli bahslarga sabab bo’ldi. Ammo Erdo’g’an janoblarining qa’tiyati tufayli, buyuk shoir vatan farzandi deya o’z vataniga qaytarildi.

Shoirlarning hayoti hech ham yengil kechmagan. Nozim Hikmat haqda bolaligimda eshitganmanu uning ismi-sharifi menda eng avvalo, bolalarcha qiziqish uyg’otgan. Negaki, bu nom bizlardagi “ov”u “vich” lardan farqli edi-da. Universitetdagina uning she’riyati va hayoti haqida ancha-muncha bilib olganman. Ammo Turkiyadagi yillarim davomida uning haqdagi fikrlar turfa xilligi unga bo’lgan qiziqishimni yanada orttirdi. Uning afv etilishining tarixiy onlariga guvoh bo’lganim ham bir tarix. Bu afvdan keyin uning kitoblari bemalol chiqa boshladi, she’riyatini, hayotini o’rganish jadallashdi. Hatto  sobiq prezident Abdulloh Gul Turkiya va Rossiya o’rtasidagi so’nggi besh yuz yillikning eng oliy darajadagi Rossiya safarida Nozim Hikmatning qabriga gulchambar qo’ydi va sukunat daqiqasi bajo keltirdi. Shoirning afvi bilan bog’liq eng esimda qolgan tortishmalardan biri uning qabrini Turkiyaga olib kelish haqda bo’lgani edi. Turkiyaning ziyoli ayollaridan biri shunday degandi: “Menimcha uning ruhini bezovta qilmaganimiz ma’qul. Negaki u, u yerda dunyoning mumtoz adiblari bilan bir yerda yotibdi va bu uning  uchun ham,  biz uchun ham katta sharaf, chunki uning qabri hech qachon qarovsiz qolmaydi va har doim ardoqlanadi. Biz esa uni bu yerga olib kelsak, unga loyiq e’tibor va qarovni eplay olmasligimiz mumkin. Bizdagi qabristonlarning ahvoli o’rtacha.  Keyin uning qabriga nima bo’lishiga ham hech kim javob bera olmaydi” degandi.

«Xurshid Davron kutubxonasi» saytining izohi:  Mustafo Kamol Otaturk kommunistik g’oya va uning tarafdorlariga keskin munosabatda bo’lgan. Ammo, bir suhbatda Nozim Hikmat haqida gap ketganda, u shunday degan ekan: «Uni dorga osish kerak, keyin oyog’ini quchoqlab, yig’lamoq kerak».

.

034
Aziz Nesin

AYTMISHLARIDAN
03

035Tor yerdan chiqqanlar keng joylarga sig’ishmaydi.

Eskisi bo’lmaganning yangisi ham bo’lmaydi.

Inson, inson kabi, insonday hur bo’lishni bilmasa, hur bo’la olmasa, unda u o’zini qashqirlarday, qushlarday ozodman deb hisoblaydi.

Yupunning birgina quroli mehnatdir.

Tamballarning ish kuni doim ertaga.

Ishning qiyinini qil, har doim o’zingni qiyinlarda sina, mushkullarni bajara olmasangda, mushkullarda sinalib, qulaylarni qila olasan.

Xalqimni sevmaganimdan bu xalqning o’zgarishini istayman, xalqimni sevsam nima uchun uning o’zgarishini istashim kerak

Eng go’zal she’r matematikadir, yer yuzida shu paytgacha ” ikki kara ikki to’rt bo’ladi” dan go’zalroq bir jumla yozilmagan deb o’ylayman.

Qo’rquv, eng muvaffaqiyatli tuyg’udir. Mening iqtidorga bosh ko’targanimni ko’rganlardan kimlardir meni qo’qrmas deb hisobladilar. Ammo men qo’rqaman. Ne tongki, menda boshqalarga yararli bo’lsa, bilganimni, ishonganimni aytish, ochiqlik tuyg’usi, qo’rquvdan doim ustun kelishidir. Qo’rqaman yanada gapiraman.

Qo’rqmayman deganlar esa boshqalarga yolg’on aytishadi, yoki o’zlariga ham yolg’on gapirib o’zlarini aldashadi, yoki bilmasdan inson emasligini aytishadi.

011

(Tashriflar: umumiy 566, bugungi 1)

Izoh qoldiring