BBC Uzbek: O’zbek adibi Isajon Sulton ijodiga chizgilar.

исажон

Румий айтадики, инсон учун емоқ, ухламоқ ва ўйин-кулги қилмоқдан бошқа яна бир озуқа бор. Кўпчилик дунёда шу озуқани унутади-да, ўзгаси билан машғул бўлади. У от, у улов — вужуддир, Тангри таоло инсонни вужуд деган бир от билан сийлаган. Кимдир у вужудни кеча-кундуз моддий озиқ билан боқади, бироқ, отнинг озуқаси унинг эгасининг озуқаси бўлолмайди. Эгасининг, яъни руҳнинг ўз озуқаси, ўз неъматлари бор. Шу сабабдан ҳам санъат аҳли ҳар доим ҳимояда бўлиб келган. Айнан юксак санъатнинг бозор қонунлари оёқ остида қолиб кетмаслиги учун ҳам уни давлат ўз ҳимоясига олиши керак. Бу ҳимоя глобал шаклда бўлади, санъат шу ҳимоя остида ўз дурдонасини яратади. Демакки, бозор — санъатни ўлдиради ва товарга айлантириб сотиб юборади, шу боисдан ҳам фабрикадан чиққан мол каби кунига ўн минглаб, юз минглаб маҳсулот талаб қила бошлайди. Юксак санъатнинг жойи бозор эмас, унинг иши — айнан Руҳ озуқасини яратиш. Davomini o'qish

Abdunabi Abdiyev. Mukofot uchun yoziladigan «asar»lar.

022

   Абдунаби Абдиев сизга тақдим этилаётган мақоласини бугун ёки куни-кеча ёзгани йўқ. Мақола ёзилганидан буён бир йилдан ортиқ (балки кўпроқ) вақт ўтган. Аммо, унда кўтарилган мавзу мақола ёзилган пайтдаям,бугун ҳам ва ишончим комилки, келажакда ҳам долзарб бўлиб қолади. Муайян маънода,бозор деган очофат адабиётни ўз таъсирига олиб бўлди. Албатта,унинг таъсиридан  адабиёт ўлмайди, адабиётни (ижодни) ҳаёт маслаги,юксак бурч ва масъулият деб билган ёзувчилар кўпайса кўпаяди,камаймайди. Бозор таъсирида юзага чиққан  «адабиёт», энг аввало,китобхонни чалғитиши билан хавфли. Китобхон маънан арзон ва паст китобларга ўргана (кўника) бошлайди. Сўз қадрини,ижоддан кўзланган мақсадни, ижодкор қобилиятини баҳолай биладиган китобхон камаймаса-да,уларнинг сафи заифлашади. Davomini o'qish

Poyon Ravshanov. Behbudiy fojiasi.

1919

        Буюк маърифатпарвар адиб, аллома ва жамоат арбоби Маҳмудхўжа Беҳбудий 1875 йили Самарқанд шаҳрида муфтий оиласида дунёга келди. Зиёлилар оиласидаги муҳит ундаги адабиётга, сиёсатга, маърифатга бўлган қизиқишини тезроқ рўёбга чиқишига етаклади. Унинг отаси ислом ҳуқуқшунослиги бўйича йирик мутахассис бўлиб, бу борада кўплаб китоб ва рисолалар яратган эди. Бу ўз навбатида Маҳмудхўжага ўз таъсириги ўтказмай иложи йўқ эди. Кейинчалик бу ҳақда у ўз мақолаларидан бирида отаси таълим берган «Ҳидоя» (Ислом ҳуқуқига шарҳлар) асарининг унинг тақдирида муҳим рол ўйнаганлигини бежиз қайд этмайди. Davomini o'qish

Otabek Muhammadiy. So’zchambar. 21 yilning 21 sara kitobi.

     Жуда кўп элларда йил якунланиши арафасида ёки янги бошланган кунларда ўтган йилга назар ташлаб маданият,санъат,адабиёт ва бошқа соҳаларда эришилган ютуқлар,энг яхши асарлар санаб ўтилиши одатга кирган. Биздаям бир-икки марта турли нашрларда шунга ўхшаш уринишлар бўлган ва афсуски,бу тасарруфга кирмай қолиб кетган. Албатта, ҳар қандай яхши асарлар рўйхати тузилганда уни тузган киши(лар) ёки ташкилотнинг нуқтаи назари ўз аксини топади. Яъни ҳар қандай рўйхат нисбийдир. Davomini o'qish

Ahmad A’zam. Bechoraginalar. “Hikoya qilib bo’lmaydigan voqealar” turkumidan.

051

     Автобус кечки бўлса-да, ўрта ҳам лиқ тўлган, ниҳоят гур-гурлаб кучаниб, йўлга чиқди. Шу-у, юриши қандайдир оғир-да. Кети судралаётгандек. Бир ишкали чиқмаса деган эдим, бурилиб чиқиб, биринчи кўприкдан ўтиши билан тагимизда бир жойи пис-с этдими, жойида тўхтади. Ана-мана юради билан чамаси қирқ дақиқалар туриб қолдик. Қоронғи тушди. Ҳайдовчилар, ёши ўтган одамлар, икковлашиб чиқиб тушиб, бир нималарини тузатишди. Яна худога шукр деб, йўлгортдик. Расадхонадан ярим чақирим ўтар-ўтмас, яна бир нарса пис-с этди-да, жойимизда қотдик. Тамом қоронғи босди. Энди ниманидир тинч кутдик. Мотор ишлаяпти, ичкарида хира ёруғ бор, одамлар ойнадан қоронғига тикилади, у ёқдан нажот тополмай бир-бирига қарайди, шопир ўтирадиган жойга умид билан тикилади, кейин буқиниб олади, афтини норози буриштиришдан бошқа ҳеч кимдан садо чиқмайди. Бунақа коронғида ёлғизланиб қолишдан асрасин! Davomini o'qish

Kitob taqdimoti: Maxdumi A’zam Dahbediy. Risolai Boburiya.

Махдуми Аъзам Даҳбедий., “Рисолаи Бобурия”
Самарқанд,“Махдуми Аъзам Даҳбедий илмий-тадқиқот Фонди”
2011. 100-бет.

Таржима,сўзбоши,тадқиқот ва изоҳлар муаллифи — Комилхон Каттаев

      Тасаввуф тариқатига доир ушбу рисола муаллифи – Нақшбандия тариқатининг буюк назариётчи олими Махдуми Аъзам Даҳбедий (Мавлоно Хожагий Косоний) бўлиб, асар Ҳиндистон подшоҳи, мутафаккир шоир, темурийзода Заҳириддин Муҳаммад Бобур мирзога атагани боис “Рисолаи Бобурия” деб номлаган. Davomini o'qish

Kitob taqdimoti: Komilxon Kattayev. Sayid Ota va yassaviya tariqati murshidlari tarixi.

Комилхон КАТТАЕВ, Сайид Ота ва Яссавия тариқати муршидлари тарихи.
Рисола; СамДУ. Самарқанд; 2011. 120 бет.

      XIII-асрда яшаб фаолият кўрсатган Сайид Ота Яссавия-жаҳрия тариқатининг буюк пиру-муршидларидан бири эди. У ҳақда юртимизда ҳозирги қадар бир туркум рисолалар эълон қилинган бўлиб, қўлингиздаги китоб илк монографик тадқиқотлардан биридир. Сайид Ота тўғрисида тарихий манбалар кам бўлсада, бизга қадар сақланган. Ул зотнинг авлодлари ҳозирга қадар юртимиз заминида яшаб келмоқдалар ҳамда улуғ аждодларида қолган меросий манба ҳисобланмиш тарихий ҳужжатларни асраб келмоқдалар.
Рисола авлодларда, давлат ва шахсий архивларда мавжуд манбалардан фойдаланган ҳолда ёзилган. Davomini o'qish

Akutagava Ryunoske. Suvosti mamlakatida. Qissa.

akutagava

  Бу воқеани руҳий касалликлар шифохонасининг бирида йигирма учинчи рақамли бемор ҳаммага гапириб беради. У, чамаси, ўттизни қоралаб қўйган, аммо зоҳиран жуда ёш кўринарди. У нималарни кўрган-кечирган… умуман олганда, нима фарқи бор кўрган-кечирганларининг? Мана, у мен ва шифохона директори шифокор С.нинг олдида тизза қучиб ўтирган кўйи ўз тарихини узундан-узоқ зерикарли ҳикоя қиларкан , вақти-вақти билан панжара орқасида – қовоғи солиқ қорли булутлар томон панжаларини узатганча, эман дарахти кўриниб турган дераза тарафга қараб-қараб қўярди. У ҳар замон имо-ишоралар билан бутун гавдасини ишга солиб, ҳар хил қилиқлар қиларди. Масалан,“мен қойил қолдим”, деяётиб, у бошини кескин орқага ташларди. Мен унинг ҳикоясини баҳоли қудрат аниқ-тиниқ қоғозга туширдим,деб ўйлайман…
Davomini o'qish

Atoqli adabiyotshunos olim Naim Karimov 80 yoshga kirdi. Chin yurakdan qutlaymiz!

ddeeb60660abf181abac83787fca99e7.jpg   Куни-кеча Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Беруний номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофотининг совриндори, жамоат арбоби, филология фанлари доктори, прoфессор, устоз Наим Каримов муборак 80 ёшга тўлди. Davomini o'qish