Kitob taqdimoti: Komilxon Kattayev. Sayid Ota va yassaviya tariqati murshidlari tarixi.

Комилхон КАТТАЕВ, Сайид Ота ва Яссавия тариқати муршидлари тарихи.
Рисола; СамДУ. Самарқанд; 2011. 120 бет.

      XIII-асрда яшаб фаолият кўрсатган Сайид Ота Яссавия-жаҳрия тариқатининг буюк пиру-муршидларидан бири эди. У ҳақда юртимизда ҳозирги қадар бир туркум рисолалар эълон қилинган бўлиб, қўлингиздаги китоб илк монографик тадқиқотлардан биридир. Сайид Ота тўғрисида тарихий манбалар кам бўлсада, бизга қадар сақланган. Ул зотнинг авлодлари ҳозирга қадар юртимиз заминида яшаб келмоқдалар ҳамда улуғ аждодларида қолган меросий манба ҳисобланмиш тарихий ҳужжатларни асраб келмоқдалар.
Рисола авлодларда, давлат ва шахсий архивларда мавжуд манбалардан фойдаланган ҳолда ёзилган. Шу билан бирга, асарда манбашунослик ва тарихшуносликдаги баъзи хато-чалкашликлар ислоҳи берилгани китоб қадрини янада оширади.
Китоб олий ва ўрта-махсус ўқув юртлари манбашунос ва тарих ўқитувчилари, Яссавия тариқати ҳамда Сайид Отанинг ҳаёт фаолияти билан шуғулланувчи илмий тадқиқотчи олимлар ва кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
Ушбу нашр СамДУда ўтказиладиган “XV-XVI аср тасаввуф намояндалари илмий меросининг маънавий-маърифий қадриятларни юксалтиришдаги ўрни ва аҳамияти” мавзуидаги Нақшбандия, Яссавия ва Кубравия тарқатлари пешволари Махдуми Аъзам Даҳбедий, Шайх Худойдоди Вали ва Шайх Махдуми Хоразмийларнинг 550 йиллик Республикавий илмий амалий анжуманларига атаб чоп этилди.

78

М У Қ А Д Д И М А

    Охирги даврларда жамиятимизнинг ҳамма соҳаларида чуқур ўзгаришлар юз бермоқда. Тарихимизга тўғри кўз билан қараш, маънавий қадриятларимизга бўлган эътиборнинг жонланиши, халқимиз тарихий хотирасининг яна тиклана бошлаши ҳамда инсонпарварлик ғояларининг ҳаётимизда тобора кенг тадбиқ этилиши Мустақиллигимизнинг шарофати ва ғоявий рамзи сифатида ўз аксини топмоқда.
Қадрият ва маънавий меросга янгича ёндашиш ва янгича фикрлаш тақозоси туфайли бизга номаълум бўлган кўпгина тафаккур ва тасаввуф алломалари бўлган юртдошларимизни янгидан кашф этмоқдамиз, уларнинг илмий-маърифий меросларини ўрганмоқдамиз, ҳаётга тадбиқ этмоқдамиз ва ул буюк зотларнинг ҳаёт-фаолиятларига бағишланган илмий-амалий анжуманлар ўтказмоқдамиз.
Шубҳасиз, бу каби ишлар халқимизнинг ва асосан, ўсиб келаётган ёш авлод дунёқарашининг ижобий шаклланишида ўз таъсирини кўрсатмай қолмайди, албатта. Шуниси қувонарлики, қадриятларимизга ва маданий бойликларимизга катта эътибор бериш билан биргаликда уларни тиклаш ишлари кенг миқё сда олиб борилмоқда.
Кейинги йилларнинг ўзидагина буюк алломаларимиз хотираларига бағишланган бир неча халқаро анжуманлар бўлиб ўтди. Чунончи, Имом ал-Бухорий, Имом Мотуридий, Имом Марғиноний, Мирзо Улуғбек, Хожа Аҳрори Вали, Махдуми Аъзами Даҳбедий, Шайх Худойдоди Вали, Шайх Махдуми Хоразмий каби зотларимизнинг хотираларига бағишланган анжуманлар бўлиб ўтди ва мерослари ўрганилмоқда. Ана шундай, юртимиз тарихида чуқур из қолдирган тадқиқот талаб буюк зотлар қаторида Ҳазрати Сайид Ота ҳам турадилар.
Ҳазрати Хожа Аҳмад Яссавий тариқатидаги “Жаҳриян султония” силсила сулукининг ўз фаолиятлари ҳақида неча асрлавр илгари мақомот ҳамда рисолалар ёзилган бўлиб, улар юртимиз ва хориждаги Шарқ қўлёзмалари фондларида сақланмоқда. Аммо негадир, охирги даврларда бу зот тўғрисида оммабоп китобларни ҳисобга олмаганда, бирор илмий-монографик асар чоп этилмай келмоқда. Ваҳоланки, дунёга тарқалган Яссавия-султония-жаҳрия тариқатининг Ҳазрати Яссавийдан кейинги бармоқ билан саноқли машҳур муршидларидан бири ҳисобланган Ҳазрати Сайид Ота тўғриларида қадимий манбалар кўп ва етарлидир.
Мустақиллик даври бошидан ушбу сатрлар муаллифи тасаввуф аҳли тарихини манбалар асосида ёритишга саъю-ҳаракат этиб, бошқа тариқатлар қатори Яссавия тариқати тарихига оид бир неча китобларни чоп ва таржима этиб келган эдим. Қўлингиздаги ушбу рисола ёзилишига сабаб яқинда Сурхондарё вилоятидан сайидатоийлар Нурмуҳаммадхон Муъминов ва Абдураҳимхон Сайнаъматхон ўғли ҳамда баъзи илм аҳллари икки-уч марта ташриф буюришиб, Ҳазрати Сайид Ота шажарасини пешкаш этишди ва ул зот тўғрисида манбалар асосида бир рисола ёзишни таклиф этиб қолишди. Ва биз бу таклифни мамнуният билан қабул қилдик. Зеро, бунгача Яссавия тариқати борасида бир-икки китоб ёзиб эдик; назаримизда Сайид Отанинг тарихларисиз бу ишларимиз тўлиқ кўринмади. Қўлингиздаги ушбу рисола Яссавия тариқатининг буюк муршидларидан бири Сайид Ота тўғрисидаги илк монографик китобдир.
Китоб жуда қисқа фурсатда манбалар асосида ёзилгани боис, зукко ўқувчи китобдаги нуқсонларни ақл қалами ила ислоҳ қилади, деб умид билдирамиз.

Муаллиф

М У Н Д А Р И Ж А

Муқаддима…………………………………………………………………………….3

БИРИНЧИ БОБ
Сайид Ота тўғрисида манбалар……………………………………………….7
Сайид Ота………………………………………………………………………………12
Сайид Ота ва Ўзбекхон……………………………………………………………19

ИККИНЧИ БОБ
Яссавия тариқати муршидлари………………………………………………….28
Хожа Аҳмади Яссавий………………………………………………………………32
Ҳазрати Яссавий халифалари…………………………………………………….33
Биринчи халифа – Мансур Ота…………………………………………………..35
Иккинчи халифа – Саъид Ота…………………………………………………….35
Учинчи халифа – Сулаймон Ота………………………………………………..35
Тўртинчи халифа – Ҳаким Ота…………………………………………………..36
Сўфи Донишманд………………………………………………………………………41
Занги Ота…………………………………………………………………………………..42
Узун Ҳасан Ота………………………………………………………………………….44
Сайид Ота………………………………………………………………………………….47
Исмоил Ота………………………………………………………………………………..48
Садр Ота…………………………………………………………………………………….50
Бадр Ота…………………………………………………………………………………….51

УЧИНЧИ БОБ
Сайид Ота авлодлари тўғрисида…………………………………………………53
Сайид Отанинг машҳур авлодлари
Сайид Абдулло Зарбахш…………………………………………………………….57
Сайид Аҳмадхожаи Нақиб………………………………………………………….72
Сайид Абдумалик – Амир Аббос
Соний авлоди…………………………………………………………………………….72
Ҳазрати Сайид Ота шажараси…………………………………………………….77
Сурхандарёлик Сайидатоийлар………………………………………………….79

ТЎРТИНЧИ БОБ
Соҳадаги баъзи чалкашликлар……………………………………………………81

БЕШИНЧИ БОБ
Яссавия пирлари ва мақоматлари
Шайх Худойдоди Вали……………………………………………………………..98
Қосим Шайх Азизон Карминаги……………………………………………….105
Олим Шайх Азизон ва унинг “Ламаҳот
мин Нафаҳотул-Қудс” китоби таҳлили……………………………………..106

Хулоса……………………………………………………………………………………..113
Адабиётлар………………………………………………………………………………114

(Tashriflar: umumiy 1 046, bugungi 1)

7 izoh

  1. Ассалому алейкум, ушбу китобни тулик электрон матнини каердан олиб фойдаланиш мумкин?
    Олдиндан Рахмат!

  2. Хм афсус! Каердан китобни сотиб олиш мумкинлигини билмайсизми?
    Рахмат!

  3. Мани отам Рахматхужа Коттахужаев 1957 йилда вафод этканла ман 2 ёшда булганман Коттахужа додамизни Боходиружа амакиларини инқилобта Қозоғистонга сургун қилишкан Ман авлодларим хақида нимадур билгим келади ёрдам бера оласизми

  4. Assalomu alaykum mani ayamni katta bobolari buxorolik bo’lishgan.Katta bobolari xaqida surishtirganimizda ushbu ma’lumotlarni topganmiz lekin ma’lumotdagi manzilni topolmay juda ko’p joylarga borganmiz shu ma’lumotlarga oydinlik kiritib berolasizlarmi oldindan raxmat.Sayyid Amir Xalil Maydoniy Navoiy viloyati,Xatirchi tumanidagi Oltinsoy mavzeysining Maydonsoy qishlog’ida Xonaqa deb ataladi.Qabrlari Miyonkoldagi Kufin yaqinida joylashgan qishloq qabristonida Hazrati Mavlono Vali u zotga sufa qurdirgan. O’zlarining qabrlari xam shu sufada. Qabrlarida tosh lavhalar bor.Hazrati Mavlono Vali SAYYID AMIR XALIL MAYDONIY bobomizni vazirlari bo’lganlar.Muxammad Olim shayx Azizonning «Lamohot min nafohotul quds»(yani Yassasiya tariqati pirlari maqomati) asarida ma’lumotlar bor, degan ma’lumotlar topganmiz.

  5. Ассоломи Алайкум Мен Самарканд вилояти Иштихон туманидаги Хонақа МФЙ Хонақа қ-қ яшовчи Узақов Ботирхон Усмонович бу китобингизни уқишга жуда интизорлик билан изаб юрибман , Сизнинг ёрдамингиздаги Каландар хужа авлодлари китобида хам Сурхандарё саийдари хакида ёзган экансиз бизларга якин кариндошлиги бор экан сиздан илтимос телифон номерингизни беринг. олдиндан рахмат

Izoh qoldiring