Тасаввуф тариқатига доир ушбу рисола муаллифи — Нақшбандия тариқатининг буюк назариётчи олими Махдуми Аъзам Даҳбедий (Мавлоно Хожагий Косоний) бўлиб, асар Ҳиндистон подшоҳи, мутафаккир шоир, темурийзода Заҳириддин Муҳаммад Бобур мирзога атагани боис «Рисолаи Бобурия» деб номлаган. Ўз замонасида ушбу рисола Нақшбандия, Яссавия ва ўзга тариқатларга доир долзарб масалаларни ечишда ҳал қилувчи рол ўйнаган. Шу билан бирга, ушбу китоб таржимасидаги тадқиқотда тарихимизнинг баъзи чалкаш масалалари ҳам кўтарилган. Davomini o'qish
Teglar: Komilxon Kattayev
Maxdumi A’zam Dahbediy. Risolai Boburiya.Tarjimondan so’zboshi & Maxdumi A’zam va Dahbed
«Рисолаи Бобурия» Хожа Убайдуллоҳ Аҳрори Валининг «Рисолаи волидия» асарини Ҳиндистон подшоҳи темурий Бобур мирзо томонидан ўзбек тилига ўгирилган назмий таржимасининг биринчи нусхасини пири Махдуми Аъзамга юбориб, ул зотдан фикр сўраб мурожаат этган хатига жавоб тариқасида ёзилган асардир. Ўз замонасида ушбу рисола Нақшбандия, Яссавия ва ўзга тариқатларга доир долзарб масалаларни ечишда ҳал қилувчи рол ўйнаган. Шу билан бирга, ушбу китоб таржимаси билан боғлиқ тадқиқотда (таржимон ўзбошисида) тарихимизнинг баъзи чалкаш масалалари ҳам кўтарилган. Davomini o'qish
Xurshid Davron. Mirzo Bobur pirlari. Ikkinchi maqola. Mavlono Abdulloh Qozi & Maxdumi A’zam
Бобур мирзонинг ёшлигидаги илк пири Хожа Мавлоно Абдуллоҳт Қози бўлиб, «Бобурнома»да ёзилишича, бу зот Шайх Бурҳониддин Қилич авлодидан ва Хожа Аҳрори Валининг халифаларидан бўлган. Хожа Аҳрор Вали вафот этганларидан сўнг, Бобур мирзонинг отаси Умаршайх мирзо Хожа Мавлоно Қозини пир тутган. Шунинг учун ёш Бобур мирзо ҳам отаси вафотидан сўнг ушбу муршидни пир ва устоз деб билган. Davomini o'qish
Komilxon Kattayev. Maxdumi A’zam va Dahbed & Orziqul Ergash. Kattayevning katta ishlari yoxud shashqator yoshlar ta’qibi
“Бобом ўшанда сал кам юз ёшларда эдилар, – дея ёзади набира кейинчалик ўзининг эсдаликларида. – Аммо ҳар пайшанба куни бу хонадонга келишни канда қилмас ва албатта, мени эргаштириб олардилар. Гоҳида бувимни ҳам ҳамроҳ қилардилар. Бу ердаги кекса жийда дарахти тагида ўтириб, Қуръон тиловат қилар, шундай тиловат бошлашлари билан кўзларидан шашқатор ёш оқиб, юзлари, оппоқ соқолларини юва бошларди…” Davomini o'qish
Xurshid Davron. «Mirzo Bobur pirlari» turkumidan: Maxdumi A’zam.
Махдуми Аъзам тасаввуфнинг улуғ арбоби Шайх Бурҳониддин Қиличнинг авлоди эди. У бу зотга беш пушт билан бориб етган. Дастлабки тарбияни Мир Сайид Али деган кишидан олган Махдуми Аъзам кейинчалик Тошкентга келиб, Мавлоно Муҳаммад Қозидан тасаввуф илмини тўла эгаллайди… Davomini o'qish
Kitob taqdimoti: Maxdumi A’zam Dahbediy. Risolai Boburiya.
Махдуми Аъзам Даҳбедий., “Рисолаи Бобурия”
Самарқанд,“Махдуми Аъзам Даҳбедий илмий-тадқиқот Фонди”
2011. 100-бет.
Таржима,сўзбоши,тадқиқот ва изоҳлар муаллифи — Комилхон Каттаев
Тасаввуф тариқатига доир ушбу рисола муаллифи – Нақшбандия тариқатининг буюк назариётчи олими Махдуми Аъзам Даҳбедий (Мавлоно Хожагий Косоний) бўлиб, асар Ҳиндистон подшоҳи, мутафаккир шоир, темурийзода Заҳириддин Муҳаммад Бобур мирзога атагани боис “Рисолаи Бобурия” деб номлаган. Davomini o'qish
Kitob taqdimoti: Komilxon Kattayev. Sayid Ota va yassaviya tariqati murshidlari tarixi.
Комилхон КАТТАЕВ, Сайид Ота ва Яссавия тариқати муршидлари тарихи.
Рисола; СамДУ. Самарқанд; 2011. 120 бет.
XIII-асрда яшаб фаолият кўрсатган Сайид Ота Яссавия-жаҳрия тариқатининг буюк пиру-муршидларидан бири эди. У ҳақда юртимизда ҳозирги қадар бир туркум рисолалар эълон қилинган бўлиб, қўлингиздаги китоб илк монографик тадқиқотлардан биридир. Сайид Ота тўғрисида тарихий манбалар кам бўлсада, бизга қадар сақланган. Ул зотнинг авлодлари ҳозирга қадар юртимиз заминида яшаб келмоқдалар ҳамда улуғ аждодларида қолган меросий манба ҳисобланмиш тарихий ҳужжатларни асраб келмоқдалар.
Рисола авлодларда, давлат ва шахсий архивларда мавжуд манбалардан фойдаланган ҳолда ёзилган. Davomini o'qish