31 may — O’zbekiston xalq artisti Mukarrama Turg’unboeva tavalludining 100 yilligi.

09876
Миллий рақс санъатимизнинг моҳир намоёндаси, юртимизда санъатнинг барча йўналишлари каби миллий рақс санъатини изчил равнақ топтириш, бу борадаги бой анъана ва усулларни тиклаш, “Устоз-шогирд” анъаналарини янада ривожлантириш юзасидан жуда ҳам катта ишларни амалга оширган буюк санъаткор Мукаррама Турғунбоева  1913 йил 31 майда Фарғонада туғилган. Фарғона билим юртини тамомлагач, 1929 йилда Davomini o'qish

Muammoning ko’zi ochilsa. Ibrohim Haqqul bilan suhbat.

267

Иброҳим Ҳаққул Бухоро вилояти, Шофиркон туманида туғилган. Мумтоз ва замонавий адабият тадқиқига бағишланган «Бадиий сўз шукуҳи», «Занжирбанд шер қошида», «Шеърият – руҳий муносабат», «Абадият фарзандлари», «Тасаввуф ва шеърият», «Тақдир ва тафаккур», «Навоийга қайтиш», «Мерос ва моҳият» каби китоблари чоп этилган. Олимнинг айрим мақола ва китоблари турк, уйғур, озарбайжон, тожик ва рус тилларига таржима қилинган. Кўп йиллардан буён Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт институтида фаолият юритади. Davomini o'qish

31 may — Taniqli turk xonandasi Nilufar tavallud topgan kun.

035

Нилуфар — ёшлигимнинг овози. Советлар даврида турк хонандалари ичида қўшиқлари ёзилган пластинкалари чиқарилган ва қисқа муддат ичида империя минтақасида,айниқса, туркий халқлар орасида миллионлаб мухлис орттирган биринчи турк хонандаси эди.
Нилуфар (Nilüfer Yumlu ) ўша пайтлари ўзбек ёшларининг севимли хонандасига айланган, давраларимизда унинг қўшиқлари жаранглаб, маҳлиё юракларимизни олис қардош диёр ҳақидаги қандайдир сирли, мафтункор ҳис ва туйғуларга чулғарди. Davomini o'qish

Mirtemir & Mahmud Namozov. Saratonda soyaboning bo’loyin…

010
Домла Миртемирнинг «Саратонда соябонинг бўлойин…» шеърининг ўзи нечоғли гўзал ва ҳиссиётчан бўлса, уни қўшиққа айлантирган Маҳмуд Нaмозов ижроси ҳам юракларни тўлқинлантиради. Замонавий ўзбек қўшиқчилигида бундай сўз, куй ва ижро ҳамоҳанглиги намоён бўлган қўшиқлар сони бармоқларимиз сонидан ошмаса керак. Davomini o'qish

Otanazar Matyoqubov. Olimning a’moli.

077

“Билиб қўйинг: ЎЗБЕК МУСИҚАСИ СИЗДАН ҲАМ, МЕНДАН ҲАМ УСТУН ТУРАДИ!” Бу хитоби уҳдамга катта бир нима ортгандек, ваҳмсираб унга қарадим. Ақлимда бир нима “йилт” этди: ва ниҳоят, булъажаб бу инсонни англай бошлаган эдим. Бунга қадар “Айри кенгликларда фикрлаяпмиз” қабилидаги бегонасирашлар, “Ҳар қанча талаб қилсангиз қилинг, лекин босим ўтказманг!” мазмунидаги силтанишлардан ҳам ўтилди. Лекин барибир кечилмади: “бир нимаси бор” эди-да бу кишининг! Davomini o'qish

Yangi fotoko’rgazma, yangi kitoblar taqdimoti.

111

Яқинда Тошкент Фотосуратлар Уйида ёзувчи, санъатшунос, фоторассом Нодир Норматовнинг навбатдаги шахсий кўргазмаси очилди. Ушбу кўргазма 2013 йил “Обод турмуш”йилига бағишланган бўлиб, “Бу ижод бўстонида” деб аталади. Шу кунгача ижодкорнинг бу соҳада “Қишлоқ томон йўл” (2010 йил 21 декабрида Тошкент Фотосуратлар Уйида), “ Сурхон оҳанглари”( 2012 16 -21 май кунлари Термизда), “Ватан сенсан, Ватан мен” (5 -12 сентябрь кунлари Нукусда), “Ватан тимсоллари”( 10- 15 ноябрь Гулистон шаҳри) деб номланган шахсий кўргазмалари намойиш этилган бўлиб, фото санъати мухлислари олқишига сазовор бўлди. Davomini o'qish

Sa’dulla Siyoyev. Qalamdosh.

1112
«Қайриладиган» куним келганда кутилмаган воқеа юз берди. Миртемир аканинг тоби қочиб, касалхонага тушиб қолди. Кўргани бордим. У хонада бир ўзи ётар, дераза ёнига қўйилган баланд каравотнинг бош томонида қалам, дафтар, журнал ва китоблар, катта-кичик шишаларда дори-дармонлар сафлаб қўйилган. Миртемир ака «болам»лаб, «бўтам»лаб меҳмон қила бошлади. Davomini o'qish

Abdulla She’r. «Majnuntol tagiga o’tqazing meni…»

324
Митемир жиддий, айни пайтда, хушчақчақ, мағрур, айни пайтда, камтарин инсон, ажойиб суҳбатдош эди. Шоир сифатида ўз қадри, ўз ўрнини яхши билса-да, бироқ, ҳеч қачон мен зўр шоирман деган эмас, доимо ўзидан, ёзганларидан кўнгли тўлмасди. Davomini o'qish

Mirtemir. She’rlar (Shoirning o’zi o’qigan).

01130 май — Атоқли ва ардоқли шоир Миртемир таваллуд топган кун.

   Турган гапки, ўшанда ҳеч ким бу туғилган норасида келгусида врдооғли халқ шоири, Миртемир деб ном таратган эъзозли эл ўғли бўлиб етишишини башорат қилмаганди, албатта. бироқ шундай бўлди: ўша оила, ўша қурама қишлоқ, ўша қадим Туркистон табиати ва одамлари Миртемирнинг болалигини, дунёга, эзгуликка, яхшиликка ташна покиза қалбини, гўзал туйғуларини ардоқлади, улғайтирди (Отаёрнинг «Мен қуёшни кўргали келдим» эссе-қиссадан Уни мана бу саҳифада ўқинг). Davomini o'qish

29 may — Taniqli bastakor Muxtor Ashrafiy tavallud topgan kun.

091

Ўзбекистон халқ артисти, профессор, композитор, дирижёр, педагог Мухтор Ашрафий 1912 йилда Бухорода машҳур дуторчи, халқ ҳофизи Ашрафжон ҳофиз оиласида дунёга келди. 7 ёшдан бошлаб ўзбек халқ чолғу асбобларини чала бошлади. Ёш Мухторжоннинг илк устози отаси бўлиб, ўғлига дутор чертиш сирларини ўргатди. Қолган мусиқий сабоқларни у дастлаб Бухоро мусиқа техникумида (1928 йил), сўнг Самарқанд мусиқа ва хореография институтида(1928-30 йиллар) олди .1934-36 йилларда Москва консерваториясининг С.Н. Василенко ва Б. Шихтер синфларида таҳсил олди. 1941-44 йилларда М.Штейнбергдан мусиқа сирларини ўрганишни давом эттирди. 1948 йилда Ленинград (ҳозирги Санкт-Петербург) консерваториясининг дирижёрлик факультетини тугатди. Davomini o'qish

Личность Зуль-Карнейна, озадачивавшая учёных на протяжении уже 14 веков, стала известна.

099

Абу аль-Калям Азад не согласен с этими мнениями и, опровергая их, говорит: «Мнение, что Зуль-Карнейн – Александр Македонский необоснованно, т.к. нигде не упоминается, что он был верующим в Аллаха и что он строил преграду («садд»). Невозможно, чтобы Александр был тем, о ком говорится в Коране, т.к. он не завоёвывал земель на западе, и нет сведений о том, что он строил преграду, был справедлив к завоёванным народам и верил в Аллаха, хотя история Македонского известна». Davomini o'qish

Turkiy adabiyot bo’stoni. Sayfi Saroyi (2).

1234
Сайфи Саройи (1321, Хоразм вилояти Сариқамиш қишлоғи — 1398, Искандария) — шоир, таржимон. Марказий Осиёда мўғуллар истилоси даврида яшаган, ўз ватанини тарк этишга мажбур бўлган, умри дарбадарликда кечган. Кейинчалик Олтин Ўрда (Сарой шаҳри), Миср ва Туркияда яшаган. Форс, араб тили, адабиёти, тарихи ва халқ оғзаки поэтик ижодини мукаммал ўрганган, лирик шоир, қасиданавис, эпик достончи ва таржимон сифатида танилган. Бизгача унинг 10 дан ортиқ ғазал, қасида, қитъа, рубоий, «Суҳайл ва Гулдурсун» достони, «Гулистони бит-туркий» асари етиб келган. «Синдбоднома»ни ўзбек тилига қилган таржимаси сақланмаган. Шеърларида ватанпарварлик, одамийлик, инсон қадр-қиммати, дўстлик, муҳаббат мотивлари билан бирга ижтимоий мавзу ҳам куйланган («Кўнгул», «Топилмас», «Эрур» ва б.). Davomini o'qish