27 may — O`zbekiston xalq rassomi Bahodir Jalolov 65 yoshga to’ldi.

098
Баҳодир Жалолов – Ўзбекистон халқ рассоми, Алишер Навоий номидаги Давлат мукофотинннг совриндори, замонавий рангтасвир санъати ривожига ҳисса қўшиб келаётган талантли рассомлардан биридир.
Баҳодир Жалолов 1948 йил 27 майда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 1968 йили П. П. Бенков номидаги Республика рассомлик билим юртини тугатган. 1974 йилда эса И.Е. Репин номидаги Санкт-Петербург рассомлик, ҳайкалтарошлик ва меъморлик институтининг безатиш монументал факултетини тамомлайди. Ёшлик йилларида портрет санъатининг устаси Абдулҳақ Абдуллаевдан таълим олади. Рассом ижодий фаолиятининг дастлабки намуналарида миллий ҳис-туйғулар турли хил рангларда ўз ифодасини топади. Б. Жалолов тасвирий санъат борасидаги таҳсилни давом эттириб кейинчалик Чингнз Аҳмаров, Рўзи Чориев, Мильников, Королёвлардан тасвирий санъат сирларини ўрганди. Шу сабабли ҳам у яратган портретларда юксак маҳорат кўзга аниқ ташланиб туради. Унинг ижодидаги туйғулар уйғунлиги томошабинни ўзига маҳлиё этиб қўяди. Хусусан, «Рақснинг туғилиши» композицияси ўзбек раққосаларини улуғлабгина қолмасдан, уларга бўлган самимий ҳурмат ва муҳаббатни намоён қилганини кўрамиз.

Баҳодир Жалолов портрет санъатида кўп ютуқларга эришди. Унинг тўлақонли асарларида ўзбек халқининг севимли фарзандлари сиймоси ўз ифодасини топган. Бу ўринда айниқса академик рассом Ўрол Тансиқбоев, буюк олим, академик Воҳид Зоҳидов, санъатнинг машҳур дарғалари Комил Ёрматов, Малик Қаюмов, Муҳиддин Раҳимов, Ҳамро Раҳимова, Акром Тошканбоев, Дамир Рўзибоев каби улуғлар сиймоси сўзимизга мисолдир. Рассом инсон шахсини доимо ўрганишга, уни ҳар томонлама ҳис қилишга интилади. Дарҳақиқат, юқорида кўрганимиздек Баҳодир Жалолов ижодий фаолиятининг асосий кўлами инсонлар образига, яъни портретлар яратишга қаратилган. Тасвирий санъатда у киши ўз рангин оламини янгидан янги жилолар билан тобора бойитиб келмоқда.

Баҳодир Жалолов эришган етукликнинг яна бир жиҳати шундаки, у Шарқ ва Ғарб анъаналарини ўзлаштириб, ана шу анъаналардаги муштаракликни топиб, уни юзага чиқаришга муваффақ бўла олган рассомдир. Ана шунинг учун ҳам хорижий давлатларнинг санъат ихлосмандлари эътиборига муяссар бўлган. Рассом ўзининг монументал паннолари билан дунёнинг илғор давлатларида ҳашаматли сарой ва биноларни безатиб келмоқда. Рассом ижодига таниқли олим Тилаб Маҳмудов баҳо бериб шундай дейди: «Баҳодир учун инсон ва инсоният тарихи жумбоқ эди. У бу жумбоқни ечишга, ўз халқи тарихини башарият тарихи билан ҳамоҳанг нуқталарини топишга ҳаракат қилади». Дарҳақиқат, рассом кенг тафаккурли ижодкор сифатида одам, олам, коинот сирларини ўрганишга интилади.
Таниқли мусаввирни муборак ёши билан самимий табриклаймиз ва ижодига равнақ,мўйқаламига қувват тилаб қоламиз.

123

БАҲОДИР ЖАЛОЛОВ АСАРЛАРИДАН НАМУНАЛАР

Image

Image

Image

Image

Image

Image

Image

Image

Image

Image

Image

Image

Image

Image

Image

(Tashriflar: umumiy 2 337, bugungi 1)

2 izoh

  1. менга купроо Баходир Жалолов хакида малумотлар кк
    ердам берворилар

  2. Рахмат сизга доимо сог саломат булинг устоз

Izoh qoldiring