Muhammad Iqbol. Ruboiylar & Kulliyoti forsiy

Ashampoo_Snap_2017.07.25_22h44m31s_001_.png   Аждодлари асли Самарқанддан бўлган Муҳаммад Иқбол (1877 1938) — Шарқ ва Ислом оламининг буюк шоири ва файласуфидир. Унинг «Тур лоласи» туркумига кирган рубоийларини таниқли шоир Одил Икром таржимасида мутолаа қилинг. Davomini o'qish

Ryunoske Akutagava. Biseyning ishonchi

Ashampoo_Snap_2017.07.21_13h20m32s_002_.pngСаҳифа Акутагава Рюноскэ таваллудининг 125 йиллигига бағишланади

    Кўприкда аллақачон ҳаракат тинганди. На бирон қадам товуши, на от туёғининг тақир-туқури, на от-араванинг жаранги — у ёқдан бирон бир сас эшитилмасди. Шамолнинг шилдираши, қамишнинг шитир-шитири, сувнинг шалоплаши… кейин қаердадир қарқара қулоқни тешиб юборгудек чинқирди. У эса ҳануз келмасди. Davomini o'qish

Anton Chexov. Xameleon. Abdulla Qahhor tarjimasi

004    Бозор майдонидан янги шинел кийган, тугунча кўтарган полиция назоратчиси Очумелов ўтиб борарди. Унинг орқасидан мусодара килинган крижовник тўла ғалвирни кўтарганча малла городовой келмоқда. Теварак-атроф жимжит… Майдонда жон асари кўринмайди… Дўконлар ва қовоқхоналарнинг ҳувиллаган эшиклари ёруғ дунёга очиққандек оғиз очиб турибди; уларнинг яқинида ҳатто гадойлар ҳам йўқ. Davomini o'qish

Dante. Ilohiy komediya. Do’zax & Rustam Ibragimbekov. Dantening «Ilohiy komediya»sida timsollar talqini

Ashampoo_Snap_2017.09.09_16h31m55s_002_.png   Эътиборингизга ҳавола этилаётган кичик тадқиқотда улуғ итальян адиби Данте Алигьери (1265-1321) қаламига мансуб “Илоҳий комедия” достонининг “Дўзах” кантикасидаги образлар турли жиҳатларга кўра таҳлил этилган.Шунингдек, саҳифада «Илоҳий комедия»нинг Абдулла Орипов таржимасида мутолаа қилишингиз мумкин. Davomini o'qish

Xuan Rulfo. Unutib bo’ladimi? & Pedro Paramo. Qissa

Ashampoo_Snap_2017.09.06_16h18m33s_003_.png    Дунё адабиётининг буюк намояндаларидан бири Хуан Рульфонинг 1953 йилда нашр этилган «Ёнаётган воҳа» номли новеллалар тўплами, 1955 йили эълон қилинган «Педро Парамо» қиссаси ХХ аср прозаси иқлимида инқилобий ўзгариш ясаган янги Лотин Америкаси прозасининг сардафтари бўлди. Davomini o'qish

Shavkat Rahmon. Jez otliq & Olimjon Davlatov. «Mis otliq»dan «Jez otliq»qacha

Ashampoo_Snap_2017.05.24_17h46m30s_002_.png    Пушкин “Мис отлиқ” қиссаси орқали Россиянинг шавкатли онлари, асрлар давомида дунё тараққиёти ва тамаддунидан орқада қолган халқининг юксалиш ва ривожланиш томон музаффарона юришлари, рус халқининг тарихида туб бурилиш ясаган Пётр Биринчининг улуғвор ўйлари рўёбга чиқишини башорат қилган бўлса, Шавкат Рақмон “Жез отлиқ” шеърида бошқа халқларнинг бошига кулфат ёғдириш орқали ўзининг саодат қасрини қурмоқчи бўлган “машъум салтанат”нинг инқирозга юз тутиши, Турон халқларининг асрий орзуси рўёбга чиқишини мажозий йўсинда ифодалаб бера олган. Davomini o'qish

Pavel Basinskiy. Adabiyot asiri

Ashampoo_Snap_2017.05.11_18h00m22s_002_.png    Муаллифга анча-мунча шуҳрат келтирган «Болалик», «Ўсмирлик», «Ёшлик» ва «Севастополь ҳикоялари» чоп этилаётган бир аснода «Современник»да эълон қилинган «Босқин», «Ёғоч кесиш», «Амалдан туширилган» китобхонлар ва танқидчилар эътиборидан четда қолаверади. Сабаби бундай Толстойга ўқувчилар ҳали кўникиб улгурмаганди. Davomini o'qish

Lev Tolstoy. Iqrornoma. Ostiga chizilgan parchalar

96cae0217cc836cd2c5d0d788eed6176.png 9 сентябр  Лев Толстой таваллуд топган кун

   Инсоф ва нолинсофлик тўғрисида ўйлаш одамларни иши эмас. Одамлар ҳамма нарсадан ҳам кўра инсофни ноинсофликдан ажратиш бир умр адашган ва бундан кейин ҳам адашади. Davomini o'qish

Xuan Ramon Ximenes. She’rlar. Rafiq Saydullo tarjimalari

Ashampoo_Snap_2017.08.27_22h53m35s_002_.png     Нобель мукофоти лауреати, машҳур испан шоири  Хуан Рамон Хименес шеърлари жаҳон шеъриятининг хазинасидан ўзига муносиб ўринни эгаллаган. Ижодида эса, ўзи айтиб юрадиган «мангуликка ташналик»ни ифодалашга ҳаракат қилган. Шоир шеърларини илк маротиба ўзбек тилига атоқли  шоир Шавкат Раҳмон таржимасида  босилган эди. Кейинчалик шоир шеърларини Хуршид Даврон, Ўктамой Холдорова таржима қилишди. Бугун Хименес шеърларини таржима қилиш навбати ёш шоир Рафиқ Сайдуллога етди. Davomini o'qish

Hermann Hesse. Bo’ri

Ashampoo_Snap_2017.07.28_19h42m16s_001_.png Саҳифа машҳур адиб Ҳерманн Ҳессе таваллудининг 140 йиллигига бағишланади

  Немис адабиётининг улуғ намояндаларидан бири, Нобел мукофоти соҳиби Ҳерманн Ҳессе энг кўп мутолаа қилинадиган олмон адибларидан биридир. Унинг кўплаб роман, қисса, ҳикоялари, шеърлари, сиёсий, адабий-танқидий руҳдаги асарлари чоп этилган. Улар орасида, айниқса, «Чўл бўриси», «Маржонлар ўйини», «ўилдираклар остида», «Демиан» каби асарлари алоҳида довруғ қозонган. Адиб, шунингдек, маънавий-маърифий йўналишда ҳам кўплаб асарлар ёзган. Юқорида тилга олинган «Ғилдираклар остида» романи, шунингдек, «Нюрнбергга саёҳат» сафарномаси ва бошқа кўпгина асарлар шулар жумласидандир. Davomini o'qish

Xulio Kortasar. Tutash bog’lar

Ashampoo_Snap_2017.08.23_20h07m15s_001_.png    Хулио Кортасар қаламига мансуб  ушбу ҳикояни бундан аввал Шарифжон Аҳмедовнинг аслиятдан қилган таржимасида тақдим этган эдик (Мана бу ерда). Бугун айнан шу ҳикояни Олим Отахон томонидан рус тилидан қилган таржимасида мутолаа қилинг, ҳар икки таржимани ўзаро солиштириб, сабоқ олинг. Davomini o'qish

Munavvara Oymatova. Bedardlarga berma she’r jununini…

Ashampoo_Snap_2017.08.10_18h41m07s_003_.png    19-асрнинг иккинчи ярмида яшаб, ижод этган Эмили Дикинсоннинг тириклигида бир неча шеърлари, шунда ҳам бир таниши томонидан, ундан рухсатсиз, чоп этилган экан. Эмили шон-шуҳратни умуман истамаган, шеърларини ҳеч кимга кўрсатмаган экан. У тириклигида истамаган шон-шуҳрат Эмилини 20-асрнинг эллигинчи йилларида излаб топибди. Эмили Дикинсон яратган шеърлар 19-аср АҚШ шеъриятининг нодир дурдоналари экан. Ёдимга Килиманжаро чўққисидаги қоплон тушади. Ҳеч кимга сездирмай чўққига чиққан қоплон… Davomini o'qish