Gulnoza Odilova.Umida Mahmudova. O’zbek tarjimonlari va badiiy tarjimalar.

3345

Одилова Гулноза, Маҳмудова Умида.
Ўзбек таржимонлари ва бадиий таржималар.
“Янги аср авлоди”, Тошкент.2012. – 120 бет.

Таржима – юксак санъат, таржимон эса санъаткордир. Бу машаққатли, аммо хайрли ишга умрини, бутун ижодини, қалб қўрини сарфлаган устозларимизнинг ҳаёт йўли, амалга оширган таржималари билан танишиш ёш авлод вакилларида таржимонлик касбига меҳрни уйғотса ажаб эмас. Кези келганда айтиш жоизки, баъзан таниқли таржимонларимиз ҳақида зарур маълумотларни топиш қийин бўлади. Таниқли таржимашунос олим ва адиб Жуманиёз Шариповнинг “Бадиий таржималар ва моҳир таржимонлар” китоби ўз даврида ўзбек таржимонларининг ишларини ўрганишда, таржима тарихи билан танишишда муҳим манба бўлган. Бугунги кунда бадиий таржимадек машаққатли касбни танлаётган ёш таржимонлар учун устозлар босиб ўтган йўлга назар солиш кони фойдадир.
Қўлингиздаги мазкур қўлланмада барча ўзбек таржимонлари ҳақида тўла-тўкис маълумот бериш кўзда тутилмаган. Мақсад талабаларнинг қизиқиши ва имкониятларидан келиб чиқиб, таржима назарияси ва амалиёти, бадиий таржима фанларини ўқитишда ўзбек таржимонларидан айримларининг биографияси ва амалга оширган ишларини ёритишдан иборат. Қўлланмада дастлаб таржимоннинг сурати ва биографик маълумотларини бериш орқали талабада улар ҳақида умумий тасаввур пайдо қилиш кўзда тутилган. Талабаларда таржима таҳлили кўникмассини ҳосил қилиш ниятида баъзи таржимонлар ишларининг қиёсий таҳлили берилаётир. Шунингдек, талаба эътиборига таржима асарларидан парчалар ҳам ҳавола этилиб, таржимага оид савол ва топшириқлар илова қилинаётирки, бу уларни мустақил ишлашга, таржимага танқидий кўз билан қарашга ўргатади, деган умиддамиз.

234

КИТОБДАН АЙРИМ САҲИФАЛАР

001
02
03
04

Image

(Tashriflar: umumiy 253, bugungi 1)

Izoh qoldiring