Rauf Parfi.Saylanma.

033

Рауф Парфи наинки шеъри, балки шоирлик шахсини ҳам муҳокама, баҳсу мунозара, пасту баланд тортишувларга маҳкум этган ижодкор эди. Одатда бундай истеъдодларнинг шеърдан ўзга кўзлаган олий мақсади ва ўйлаган манфаати бўлмайди. Шунинг учун шахсиданми, шеъриданми камчилик топиб, уларни айблаш, камситиш мумкиндир, бироқ санъаткорлик сирларини фаҳмлайдиган ҳеч бир одам шеърга, шоирликка хиёнат қилишда айблай олмайди уларни.
Донишманд устоз Асқад Мухтор сўзлари билан айтганда, «Рауф Парфи ҳиссиёт воситасида тафаккур қилувчи, кучли, беҳаловат шоир». У чини билан «Яралари очиқ, дардли шоир».

033

«Akademnashr» нашриёти яна бир шов-шувли ва интиқ кутилган китобни ўқувчиларга тақдим этди. Рауф Парфининг «Сайланма»си атоқли шоир таваллудининг 70 йиллигига ажойиб туҳфа бўлди.
Нашр жараёнида полиграфиянинг энг сўнгги ютуқларидан фойдаланилган. 432 бетлик китобнинг ҳамма саҳифалари рангли. Супер муқовада. Безак ишлари «ArtLol» дизайн марказида амалга оширилиб, китоб учун оригинал шрифт ва макет ишлаб чиқилган. Унда шоирнинг аввалги сайланмаларда учрамайдиган шеърлари ҳам мавжуд.
Мазкур ўн китобли «Сайланма»ни жамлаш, тузиш ҳамда нашрга тайёрлашда шоир Рауф Парфининг ўзи қатнашган ва уни чоп этишни орзу қилганди. Ҳаққоний бадииятга қоришиқ улкан жасорат маҳсули бўлган бу китобни қўлга олиш ва мутолаа этиш ҳаммамизга муборак бўлсин.

Тузувчи ва тақдим муаллифи: Абдулкарим Баҳриддин
Тақризчилар: Қозоқбой Йўлдош, Нўъмонжон Раҳимжонов, Улуғбек Ҳамдам
Изоҳлар муаллифи: Бахтиёр Исабек
Китобни безашда Рауф Парфи қўлёзмаларидан ва Абдулкарим Баҳриддин архивидаги фотосуратларидан фойдаланилди.

0122

ISBN 978-9943-4098-9-7
© Рауф Парфи, 2013
© «AKADEMNASHR», 2013
© «ARTLOL», 2013

033

Сен – Шоир, чорлайсан осмон ҳурларин,
Ойнинг сочларини суйиб тарайсан,
Кўзларингга ютиб куннинг нурларин,
Болаликнинг кўзлари-ла қарайсан.

Сен букун Манфред, банди ва банда,
Сен учдинг мусиқор оғзини боғлаб.
Чеккил, чексизликнинг чегаси санда,
Кул! Ҳайқир, танингни ўтларда доғлаб.

Бошинг узра Румий дарвишу набий,
Қошингда – Навоий, Сен – Бобо Тоҳир.
Сен – Шоир, мангусен охират каби.

Шеърият – ибтидо, шеърият – охир,
Изтиробдан ўлмас шоирнинг қалби,
Шоирнинг онаси Изтироб, ахир.

(Tashriflar: umumiy 161, bugungi 1)

Izoh qoldiring